Prokuratura Departamenti
17.7K subscribers
5.88K photos
742 videos
1.51K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Оққўрғон туманида тадбиркорларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.O.” МЧЖ таъсисчиси З.К. ва бошқалар 2021-2023 йиллар давомида “М.Г.” хусусий корхонаси ва “Б.О.” МЧЖга 2 700 тонна чигит маҳсулотлари етказиб бериши эвазига уларнинг 559 минг АҚШ долларини нақд ҳолда ҳамда 1,5 млрд сўмини пул кўчириш йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. 

Шунингдек, МЧЖ таъсисчиси З.К. ва ишчиси Э.Х. фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағлари ҳисобидан “Trailblazir, “BYD Yuan Plus” ва “Cobalt” русумли енгил ҳамда “Sitrak” русумли юк автотранспорт воситаларини харид қилганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда тадбиркор М.Ж. ва “Ўз.” АК Хоразм филиали масъул шахслари туман телекоммуникациялар боғламаси биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 149,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.  

Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.S.” МЧЖ раҳбари Ў.Э. Бухоро шаҳар “Алпомиш” кўчасида жойлашган қуруқ қурилиш қоришмаси ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб, жами 109,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган савдо дўкони аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.c” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Д.Т. харидорга “Esse change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган  вақтида ушланиб, ушбу дўкондан умумий баҳоси 222,1 млн сўмлик 3 175 қути тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда "Ғ.С." фермер хўжалиги раҳбари С.Ч. "Б.М." хусусий корхонасига қарашли яйлов учун мўлжалланган 57 гектар ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро К.Б. нинг номига ижара шартномаси асосида олиб бериши эвазига 350 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси юрисконсульти Р.Х. (муқаддам судланган) фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, Кармана тумани “Янгиариқ” МФЙда жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидаги 2,1 гектар ер майдонини “Е-аукцион” электрон платформаси орқали арзон нархда харид қилиб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 93 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Н.Х. тумандаги "Кат" МФЙ ҳудудида жойлашган, захирадаги 6 сотих ер майдонини фуқаро М.А.га гўёки кадастр ва солиқ идораларида ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериши эвазига 35 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.С. 200 дона, фуқаро А.А. 40 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини жами 9,6 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, И.С.нинг “MATIZ” русумли автотранспорт воситасидан жами 112 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда оқ рангли кукунсимон “Мефедрон” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ш.Б. ноқонуний даромад орттириш мақсадида  фуқаро Б.С.га 90 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ундан жами 100 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатда олинган.

Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “O.l.” МЧЖ ва дорихонаси сотувчиси Р.Ж. фуқаро Ф.Х.га 10 дона “Тебантин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиб, унга ушбу дори воситасидан яна 40 донасини олиб келиб бериши эвазига 300 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Х.Х. фуқаро С. Б.га 25 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
755 минг АҚШ долларини четга ноқонуний олиб чиқиб, 3,7 млрд сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.E.” МЧЖ масъул шахслари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиб, МЧЖнинг экспорт маҳсулотларини ташишда транспорт хизматлари маҳаллий транспорт корхоналари томонидан кўрсатган бўлсада, “E.I.” хорижий корхонаси билан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузишга эришиб, ушбу корхонага 755 минг АҚШ доллари ўтказиб, капитални четга ноқонуний олиб чиққанликлари, шунингдек халқаро транспорт юк хатларини сохталаштириш йўли билан жами 3,7 млрд сўм субсидия маблағларини олишга эришиб, ушбу маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Ишга ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Н. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Шўртангаз кимё мажмуаси” МЧЖнинг қурилиш ва таъмирлаш бошқармасига ишга киртиб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ch.C.” МЧЖ раҳбари У.К. фуқаро Н.А.ни Қарши шаҳар Ахборот технологиялари ва менежмент университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган  терговга қадар текширувда “Z.Y.” МЧЖ раҳбари Д.Д. “Юқориқишлоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 118,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “N.X.” оилавий корхонаси таъсисчиси Х.Р. “Боғчаовул” МФЙда жойлашган паррандачилик фаолияти билан шуғулланувчи бинони ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 114,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ИИБ ва “Чинозтумангаз” таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Ачамайли” МФЙда яшовчи Н.Р. ўз уйида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 112,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “Юқори Қайнама” МФЙда яшовчи фуқаро А.Ш. яшаш хонадонида иссиқхона ташкил этиб, уни ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 104,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мухамедов иштирокида Жаҳон банки ҳамда БМТнинг Наркотик ва жиноятчилик бошқармаси вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги "Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, мазкур соҳада етакчи халқаро мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, тадбир давомида иқтисодиётда яширин айланма кўламини қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича самарали механизмларни жорий этишда Жаҳон банки ҳамда БМТнинг Наркотик ва жиноятчилик бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.

Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича билдирилган таклифларни тегишли тартибда кўриб чиқишга келишиб олинди.

👉@Department_uz
Тадбиркордан бажарилган қурилиш ишлари далолатномасини имзолаш учун 60 млн сўм талаб қилган хўжалик раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги раҳбари А.Ж. ушбу хўжаликда “О.Ҳ.” МЧЖ томонидан бажарилган 612 млн сўмлик қурилиш ишлари бўйича тузилган далолатномани имзолаши ҳамда 157 млн сўм қарздорликни МЧЖга ўтказиб бериши эвазига тадбиркор Л.О.дан 60 млн сўм талаб қилиб, шундан 45 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳарда жойлашган “Sh.S.” МЧЖга қарашли савдо дўконида кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган жами 82 хил  турдаги жами 3 583 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz