Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “T. О’.” МЧЖга қарашли автомактаб ўргатувчи-усталари У.Ш., Б.А. ва Ж.Д. фуқаро У.Х.га 1 300 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, шундан 500 АҚШ доллари 1,2 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Зафаробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “О.З.” МЧЖга қарашли автомактаб ўргатувчи-устаси Р.С. фуқаро Э.Ф.га 1 000 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Ж. фуқаро Ф.К.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда эса, фуқаро М.Ш. фуқаро С.Т.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 550 АҚШ долларини ҳамда фуқаролар М.Д., Р.У. фуқаро М.Б.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 5 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz

Яшнобод туманида имтиёзли уй-жой олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.И. фуқаро Г.Р.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёндамида унга 27 000 АҚШ доллари эвазига эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган имтиёзли уй-жойдан олиб беришини ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўқишга киритиб қўйиш ва дипломни ноострификация қилиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Ж. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, уни Қорақалпоқ давлат университетининг техника факультетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. фуқаро У.Р.нинг ишончига кириб, унга гўёки ўзини “Таълимни назорат қилиш инспекцияси” ходими деб таништириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг хорижий давлат институтини тугатганлиги тўғрисидаги дипломини ноострификация қилиб беришни айтиб, шундан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Ж. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, уни Қорақалпоқ давлат университетининг техника факультетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. фуқаро У.Р.нинг ишончига кириб, унга гўёки ўзини “Таълимни назорат қилиш инспекцияси” ходими деб таништириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг хорижий давлат институтини тугатганлиги тўғрисидаги дипломини ноострификация қилиб беришни айтиб, шундан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “T.S.” МЧЖ раҳбари Д.Т. ва бошқалар Юқоричирчиқ туманида жойлашган иссиқхонани табиий газ тармоғидан қарздорлиги сабабли қўйилган махсус тамғага ташқи таъсир кўрсатиб, жами 453,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “A.J.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган савдо мажмуасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғирлик йўли билан улаб, жами 228,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.