Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.5K subscribers
31.8K photos
3.68K videos
16 files
13.6K links
Download Telegram
#ЗАМОНАВИЙ_БИЛИМЛАР
#НАТИЖАСИ_РИВОЖЛАНИШ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябраги ПФ-6079 сонли "Ўзбекистонда рақамли иқтсодиёт-2030-йил" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Чирчиқ шаҳрида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
🔻Жумладан Чирчиқ шаҳар ҳокими С.М.Юсуповнинг назорати остида, жорий йил 2- октябр куни, шаҳарда жойлашган Давлат Педагогика Институти биносида, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Юсупов ҳамда Тошкент вилояти IT маркази ходими А.Забихуллаев раҳбарлигида кенгайтирилган семинар бўлиб ўтди.
❇️ Семинарда, шаҳардаги 4та сектор худудларидан келган иқтидорли ёшлар, Институтнинг тегишли педагоглари ва қизиқиш билдирган талабалар иштирок этдилар.
Ушбу семинардан кўзланган мақсад, шаҳарда IT технологиялари бўйича мутахассис кадрларни етиштириш ва уларнинг IT йуналишидаги билимларини экспорт қилиш орқали, шаҳар иқтисодиётини янада ривожлантиришдир.

👉https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY