Prokuratura Departamenti
17.7K subscribers
5.86K photos
739 videos
1.51K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Ўзбекистон делегацияси Евроосиё гуруҳининг 38-Ялпи мажлисида иштирок этмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Ялпи мажлис кун тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги 1-тараққиёт ҳисоботи Евроосиё гуруҳи аъзо давлатлари – иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди.

Муҳокама натижасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ФАТФ тавсияларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларга миллий даражада қарши курашиш билан боғлиқ фаолияти якунлари бўйича 1-чи тараққиёт ҳисоботи ижобий баҳоланиб, тасдиқланди. Ҳисобот натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси “Евроосиё гуруҳининг кучайтирилган мониторинг” жараёнидан муваффақиятли чиқди.

Шу билан бирга, йиғилиш давомида Евроосиё гуруҳнинг 2024 йил бюджети тасдиқланиб, ташкилотнинг меъёрий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашига Евроосиё гуруҳида кузатувчи мақоми берилди.

=============================

Делегация Узбекистана принимает участие в 38-м Пленарном заседании ЕАГ

Как сообщалось ранее, в соответствии с повесткой дня Пленарного заседания, государства-члены Евразийской группы обсудили 1-й отчет о прогрессе Республики Узбекистан в сфере противодействия легализации доходов, полученных от преступной деятельности и финансирования терроризма.

По итогам обсуждения был положительно оценен и утвержден 1-й отчет о прогрессе Республики Узбекистан по имплементации международных стандартов ФАТФ в национальное законодательство и противодействие рискам на национальном уровне в сфере отмывания денег и финансирования терроризма. В соответствии с отчетом Республика Узбекистан успешно вышла из процедуры «усиленного мониторинга ЕАГ».

Вместе с тем, в рамках мероприятия утвержден Бюджет ЕАГ на 2024 год, внесены изменения в нормативные документы Организации и предоставлен статус наблюдателя в ЕАГ Совету руководителей подразделений финансовой разведки государств-участников СНГ.

👉@Department_uz
Ер майдонларини ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.У. ва Б.В. ўзаро тил бириктириб, “Т.Т.” МЧЖга иссиқхона қуриш учун узоқ муддатга ажратилган ер майдонининг 1,8 гектарини фуқаро Э.М.га фирибгарлик йўли билан 300 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи таниши орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. ва бошқалар Олтинкўл туманидаги “Р.К.” фермер хўжалигига қарашли 10 сотих ер майдонини фуқаро Ф.Т.га турар-жой қуриш учун 55 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.Р. ва А.К. фуқаро А.Қ.га Қувасой шаҳри ҳудудидан 8 000 АҚШ доллари эвазига 9,6 сотих ер майдонини турар-жой сифатида расмийлаштириб олиб беришларини айтиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтларда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Жанубий Корея ва Германия давлатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро А.Ж. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ўқишга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. фуқаро Б.Дни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига ишга юборишини айтиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 2,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент туманида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Н. фуқаро Х.И.нинг 2 та уй-жойи кадастр ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Э.З. жами 4 400 АҚШ долларини фуқаро Қ.Ф.га 50,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 17 870 АҚШ доллари ва 27 400 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўш давлат университети дипломини нострификация қилиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жалақудуқ тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Х. фуқаро М.А.ни алдаб, унинг қўшни Қирғиз Республикаси Ўш давлат университетини тугатганлиги ҳақидаги дипломини гўёки Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясида ишловчи танишлари орқали нострификация қилдириб бериши эвазига 2 500 АҚШ долларини фуқаро Д.Э. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кармана туманидан 2 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро Ж.К. (муқаддам судланган) фуқаро Ф.С.нинг ишончига кириб, унга Кармана тумани ҳудудидан 14 000 АҚШ доллари эвазига 2 гектар ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб олиб беришини айтиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Маъмурий баённома расмийлаштирмасликни ваъда қилган бош мутахассис ушланди

Бош прокуратура Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Данғара тумани Табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси М.А. фуқаро А.Т.нинг ов қилиш тақиқланган ҳудудда пневматик қурол билан ноқонуний балиқ овлаганлиги ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва олиб қўйилган пневматик қуролни эгаси У.Р.га қайтариб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ж.Т.” нодавлат таълим муассасаси авто мактаби котибаси Э.Г. фуқаро Л.Т.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Қ. фуқаролар С.С., Р.А. ва А.А.ни ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига ўтказиб қўйишини айтиб, шундан 10,2 млн сўмни бошқа бир фуқаро Ф.Р. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда Олмазор тумани, Нурафшон кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ш. ҳар-хил турдаги тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, унинг ёнидан 495 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Р.М.ни Америка Қўшма Штатларига юбориш ва иш билан таъминлаш эвазига 13 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Мажбурий бадал учун тўланган пулларни ўзлаштирган ширкат масъул шахслари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “M.Х.” уй-жой мулкдорлари ширкати масъул шахслари 2019-2021 йилларда 8 та кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан мажбурий бадал учун тўланган жами 620,7 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ю. Хўжаобод туманидаги автомобиллар бозори ёнида 1120 дона “Регапен” ва 100 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Нурафшон кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. ўзининг “SPARK” русумли автомобилида 272 дона “Регапен”, 2 дона “Тропикомид” ва 1 дона зарли қоғозга ўралган сарғиш рангли сақичга ўхшаш моддани ўтказиш мақсадида олиб юрганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Юнусобод туманида банк манфаатларига 535,3 млн сўм зарар етказган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Шаҳристон банк хизматлари марказининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувларда “X-B.” ва “В.С.” МЧЖ раҳбарлари ушбу МЧЖларга ажратилган кредит маблағлари эвазига гаровга қўйилган “Howo” русумли махсус техника воситаларини яроқсиз ҳолатга келтиришиб, банк манфаатларига 535,3 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пешку туманида 23 нафар фуқарога сотилган савдо дўконларини гаровга қўйган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.” МЧЖ раҳбари Н.А. ва бошқалар корхона томонидан қурилган кўп қаватли уй-жойнинг 1-қаватидаги савдо дўконларини 23 нафар фуқарога дастлабки шартнома асосида жами 4,5 млрд сўмга сотиб, ушбу савдо дўконларини уларнинг номига расмийлаштириб бермасдан, ҳудудий тижорат банки филиалига гаров таъминоти сифатида тақдим қилиб 1,3 млрд сўм кредит расмийлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Давлатобод туманида соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлатобод туманида яшовчи Б.С. ва Н.К. 3 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни фуқаро Э.А.га 20 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Экспертиза хулосасига кўра, 3 дона сариқ рангли металл умумий вазни 298,43 грамм бўлган “992” пробали соф олтин эканлиги қайд этилиб, 222,8 млн сўмга баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Навоий кон металлургия комбинатига қарашли автокорхона ҳайдовчиси А.А. фуқаролар Г.Р ва О.А.ни танишлари ёрдамида ушбу комбинатга қарашли заводга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.А. фуқаро З.Б.ни Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 400 АҚШ доллари ва 4,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Тошкент тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Иқбол” МФЙда яшовчи И.У. ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини ва бошқа электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 342 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz