Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.15K photos
792 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида яширин иқтисодиёт кўламини кескин қисқартириш, фойдаланилмаётган захираларни сафарбар қилиш орқали бюджетга қўшимча манбаларни таъминлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятининг Марҳамат, Булоқбоши, Асака, Хўжаобод, Жалақудуқ туманлари ва Хонобод шаҳрида иқтисодиёт тармоқларининг 8 та йўналишидаги яширин айланмаларни камайтириш ҳисобига қўшимча 474,2 млрд. сўмлик манбалар аниқланди.

Ҳудудлардаги масъул идоралар билан ушбу манбаларни юзага келиш сабаблари бирма-бир танқидий муҳокама қилиниб, уларни ишга солган ҳолда бюджетга тушумларни таъминлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ҳудудий прокуратуралар ходимлари билан хизматда Касб одобномаси талаблари, меҳнат ва ижро интизомига, иш юритувдаги жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришда қонун талабларига қатъий риоя этиш юзасидан суҳбат ўтказилди. 

Ўрганишлар натижасида юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Мирзо Улуғбек туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Аҳмад Югнакий кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Ф. ва “G.G.” МЧЖ масъул шахслари дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, ушбу МЧЖга тегишли жами 26 000 дона “Натрий Хлорид” номли дори воситасини фуқаро А.Р.га 195 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Мингбулоқ туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Р. “Кичик Жомашуй” МФЙ ҳудудидаги 34 сотих захирадаги суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров раҳбарлигида Андижон вилоятида яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш ҳамда бюджетга қўшимча манбаларни яратиш бўйича ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Ўрганишларда Андижон, Бўстон, Избоскан, Олтинкўл ва Улуғнор туманларида яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омиллар ва уларни бартараф этишга қаратилган зарурий тадбирларни амалга ошириш бўйича масъуллар билан учрашувлар ўтказилди.

Мутасадди идораларга савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тушумларни кирим қилмаслик, норасмий бандлик ва бошқа йўллар орқали яширин фаолият олиб бориш кўлами юқорилигича қолаётганлиги алоҳида таъкидланиб, фойдаланилмаётган захираларни ишга солиш орқали аниқланган 316 млрд. сўм қўшимча манбаларни бюджетга тушириш бўйича манзилли топшириқлар берилди.

Шунингдек, ҳудудий прокуратура ходимлари билан ўтказилган суҳбат давомида уларга Касб одобномаси талаблари, меҳнат ва ижро интизомига, иш юритувдаги жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришда қонун талабларига қатъий риоя этиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Хоразм вилоятида 1,4 млрд сўм кредит маблағини ноқонуний четга олиб чиққан шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.D.” оилавий корхонаси масъул шахслари давлат кафолати остида олинган кредит маблағлари ҳисобидан импорт қилинган парранда боқиш ускуналарининг нархини сунъий равишда ошириб, аслида бозор бахоси 1,1 млрд сўм бўлган 25,9 минг парранда боқишга мўлжалланган ускуналарни гўёки 50 минг бош парранда боқишга мўлжалланганлигини кўрсатиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни “Sh.Y.” хорижий компаниясига ўтказишга эришиб, жами 1,4 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.h.” МЧЖ дўкони сотувчиси Х.Д. 31 хил турдаги ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий баҳоси 103,0 млн сўмлик жами 2 731 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Қ.И. ва С.С. қалбаки акциз маркали “Yangi-Shahrisabz”, “Не водка” ва “Vodka Exclusive” номли жами 696 дона алкоголь маҳсулотларини фуқаро М.О.га сотиш мақсадида олиб келган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz