Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мухамедов иштирокида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги "Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида яширин иқтисодиётга қарши курашишда хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга уларнинг мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, учрашув давомида иқтисодиётда
яширин айланма даражасини қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича самарали механизмларни жорий этишда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.
Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича билдирилган таклифларни тегишли тартибда кўриб чиқишга келишиб олинди.
👉@Department_uz

Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.G.” МЧЖ раҳбари Ш.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий иссиқхона қуриш мақсадида ажратилган 1 млрд сўм кредит эвазига иссиқхона жиҳозларини олиб келмасдан, кредит маблағларини “N.M.” МЧЖга ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, “B.H.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ф. чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига олиб келинган йирик шохли наслдор чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 900 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олмазор туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадонлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Аллон” ва “Юқори Бешқўрғон” МФЙда яшовчи фуқаролар Д.К. ва М.Ш. ўз уйларининг ертўласида майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўғрилик йўли билан улаб, жами 211,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатли ўтказилмоқда.

Истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси, ИИБ, Божхона ва Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “R.U.” МЧЖ раҳбари И.Э. МЧЖ савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз ҳар хил турдаги жами 12 510 дона алкоголь ҳамда 848 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “O.” МЧЖ раҳбари Ф.Э. МЧЖ савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз ҳар хил турдаги жами 3 855 дона алкоголь ва 419 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “I.T. МЧЖга қарашли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 9 хил турдаги 693 дона қалбаки акциз маркали истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Евроосиё гуруҳи Раиси ва котибияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш. Сохибназаров Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи раиси ўринбосари сифатида Евроосиё гуруҳи Раиси Ю.Чиханчин ва котибият вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди.
Учрашувда Евроосиё гуруҳининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган Стратегияси ҳамда 2024-2025 йиллар учун устувор вазифаларни амалга ошириш механизмлари ва эришилиши кутилаётган натижалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашув давомида Евроосиё гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасига яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларида техник ёрдам кўрсатиш ва илғор хориж тажрибаларини татбиқ қилинишида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш йўналишлари келишиб олинди.

Нуробод туманида фермер хўжалиги ер майдонини ноқонуний сотилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ҳ.” фермер хўжалиги раҳбари Л.Х. ва ҳисобчиси М.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.Ж.нинг ишончига кириб, унга 70 000 АҚШ доллари эвазига фермер хўжалигининг 3 гектар ер майдонини сотишларини айтиб, олдиндан 35 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари томонидан “Ватандошлар” жамоат фонди билан ҳамкорликда хорижда илмий ва амалий фаолият олиб бораётган ўзбекистонликлар билан онлайн учрашув ўтказилди.
Ушбу учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги "Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан юклатилган вазифалар муҳокама қилинди.
Тадбирда Канада, Хитой, Корея ва Франция давлатларида фаолият олиб бораётган ватандошларимиз билан яширин иқтисодиёт улушини камайтириш мақсадида комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда мазкур давлатлар тажрибаси юзасидан фикр алмашилди.

Тойлоқ туманида суюлтирилган газ сотувидан тушган маблағларни ўзлаштирган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Тойлоқтумангаз” бўлими СУГ хизмати ходимлари И.С., К.Д., И.О. ва Ф.А. ўзраро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябр-ноябр ойларида имтиёзли нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цехлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Y.Ch.” МЧЖ раҳбари Б.А. “Ўрта Ровустон” МФЙ ҳудудида яширин цех ташкил этиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқлаб, ушбу цехдан 6,2 тонна қўлбола ёғ, 4,3 тонна чигит, 34 тонна шрот, 6,2 минг дона ёрлиқлар ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Китоб ва Нишон тумани бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар Х.И., М.Қ, М.И. ва А.У. ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадонлардан жами 196 литр қўлбола ёғ, 608 кг чигит, 3 дона электр двигатель, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи ва Деҳқонобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар Ш.Ҳ. ва Ж.Ш. қалбаки акциз маркали жами 1 156 дона "Шаҳрисабз" номли истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотини сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “C.” номли дўкон сотувчиси М.С. харидорга қалбаки акциз маркали 2 дона “ҚАРАТАУ” номли ароғини ва 1 қути тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан 553 дона турли хил алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.