Prokuratura Departamenti
18K subscribers
6.38K photos
846 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сурхондарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотаётган шахслар ушланди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сирдарё вилоятида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи фош этилди

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Прокурорлар ташаббуси билан 311 маротаба меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 4 312 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

“Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 456 нафар хотин - қизлар ва 29 198 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилишга доир ишлар давом эттирилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига ёшларнинг 2881 нафарини бандлиги таъминланди, 1796 нафари касб–ҳунарга йўналтирилди, 400 нафарига кредит ажратилди, 475 нафарига 536 млн. сўм
моддий ёрдам кўрсатилди, 191 нафар ёшларга 712 млн. сўм субсидия ажратилди.

Ўтказилган ўрганишларда 3087 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 млрд. сўми талон-торож қилинганлиги аниқланиб, 34 та жиноят иши қўзғатилди.

Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 1644 та муаммо ижобий ҳал этилди.

Прокуратура органларининг аралашуви билан қарздорликларнинг 6,4 трлн. сўми амалда ундирилди, 5,7 трлн. сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулкларнинг сотувга чиқарилиши таъминланди, 1,2 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.

Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 1,5 трлн. сўми талон-торож қилинганлиги аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 540 та жиноят иши қўзғатилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи иштирокида “JTI TURON INC” нодавлат ташкилоти вакиллари билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2024 йил 3 июндаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида яширин иқтисодиётга қарши курашишда хорижий компаниялар тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга уларнинг мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш, аниқлаш, уни келтириб чиқарган сабабларини бартараф этишга кўмаклашиш борасида “JTI TURON INC” компанияси билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга оширишни тегишли тартибда кўриб чиқишга келишиб олинди.

👉@Department_uz
Паркент туманида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро Б.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки филиалида ишловчи танишлари ёрдамида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пайариқ туманида 24 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.К. фуқаролар Ш.З. ва Б.Р.нинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилиб, ҳар биридан 12 000 АҚШ долларидан жами 24 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 4 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.А. фуқаро М.Х.дан жами 3 000 АҚШ долларини 37,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.     

Шу каби, Департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.С. фуқаро О.А.га жами 3 000 АҚШ долларини 38 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 1 300 АҚШ долларини бериб 38 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона шаҳрида ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида 20 800 АҚШ долларига сотган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро В.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Н.га бошқа бир фуқаро Н.Т.га тегишли Янги Аср кўчасидаги хонадонни гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга қалбаки ҳужжатларни тақдим қилиб, уйни 20 800 АҚШ долларига сотганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Янгийўл шаҳрида 800 млн сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.S.” МЧЖ раҳбари М.М. тижорат банкининг Янгийўл шаҳар филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит эвазига харид қилинган қурилиш молларини кирим қилмасдан бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари

👉@Department_uz
Янгиҳаёт туманида ўзганинг хонадонини мерос сифатида расмийлаштириб олган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.К., В.Ш. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.К.га тегишли хонадонни гўёки вафот этган отаси Т.К.га тегишли эканлиги ҳақидаги сохта ҳужжатларни тайёрлаб, ушбу хонадонни ўзларига мерос сифатида расмийлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон ва Данғара тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманлардаги “О.F.” ва “S.F.” МЧЖларга қарашли дорихона раҳбарлари Х.Т. ва С.М. жами 115 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд “Омнадрен” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 4,4 млн млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар В.А. фуқаро З.З. жами 4 300 АҚШ долларини фуқаро А.Жга 54,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Вобкент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.Н. фуқаро Г.Д.дан жами 3 000 АҚШ долларини 37,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сирдарё вилоятида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи фош этилди

👉@Department_uz