Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро Ж.Р.га Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Тошкент шаҳридаги Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.И. фуқаро Д.Д.га Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 1-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Ўзбекистон Республикасидаги университетлардан бирига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғон шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ходими Ф.Ш. 2 нафар фуқарони ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz

Денов туманида корхонанинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Д.” ва “Б.И.” МЧЖ бозорининг масъул шахслари 1,2 млрд сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган “Isuzu” русумли 2 та юк автомашинасини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзларининг номига хусусийлаштириб олиб, ушбу автомашиналар МЖЧга хизмат кўрсатмаган бўлса-да, банк филиалидан кредит маблағи учун МЧЖнинг патта пуллари ҳисобидан 678 млн сўм тўлашиб, МЧЖнинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегиши моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

618,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан “Қибрайтумангаз” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.O.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг Қибрай туманида жойлашган иссиқхонада 412,2 минг метр. куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 618,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини расмийлаштирмасликни ваъда қилган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳри электр тармоқлари корхонаси “Бобур” бўлими энергия сотиш гуруҳи муҳандиси Х.К. “M.F.” МЧЖнинг 20 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига ЭТК “Бобур” бўлими биноси олдида МЧЖ раҳбаридан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шароф Рашидов туман газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати газчиси М.Ш. Нурли йўл кўчасида яшовчи Б.Қ.га хонадонидаги газ ҳисоблаш ускунасидан абонент рақамисиз фойдаланилганлиги ҳолати бўйича 17,5 млн сўм қарздорлик ҳисобланишини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериши эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қибрай туманида 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “Майнинг ферма” фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси, ДХХ, ИИБ ва “Ўзэнергоинспекция” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирида Қибрай тумани, Тараққий МФЙдаги хонадонда яшовчи И.Б. ва бошқалар тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда “Avalon” русумли майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси, ДХХ, ИИБ ва “Ўзэнергоинспекция” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирида Қибрай тумани, Тараққий МФЙдаги хонадонда яшовчи И.Б. ва бошқалар тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда “Avalon” русумли майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус ва Қонликўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “N.L.” МЧЖ дорихонаси раҳбари Г.Н. ва “R.P.H.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси М.Т. фуқаролар Б.Е. ва М.Т.га 2 турдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 2,8 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Муборак тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.I.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси О.А. фуқаро М.Ж.га “Омнадрен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 7 турдаги жами 3,1 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Х. фуқаро А.А.га жами 60 дона “Сибазон” ва “Азалептол” номли дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Forwarded from Bosh prokuratura
ЭЪЛОН!
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2024/2025 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинди.
Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (шунингдек, жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:
-тайёрлаш курсининг тегишли ихтисослиги йўналишини кўрсатган ҳолда Судьялар олий мактаби директорининг номига ариза;
-шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) нусхаси;
-маълумотнома-объективка (ёзма ва электрон шаклда);
-таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломи (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100 ёки 5380100) ва иловасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхалари, агар диплом тан олинган (нострификация қилинган) бўлса, бу ҳақдаги ҳужжат нусхаси;
-меҳнат дафтарчасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхаси ёки my.gov.uz интерактив хизматлари орқали олинган ва махсус код (QR-код) мавжуд бўлган электрон нусхаси;
-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл).
Талабгорлардан ариза ва ҳужжатлар 2024 йилнинг 7 майидан 7 июнига қадар (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) қабул қилинади.
Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Судьялар олий мактаби қабул комиссиясига тақдим этилиши мумкин.
Маълумот учун тел: (998) 55-501-02-40.
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.B.” хусусий корхонаси томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган савдо дўконида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 138,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Иштихон ва Жомбой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТ А.Т.нинг савдо дўкони ва “S.k.” оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 103,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.
Шунингдек, Иштихон туман ЭТКнинг Электр тармоқларини қуриш ва ривожлантириш бўлими собиқ бошлиғи С.К. ЯТТ А.Т.нинг дўконига электр ҳисоблагич ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, С.К. томонидан 1 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Бес тобе” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганида, У.М. жами 690 дона “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини Қўнғирот туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ширин шаҳрида тадбиркор манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан “O’.” АЖ Сирдарё вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.А.” МЧЖ собиқ мансабдор шахслари лизинг шартномаси асосида МЧЖга етказиб берилган 1 дона “ТТЗ-811” русумли тракторини бошқа шахсларга сотиб юборилганлиги, шунингдек 9 дона “TTZ-811” русумли тракторга шикаст етказиб, “O.” АЖ манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Миришкор туманида томчилатиб суғориш ускуналарини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги 6 та фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига хориждан олиб келинган томчилатиб суғориш ускуналарини ер майдонларига ўрнатмасдан бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 2,9 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги “G-W.”. ва “E-W.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги “G-W.”. ва “E-W.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “O.D.” фермер хўжалиги масъул шахслари 2 та сув насосини тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб, жами 233,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Худди шундай, Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.P.” фермер хўжалиги раҳбари А.Х. хўжаликнинг дала майдонидаги сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 143,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.a.” оилавий корхонаси раҳбари ишлаб чиқариш цехи биносидаги ускуналарни электр тармоғига тўғридан-тўғри яширинча улаб, жами 136,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.