Prokuratura Departamenti
17.7K subscribers
5.89K photos
747 videos
1.51K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электр энергиясидан фойдаланишда аниқланган зарарни расмийлаштирмасликни ваъда қилган муҳандис ушланди

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Қўрғон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола мойжувоз ускунасида ёғ маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу хонадонда 800 литр истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти, 520 кг. пахта чигити ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ғузор туманида табиий қум маҳсулотини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва "Хавфсиз дарё" ДМ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. "Қашқадарё" дарёсининг Ғузор тумани “Зарбдор” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи муҳофаза майдонидан махсус техникалар ёрдамида 3,6 минг куб норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум маҳсулотини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 357,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан “Бухоро сув таъминот” АЖ филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Т. қурилиши тугалланмаган нотурар бино объектида тижорат мақсадида ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 348,4 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пастдарғом ва Тойлоқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Ш.Б. Пастдарғом тумани, “Қўқони” МФЙдаги автомобилларни ювиш шохобчасида, Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро М.С. эса “Сочак” маҳалласидаги новвойхонада жами 141,7 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Ш.Алиризаев Наманган вилоятида яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш, тадбиркорлар учун соғлом рақобат шароитлари яратилганлиги аҳволи билан танишмоқда.

Хусусан, Чуст туманида ишлаб чиқариш корхоналарида ишчилар учун шароит яратилганлиги, яширин иқтисодиётни шаклланишини олдини олиш борасидаги мутасадди идоралар зиммасига юклатилган вазифалар ижроси аҳволи ўрганилди.

Масъул идора ва ташкилотлар раҳбарларига корхоналарда норасмий бандликни бартараф этиш, савдо тушумларини яширишни олдини олиш ва солиқларни тўлаш маданиятини шакллантириш, ишчи ходимлар учун белгиланган меҳнат ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш ҳамда қўшимча ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан ўтказиш, туман касаба уюшмаси орқали 1 йилда бир маротаба дам олиш масканларига юборишни ташкил этиш борасида кўрсатмалар берилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу манзилли чоралар кўрилиши натижасида, биргина тумандаги 2 та корхонанинг ўзида ишчиларнинг ойлик иш ҳақи фонди 60 млн сўмдан 180 млн сўмга, товар айланмаси 800 млн сўмдан 2,6 млрд сўмгача оширилиб, йиллик солиқ тушуми миқдори 3 млрд сўмгача ошиши, асосийси эса яширин айланмалар қисқаришига эришилиши кутилмоқда.

Вилоятда “соя”да қолаётган соҳаларни соғлом иқтисодиёт муҳитига ўтказиш ҳамда рақобатни таъминлашга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.А. ва У.Ф. 2 нафар фуқарони Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 5 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро И.С.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишни Наманган давлат университетига кўчириб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таьсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.Ш. фуқаро Ш.Ш.га 17 та конволютдан иборат, жами 170 дона капсуладаги “ZOTA Прегабалина” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 172 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.Т., А.А. ва бошқалар 14 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро З.А.га 1 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, фуқаро А.Т.нинг бошқарувидаги автомашинадан ўтказиш мақсадида сақланган 76 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Урганч туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда туманда фаолият юритувчи “J.T.O.” хусусий корхонаси масъул шахслари автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига ўрнатилган 1 дона электр қувватлаш ускунасини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 220,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz