Prokuratura Departamenti
18K subscribers
6.38K photos
846 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими ва “Ўзэнергоинспекция” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда “К.Д.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар “Султонобод” МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу МЧЖга қарашли савдони ташкил қилиш учун майдонларини ижарага бериш фаолиятини амалга ошириш давомида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасига қасддан ташқи таъсир кўрсатиб, жами 269 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро Ж.П. “Оқтепа” маҳалласидаги экин ер майдонида электр сув насосни умумий фойдаланишдаги тармоққа улаб, жами 227,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Риштон тумани ва Марғилон шаҳри бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда “B-M.” фермер хўжалиги ва “М.М.” хусусий корхонаси раҳбарлари электр ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш учун ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида 186,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Онлайн омонат ваъда қилган собиқ банк ходими ва имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.А. ҳудудий тижорат банк хизматлари марказида ишлаган даврида 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан онлайн омонат қўйишини айтиб, уларнинг жами 124,1 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шу каби, Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.Р. фуқаро Ж.Ю.нинг ишончига кириб, унга ҳудудий тижорат банки филиалидан 1,8 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бухоро шаҳрида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Sh.S.” МЧЖ раҳбари Л.Ё. ва бошқалар МЧЖ савдо дўкони ва ертўласида 8 турдаги жами 1 395 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ҳамда 570 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Учтепа туманида 905 кг. истеъмолга яроқсиз пишлоқни муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва туман солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида Хондамир кўчасида жойлашган савдо шохобчасида ўтказилган текширувда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган фуқаролар Ш.У., М.У. ва бошқалар истеъмолчиларнинг соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хорижда ишлаб чиқилган умумий баҳоси 102,3 млн сўмлик 905 кг. пишлоқ маҳсулотини фуқаро Б.А.га 8 100 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тупроққалъа тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи Ш.С. фуқаро Ж.К.ни танишлари ёрдамида Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сурхондарё вилоятида дори воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди

👉@Department_uz
Автокредит эвазига харид қилинган автомашиналарни сотиб юбориш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган “Chevrolet Equinox” русумли автомашинани гаровга қўймасдан фуқаро Ж.Қ.га 38 500 АҚШ долларига сотиб юбориб, банк манфаатларига 378 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.А. ва бошқалар фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, унинг номига тижорат банки Қўқон филиалидан автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит эвазига сотиб олинган “Chevrolet Equinox” русумли автомашинани бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, 326,7 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона туманида 839,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган омборхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.Fh.” МЧЖ филиали менежери Ж.У. ва бошқалар Фарғона туманидаги дори воситаларини сақлаш омборхонасидаги қурилмаларини тижорат мақсадда электрон ҳисоб дастурига киритилмаган ҳисоблагич орқали ўзбошимчалик билан улаб, 839,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Оқдарё туманида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими ва Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Р. ўз уйида яширин цех ташкил этиб, қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган 580 литр этил спирти, 1 123 дона шиша қопқоқлари, “Русская водка” номли этикеткалар ҳамда 445 дона шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Яшнобод ва Қўшкўпир туманларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Висол” кўчасидаги хонадонида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Х. фуқаро Ж.Х.га жами 5 150 АҚШ долларини 65 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан ёнидан 90,5 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.Р. фуқаро Э.Қ.га жами 3 500 АҚШ долларини 43,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
АҚШ ва Корея давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “F.T.” МЧЖ раҳбари Ф.Б. фуқаро У.А.ни 13 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Д.М. ва Д.Х. фуқаро А.Ю.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини Корея давлатига ишга юбориши эвазига 1 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Бухоро вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган дўкон фош этилди

👉@Department_uz
Андижон туманида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Қорақалпоқ” МФЙдаги хонадонида 14 та тўпламдаги “Bitmain” майнинг крипо-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри улаб, давлат ва жамият манфаатларига 133,2 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона шаҳрида 806,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ғ.Х. ва бошқалар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, Фарғона шаҳри "Қиргули" мавзеси ҳудудида новвойхона фаолиятини ташкил қилиб, табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 806,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz