Prokuratura Departamenti
18.1K subscribers
6.41K photos
852 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Д. ва А.Д. фуқаро Ш.А.дан жами 3 300 АҚШ долларини 41,9 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Э. ва А.Д. фуқаро М.М.га 3 000 АҚШ долларини 38,2 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон ва Косон туманларида табиий ресурсларга улаб бериш ва далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган муҳандислар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон туман газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Ў.П. ва маҳаллада ишлаш хизмати бўлими бошлиғи А.Қ. ўзаро тил бириктириб, аҳоли хонадонларини юқори босимли табиий газ тармоғига улаш учун рухсат берувчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, тармоққа улаб бериши эвазига фуқаро З.Т.дан 7 000 АҚШ доллари талаб қилишиб, ушбу пулларни бўлим бошлиғи А.Қ. ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилоят электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ш.А., Косон туман ЭТК электр монтёри И.Н. ва фуқаро Х.Х. ўзаро тил бириктириб, “Майдаёбу” МФЙда яшовчи О.Х. ва Б.А.нинг хонадонларида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг муҳри бузилганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига электр монтёри И.Н. фуқаро О.Х.дан 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, электр монтёри И.Н. ва фуқаро Х.Х. Косон туманида яшовчи 7 нафар фуқарога далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига уларнинг 11,4 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ҳамда 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Олтиариқ туманида қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, унинг номига “B.” тоифадаги қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини ясаб берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бугун, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Россия Федерациясининг Молиявий мониторинг бўйича Федерал хизмати вакиллари билан ҳамкорликда “Нақдлаштирувчи фирмалар” орқали содир этиладиган иқтисодий жиноятларга, шу жумладан бюджет маблағларини талон-торож қилишга қарши курашишда хорижий давлатлар тажрибаси” ҳамда “Юридик шахсларнинг шубҳали фаолиятини аниқлашда тижорат банкларининг роли” мавзуларида ўқув семинари ташкил этилди.

Аралаш шаклда бўлиб ўтган ушбу семинарда Департамент, Марказий банк ҳамда тижорат банклари вакилларига Россия Молиявий мониторинг бўйича Федерал хизмати, Россия Федерал солиқ хизмати ҳамда “Альфа-Банк” АЖ мутахассислари томонидан иқтисодий жиноятлар ва бюджет маблағларини талон-торож қилишга, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги илғор амалиёти яқиндан таништирилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволлар юзасидан тегишли маълумотлар олдилар.

Шунингдек, жорий йилнинг февраль ойида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Марказий банк томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси муҳокама қилиниб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши соҳа вакилларининг билим ва касб-маҳоратини янада оширишга хизмат қилади.

👉@Department_uz
Риштон туманида 3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Риштон туманида фаолият юритувчи “F.M.” МЧЖнинг масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасига ўрнатилган компрессор агрегатларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 2,7 млн кВт. соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 3,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ва ички йўлларни таъмирлашдаги талон-торожлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Шаҳрисабз тумани йўллардан фойдаланиш УК буюртмачилигида Кўкдала туманидаги 4 та маҳалланинг ички йўлларини жорий таъмирлашда иштирок этган 5 та пудратчи ташкилот масъул шахслари ҳеч қандай рухсатномасиз 50,9 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказганликлари, шунингдек расмий ҳужжатларда қазиб олиш ишларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, 847,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.S.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар “Пудина” МФЙ ҳудудидаги ички йўлни асфальт қилиш учун Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК билан тузилган пудрат шартномасига асосан ўтказиб берилган 376,8 млн сўм бюджет маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Пискент туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган савдо дўкони аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Муротали” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида ҳеч қанда ҳужжатсиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ж.Б. фуқаро М.М.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 хил турдаги “MILANO” номли акциз маркасиз 600 қути тамаки маҳсулотини 10 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўконда савдога қўйилган жами 4 306 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Корея давлатига ўқишга ва ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро М.Э.нинг ишончига кириб, унинг фарзанди М.З.ни 10 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ўқишга ва ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Олтинкўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Ш. “Иттифоқ” МФЙ ҳудудидаги 80 сотих нотурар ер майдонини фуқаро А.Б.га фирибгарлик йўли билан 160 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдонини турар жой сифатида фойдаланиши учун яна 10 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИБ Самарқанд вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Э. Пайариқ тумани “Маниобод” маҳалласида жойлашган ижара ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалигини юритиши учун ажратилган 2,1 гектар ер майдонини фуқаро А.А.га 36 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.З. фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz