Prokuratura Departamenti
17.5K subscribers
5.71K photos
674 videos
1.5K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “А.N.” МЧЖ раҳбари Т.Ж. МЧЖ савдо дўконида 18 турдаги қалбаки акциз маркали жами 1 387 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Д.Т.” МЧЖ раҳбари К.Ф. ва бошқалар МЧЖ савдо дўконида 12 турдаги қалбаки акциз маркали жами 663 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кредит маблағларини ўзлаштирган собиқ менежер ва банк хизматлари маркази раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ю.Ш. ҳудудий тижорат банки филиали бўлими бош менежери лавозимида ишлаган даврида фуқаро Т.Ш. билан ўзаро тил бириктириб, 12 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз кредит шартномаларини расмийлаштириб, жами 304,3 млн сўм кредит маблағларини олиб ўзлаштирганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки Янгиер шаҳар банк хизматлари маркази собиқ раҳбари И.Б. ва бошқалар фуқаро Ғ.С.га ажратилган 390 млн сўм кредит маблағини унинг хабардорлигисиз нақдлаштириб олишиб, шундан 260 млн сўмини Ғ.С.га бериб, қолган 130 млн сўмини ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пешку туманида қум-шағал хом ашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан “Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш” инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “K.S.” МЧЖга қарашли қум-шағал конида кон ажратмаси бўйича белгиланган чегарадан ташқарида 11,8 минг куб қум-шағал аралашмаси ноқонуний равишда қазиб олиниб, давлат ва жамият манфаатларига 153,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона шаҳридаги дўкондан акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.S.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Х.Т. харидорга акциз маркасиз “Milano” номли тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкон ва омборхонасидан хорижда ишлаб чиқарилган 24 турдаги умумий баҳоси 131,2 млн сўмлик жами 13 139 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Б.К.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.Ж. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро С.Х.га 38,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Т. фуқаро Ф.К.дан жами 270 минг Россия рублини 35,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.E.” хусусий корхонаси раҳбари “Э.А.” пишиқ ғишт ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун ажратилган 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган ускуналарни сотиб юбориб кредит маблағларини талон-торож қилганлиги, шунингдек ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари “A.E.” корхонаси томонидан ишлар тўлиқ бажарилмаган бўлса-да, ускуналарни гаров таъминоти сифатида олиб қўймаганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пахтакор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.S.” ва “П.О.” МЧЖ масъул шахслари “П.О.” МЧЖга ёмғирлатиб суғориш технологиясини сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига 849,9 млн сўмлик ишларни бажариб, 1,9 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Sh-Sh.” корхонаси масъул шахслари ва бошқалар автомобилларга хизмат кўрсатиш ускуналари олиш учун ажратилган 1,4 млрд сўм кредит маблағини “M.T.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилиб талон-тарож қилганликлари, шунингдек, банк филиали масъул шахслари ажратилган кредит маблағининг мақсадли сарфланишини ва гаровга қўйилган мулкнинг сақланишини ўрганмаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддалари (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.П.” фермер хўжалиги масъул шахслари дала майдонига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унга ташқаридан аралашиб, сув насоси орқали 963,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 867,2 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирида фуқаро С.М. давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, қўлбола ёндиргичларни табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 289,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ва “Ҳудудгаз Андижон” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда ЯТТ А.Ю. “Шўр” МФЙ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш цехини умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 236,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса “V.B.” МЧЖ иш бошқарувчиси М.Х. МЧЖ клиникасига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, жами 83,3 млн сўмлик мулкини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд туманида 197,5 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд туманидаги “Паррандачилик” МФЙ ҳудудидаги “O.” МЧЖга қарашли савдо дўконда ўтказилган тезкор тадбирда корхона раҳбари Р.Н. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 197,5 млн сўмлик 68 турдаги жами 6 545 дона алкоголь маҳсулоти ҳамда 18 турдаги жами 2 390 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.C.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.Қ. фуқаро Х.М.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган “Редуксин лайт” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 768 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 224 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Х. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 216 дона дори воситаларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Учқўрғон туманида замонавий автомобилларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган имтиёзли кредитни талон-торож қилган корхона раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Y.D.” МЧЖ ва “M.q.М.” ОК раҳбарлари тижорат банки Учқўрғон филиалидан замонавий автомобилларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш учун ажратилган имтиёзли кредит ҳисобидан харид қилинган ускуна ва электр жиҳозларини сотиб юбориб, жами 545 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий ўқув спорт техника клуби ўргатувчи устаси Б.М. фуқаро С.Ш.га “В.С.” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тахтакўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.О. фуқаро Ю.Э.нинг ишончига кириб, унга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz