ФУТБОЛ-ТАЙМ
830 subscribers
2.86K photos
619 videos
3 files
1.94K links
Ушбу канал орқали ўзбек футболи ҳақида янгиликлар ва асосан тарихий мавзулари ёритиб борилади.

Мозийга қараб иш тутиш ҳайрлидир. Кеча фойдаси теккан футболчи ва мураббийиларни бугун унутишимиз маъқул эмас.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
Download Telegram
Григорий Анатольевич Колосовский Локомотив бош мураббийи.
Локомотив бу йилни хисобига Колосовский бош мураббий бўлиб ишлаган учинчи жамоа. Навбахор, Металлург ва Локомотив. Локомотивда амалда
ким бош мураббийлик қилишини тахмин қилиб кўргансиз 😊
Шодибоев бекорга шу мавсум оралиғида Навбахордан Локомотивга ўтмаган.


https://t.me/FUTBOLTAAYM
Тожикистон U-17 терма жамоаси футболчиси жахон рекордини ўрнатди. Бир уйинда 14 та гол уриб.


https://t.me/FUTBOLTAAYM
Янгиер шахридаги Сирдарё футбол академияси мураббийи, ўсмирлар ўртасидаги Мексика-2011мусобақаси қахрамонларидан бири бўлган
Аббос Махсаталиев.



https://t.me/FUTBOLTAAYM
Осиё чемпионлар лигаси Д гуруҳидаги холат. Насафда кейинги босқичга чиқиш учун имконият бор.

https://t.me/FUTBOLTAAYM
Бу хафта Марказий Осиё клублари учун Халқаро мусобақалардаги уйинлар мағлубиятлар билан якунланди. Энг йирик мағлубият Трактор-Равшан клублари ўртасидаги баҳсда бўлиб, қўшниларимиз 7:0 хисобида форсларга мағлуб бўлди.

https://t.me/FUTBOLTAAYM
Финалда жанубликлар.

Биринчи лигада ўз гуруҳларида етакчи ўринларни эгаллаб, про лигага йулланмани қулга киритиш учун бўладиган финал уйини Насаф фарм ва Қизириқ клублари ўртасида бўлиб ўтади. Бу баҳсни қисқача жанубликлар дербиси десак ҳам бўлади.
Биринчи лигада бир йил меҳнат қилиб про лигага чиқсангу, молиявий холат сабаб про лигадан четлаштиришса, аксинча биринчи лигада шунчаки иштирок этган аммо молиявий холати яхши бўлган жамоа про лигада иштирок этса. 😢😢


https://t.me/FUTBOLTAAYM
Ал Хилол клуби матбуот хизматини маълум қилишича Неймар жароҳат олган. У 4-6 ой мобайнида майдонга чиқмайди.


https://t.me/FUTBOLTAAYM
Forwarded from GOAL (no name)
Элит Осиё Чемпионлар Лигаси

"Ғарб" ва "Шарқ" минтақасидасида 4-тур учрашувлари якунланди. "Пахтакор" "Ғарб" зонасида 2 очко жамғарган. Бу зонада "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" йўқотишларсиз давом этмоқда.

"Шарқ" зонасида Япониянинг "Виссел Кобе" жамоаси пешқадамлик қилмоқда.
Ўз вақтида Ўзбекистон футболи газетаси юртимиздаги футболга ОИД энг зўр газета эди. Шу газета хотирам панд бермаса хафтанинг сешанба куни чиқарди ва газетани ҳар бир сонини чиқишини интиқлик билан кутардик.
СИЗ суратда куриб турган инсонлар ўша вақти Ўзбекистон футболи газетасида меҳнат қилишган. Хайрулла Хамидов Европа футболини ёритар эди.
Газета катта варақли эди, ва дастлаб 8 бетлик кейинчалик 16 бетлик чиқарди. 1999 йилгача футболга ОИД ЭНГ севимли газетам эди. 2000 йилдан Ўзбекистон футболи газетаси рақобатда Футбол экспресс газетасига ўз ўрнини бўшатиб берган эди.


https://t.me/FUTBOLTAAYM
Forwarded from GOAL (no name)
#Бизнинг_жамоа

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубогини Яманга қарши ўйин билан бошлайди.

#Осиё_Кубоги
#Яман
#Индонезия
#Эрон
Forwarded from GOAL (no name)
#қуръа

Осиё кубогига қуръа ташланди

2025 йил Хитойнинг Шенчжен шаҳри мезбонлик қиладиган U-20 Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа якунларига кўра, гуруҳ босқичида қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашади. Якунда кучли тўртликка кирган терма жамоалар Чилидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. 

"А" гуруҳи
1. Хитой
2. Австралия
3. Қирғиз Республикаси
4. Қатар
"B" гуруҳи
1. Ироқ
2. Иордания
3. Саудия Арабистони
4. КҲДР
"С" гуруҳи
1. Ўзбекистон
2. Эрон
3. Индонезия
4. Яман
"D" гуруҳи
1. Япония
2. Корея Республикаси
3. Сурия
4. Таиланд
Куни кеча бўлиб ўтган Динамо-Локомотив уйинида Локомотив клуби матбуот котибини клубни телеграмдаги расмий сахифасида нега ундай деб ёзганини сўраганимизда қуйидагича ўз фикрини маълум қилди:
-Локомотив расмий каналида ёзганларимни хато деб хисобламайман, Достон Мирзараимовни бугунги фақатгина Динамо билан уйиндаги урилган голимиз учунгина эмас, Олмалиқдаги хунаридан кейин ёмон кўриб қолдим. Хакамлик савиямиз жуда паст. Балки шундай танқидлар билан ўзини устида ишлар.


https://t.me/FUTBOLTAAYM
Насаф учун яна бир Хушхабар. Насаф фарм про лига учун пулька баҳсларида пенальтилар сериясида Қизириқ клубини 4:2 га мағлуб этиб про лига йўлланмасини қулга киритди.
Бир берса қўшқуллаб беради дегани шуда.

https://t.me/FUTBOLTAAYM
Крис Вуд АПЛнинг октябр ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу Ноттингем тарихидаги илк бор ой футболчиси деб топилган футболчи бўлди.

https://t.me/FUTBOLTAAYM
Бу кунга етганлар бор етмаганлар бор...

Сирдарёлик марҳум шоира Халима Худойбердиеванинг сарлавхада ёзилган мисралари йиллар ўтсаям ўзини аҳамиятини йуқотмагандай, Қашқадарё вилоятида ҳам энди футбол тўхтамайди.
Нуриддин Зайниев Муборак газни қайта ишлаш заводида рахбар бўлган пайтидан Қашқадарё вилоят хокими бўлиб ишлаган вақтида ҳам футболни ривожлантириш учун катта ишларни амалга оширди.Тўғри юртимизда футболни ривожи учун катта маблағларни ва эътиборни аямаган рахбарлар сони куп, лекин Нуриддин Зайниевичдек сифатли футбол муҳити ярата олган рахбарлар оз.
Нуриддин Зайниевич футболга катта сармоя сарфлашдан олдин футболни теран тушинадиган кадрларни Қашқадарё футболига жалб қилиб, уларни футболни ривожлантириш стратегик режалари асосида маблағни аямади.
Русларда бир гап бор:Москва бир кунда қурилмаган.
Насафни бугунги чемпионлиги учун фундамент 1997 йилдан куйилган бўлиб, бугун Насаф халқ жамоаси даражасига етди.
Марҳум Нуриддин Зайниевни жойлари жаннатда бўлсин илоҳим.
https://t.me/FUTBOLTAAYM
Қашқадарё вилоятини хисобга олмаганда Насафни энг куп мухлислари қаерда?

Юртимизда Насафни энг куп мухлислари шубхасиз Сирдарё вилоятида, жумладан Янгиер шахрида бўлса керак😏😏
Негаки 1996 йил декабр ойида Қарши шахрида Насаф жамоаси ташкил топаётганлигини, у жамоа Машъал клуби урнига олий лигада уйнашини ўша маҳаллар Қарши шахридаги футбол ишқибозлари ҳам билмагани рост, аммо Янгиердаги футбол ишқибозлари билар эди.😊
1997 йил декабр ойида Янгиердан иккита Дамасда ўтирган 10 нафар футболчи Бахром Давлатов бошчилигида Қарши шахрига йул олади. Ўша иккита дамасни ичида Насафни олий лигадаги илк голи муаллифи марҳум Бахтиёр Давлатов, Насафни чемпион қилган клуб афсонаси Рўзиқул Бердиев, Металлург клуби рахбари Шавкат Саидов, Қуқон-1912 спорт директори Рустам Арипов, Тожикистон миллий терма жамоасини собиқ дарвозабони Алишер Тўйчиев, 42 та голи билан 1999 йилгача Марказий Осиё тўпурари бўлган хозирда Истаравшан клуби мураббийи Зокир Бердиқуловлар бор эди.
У кунлар олис тарихда қолди.

https://t.me/FUTBOLTAAYM
Бу Йилги супер лига якунланишига иккита тур қолди.
Назарий жиҳатдан олиб қараса Навбахорда иккинчи ўринни қулга киритиш имконияти бор. Ҳаммаси Навбахорни ва ОКМК, Сўғдиенани қулида. Иккинчи ва учинчи ўрин учун кураш охирги икки турда қизиса керак. Кумуш ва бронза медалини берувчи ўринларни эгаллаб турган ОКМК, Сўғдиёнадан ташқари Навбахор, Пахтакор, Нефтчи клубларида ҳам совриндор бўлиш имконияти бор.
Аудсайдер Металлург охирги иккита уйинда ғалаба қозона олса ва икки уйинда Локомотив мағлуб бўлса супер лигада ўз ўрнини сақлаб қолиши мумкин. Лекин бугунги Локомотив ҳам совға эмас. Бабаяндек расмий ходими бор клуб 25-турда ғалаба қозонса супер лигада қолиши аниқ
Бугун бўлиб ўтган Навбахор-Пахтакор уйинидаги Пахтакор дарвозаси томон урилган 5 та гол шов шувли бўлди. Ҳар доим ҳам Пахтакор супер лигамизда ўз дарвозасидан 5 та гол ўтқазавермайди. Пахтакор дарвозасига супер лигамизда охирги бор қачон 5 та ва ундан куп гол урилганини эслаш ҳам қийин.


https://t.me/FUTBOLTAAYM