Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.54K subscribers
34.9K photos
4.19K videos
17 files
15.1K links
Download Telegram
Видеомурожаатда Чирчиқ шаҳар Истиқбол 26 ётоқхонасида яшовчи аёллар бу ерда яшашга етарли шароит йўқлиги, нафақага кун кўрадиган одамлар кўтариб юборилган ижара ҳақини тўлолмаслиги, маҳаллий аҳоли қанча ёрдам сўрашига қарамасдан хеч қандай амалий ёрдам йўқлиги таъкидланган.
https://www.youtube.com/watch?v=rwSbtf-zijM
Youtube
NABIY IZIDAN
08.04.2021
🔴#МУРОЖААТ АСОСИДА
МАҲАЛЛА ИЧИДАГИ “ЧАКАЛАКЗОР”
📝 Шаҳримиз кундан кунга чирой очиб бораётган бир пайтда киши дилини хира қилувчи манзараларнинг ҳамон учраётганлиги ачинарли ҳол. Бу каби ҳолатлар маҳалла идоралари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари масъулларининг ўз вазифасига бепарволик билан ёндашаётганлиги сабаб юзага келмоқда.
Таҳририятимизга А.Яссавий маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролардан атроф-муҳитнинг бесаранжомлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.
Ушбу ҳудудга бориб,  “Трансформаторчилар” кўчасидаги 3 ва 26 - кўп қаватли уйларнинг олд ва ён қисмларидан юрар эканмиз, бир тарафда шох-шаббаларнинг йиғилиб турганлиги, бошқа бир тарафда эса худди чакалакзорни эслатувчи нохуш манзарага кўзимиз тушди.
Чирчиқ ўзининг баҳаволиги, хушманзаралиги билан Тошкент вилоятининг бошқа шаҳар ва туманларидан ажралиб туради. Маҳаллаларимиздаги бу каби салбий  ҳолатлар шаҳримизга ташриф буюрувчиларнинг таъбини хуноб қилиши табиий.
“Нурчи“ ХУЖМШ раиси Гуля Исамиддинова билан суҳбатлашганимизда ширкат вакиллари қўлдан келганча тозалик ишларини олиб бораётганлиги, аммо маҳалла идорасидан садо чиқмаётганлигини таъкидлади.
Аслида, бундай муаммолар “санманга” солиш орқали ҳал қилинмайди. Шаҳримиз ободлиги, юртимиз фаровонлиги масалалари барчамизга тааллуқли.  
Масъуллар ушбу ҳолатларга эътиборли бўлишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Тез орада ушбу муаммо тегишли вакиллар томонидан бартараф этилади, деган умиддамиз.
Таҳририят

https://t.me/Chirchiq_tongi_online
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУРОЖААТ

Чирчиқ шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи Дилшод Муҳаммеджановнинг аҳолига қилган видеомурожати.

👉https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY
#иқтибос
#мурожаат

📌Тилламиз бор, заргарлик саноатимиз йўқ - Зойир Мирзаев

⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимининг
мурожаати "Тошкент" каналида тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

➡️https://uztv.tv/channels/toshkent

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#яшилмакон
#мурожаат

⚡️ Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятовнинг шаҳримиз аҳлига МУРОЖААТИ

▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

Facebook | Instagram | YouTube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яшилмакон
#мурожаат

⚡️ Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятовнинг шаҳримиз аҳлига МУРОЖААТИ

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

Facebook | Instagram | YouTube |
#мурожаат
#ҳисобот

📌 Чирчиқ шаҳри Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шухрат Назаровнинг ҳисоботи ва тадбиркорларга
мурожаати

▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#мулоқот
#мурожаат

⚡️Тадбиркор ва экспортёрларнинг бизга гаплари кўп, энди ҳар шанба куни 15.00 да ҳудди шундай учрашувлар қиламиз — Зойир Мирзаев

Айни вақтда Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси ҳиёбонида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида қабул ўтказилмоқда.

Унда вилоят ва туман-шаҳарлардаги барча секторлар раҳбарлари, солиқ, божхона, банк-молия муассасалари масъуллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишмоқда.

Бугунги очиқ мулоқот аввалгилардан фарқ қилади. Унда вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркор ва экспортёрлар мурожаатлари тингланади.

Дарвоқе, жараённи ижтимоий тармоқдаги қуйидаги саҳифа орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.facebook.com/100064671644395/videos/2318369761795366/

📌Бизни кузатиб боринг

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат
#брифинг

⚡️ Чирчиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Отабек Шерметовнинг шаҳар аҳолисига мурожаати.

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#мурожаат

📌 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА
МУРОЖААТИ

🔹 Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мизиёев жорий йилнинг 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берилган эди.

🔹 Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 19 март кунлари Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.
Шунингдек, 2022 йилнинг II чораги давомида шаҳар давлат солиқ инспексия ходимлари томонидан жами 14 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 215 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

🔹 Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Чирчиқ шаҳрида 1 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида шаҳримиздаги 345 та корхонанинг 410 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 290 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспексияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 370 та корхонадаги 1045 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

🔹 Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 145 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 174 нафар, қурилиш корхоналарида 119 нафар ҳамда қишлоқ ҳўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 607 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 195,4 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди.

🔹 Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари туманда 1,5 баравар кўпайган.
2022 йилнинг II чораги давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 33 миллиард 193,5 миллион сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 5 миллиард 153,5 миллион сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 24,7 миллиард сўми, яъни 74 фоизи юридик шахслар, 8,4 миллиард сўми ёки 26 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Шухрат Назаров,
Чирчик шаҳар Давлат солиқ инспекция бошлиғи.


Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Дайжест

❗️26 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Пискент тумани.
Мурожаатлар эътиборда

🔘Тошкент тумани.
Сектор раҳбарининг маҳаллалардаги сайёр қабуллари давом этади

🔘Олмалиқ шаҳри.
Хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди

🔘Чирчиқ шаҳри. “
Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди

🔘Янгийўл шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан мулоқот

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчиларидан хабарлар

🔘Оққўрғон тумани.
Ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокимлигининг расмий каналида "Ҳоким ёрдамчиси - халқ орасида" деб номланган рукн ташкил қилинди

🔘Янгийўл тумани.
Совундан ифорли гуллар дастаси

🔘Бекобод тумани.
Бекободлик тадбиркорлар вилояти прокурори эътиборида

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
"
Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан навбатдаги муҳтожлиги мавжуд оилалар қўллаб-қувватланмоқда

🔘Бўка тумани.
Ёшлар бандлигига эътибор

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат

“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. 
Учрашув давомида солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 3 июль куни Давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувларда жами 61 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Шунингдек, 2022 йилнинг январь - июль ойлар давомида Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан шаҳарда жами 7 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 167 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ҳурматли тадбиркорлар! Чирчиқ шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Чирчиқ шаҳрида 1408 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён
Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида бугунги кунда шаҳримизда фаолият юритаётган муаммоси мавжуд 72 та корхонанинг 59 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 52 тадан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди. 
Чирчиқ шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 1467 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо корхоналарида 238 умумий овқатланиш корхоналарида 1112 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 117 нафар  фаолият юритувчи расмийлаштирилди. 
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 2 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди.
Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси “Сайёр солиқ текширувлари” шуъбаси жорий йилнинг январ-май ойлари мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 674 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 392 та мурожаатларга асосан сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 378 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 945 млн.сўм маблағ ўтказиб берилди.

Шухрат Назаров,
Чирчиқ шахар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.


👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#мурожаат

📌 Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Шахбоз Мухамеджоновнинг куз-қиш мавсумига беталофат тайёргарлик кўриш ҳамда ёнғин содир бўлишининг олдини олиш юзасидан аҳолига мурожаати.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from 🇺🇿 Toshkent viloyati Mudofaa ishlari boshqarmasining rasmiy kanali! (Акобир Нуриллаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат
#брифинг

⚡️ Чирчиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Отабек Шерметовнинг шаҳар аҳолисига  мурожаати.

❇️https://t.me/Mudofa_Ishlari
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
#мурожаат

⚡️⚡️“Тошкент вилояти тажрибаси” – садоқат намунаси” эканлигини намоён қилишда фидойилик ва фаоллик кўрсатайлик!

Тошкент вилоятининг халқ депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар,
агрокластерлар раҳбарлари ва фермерларнинг вилоят аҳолисига
МУРОЖААТИ

👉БАТАФСИЛ👈

Тошкент ҳақиқати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_ва_ечим #Oбращение_и_решение

Меҳнат мигранти Ватанга қайтарилди

Чирчиқлик меҳнат мигранти Юлдуз Ибрагимова бир неча йиллардан буён чет элда қолиб, шахсий ҳужжатларидаги камчиликлар туфайли Ватанга қайтолмай келаётган эди.

У мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга мурожаат қилди.

Тафсилотлар билан видеолавҳада танишинг.
_____________

Трудовая мигрантка возвращена на Родину

Трудовая мигрантка из Чирчика Юлдуз Ибрагимова в течение нескольких лет была лишена возможности возвратиться домой из-за границы вследствие того, что у неё были проблемы с документами, удостоверяющими личность.

Она обратилась по этой проблеме за помощью к хокиму Ташкентской области Зойиру Мирзаеву.

С подробностями можете познакомиться в видеосюжете.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Чирчиқ шаҳрида жорий йилнинг I ярим йиллиги натижалари ҳамда II ярим йилликдаги устувор вазифалар ва эришиладиган натижалар юзасидан шаҳар ҳокими М.Абдураҳимов ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Б.Давировнинг халққа мурожаати

🌐 Батафсил

💬 Telegram 🌐 Facebook
🌐 Instagram 🌎 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM