Prokuratura Departamenti
17.7K subscribers
6.01K photos
759 videos
1.51K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.” МЧЖ раҳбари И.О. савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 82 турдаги умумий баҳоси 169 млн сўмлик жами 8 854 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 626 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Янгиобод” МФЙдаги хонадонда яшовчи Б.Т. (муқаддам 3 маротаба судлаган) уйининг ёрдамчи хўжалигида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 3 000 дона қалбаки акциз марка, 1 000 дона “Русская водка” номли ёрлиқ, 1 100 дона  шиша идиш, 30 литр спирт ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тадбиркордан 1 000 АҚШ доллари талаб қилган юрисконсульт ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси юрисконсульти Г.Э. “E.H.” МЧЖнинг 57 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга юбормасдан, етказилган зарарни йўқ қилиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 400 АҚШ доллари ва 5 млн сўмни таниши Ф.Б. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “X.O.” МЧЖ масъул шахслари ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга қасддан шикаст етказиб, 177,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан “Бухоротумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. товуқхона биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатсиз қайта улаб, 159,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тадбиркор Т.Ж.нинг спорт буюмлари сотишга мўлжалланган савдо дўкони сотувчиси Б.Н. жами 400 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ҳамда 1 дона пакетдаги кукунсимон моддани фуқаро А.А.га 1,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Зарафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “F-F.” МЧЖга дорихонаси сотувчиси З.М. фуқаро И.Т.га шифокор рецептисиз 50 та капсуладаги “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фуқаролар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Х. ва А.А.  фуқаро Ю.Қ.нинг ишончига кириб, гўёки уни 18 000 АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, 2 000 АҚШ доллари ва 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли ва Қонликўл тумани бўлимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган  П.Қ. ва Б.К. фуқаролар С.Д. ва Д.Б.дан жами 6 800 АҚШ долларини  85,4 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Қизириқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Б. фуқаро Н.А.га жами 3 700 АҚШ долларини 47,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.А. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.дан 40,4 млн сўмга сотиб олишга келишиб, 20,4 млн сўмни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Тадбиркорларнинг маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.I.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчаси собиқ ҳисобчиси М.Х. ва бошқалар автомобилларга газ сотувидан тушган жами 977,7 млн сўмни  МЧЖнинг ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.-F.” МЧЖнинг омборхона масъул шахслари ўзларига ишониб топширилган 5 518 хил турдаги дори воситаларини сотиб юбориб, жами 515,1 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Шароф Рашидов туманида сифатсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “D.” МЧЖ масъул шахслари “Тоқчилик” МФЙ ҳудудида жойлашган нотурар бинода яширин цех ташкил этиб, ушбу цехда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, 40,6 тонна чигит, 1 030 литр қўлбола ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Қува туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “М.Э.”, “С.Р.” ва “И-З.” фермер хўжаликлари масъул шахслари дала майдонларига ўрнатилган сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 358,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Гулистон шаҳар бўлими собиқ мутахассиси Ж.Ғ. фуқаро Ш.Д.нинг нотурар биносига ўрнатилган сув ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолатда эканлиги ва сувдан ноқонуний фойдаланганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига фирибгарлик йўли билан ШД.дан 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали Асака туман газ бўлими маҳаллада ишлаш хизмати бошлиғи А.У. фуқаро С.Ю.нинг хонадонида табиий газ таъминотидан 2,9 млн сўм қарздорлигини ўчириб, янги ҳисоблагич ўрнатиши ҳамда бошқа ҳисоб-рақам очиб бериши эвазига ўз хизмат хонасида 1,5 млн сўмни олган вақтида ушланган.

Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, Пахтаобод туман электр таъминотининг электромонтёри Ж.К. фуқаро М.Н.нинг ишончига кириб, унинг яшаш хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги бўйича далолатномаси расмийлаштирмаслик эвазига муқаддам 200 АҚШ доллари ва 3 млн сўмни  фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, яна 600 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.B.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан иссиқхона қурилишини тўлиқ амалга оширмасдан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 1,7 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz