Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.44K subscribers
31.3K photos
3.61K videos
16 files
13.4K links
Download Telegram
#ОНАЖОНЛАР_ДУОСИ

❇️ Жорий йилнинг 26-сентябрь куни Чирчиқ шаҳар ҳокими С.М.Юсуповнинг кўрсатмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан, шаҳардаги фаҳрий онахонларимиздан 32 нафарини, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "Занги ота" зиёратгоҳига ҳамда Самарқанд шаҳрига саёҳат ва тарихий обидалар зиёратига олиб борилди.
🔻Саёҳат давомида хожи оналаримиз Юртимизнинг тинчлиги бардавом бўлиб, шаҳарларимиз обод ва осойишта бўлишини тилаб дуо килдилар.

👉https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY
#МУБОРАК_БЎЛСИН

🔻Бугун, 2-октябр шанба куни шаҳримиз кўркига кўрк қўшиб, қурилиши битган, "Баҳор" маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги "Саломатлик йўлаги"да, ҳар ҳафтанинг шанба куни бўлиб ўтиши одат тусига кирган"Соғлик учун 5000 қадам" шиори остидаги соғломлаштириш тадбири 1чи маротаба бўлиб ўтди.

👉https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY
#ТИЛ_МИЛЛАТ_КЎЗГУСИ❗️

🔻"Давлат тилини тўлақонли ўзлаштирганлигимиз, миллатга ва Давлатга бўлган хурмат ва муҳаббатимизни белгилайди"🔻

❇️ Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги назорати остида, шаҳардаги "Маънавият бўлинмаси" ташаббуси билан, шаҳардаги жамоат жойлари, жумладан дўконлар, ўқув юртлари, жамоат транспортлари ва бошқа шу каби аҳоли гавжум бўладиган обектларда, ўзбек тилида тўғри ёзилган, доимо зарурий эхтиёжда бўлган сўз ва номланишларни, кичик форматдаги флаерлари чиқарилиб, энг қулай жойларга жойлаштириш челенджига старт берилди.

👉https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

Жорий йилнинг 4-10-октябр кунлари, Републикамиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги" бўлиб ўтади. Азиз юртдошлар, сиз ҳам ушбу ҳафталикда фаол иштирок этинг!

👉https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY