Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.16K photos
794 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи А.С. ўзига нотаниш шахсдан 2 600 АҚШ долларига сотиб олган жами 52 дона қалбаки 100 АҚШ долларлик банкноталарини қайта сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу қалбаки АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сариосиё туманида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган фермер хўжалиги ва оилавий корхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ф.Г.” фермер хўжалиги ҳамда “Д.Ш.” ва “М.Б.” оилавий корхоналарини норасмий бошқариб келган Ш.Т. ва бошқалар балиқчиликни ташкил этиш ва ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали бошқа хусусий корхоналарга ўтказишга эришиб, ушбу маблағларни нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Р. ва М.А. фуқаро Г.Р.дан жами 5 000 АҚШ долларини 57 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далилар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.А. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Н.М.га 34,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилган бош мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳар ҳокимлиги шўъба бош мутахассиси А.Б. ва фуқаро М.Т. фуқаро Д.Д.га уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 2,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қурилиш-таъмирлаш ишларидаги талон-торожликлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.H.” МЧЖ раҳбари Р.М. ва “С.Т.” УК Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси масъул шахслари Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида оқава сув тизими қурилиш ишларида расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 1,7 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.K.” МЧЖ масъул шахслари “Жума” почта алоқа тармоғи биносини қуришда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 261,6 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Миришкор туман томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.K.” МЧЖ ва “N.D.” ХК масъул шахслари ва бошқалар тумандаги 12 та МФЙ ҳудудидини ободонлаштиришда жами 221,3 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими аҳоли хонадонларига техник хизмат кўрсатиш чилангари Ж.А. фуқаро Д.Н.нинг хонадонидаги иситиш қозони газ тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тадбиркорларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритган омбор мудири  ва МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Х. “N.” МЧЖ омбор мудири вазифасида ишлаган даврида МЧЖнинг умумий баҳсоси 747,7 млн сўмлик газ плиталарни ҳеч қандай шартномасиз сотиб юбориб, тадбиркор манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.S.” МЧЖ раҳбари Т.Р. “Г.М.” МЧЖ дилери А.Д.нинг ишончига кириб, “Г.М.” МЧЖнинг умумий баҳоси 700 млн сўмлик 28 дона мото-транспорт воситасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қарши шаҳрида фуқаронинг шахсий маълумотларини тарқатиб юбормоқчи бўлган товламачи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда С.Р. исмли аёл  фуқаро А.Ю.га ўзининг қўл телефони хотирасида унга тегишли шахсий фото ва видео тасвирлар борлиги айтиб, ушбу шахсий маълумотларини интернет тармоқларида тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига олдиндан талаб қилган 118 млн сўмни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

👉@Department_uz
Самарқанд ва Андижон вилоятларида ер майдонлари ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Тайлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.П. “Х.С.” фермер хўжалигига қарашли 20 сотих ер майдонини фуқаро Ғ.А.га фирибгарлик йўли билан 75 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “М-а.” МЧЖ бригадири Т.Ғ. фуқаро Х.А.га МЧЖнинг 3 гектар ер майдонини 12 000 АҚШ доллари эвазига боғдорчилик фаолияти учун расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
“С.” ва “D.” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳридаги “A.i.” МЧЖ раҳбари Н.Ч. фуқаро А.Қ.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан, уларни ижобий якунлаганлиги ҳақида маълумотнома бериб, “С.” ва “D.” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши ва Чирочи туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.С. 5 200 АҚШ долларини У.Б.га 59,9 млн сўмга, Б.А. 3 100 АҚШ долларини Л.Б.га 35,5 млн сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.А. 3 300 АҚШ долларни А.А.га 38 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пахтаобод туманида электр таъминоти учун истеъмолчилардан ундирилган 738 млн сўм ўзлаштирилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Андижон ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Пахтаобод туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари 2020-2022 йиллар ва жорий йилнинг 3 ойи давомида электр таъминоти учун истеъмолчилардан ундирилган 738 млн сўмни кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланиб, текширув жараёнида етказилган зарарнинг 315 млн сўми ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қоровулбозор туманида хатловга олинган иссиқхонани сохта ҳужжатлар орқали сотиб юборган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қоровулбозор туманидаги “D.V.” МЧЖ раҳбари Ж.Т. “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, корхона иссиқхонасининг 301 млн сўмлик табиий газ таъминотидан қарздорлигини тўлиқ ундирилганлиги ҳақида сохта маълумотнома тайёрлаб, шунга асосан иссиқхонасига қўйилган хатловни бекор қилинишига эришиб, иссиқхонани сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. яширин цехда ишлаб чиқарилган сиғими 0,6 литр бўлган 300 дона “AZЕLIT”  савдо белгиси ёпиштирилган оқ рангли суюқликни фуқаро Т.В.га 6,8 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Жорий йилнинг 20 июнь куни соат 16:10 лар атрофида Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани "Қорашина" шаҳарчаси Термиз-Тошкент халқаро йўлида Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи Б.Ғ. ўзига бириктирилган “Nexia-3” русумли хизмат автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида қарама-қарши йўналишдаги фуқаро Ш.Ф. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси билан тўқнашиб кетиб йўл транспорт ҳодисасига учраган, шунингдек орқа томондан ҳаракатланиб келаётган фуқаро У.Ё. бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси ҳам Б.Ғ. бошқарувидаги “Nexia-3” автомашинасига келиб урилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли суд тиббиёт экспертизалари ҳамда департамент ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Экспертиза ҳамда хизмат текшируви натижасига кўра қўшимча ахборот берилади.

👉@Department_uz
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ва Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Z.M.” МЧЖ раҳбари Қ.К. ҳудудий тижорат банки филиалларидан ажратилган 2,9 млрд сўм ва “М.М.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. 480 млн сўм кредит маблағлари эвазига шартномада белгиланган қурилиш материалларини харид қилмасдан ҳамда маиший хизмат кўрсатиш биносини қурмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.N.” фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган О.Н. ва бошқалар 5 нафар фуқарога оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган 156,1 млн сўм имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида маҳсулотларни етказиб бермасдан ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тадбиркорга қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсат олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Ҳ. Когон туманидаги “К.З.” МЧЖ раҳбари С.Р.га ўзини гўёки “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти Бухоро вилоят бўлинмаси масъул ходими сифатида таништириб, МЧЖнинг “Беклар” МФЙ ҳудудидаги 50 гектар экин ер майдонида ваколатли танишлари ёрдамида 50 млн сўм эвазига қурилиш ишларига рухсат олиб беришини айтиб, шундан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz