ФУТБОЛ-ТАЙМ
670 subscribers
2.76K photos
610 videos
3 files
1.84K links
Ушбу канал орқали ўзбек футболи ҳақида янгиликлар ва асосан тарихий мавзулари ёритиб борилади.

Мозийга қараб иш тутиш ҳайрлидир. Кеча фойдаси теккан футболчи ва мураббийиларни бугун унутишимиз маъқул эмас.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
Download Telegram
УЯТ! ШАРМАНДАЛИК!!!

📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
ФУТБОЛ-ТАЙМ
УЯТ! ШАРМАНДАЛИК!!! 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
УЯТ! ШАРМАНДАЛИК!!!

"Нефтчи"-"Турон" учрашуви ҳақида тўлқинланиб ёзмоқчи эдик. Зўр мақсадларни кўзлаб сафарга чиққандик. Ўзига хос дерби ҳақида батафсил материал тайёрлашни кўзлагандик. Майдонда кечган кураш мухлисларга анча манзур бўлганди. Нуфузлироқ ҳисобланган жамоани рақиблари томонидан қўллаб юбориш борасидаги гаплар сафсата эканлиги дастлабки дақиқаларданоқ ойдинлашганди. Айниқса, меҳмонлардаги иштиёқ асосий ўринга чиқиб,ғолибликни кўпроқ хоҳлаётганлари билиниб қолганди. Агар яйпанликлар баҳс давомида яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишганда, ҳисоб йирик кўринишга келиши мумкин эди. Биз ўйин танаффуси маҳалида трибунага тушиб, иккала жамоа муҳлисларини суҳбатга тортиб, фикрлари билан ўртоқлашишларини сўрагандик. Холис ишқибозни қўя турайлик,"Нефтчи"га бефарқ бўлмаганлар ҳам рақибларнинг мазмунли футбол намоён этаётганларини таъкидлашганди. Ҳаммаси ўйин якунига етиши биланоқ бошланди. Майдонга тушиб олиб, ўзларини полвон сезган кам сонли "саргузашт қидирувчилар"бош ҳакамни ўзбилармонларча жазолашга ошиқишди. Бундайларни мухлис деб аташга ҳам тил бормайди. Айтайлик, Шавкат Насибуллаев қаерлардадир хатога йўл қўйгандир. Масъулият баланд ва босим остида ишлашга тўғри келаётгани сезилиб турарди. Чиқарган айрим қарорлари бўйича хулоса бера олмаймиз. Чунки,вазиятга биздан кўра яқинроқ эди. Ҳеч кимнинг майдоннинг ўзидаёқ жазолашга ҳаққи йўқ. Ўтган асрнинг 80-йилларида ҳам бунга ўхшаш манзарага дуч келмаганмиз. Ўзини инсон, мусулмон ҳисоблайдиганларга ярашмайдиган қилиқларни таърифлашга тил ожиз. 5-10 та ноинсофни деб, бутун бошли "Нефтчи"нинг ишқибозлари ёмонотлиққа чиқиб қолишлари ҳеч гап эмас. Ҳакам ҳам кимнингдир фарзанди, отаси, акаси, жигари эканлигини унутиб қўйдикми? Ҳаётда футболдан ҳам муҳимроқ тушунчалар борлигини унутганларгина калта ўйлашади. У ҳам ўз ишини бажараётганди. Энг мудҳиши, тўдалашиб ҳимоясиз одамни уриш қайси эркакни безайди? Агар шунга лойиқ бўлишганида, қўлларига бундай эрк бермасдилар. Байрамона кайфиятга раҳна солишди. Бугун бўлмаса, эртага плей-оффда омадлари чопиб қолиши мумкин эди-ку! 2-ўринни эгаллаган жамоа Суперлига йўлланмасидан тўлиқ маҳрум бўлмай, элитадаги иккинчи омадсизга қарши тўп суришлари талаб этиларди. Яна ўз майдонларида. Бутун дунё жамоатчилиги олдида футболимизни шарманда қилганликларини тушунишармикан? Насибуллаевнинг ўрнига ўзлари ёки жигарларини қўйиб кўрсинлар. Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бошқасига, дейишади халқимизда. Мавзуни шу билан ёпмоқчи эмасмиз. Эртага бевосита майдон олдидаги воқеаларни кўриб, наҳотки тубанлашиб кетдик, деган саволни ўзига берган инсон сифатида, фикрларни давом эттирамиз. "Турон"нинг кўрсатган кичик қаҳрамонлиги, ёш мураббийнинг улкан ютуғи ҳақида бугун ёзишга ўзимизда куч топа билмадик. Кайфият тушиб кетди, кўнгил ранжиди. Мухлислик маданияти борасида анча ўсишга эришаётганлигимиз ҳақида фикрлар билдириб турган бир пайтимизда... Жуда ҳам ярашмади. Дўппини бир четга суриб қўйиб, ўйга толишимиз зарур бўлган воқеа. Жаҳон чемпионатига чиқишни истаётган терманинг ишқибозлари ҳам шунга мос бўлишлари даркорлигини унутиб қўйган кўринамиз. Ҳиссиётлар чекинганидан кейин шулар ҳақида чуқур мушоҳада юритишимиз зарар қилмайди.

Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли

📲 @FUTBOLTAAYM
"Нефтчи"-"Турон" ўйинида бевосита майдонга яқин ҳудуддан тасвирга туширилган лавҳалардан бугун баҳраманд бўласиз. Ютуб,20.00.
"НЕФТЧИ"ГА ИМКОНИЯТ БЕРИЛАДИ ШЕКИЛЛИ...

📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
ФУТБОЛ-ТАЙМ
"НЕФТЧИ"ГА ИМКОНИЯТ БЕРИЛАДИ ШЕКИЛЛИ... 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
"НЕФТЧИ"ГА ИМКОНИЯТ БЕРИЛАДИ ШЕКИЛЛИ...

Ҳарқалай, куни кеча «Кун». уз сайтига интервью берган ПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевнинг гапларидан шуни англадик. ЎФА комиссияси қарори кутилишини билдирсада, фарғоналикларни мусобақадан чиқариб юбориш борасидаги гаплар асоссиз эканлиги тобора ойдинлашмоқда. Тўполон чиққанлигида клубни жазолаш адолатдан эмаслигини ПФЛ мутасаддиси алоҳида таъкидлаб ўтди. Фарғона вилояти ҳоким Хайрулла Бозоров вазиятни шахсий назоратига олганлигини ҳам қўшиб қўйди. Бизни бошқа масала ўйлантирмоқда. Плей-оффда иштирок этадиган суперлига вакилининг ким бўлиши бугунги баҳслардан кейин ойдинлашади. Якуний жадвалида 13-ўринни банд этган жамоа "Нефтчи"га қарши тўп суришлари талаб этилади. Қачон ўтказилиши мусобақа ташкилотчилари олдида жумбоқли вазиятни келтираётганини тушуниб турибмиз. Про-лига баҳслари 1 декабрь куни якунига етди. Суперлигадаги учрашувлар бугун ниҳоялансада, тўрт кундан кейин мамлакат Кубоги беллашувлари старт олади. Олимпия тизимида кимнинг қаергача бориши номаълум. Шу сабабли плей-оффнинг қачон ўтказилиш муддатини олдиндан белгилаб бўлмайди. Қолаверса, турнир регламентига кўра бир учрашувдан иборат бўлади ва қуйи дивизион вакили мезбонлик қилади. Кечаги жанжаллардан сўнг Фарғонадаги "Истиқлол" стадионига рухсат берилмаслиги аниқ. Шундан келиб чиқиб жамоалар пойтахда куч синашишадими, бошқа нейтрал майдон изланадими ёки суперлига аъзосининг майдони танланадими, ҳозирча масала жумбоқлигича қолмоқда. Пандемия туфайли расмий ўйинларнинг узоқ муддатга чўзилиб кетиши,бир қатор муаммоларни юзага келтираётгани рост.

Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли

📲 @FUTBOLTAAYM
БУГУН ПАРДАЛАР ТУШИРИЛСАДА, МАВСУМ ДАВОМ ЭТАВЕРАДИ.

📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
ФУТБОЛ-ТАЙМ
БУГУН ПАРДАЛАР ТУШИРИЛСАДА, МАВСУМ ДАВОМ ЭТАВЕРАДИ. 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
Суперлигада охирги тур натижаларининг деярли қизиғи қолмади ҳисоб. Барча совриндорлар аниқланиб бўлинди. Доимгидек, юқори поғоналарга кимдир адашиб қўшилиб қолгани йўқ. Ўз "эгалари" борлиги доимий анъанага айланган. Аутсайдерларнинг ўйинларига ҳам жиддий қизиқишлар билдирилаётгани йўқ. Сабаби, сўнгги поғонада бораётган "Бухоро" меҳмонда ОКМКга қарши тўп суради ва ғалабага эришиш коэффицентлари ниҳоятда паст даражада. Ўтган мавсумда ҳам бухороликлар айнан олмалиқликларни сўнгги турда амаллаб енгишиб, элитадаги ўринларини сақлаб қолишга эришишганди. Бу йил эски сценарий такрорланмаса керак. "Андижон" эса пойтахтда "Пахтакор"нинг меҳмони бўлади. Қанчалик интилишмасин, кучлари етмаслиги шубҳасиз. Мезбонлар иккинчи таркибни майдонга туширсалар ҳам. "Сурхон"-"Сўғдиёна" қарама-қаршилиги, воқеалар ривожи тахмин қилганимиздек кечса, ўз аҳамиятини йўқотади. Иккала рақобатчиларнинг мағлубияти, термизликларнинг ҳар қандай вазиятда элитадаги ўринларини сақлаб қолишларида асқотади. Тахминлар оқланса, лигани "Бухоро" тарк этади. Плей-оффдаги "Нефтчи"нинг рақиби эса андижонликлар бўлишади. Ён қўшнилар ўртасидаги дербининг иккала клубнинг мавқеидан қатъий назар, қандай шиддатлар остида кечишини жуда яхши биласиз. Аммо, тўп думалоқ ва майдон текис,деб қўйишади. Фаразлар доим ҳам ўзини оқламаслиги мумкин.

Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли

📲 @FUTBOLTAAYM
ФУТБОЛ-ТАЙМ
Бошланди... 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
Нима бошланди экан, дея ҳайрон бўлманг. 30 ноябрь куни бир қатор клублардаги футболчиларнинг шартнома муддати якунланиши ва кейинги ойда ўтказиладиган беллашувларда таъсири сезилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргандик. Бугунги якунига етган учрашувларда битими тугаган кимлар майдонга тушмаслигини кузатдик. Қизиқиб кўрдик. Бизга баъзи футболчиларнинг маълум қилишларича айнан «Сурхон»да шундай ҳолат кузатилган ва вақтинчалик бўлсада битим борасида келишувга эришмаган Жаҳонгир Меҳмонов ва Аъзам Алиевлар Суперлиганинг сўнгги турида «Сўғдиёна»га қарши баҳсда қатнашишмай, уйга қайтишни афзал билишган. Энди мамлакат Кубоги старт олади ва термизликларда таркиб борасида навбатдаги муаммо кузатилиши эхтимоли катта. Яхшики, Суперлигада жон сақлашда рақобат қилаётган иккала жамоа-- «Андижон» ва «Бухоро» енгилишди. Аксинча бўлганида,ўз майдонида «Сўғдиёна»га 1:2 ҳисобида ютқазганликлари туфайли «Сурхон» аъзолари элитани тарк этишарди. Етакчи футболчиларнинг йўқлиги дарров билиниб қолади. Шартнома тузилаётганда бир ойнинг камроқ белгиланишидан манфаат топамиз деганларнинг жиддий янглишганларини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.

Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли

📲 @FUTBOLTAAYM
ОСОН ЭМАС БУ МАЙДОН ИЧРА ТУРМОҚ...

Миллионлар ўйинига энди қизиқа бошлаган укаларимизга маслаҳатимиз,иложи борича ичкарига кириб,чуқурлаша кўрманг. Кўнглингиз тезда совишига олиб келади. Ўзимиз ҳам бир маҳаллар ашаддий ишқибозлар қаторида турганмиз. Дунёдаги энг покиза ва мукаммал ўйин сифатида билардик. Кейинчалик ҳакамликка аралашиб,15 йил давомида республика миқёсидаги ўйинларга жалб қилиндик. Мана шу жараёндаёқ футболдаги самимийликка ишонмай қўйганмиз. Албатта,жараён билан танишиб,кўрган,билганларимиз оқибатида кескин хулоса чиқара бошлаганмиз. Айниқса ҳакамлик соҳасидаги таниш-билишчилик,таъмагирлик,ўйинларга тайинловдаги адолатсизликларни кузатавериб,ҳафсалангиз аниқ пир бўлиши муқаррар! Умуман,футболимиздаги муаммолар кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Ҳукумат томонидан берилган имтиёзлардан унумли фойдаланилмади. Катта миқдордаги пуллар кўкка совурилди,кимларнингдир бойишга ҳизмат қилди. Футболга қизиқмайдиган,билмайдиганлар ҳам аралашишлари оқибатида даромад манбаига айлантиришди.Футболга нибатан хиёнаткорона иш кўрувчилар сафи кенгайиб борди. Ким ҳам осон келаётган даромаддан воз кеча оларди? Қолаверса,айби исботланганлар ҳам камдан кам ҳолларда жазоланишарди. Шу йўсинда давом этиб келаётгандик. Ўзимизни ўзимиз алдаб,чиройли безаклар ҳисобига ниқобланиб юрдик. Ижобийликдан дарак йўқ эди. Мухлислар эса ҳаммаси кўнгилдагидек кечмаётганидан хавотирлана бошлашди. Аммо тозалов,тўғри йўлга тушиб олиш осон жараён эмаслигини тушуниб турардик. Муҳими,янгиликка интилиб,ҳалоллик бош мезонга айланиши керак эди.
Улуғбек Мирзаевнинг "Бунёдкор"га бош директор этиб тайинланиши,янгилик шаббодаларидан даракчига ўхшади. Ундаги профессионаллик,ўз ишини билиб бажариши ва тўғрилиги, бош ҳомий ҳисобланган ташкилот раҳбарларини ҳам бефарқ қолдирмай,дадил қадам ташлашиб,тўғри йўл тутишганди. Янги тайинланган мутасаддининг амалга оширган ишлари ҳақида ҳикоя қилиб ўтганмиз ва яна тўхталиш ниятимиз йўқ. Муҳими,маркетинг соҳаси анча шаклланиб,клуб йиллик бюджетининг маълум қисми,2 миллиард сўмга яқин маблағни ўзлари ишлаб топишга киришишганди. Дарвоқе,бош директор спорт илмидан ташқари иқтисодда ҳам профессионал саналади. Иқтисод соҳасида илмий иш қилаётган олим мавқеидаги мутахассис қайси клубимизда борлигини ҳеч ким кўрсатиб бера олмайди. "Бунёдкор"нинг аввалги имижини қайтариш устида астойдил уринилаётганди. Пуллар тежамкорликда сарфланиб,кўрпага қараб оёқ узатиш асосий ўринга чиқди. Кейинчалик Давлат Хизматлари агентлиги тасарруфига ОФК талабларига зид равишда ўтишди ва янги корчалонлар Америка кашф қилишга уриниб,раҳбарни истеъфога чиқаришади. Энг қизиғи,ўрнига тайинланган мутасаддининг қўлидан бирор иш келмай,вазият янада чигаллашиб,қарздорлик орта бошлади. Клубни ҳомийсиз бошқариш ҳавас эмаслигини тушуниб етишди. Барча ходим ва жамоа аъзолари эски раҳбарни қайтаришларини талаб қилишган. Ҳозирча бу борада янгиликлар қулоққа чалинмаяпти.
Яна бир ҳолат. Пандемия маҳалида мамлакатнинг энг қудратли корхоналарининг ҳам экспорт салоҳияти кескин тушиб кетди. Чегаралар ёпилганлиги сабабли,хорижий валюталарнинг муаммоси кузатилди. Бу дунёнинг барча давлатларида юз берди. "Бунёдкор" эса айнан мана шу паллада 350 минг еврога футболчисини сотиб,ўзига хос тушум қилди. Охирги уч йил ичида қайси футболчимизни хорижга трансфер қилиш эвазига клубларимиз даромад қилганлари билан мақтана олишади? Ҳеч бирлари! Барчалари,эркин агент сифатида жамоаларини тарк этишган. "Қалдирғочлар" эса ҳали ўзимизда танилиб улгурмаган футболчиси учун валюта ишлаб топишмоқда. Нега футболимизнинг айрим мутасаддиларига айнан шу ҳолат маъқул келмаяпти,тушунишимиз қийин. Қолаверса,клубларнинг ички ишига аралашишга мусобақа ўтказувчи ташкилотнинг умуман ҳаққи бўлмаслиги керак! Маблағни қаердан,қанча миқдорда ва қачон олишади,ўзларининг иши. Аксинча,шундай миқдорга сотишга эришган мутасаддиларни олқишлашлари даркор. Жасур Жалолиддинов масаласига бироз ойдинлик киритиб ўтсак. Москванинг "Локомотиви" қанчага харид қилди ва рус агентларига неча пул тўлади,ўзларининг шахсий ишлари. Бизнинг қонунлар бузилмаяпти,айтилган маблағ муддатида ўтказиб берилди. бошқа саволларга ўри
н қолмаяпти.
Кадрлар борасида оқсаётганимиз рост. Айниқса,ўз ишини билиб бажарадиган професионаллар бобида. Шундай жабҳада Улуғбекка ўхшаган мутахассисларнинг кераксизга айланиши,тушунарсиздир. Малакаси ва покиза ишлашига шубҳа йўқ. ФИФА,ОФК ва хориж клублари вакиллари билан илиқ муносабат ўрнатганлигини инобатга олсак,бир клуб даражасидан аллақачон ўсиб кетган. Ўзимиздаги жамоалар ҳам хорижий ўйинчиларнинг шартномаси бўйича муаммо ёки ташкилий масалаларда тушунмовчилик юзага келса,Мирзаевга мурожаат қилсалар,ишлари битишини яхши билишади. Шундай экан,мавсум якунига етди ва керакли хулосаларни чиқариб,ҳар бир фойдали мутахассисдан унумли фойдаланишимиз зарур.

📲 @FUTBOLTAAYM
1998 йил.
Пахтакор Тошкент.

Капитан Қосимов,дарвозабон Рощин,ўйинчилар Ашурматов,Акопянц,Хвостунов,Ширшов,Абдураимов,Ниғмон Нурматов ва Рустам Шоймардонов,Бахтиёр Қамбаралиев,Отабек Пирматовлар .Бош мураббий Убиражара Вейга Да Силва (Бразилия)

📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
ЁЗИШИМИЗ ШАРТМИДИ!

Супер ва ПРО лига баҳслари тамом якунига етган бўлсада унинг қайноқ ҳарорати ҳали ҳам тарқагани йўқ. Қишнинг аёзли кунларини маълум маънода иститаётган мавзу сўзсиз, “Нефтчи”- “Турон” учрашувидан кейинги воқеалар бўлиб қолмоқда. Ҳақиатдан ҳам яҳши иш бўлмади, ўзини боса олмаган футболчилар ва бир неча хиссиётни жиловлай олмаган мухлислар орқасидан катта мажоро чиқди, буни инкор қилмаймиз. Шунингдек, “Турон” ҳам ўз вазифасини бажарди. Яйпанда ажойиб жамоа, жонкуяр раҳбар ва яҳши мураббий ( бу ерда Муродбек Исмоиловни назарда тутаяпмиз) бор. Уларга супер лигада омад тилаймиз.
Лекин нимагадир ижтимоий тармоқлардаги, мақолалар , постлар ва коментларга аҳамият берсангиз, муаллифлар “Турон” ни зафаридан эмас, балки “Нефтчи” ни суперга чиқа олмаганидан бошлари осмонга етаётганини сезиш қийин эмас. Мухлислик бор жойда баҳс, тортишувлар ҳам бўлади, бунга шубҳа йўқ. Айнан Футбол тайм гуруҳида ҳам ана шундай мунозаралар бўлиб турган. Лекин ҳозирги бўлаётган тортишувлар бу ўз жамоасига мухлислик эмас, рақибларни кўролмасликка ўҳшаб туйилаяпди. Гуруҳда ашаддий опозицияларимиз бор, ҳурмат ҳам қиламиз.
Уларга тан берган жойимиз бор, мана неча кундирки “Нефтчи” га отилаётган тошларда қатнашишмаяпди, жамоа ва мухлислик ҳақида салбий фикрлардан тийилишаяпди. Бунинг сабаби бор, улар рақиб йиқилганда номардларча тепкилашни ҳоҳлашмайди. Ғирромликдан бир чақирим наридан ўтишади. Биламиз ҳали яна кескин мунозаралар бўлади, унгача эса бизни ўз ҳолимизга қўйишяпди. Айтишадику, номард дўстдан мард рақиб яҳши деб. Улар ўз жамоаларининг ашаддий мухлислари, “Нефтчи” –“Навбахор” ўртасидаги росмона дербини кўришмоқчи, улар ҳақиқий ўзбек классикосини соғинишган, жамоаларининг “Нефтчи” билан рақобатидан қўрқишмайди, мана ҳамма гап қаерда.
Шу ўринда бир нарсага ҳайрон қолаяпмиз, биз “Нефтчи” мухлислимиз, лекин ўбек футболини ривожланишини ҳоҳлаймиз. Қайсидир жамоада бўладиган инқироз бизни ҳам ташвишлантиради. Энг сўнгисини мисол келтирайлик, Андижон ФК фаолиятини якунлайди, жамоа тарқатилиб юборилади деган ҳабардан кейин андижонликларга ҳайриҳоҳ бўлиб кўплаб фикрлар билдирдик, жамоани сақлаб қолиш керак деб бонг урдик, чунки биз кўролмаслар тоифасига кирмаймиз.
Айримлар шундай фикр билдиришаяпдики, ҳуддики “Нефтчи” ўзбек футболида мисли кўрилмаган фожеага сабабчи бўлди. Барака топкурар бундай воқеалар футболимизда жуда кўп учрайдику. Фақатгина “Андижон” жамоасини ўзи бундай фожеаларга камида уч марта сабаб бўлган. Фарғонадаги собиқ “Спартак” ўйингоҳидаги мустаҳкам темир тўсиқни синдириб, майдонга тушиб кетишлари, жамоалари мағлубиятидан кейин Фарғонадан борган бирорта машинани қўймай, синдириб, пачоқлаб ташлашганини майли, бир гуруҳ безори мухлисларнинг кирдикорлари дейлик. Лекин “Нефтчи” нинг врачи ва массажчисини,вақтни чўзганликда айблаб, жамоа заҳира ўйинчилари ва мураббийлар штаби аъзолари дўппослаганини ёш авлод билмас, лекин баъзи муҳтарам зотлар эслашса керак. Айнан шу кекса авлод ўзини босиши, ёшларга ўрнак бўлиши керак эмасми. Шу ўринда олдингидек уч вилоят жамоалари ўртасида водий дербилари ўтаверади деб, кимларнидир камситаётганлар, сизлар ўзларингча фикрламанг. Икки минингчи йилларгача бўлган водий дербилари ва ўзбек классико номини олган рақобат ҳали қайтгани йўқ. Ўзингизга баҳони атрофдагиар берсин, озроқ камтар ҳам бўлайлик азизлар.
Айтганча “Нефтчи” мухлисларига бошқа жамоага мухлислик қилишни маслаҳат бераётганлар, таклифингизни ўйлаб кўрамиз. Лекин олдин ўзингиз бир яқин инсонингиздан ёки жигарингиздан кечиб кўринг, майлими. Биз учун “ Нефтчи” ҳудди шундай бўлган ва бўлиб қолади.

Манба: Козимбек Исмаилов.

📲 @FUTBOLTAAYM
Йилнинг энг зўр мураббийи номинациясига Ягона муносиби бўлган Рўзи ака.

Мана 2020 йилнинг сўнгги ойини хам ўтқазаяпмиз. Бу йил умуман бошқача келди.Барча сохада бўлгани каби футбол учун хам қийин йил бўлди. Супер лигамиз мураббийлари орасида йилнинг энг яхши мураббийи номинациясига муносиб номзод деб ким деб мухлислардан сурасангиз хеч бир иккиланишсиз Насафнинг бош мураббийи бўлган Рўзиқул Бердиевни айтишса ажабланмаймиз. Насафни хар йили барқарор бошқариб бормоқда. Жамоада мухум футболчининг ўзи йуқ. Негаки хар йили янги номлар жарангламоқда. Гўёки Насаф истеъдодлар ишлаб чиқарувчи фабрикадек. Бердиевдан олдин Насафни бошқарганлар унингдек барқарорликга эришмаганди. Шунинг учун хам Насафнинг сўнгги йиллардаги муфаққиятларини унга боғласак хақиқатни гапирган бўламиз.
Ғалабанинг отаси куп дегандек бугунги кунда Рўзиқул Бердиевни устози менман, мени шогирдим, мен уни бош мураббийликка тавсия қилганман дегувчи мураббийлар жуда кўп. Бердиевнинг кучли мураббийи бўлишини мен билгандим мени шогирдим деган мураббийлар 1993 йилда хам қайсидир бир жамоада бош мураббий эди. Агар бугунги кунда Рўзиқул Сайдуллаевичнинг ўрнига бошқа инсон барқарорликга эришаётганда ўшалар бугун ўша бошқа инсонни мени шогирдим деб мақтаниши аниқ.
Бугунги кунда миллий термамизга бош мураббийлигига жуда куп мухлислар аудиторияси Бердиевни муносиб номзод сифатида куришмоқда.
Хар қандай кичик муфаққиятнинг замирида катта мехнат ётади. Бердиев футболчилигида хам мехнаткаш ва ориятли эди. Янгиер футбол клубига қабул қилинганда Бахром Бойжоновичга менга ойлик бермасангиз хам майли, асосий таркибда уйнатсангиз бўлди деганди. Бу дегани Рўзиқул Сайдуллаевич пулни эмас футболни биринчи ўринда куришини англатади. Футболчилик пайтида хам жамоаси мағлуб бўлса мағлубиятга чидамай ғалаба учун интиларди.
Сўнгги сўз ўрнида -- сарлавхада Рўзиқул демай Рўзи деб ёзилганини боиси Насафда нима деб айтишганини билмадиму аммо Янгиерда тўп сурганда мухлислар эркалаб Рўзи деб аташарди, хозирги кундаям Рўзи деб эслашади.
Рўзи акани Насаф клубидаги мураббийлик фаолияти футболимиздан кўнгли қолаётган юртдошларимизга умид учқуни мисоли қалбларини ёритмоқда.

Манба: Сирожиддин Шукуров

📲 @FUTBOLTAAYM
«Нефтчи»дан Абдусамад Дўрмоновнинг истеъфога чиқарилиши, кутилмаган янгилик бўлмади. Ҳаммаси шунга қараб кетаётганди. Айниқса, охирги юз берган машъум воқеалардан кейин ташкилий масала кўриб чиқилиши талаб этиларди. Клубдаги интизомнинг издан чиқиб кетганлиги яққол сезилиб қолганди. Фақат барча айбни бир кишининг зиммасига юклатиш, нотўғри ёндашувдир. Яхши биласиз, икки мавсумдан буён фарғоналикларда молиявий муаммолар асосий ўринда қолди. Бош ҳомийдан малағ ажратиш кескин камайиб кетди. Натижада, жамоа мураббийлари селекция жараёнларини ўзларидек истагандек ўтказа олишмади. Пулсиз қуйи дивизионда ҳам муваффақиятли тўп суриш мушкул. Шундай бўлсада, клуб номига доғ туширмай, юқори ўринлар учун курашиб келишди. Моддий-техник базанинг ночорлигидан нолишмади, яхши кунлар келишига умид қилишда давом этишди. Интервьюлар чоғида ҳам мазкур масалани четлаб ўтишга ҳаракат қилишди. Вилоятда ҳоким алмашганидан сўнг «Нефтчи»га нисбатан муносабат ижобий тарафга ўзгара бошлади. Кейин ўзбек фуболига доғ туширган машъум воқеалар… Эндиликда собиққа айланган бош мураббийга меҳнатлари ва клубга садоқати учун миннатдорчилик билдириб қоламиз. Кейинги устозга хуш келибсиз, деймиз. Футбол ҳаёти шу йўсинда давом этаверади. Бири кетса, иккинчисининг ризқини беради. Омаднинг чопиши ёки чопмаслигига кўп жиҳат боглиқлигига яна бир карра ишонч ҳосил қиляпмиз.

Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли

📲 @FUTBOLTAAYM
"Нефтчи"-"Турон" учрашувига доир...

📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
ФУТБОЛ-ТАЙМ
"Нефтчи"-"Турон" учрашувига доир... 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
Бир вилоятнинг Про-лигада тўп сураётган икки жамоаси ўртасидаги ўйиннинг бу тарзда шов-шувли тарзда кечишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Бевосита воқеаларга яқин масофадан тасвирга тушириб, таҳлилий тарзда Ютуб канали учун тайёрлаган лавҳамиз ҳам анча оммалашиб кетди. Ижтимоий тармоқдаги баҳс-мунозаралар тинмаяпти. Шу сабабли яна бир карра Фарғонага ўтиб,«Нефтчи» мухлисларини жамлаб, фикр алмашишни ният қилгандик. Ўндан ортиқ жамоанинг тақдирига бефарқ бўлмаган инсонлар билан учрашиб, мунозара қилдик. Айрим вазиятлар борасида гаплар бир жойдан чиқмай, баҳслашишимизга тўғри келди. Ҳақиқий ишқибоз, стадионни ўзининг иккинчи уйи деб билади ва жанжал чиқишидан манфаатдор эмас. Мусобақа ўтказувчи ташкилот манзилига эътирозлар билдирилди, биринчилик баҳсларидаги умумий ҳакамлик даражаси, таъмагирлик ҳақида ҳар ким ўз қарашларидан келиб чиққан ҳолда мулоҳаза юритди. Табиийки, ишқибоз халқи севимли жамоаси шаъни ҳақида гап кетганида холис бўла олишмайди ва буни оддий қабул қилдик. Кўрсатув ҳақида батафсил маълумот олишни истаганлар сешанба, 8 декабрь куни Ютуб каналида «Футбол-Тайм»ни соат 20.00 дан томоша қилишлари мумкин бўлади.

Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли

📲 @FUTBOLTAAYM