Prokuratura Departamenti
17.6K subscribers
5.85K photos
728 videos
1.5K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Пахтачи туманида 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “X.Q.” МЧЖ раҳбари Р.Х. корхонанинг “Қиргули” маҳалласидаги 1,5 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй - жой қурилиши ва харидида фирибгарлик аниқланди

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Ф. жами 40 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 3,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментининг Давлатобод, Тўрақўрғон, Учқўрғон тумани бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “D.Ph.” “E.i.”, “T.f. ”МЧЖга қарашли дорихоналарнинг сотувчилари ҳеч қандай ҳужжатсиз харидорларга жами 80 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан яна 387 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда эса, “S.F.” ва “G.Ph.” МЧЖларга қарашли дорихона сотувчилари харидорларга жами 94 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,5 млн сўмга шифокор рецептсиз сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров раҳбарлигида Андижон вилоятида яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш ҳамда бюджетга тушумларни тўлиқ таъминлаш бўйича берилган вазифалар ижроси ўрганилмоқда.

Хусусан, Қўрғонтепа туманида “соя”да қолаётган соҳаларни расмий иқтисодиётга ўтказиш, норасмий бандликни қисқартириш, давлат рўйхатидан ўтмасдан яширин фаолият юритаётган шахсларнинг фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда бошқа имкониятларни ишга солиш орқали туман бюджетига 116 млрд. сўм қўшимча манба яратилиб, масъулларга бу борада аниқ вазифалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Д. фуқаро О.А.га “Э.А.” фермер хўжалигининг 1 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан 13 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Н.Қ.га 35 сотих захирдаги ер майдонини 24 000 АҚШ долларига кадастр ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 11 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.С. ва С.А. “Парғуза” МФЙ ҳудудидаги 12 сотих захирдаги ер майдонини фуқаро Н.Т.га гўёки кадастр идораларида ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб олиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро М.Х. фуқаро С.С.нинг ишончига кириб, унга Мирзачўл туман “Мирзадала” ШФЙда жойлашган 6 сотих захирадаги ер майдонини қалбаки ҳужжатлар орқали ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 6 400 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар орқали ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
 👉@Department_uz
Бўка туманида йўл қурилишидаги талон-торожлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан “Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “C.S.” МЧЖ раҳбари Б.А. ва бошқалар буюртмачи билан тузилган шартномага асосан 3 та МФЙ ҳудудидаги кўчаларини жорий таъмирлашда шартнома қийматининг 30 фоизи миқдорида МЧЖга ўтказиб берилган 373,5 млн сўмни қурилиш ишларини бошламасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Субсидия асосида артизан сувини қазиб чиқаришга рухсат олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ҳ. фуқаро Н.Т.га ўзини гўёки Сариосиё тумани фермерлар ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси деб таништириб, туманнинг “Теракзор” маҳалласи ва “Жаробод” қишлоғи аҳолисига субсидия асосида артизан сувини қазиб чиқаришга рухсат олиб бериши эвазига ундан 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан “Қибрайтумангаз” филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “F.F.” МЧЖ раҳбари З.Ғ. ва бошқалар МЧЖнинг қум қуритиш цехида газ тармоғидан тамғалаш йўли билан узилган бўлсада, ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида тармоққа қайта уланиб, юқори қувватдаги сертификатланмаган газ ёндиргичдан фойдаланган ҳолда 553,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қуйичирчиқ туман бўлими томонидан "Қуйичирчиқтумангаз" ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда “Сирғали” МФЙда яшовчи А.О. ўз уйининг 24 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 149,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳосилот” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган фуқаро И.М. бошқарувидаги “Nexia 2” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, И.М. ва Р.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 6 250 қути 3 хил турдаги акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Янги Наманган тумани “Гўзал” МФЙ ҳудудида фуқаро Д.С. бошқарувидаги “GENTRA” русумли автотранспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 4 529 қути “Esse change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Н. фуқаро Г.Қ.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қарши шаҳридаги “Иқтисодиёт ва педагогика университети” нодавлат олий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Зафаробод туманида 24 та хонадон учун 37 нафар фуқародан пул ундирган МЧЖ раҳбари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.C.” МЧЖ томонидан “Бўстон” МФЙ ҳудудида 4 қаватли 24 та хонадондан иборат турар-жой мажмуаси қурилган бўлсада, МЧЖ раҳбари Ж.К. яна қўшимча равишда 13 та хонадон учун фуқароларнинг жами 303,9 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 |Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати фош этилди

👉@Department_uz