Про-лига якунланишига бир тур қолганда элитага бериладиган йўлланмалардан бири Фарғона вакилларига насиб этиши ойдинлашди. "Нефтчи" ва "Турон"нинг ўзаро ҳисоб-китобидан сўнг тўғридан-тўғри кимнинг чиқиши ва плей-оффда тўп суршига аниқлик киритилади. Кутамиз ва хулоса чиқаришга шошилмаймиз. Абдусамад Дўрмонов бошчилигидаги футболчилар бошларига қўнгган "бахт қуши"ни ўзлари бироз узоқлаштиришди. Ваҳоланки, ўз майдонларида "Динамо" билан дуранг ўйнашлари кифоя эди ва муддатидан аввал суперлигага чиққанликлари расман эълон қилинарди. Бундан яйпанликлар унумли фойдаланишиб,"Шўртан"ни енгганларидан сўнг орадаги фарқни икки очкога қисқартиришди. Тўйдан олдин ноғора чалмай турамиз. Қайсидир клубни муносиб эканлиги борасида мушоҳада юритишнинг ҳам мавриди эмас. Иккалалари ҳам интилишяпти ва бирор томонни ранжитиб қўйишни истамаймиз. Тажриба устунлик қиладими ёки шижоат якунда ўз сўзини айтадими, аниқлик киритиб олишимиз учун узоқ фурсат қолгани йўқ.
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
📲 @FUTBOLTAAYM
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
📲 @FUTBOLTAAYM
ФУТБОЛ-ТАЙМ
ҲАММАДАН ЗЎРИ... 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
ҲАММАДАН ЗЎРИ...
Суратни кузатаётиб хаёлингиз чап томондаги соврин топшираётганига кетиб қолмасин. Биз бошқа инсонни назарда тутган ҳолда фикр юритяпмиз. Чалғиманглар... Нима демоқчи эдик,кимлар ҳақида гаплашаётгандик? Нега чалғишинглар керак эди? Ҳа, ушбу чемпионатни якунига етакзмай туриб энг яхши мураббийга аталган совринни илтимос эгасига барвақтроқ,сўровнома ўтказмасданоқ бериб қўйинглар! Кимга деган савол ортиқча. Чемпионликни жамоаси билан муддатидан аввал қўлга киритган мутахассис Шота Арвеладзе ўз йўлига. Уларнинг ортидан "боғча болалари" билан изма-из қувишда давом этаётган,пулни умуман ўйлаймайдиган,ўз соҳасининг фидоийси,фойдалиси Р Ў З И Қ У Л Б Е Р Д И Е Вни назарда тутяпмизда. Агар бошқа исталган мураббий "Насаф"да юзага келган яқин даврлар ичидаги ҳолатда фаолият юритаверганида ё томи кетиб қоларди,ё аллақачон жуфтакни ростларди. Қойил ва ишонмай келганларнинг ҳам бугун шубҳасини тарқатиб юборганингиз рост Рўзиқул! Алоҳида уюштириладиган тадбирга ҳам ҳожат қолмади. Иккита тур ҳам аҳамиятли эмас. Қани айтинг,қаршиликларнинг бугунги намойиш этган ўйинларидан кейин энг зўри сифатида бошқа мураббийни танлаш,сайлаш ёки аниқлаш мумкинми? мавсум давомида тажрибасиз ёшларга таяниб,барқарорликни ушлаш,жуда машаққатли юмуш. Отасига балли,дунёга келтирган онасига раҳмат! Ақл-заковати-ю,сабри,инсонгарчилигига балли! бизда бошқа таъриф қолмади. Навбат сизларга,холис фикрловчи группамиз аъзолари...
Дарвоқе,бир гап ёдимиздан кўтарилишига бир баҳя қолибди. Турмуш ўртоқлари,яъни келинимиз Рўзиқулнинг ушбу расмини кўриб қолиб,койиб юрманг. Тошкентдагиси... йўғе,Тошкентдаги Ўзбекистон Футбол Федерациясининг йил якунига бағишлаб ўтказган эски тадбирларидан бири. Ўшанда ҳам Бердиев йилнинг энг яхши устози деб топилган экан. Уйнинг эшиги олдида ўқлов билан қарши олмасинлар деган хавотирда ушбу изоҳларни ҳам қолдирдик. Кейин биз айбдорга айланиб қолмайлик,деймизда! Лекин чиндан ҳам соврин тайёр бўлса,муддатидан илгари эгасига топшириб,янгилик қилиб қўяйлик.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нодирхўжа Юлдашев - бир вақтлар "Пахтакор"нинг ашаддий ишқибозларидан бири бўлган. Кейинчалик журналист сифатида танилди. Меҳнаткашлиги,ҳаққонийлиги ва яхши ташкилотчилиги эвазига ҳурмат қозониб,бугунда мутахассис даражасига чиқа билди. Ўзбек футболидаги оғриқли мавзулар,муаммоли масалалар ҳақида анчагача суҳбатлашиб, мазза қилдик. Мулоқотни сизларга ҳам илиндик. Жума, 27 ноябрь куни Ютуб канали орқали соат 20.00 да томша қилишингиз мумкин.
🔥Facebook 👉 www.facebook.com/groups/2686066538280852/
🎥YouTube 👉 www.youtube.com/FutbolTaymTv
📸Instagram 👉 Instagram.com/futboltaymtv
📽️Telegram 👉 t.me/futboltaymtv
📲 👉 @FUTBOLTAAYM

ТЎҒРИ ЙЎЛНИ ТАНЛАБ ОЛИШ МАШАҚҚАТЛАРИ...
Таркибининг ҳар йили янгиланиш фойизи юқори қолаётган клублар қаторида "Бунёдкор" ҳам борлиги ёмон ачинарлидир. Тизим шаклланиб,барчаси ўрнига қўйилган жойда ишларнинг чаппасига кетиши,жиддий муаммо саналади. Барқарорликка эришилмас экан,номи чиққан кечаги "полапонлар"га харидор чиқади ва манзилни ўзгартиришга интилаверади. Садоқат маблағдан кейинга тушиб қолаверади,эътиборсизлик устун ҳисобланган ташкилотда. Ишонч ҳам йўқолади. Кейинги уч йил ичида футболчиларни илгаргидек талтайтира олмасаларда,камтарона маош ва мукофот пулларини беришда ҳам муаммолар кўзга ташланаётганлиги ранжитади. Шундай шароит,инфратузилмага эга клубнинг таъминоти аъло бўлиши керак эмасми? Ахир,яқин-яқингача барча ҳавас билан боққанлигини ёддан чиқариб қўйишга ҳаққимиз йўқ. Шу зайлда давом этаверсалар,иқтидорли ёшлар "Қалдирғочлар"ни четлаб,бошқа томонларга кетишни афзал билишади. Ўзларидан етишиб чиқадиган истеъдодларга таяниш ҳам тарихга айланади. "Бунёдкор" тақдирига бефарқ қараш ярамайди. Бошқарувдаги хатоларни ўнглаб,тўғри йўлга тушиб олишда жонбозлик кўрсата оладиган кадрларнинг хизматига таяниш- бош сиёсатга айланиши даркор! Ахир,деярли тарқалиб кетиши арафасида турган жамоани сақлаб қолишга эришган мутасаддини умуман изоҳлар бермасдан ишдан олиниши,ниҳоятда нотўғри қарор бўлганлигини ҳаётнинг ўзи исботлаб қўймоқда. Ҳали ҳам кеч эмас. Брендни бутун дунёда билишади,ҳурмат қилишади. Йўқотиш нотўғри қадамга айланади. Хатони ўнглаб,барчасини аввалги ҳолига қайтариб,келажакка болта урилишининг олди олиниши тарафдоримиз. Кейин кеч бўлмасин-да! Яхши мутахассис кадрлар узоқ вақт кўчада қолиб кетишмайди... Ҳали клубнинг довруғи яна узоқ хорижларда ҳам таралишига ишониб қоламиз.

ИРОДА КУЧИНИ НАМОЁН ЭТАЁТГАН "БУХОРО" 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
Бу йилги пандемия шароитида моддий-техник базаси мустаҳкам клублар бармоқ билан саноқли қолганлигини тинимсиз таъкидлаб келяпмиз. Ирода кучи ва ижобий натижани қўлга киритиш учун бор имкониятларни ишга солаётганлари, таҳсинга сазовордир. Таркиб жиҳатдан малакали ижрочилари кўп бўлмаган бухороликлар ҳам трансфер ойналарида четдан янги ўйинчиларни сафларига қўшиб олиш имкониятидан маҳрум этилишган. Устига-устак майдонлари янгитдан қилинаётганлиги учун, ўз уйлари ҳисобига рақибларни Муборакда қабул қилишларига тўғри келмоқда. Тожикистонлик мутахассис Муҳсин Муҳаммадиевдан навбатдаги мураббийлар штабига дуруст мерос қолмади ҳисоб. Шундай шароитда ҳам осон таслим бўлишмай, охиригача интилаётганларига қойил қолмай илож йўқ. Майдонда мардоновор курашишлари оқибатида бир қатор беллашувларда сўнгги дақиқаларда ўйинни қутқаришга эришаётганларини статистик маълумотлардан билиб олишингиз мумкин. Термиздаги аутсайдерларнинг принципиал баҳсида ҳам 90+4 да пенальтидан гол киритишиб, дурангга эришдилар. Ҳар бир очко ололмаган ўйинларида ҳам курашсиз таслим бўлишмаяпти. Юзага келган салбий вазиятдан тўғри сабоқ чиқаришга эришсангиз, келажакда албатта асқотади. Суперлигадаги охирги икки турда лигада жон сақлаш учун уринаётган жамоаларни яхшигина синовдан ўтказади. Ҳар бир очконинг қиймати ортиб боради. Кузатиб,вазиятга холис баҳо беришда давом этамиз.
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
📲 @FUTBOLTAAYM
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
📲 @FUTBOLTAAYM
КУПЕР- ХАТО ТАНЛОВ ЭДИ...
Аргентиналик таниқли мутахассис Эктор Куперни ҳам барвақт кетиши учун атайин қабиҳ ишлар амалга оширилганлигини баъзида эшитиб,таажжубланамиз. Шахсан ўзимиз бундай чўпчакларга ишонмаймиз. Ватан шаъни ўртада турганда САБОТАЖ қилишга қайси виждонсиз уринарди! Ўртоқлик ўйинлари ва ўзларидан кучсизроқ ҳисобланган рақибларга қарши ўйинларда руҳий томондан мослашишда йигитларимизнинг қийналишлари сезилиб қолади. Заифларга паст назар билан ташлаш,кучлилардан эса майдонга тушмай туриб енгилиш,ижобий оқибатларга олиб келмайди. Руҳий тарафдан муаммолар бисёр эканлиги асосий ўринга чиқади.
Даври ўтган мураббий номзодига тўхталишнинг ўзи катта хато бўлганди. Мисрликлар билан жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш,тарихий воқеа бўлмаганлиги ойдинлашади. Чунки,Муҳаммад Салоҳ,Эл Нени сингари Англиянинг етакчи клублари шарафини ҳимоя қиладиган иқтидорлар чиққан юртда ажойиб авлод етишиб қолганди. Биз эса Италия аутсайдери таркибига борган биргина вакилимизнинг гол уришини интизорлик билан кутамиз. Номи чиққан устознинг услуби бизга мос тушиш-тушмаслиги инобатга олинмасдан чақирилган,деган хулоса ҳақиқатга яқинроқ. Шартнома ҳам зараримизга тузилган эканки,муддатидан аввал истеъфога чиқарилган Эктор бобога жуда катта миқдорда товон пули тўланди. Хорижлик мутахассиснинг ўйлаганларини амалга оширишини тоқат билан кута олмасдик. Ҳали жаҳон чемпионатларида муносиб тўп сура оладиган,халқаро тажрибаси бой авлод вакиллари етишгани йўқ,буни тан олайлик. Футболчиларимизнинг муҳим паллада икки бош баланд сакрашларини таъминлай биладиган мураббийга эҳтиёж албатта катта. Духимиз баландлиги билан мақтана олмаймиз,ғолибликка мунтазам эришиш хаёлимизга ўрнашган эмас. Жаҳон мундиалидаги иштирок - ривожланиш учун туртки бериши шубҳасиз. Лекин ҳали термамиз машаққатли йўлни босиб ўтишда ўрнак бўла оладиган ва кўмаклашадиган муносиб йўлбошчига эга чиқмаганлиги учун ҳам иккиланишлар бор...

Суперлигада сўнгги тур ва мамлакат Кубоги ўйинлари декабрь ойида ўтказилиши ҳақида хабардорсиз. Ташкилий ишларни тўғри йўлга қўйишда оқсайдиган, фақат бугунги кун билан яшайдиган клубларимизнинг баъзиларида футболчилар билан битим 30 ноябргача тузилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Аксарияти, 1 декабрдан эркин агентга айланишиб,жамоаси таркибида майдонга тушмасликка ҳақлари бор. Клуб имижидан кўра хасисликни тежамкорлик деб биладиганлар вақтинчалик шартнома тузишни ҳам маъқул топишмаганлиги,муаммоларни келтириб чиқариши турган гап. ПФЛ эса ўйинларнинг ўтишидан манфаатдор ва шартномаси тугаганларга жамоалари таркибида вақтинчалик битимсиз ҳам майдонга тушишларига рухсат берадиган бўлишди. Меҳнати муносиб тақдирланишини истайдиган футболчилар бунга кўнмасликлари ва кетиб қолиш эҳтимоллари йўқ эмас. Шунинг учун эртага воқеалар ривожи қандай кечишини билмай доғдамиз. Демак, бир йиллик шартнома дейилганда ҳам тўлиқ 12 ой қамралмас экан. Пулни тежаш йўлидаги изланишлар мажбур қилган кўчага кириш, мақбул вариант бўла олмайди шекилли. Профессионаллик сари интилишда йўл қўйиладиган хатолардан сабоқ чиқариб борилиши зиён эмас.
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
📲 @FUTBOLTAAYM
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
📲 @FUTBOLTAAYM
ШАҲАР БЕДАРВОЗА ЭМАС...
Дунёнинг энг номи чиққан,пичоғи кесаётган мураббийлари ҳам кучи етиб,жудаям истасада,иккита жамоада фаолият юритишига рухсат берилмайди. Айниқса,миллий термага масъул этиб тайинланган шахс борасида. Суперлига якунланишига икки тур қолди ва майли,Вадим Абрамовга яна шунча фурсат қолганлигини эслатиб ўтайлик. Отиб берган қуёнини ҳам инобатга олмасдан,бирини танлаши даркорлигини ультиматум тарзда қўйилиши шарт. Истаган ишини амалга ошириб,ёрдамчилари эплаётганлари борасидаги чўпчаклар энди ўтмаслиги даркор. Нима,Карленовичсиз "Бунёдкор" тамом бўладими? Ўзбекистонда малакали бошқа мураббий йўқми? Агар ёшларни ташлаб кетишга кўзи қиймаётган бўлса,вақтида айтсин ва термани топширсин. Шунчалик меҳр қўйган экан,якуний танловини маъқуллаш зарур. Термани танласа,масъулиятни бўйнига олиб,кўпроқ вақт ажратмаса бўлмаслигини тушунмаса,етказиб қўйилиши керак. Терма жамоа- кимдир истаган ишини амалга оширадиган ташкилот ҳисобланмайди. Абрамовдан аввал ҳам мураббийлар терма жамоамизни бошқаришган. Ундан кейин ҳам бирор мутахассис фаолият юритади. Алмаштириб бўлмайдиган футболчи сингари,мураббий ҳам йўқлигини Вадим акага етказиб қўяйлик. Эртага кеч қолганда,икки қайиқда сузганлиги фойдали бўлмаганлигини айтганимиз билан ўзимизга зиён. Вақтида огоҳлантириб ўтяпмиз. Агар ўзбек футболида Абрамовга хоҳлаган ишини қилишга рухсат берилган бўлса,унда бизда бошқа гап йўқ. Мухлисларнинг 90 фойизи термамиз ўз олдига жиддий мақсад қўйганидан кейин,мураббий масаласига масъулиятлироқ ёндашиш талаб этилиши даркорлигини тушуниб туришибди.

Смотрите "Нодирхўжа Юлдашевнинг Ўзбек футболи ҳақида кескин фикрлари..." на YouTube
https://youtu.be/1pqfRIL61NY
https://youtu.be/1pqfRIL61NY
YouTube
Нодирхўжа Юлдашевнинг Ўзбек футболи ҳақида кескин фикрлари...
Нодирхўжа Юлдашев - бир вақтлар "Пахтакор"нинг ашаддий ишқибозларидан бири бўлган. Кейинчалик журналист сифатида танилди. Меҳнаткашлиги,ҳаққонийлиги ва яхши ташкилотчилиги эвазига ҳурмат қозониб,бугунда мутахассис даражасига чиқа билди. Ўзбек футболидаги…
Футбол жамоаларининг аксариятида машғулот ўтказиш учун майдон топиш жиддий муаммо саналади. Болалар, ўсмирлар ва ҳаваскорлар ўртасида қандайдир турнир уюштиришдан аввал, спорт ареналари ҳақида бош қотирилади. Зеро, соғлом авлоднинг етишиб чиқишида спортнинг роли беқиёс эканлиги ҳақидаги маърузаларни кўп тинглашимизга тўғри келади. Афсуски, амалда баъзан аксини кузатмоқдамиз. Жойлардаги катта раҳбарлар кўп қаватли уй, турли маиший ишноотлар барпо этиш учун жой топилмаганда, осонгина спорт ареналарини мўлжалга олишмоқда. Бундай ишлардан ҳам эзгулик кўзланаётгандир, лекин спорт ареналарини йўқотиш ҳисобига амалга оширилишидан ҳеч қандай мантиқ топмаяпмиз. Фикрларимиз қуруқ бўлиб қолмаслиги учун мисолларга ўтсак. Ҳар бирингиз ўзингиз яшаётган ҳудудларда шунга ўхшаш муаммоларга дуч келаётганингиз шубҳасиз. Ўзимизга бўлаётган шикоятларнинг аксарияти мазкур мавзу билан боғлиқ. Айниқса, қишлоқ жойларда майдонларнинг ўрнига боғча ёки бошқа бино барпо этилиши тобора оммалашмоқда. Биргина пойтахтни олайлик. "Буюк ипак йўли" метро бекати яқинида жойлашган "Солиқчи" спорт комплекси бўларди. Олий лига жамоаларидан бир қанчалари қишки йиғинлар чоғида айнан мазкур стадионнинг майдонидан фойдаланишарди. Суриштириб билсак, бузиб ташлашибди ва ўрнида қурилиш қилишибди. "Обод" спорт иншоотининг ўрнида ҳам савдо дўконлари тушаётганлигини эшитгандик. Бевосита андижонликларнинг фахри ва тарихи ҳисобланган, шаҳар марказидаги "Наврўз" стадиони ҳам аллақачон бузиб ташланиб, ўрнида кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда. Яроқсиз бўлиб, авария ҳолатига тушганида ҳам тушунардик. Нега бундай йўл тутилмоқда, тушуна олмаяпмиз. Спорт билан дўстлашишни тарғиб қилиб туриб, аксинча манзаранинг юзага келишидан ким манфаатдорлигини тушунишимиз қийин...
Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли.
📲 @FUTBOLTAAYM
Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли.
📲 @FUTBOLTAAYM
ФУТБОЛ-ТАЙМ
КЎЗИНГИЗНИ КАТТАРОҚ ОЧИНГ! 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ
Суперлигада сўнгги икки тур ўтказилганидан кейин навбатдаги чемпионат расман ўз ниҳоясига етганлиги эълон қилинади. Сараги-саракка,пучаги-пучакка ажараладиган дамлар яқинлашди. Айнан мана шу даврада "кутилмаган" натижалар кўп рўй бериш эҳтимоли ортади. Қойил қолиб,қарсак чалиб ўтиришдан бошқа имконимиз бўлмайди. Йил давомида оқсаганлар,зарурат юзага келганида максимал тарзда очко жамғаришга эришишади. Мана шу ҳолат ҳалоллик тушунчасига раҳна солади. Бу борада бевосита учрашувларга тайинлов оладиган назоратчи ва ҳакамлар жиддий тарзда огоҳлантирилишган ва шунча ишлардан кейин қинғирликларга аралашиб қолмасликлари эҳтимоли катта. Беллашувлар ҳам бир кун ва бир вақтда ўтказилиши белгиланган. Рақибларнинг натижасидан келиб чиқиб ҳаракатланиш ҳоллари кузатилмайди. Демак, қолгани жамоалардаги мураббий ва футболчиларга қолмоқда. Майдонга чиққанда ҳаққоний кураш олиб боринг, кучлиси ғолиб чиқаверсин. "Қора кучлар"нинг аралашишига йўл қўймасдан, ҳалол ўйинлар орқали йўқотган обрўларимизни тиклаб боришга эришишимиз мумкин. Бошқа иложи йўқ.
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
📲 @FUTBOLTAAYM
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
📲 @FUTBOLTAAYM
ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан футбол соҳасида коррупцион ҳолатларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Инспекция томонидан ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган бир қатор футбол ҳакамлари аниқланди.
ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолатга алоқадорликда гумон қилинган 10 нафардан ортиқ футбол ҳакамлари, профессионал футбол клубларининг мураббий ва расмий шахслари бўйича маълумотлар, тегишли футбол учрашувлари қайдномалари, инспекторларнинг футбол учрашувлари бўйича ҳисоботлари, ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациялари, тегишли футбол учрашувларидаги шубҳали эпизодлар акс этилган видеоматериаллар ЎФA Этика қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Тақдим этилган маълумотлар бўйича жорий йилнинг 17 ва 25 ноябр кунлари ЎФА Этика қўмитасининг йиғилишлари бўлиб ўтди ва тегишли тартибда ЎФА Этика қўмитасининг 04/2020, 05/2020 - сонли қарорлари қабул қилинди.
Уларга кўра:
1. ФИФA, ОФК ҳаками Ж.Й.Мухторов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 5 (беш) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди ҳамда 90 000 000 (тўқсон миллион) сўм жаримага тортилди.
2. ЎФА Бош ҳаками Т.Н.Тўхтасинов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 2021 йилги футбол мавсумида ҳакамлик қилишдан четлатилди ва 10 000 000 (ўн миллион) сўм жаримага тортилди;
3. ЎФА Бош ҳаками Т.Н.Наджафалиев ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациясига асосан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси билан ҳамкорлик қилганлиги ва ОФК Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётганлиги, таҳсил жараёнида энг яхши кўрсаткичларни қўрсатаётганлигини инобатга олиб, бироқ ЎФA интизом кодексининг 5.42. бандига асосан ЎзПФЛ мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ реал фактларни бузиб кўрсатишга уринганлиги учун 2020 йил футбол мавсуми охиригача ҳакамлик қилишдан четлатилди ва 70 000 000 (етмиш миллион) сўм жаримага тортилди.
Шу жумладан, қўмита қарорлари билан мазкур ҳолатларга алоқадор бир нечта ёрдамчи ҳакамлар, назоратчилар, ҳамда футбол клублари масъуллари тегишли жарималарга тортилди.
Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси футбол соҳасида шубҳа остига олинган вазиятлар бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФA Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.

БОЛАЛАР ФУТБОЛИДАГИ ИЛҒОРЛИКНИ УШЛАБ ҚОЛИШ КЕРАК
Хорижлик мутахассис ёки четга малака оширгани бориб келган бирор вакилимиз билан суҳбатлашсангиз,болалар футболи бўйича анча олдинда эканлигимизни эътироф этишади. Кейинчалик тўғри йўналиш бериш,тарбиялаш бобида асқотадиган мураббийлардаги кўникмаларнинг етарли эмаслиги панд бераётганга ўхшайди. Таниш-билишчилик,саралаб олиш жараёнига моддий томннинг аралашуви ҳам ривожланишдаги тормозлардан биридир.Бизда миллионлар ўйини билан шуғулланишни истовчи болалар сони камаймаяпти. Зўр даромад топишларини эшитган ота-оналар ҳам илгаргидек фарзандларини пианино чалиш ёки дурадгорга шогирдликка беришдан кўра миллионлар ўйинини ўрганишидан фойда бўлишини тушуна бошлашди. Чет элда эса,виртуал ўйинларга кичик ёшданоқ "касаллар" тобора ортиб бораётганлигидан хавотирга тушишмоқда. Ўсмирлик чоғигача яхши олиб кетяпмиз,энг қийин - ўтиш даврида жуда кўп истеъдодларни асраб қололмаяпмиз. Ўз устиларида кўпроқ ишласагина мақсадга етиш мумкинлигини онгларига қуйишда қийналмоқдамиз. Тинимсиз меҳнат бўлмаса,биргина истеъдоднинг ўзи билан узоққа бориб олмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилишимиз даркор. Мусобақалардаги натижа учун курашишни аллақачон бас қилиш керак эди. Биз ҳамон болалар футболидаги муваффақиятлар орқали талтайиб юрибмиз. Мураббийни фаолиятинг мобайнида тарбиялаган қайси шогирдинг усталар жамоасида тўп тепмоқда,қабилидаги савол билан мот қилишимиз даркор. Футболни теран англайдигани мураббийда керакли ҳужжат йўқ ёки маошнинг камлиги фикрларидан қайтариб,бошқа соҳани танлашларига ундамоқда. Сифатли майдонларнинг йўқлиги ҳам жиддий муаммо саналади. Ёзнинг жазирама иссиғида ҳам кимёвий элементларни ўзидан ҳид тариқасида таратадиган сунъий чимли майдонларда болаларни тўп суришнин кузатамиз. Табиий майсалилари тобора йўқолиб бормоқда ва вазият ачинарли аҳволга келди. Чекка қашлоқларда ҳам фарзандларимиз ўйнайдиган майдонларнинг ўрнига бошқа иншоотлар қад ростламоқда. Булар футболга дўст эмас,дея енгилгина норозиликни ифодалашдан бошқа имкон йўқ. Агар тўғри тизим яратилиб,болалар футболига ғирромликни аралаштирмасдан,мураббийларнинг моддий манфаатдорлиги озгина яхшиланса,ҳали биз дунё миқёсида ўз сўзимизни айта оладиган даражага чиқишимиз турган гап. Ҳозирча барчаси қоғоздаги статистик рақамларда чиройли кўринишда бўлмоқда холос. Амалиётга қачон ўтилади,ҳозирча билмаймиз.

ЎФА тартиб-интизом қўмитасида келишилган ўйинлар, учрашувлар натижасига таъсир ўтказишга уринувчи бир қатор шахслар борасида ниҳоят амалий ишлар кўрилаётганидан хабардор эдик. Ушбу чоралардан кейин хулоса чиқаришга шошилмай турамиз. Балки яна бошқа номлар ошкор қилинармикин, деган илинжидамиз. Нега энди уч нафар фамилияни келтириш ва оммага ошкор қилиш билан чекланилаётганига ҳам алоҳида изоҳ берилса керак. Клуб вакилларидан ҳеч кимга тўхталинмагани ҳам ажабланарли! Агар ростмана суриштирув ишлари охиригача етказилса, номлар шу билангина чекланмаслиги даркор. Мамлакат футболи миқёсида коррупцион схемаларни фош қилишдаги илк шов-шувли ва эътиборга молик ҳаракатлардир. Шунинг учун тоза футболга интилишдаги дастлабки кичик юриш, самарасини беришидан умидвормиз. Агар шундан кейин ҳам чўчимасдан қабиҳ ишларни давом эттирадиганлар топилиб қолса,унда билмадик.
📲 @FUTBOLTAAYM
📲 @FUTBOLTAAYM
Смотрите "Ҳафта тафсилоти: Таҳлил, муносабат, муҳокама 14-сон" на YouTube
https://youtu.be/_naA7JpeEGQ
https://youtu.be/_naA7JpeEGQ
YouTube
Ҳафта тафсилоти: Таҳлил, муносабат, муҳокама 14-сон
Кўрсатувимиз ҳакидаги фикр ва мулоҳазаларингизни комментарияда ёзиб колдиринг!
#Futbol #FutbolTaym #FutbolTaymTv #Transfer #Yangiliklar #Murabbiy #Uzbek #UFA #UzPFL #Superliga #Proliga #Andijon #Navbahor #Paxtakor #Bunyodkor #Lokomotiv #Mash'al #Nasaf #AGMK…

ЎФА қошидаги этика қўмитасининг сўнгги қабул қилган қарори тезда овоза бўлиб кетди. Кенг жамоатчиликнинг муҳокамаси бошланиб кетганлиги рост. Ижтимоий тармоқларда мазкур мавзуда фикр билдириш авж олди. Ахир, ҳакамлар масаласи барча мамлакатлар чемпионатларида доим долзарблигини сақлаб қолган. Иллатларга қарши курашнинг тўғри йўлидан фойдаланганлар, кейинчалик ривожланиш йўлига ўтишга эришганлар. Фақат, биздаги ҳозирги ҳолатдан қониқмаганлигимизни изҳор этишимиз даркор. Қабул қилинган қарорларнинг мантиққа асосланмаганлиги асосий ўринга чиқиб қолгандек тасаввур уйғотмоқда. Хаспўшлаш, воқеликка ёндашишнинг ўзбекча усули эканлиги шундоқ билиниб турибди. Сих ҳам кабоб ҳам куймасин, деган ақида асосий ўринга чиқиб қолган. Майли,биз воқелик ҳажмини йириклаштириб олмоқчи эмасмиз. Келишилган ўйинларда иштирок этган жамоаларга нисбатан ҳам чораларнинг жиддий бўлиши ғоясини илгари сураётганимиз йўқ. Барчаси ўз номи билан аталиши тарафдоримиз. Жазо қўлланилаётганда кимгадир енгил, кимгадир ўта оғирлиги муҳим омилга айланса, адолат ўз кучини йўқотади. Пора билан боғлиқ вазиятми, тамом, вассалом. Айлантириб, эҳтиётлаб нима қиламиз! Мунтазам равишда шуғулланиб, ҳаттоки ҳорамдан пул топишни ўзига касб қилиб олганлари топилади, афсус! Мабодо янглишаётган бўлсак, тўғрилаб ўтишар. Иккинчи мантиқсизлик, жарима тўланиш билан боғлиқ. Клублардан олинган пуллар умумлаштирилган ҳолда қайтариб тўланиши таъминланяптими ёки қилган ишига нисбатан кўрилаётган чорами? Битта учрашувда майдонга тушгани учун 3 миллион сўм пул оладиган ҳакам,наҳотки 70, 90 миллион сўм миқдорида жаримага тортилади? Демак, иқтисодий имкониятлари шунга имкон бераркан-да! Ташкилот, корхоналар даражасидаги миқдор ҳақида сўз юритилмоқда. Ҳали қарор тўлиқ ва якуний эмасга ўхшайди. Кўп деталлар очиқланмаганлиги кўриниб турибди. Шунинг учун вазиятга баҳо беришда шошилмаймиз. Ҳар қандай ҳолатда мантиқ асосий ўринга чиқиши даркор. Қонундан ташқарига чиқиб кетилмаслиги, ҳукм чиқарилаётганда шахсларнинг мавқеи, қайси ҳудуддан эканлигига қаралмаслигини истардик.
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
📲 @FUTBOLTAAYM
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
📲 @FUTBOLTAAYM