Азиз Абидов | Олий суд
4.18K subscribers
2.26K photos
2.72K videos
4.51K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#оқлов

ҚОНУНГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШ СУДЛАНУВЧИНИНГ ОҚЛАНИШИГА АСОС БЎЛДИ

Мана салкам беш йилдирки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида тарихий ислоҳотлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Бу жараёнда амалдаги қонунларни дунё стандартларига уйғун тарзда такомиллаштириш, муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

ОДИЛ СУДЛОВ САМАРАСИ: БИР ЭМАС, 3 НАФАР СУДЛАНУВЧИ ОҚЛАНДИ

Аввало шуни айтиш керакки, бундан икки ярим йил муқаддам — 2019 йининг бошларида «Хатирчи деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти раиси Башир Шоимов ҳамда бозор ходимлари Ҳалима Шукурова, Раҳим Хидиров ва Ҳилола Жамолова ўртасида адоват юзага келади. Бунинг оқибатида бозорда иғво, «ёзди-чизди»лар авж олади. Охир-оқибат Башир Шоимов, бозор ҳисобчиси(бозорқўмнинг жияни) Шерзод Қулматов ва Б.Шоимовнинг рафиқаси Луиза Шоимовага нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

ОРТДА ҚОЛГАН НОҲАҚЛИК: ОЛТИ ЙИЛДАН СЎНГ ҲАҚИҚАТ ҚАРОР ТОПДИ

Маълумки, ички ишлар ходими, қонун ҳимоячиси бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган шарафли касб. Чунки бу касб ҳар бир кишидан метин ирода, чинакам фидойилик ва матонат талаб этади. Айни касб эгаси турли машаққат ва синовларни мардонавор енгиб ўтиши, тинимсиз изланиши шарт.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

НОҲАҚ АЙБЛАНГАН ФУҚАРО ОЛТИ ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНДИ

Аввало шуни айтиш керакки, Бувайда туманида яшовчи Рустамжон Мамадалиев Бош қомусимиз — мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллигини катта қувонч кутиб олмоқда.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

АДОЛАТНИНГ ОЙДИН ЙЎЛИ

Ҳаётда инсон ҳар қандай қийинчиликка чидаши мумкин. Аммо адолатсизликка тоқат қилолмайди. Адолатсизлик, ноҳақлик токи барҳам топмагунча киши ҳузур-ҳаловат нима эканини билмайди. Бундай вазиятга тушган инсоннинг кўзи кулса ҳам ўзи кулмайди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

ТАСДИҚЛАНМАГАН АЙБЛОВ

Маълумки, Бош қомусимиз талабига асосан ҳар бир шахс суд мажлисида аниқланган ва тасдиқланган далиллар асосидагина айбдор деб топилиши мумкин.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

НОҲАҚ АЙБЛАНГАН ҲАМКОРЛАР СУД ЖАРАЁНИДА ОҚЛАНДИ

Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси амалда яққол намоён бўлмоқда. Бунинг натижасини судлар томонидан чиқарилаётган оқлов ажримлари мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

АДОЛАТНИНГ МАШАҚҚАТЛИ ЙЎЛИ ЁХУД ОЛТИ ЙИЛДАН КЕЙИНГИ ОҚЛОВ

Халқимиз ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди, дея бежизга айтмаган. Буни ҳаётдаги кўплаб мисоллар ҳам яққол тасдиқлайди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

БАРҲАМ ТОПГАН НОҲАҚЛИК

Фарғона вилоятининг Бағдод туманида ҳуқуқшунос Илҳомжон Маманабиевни кўпчилик яхши танийди. Чунки И. Маманабиев оз эмас, нақ тўққиз йил мобайнида туман давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида фаолият юритган, хизмат тақозоси туфайли кўплаб нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан бирга одамларга зарур ҳуқуқий маслаҳатларни берган. Қисқаси, у ҳалол меҳнати билан одамлар ўртасида обрў-эътибор қозонганди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

ИККИ ЙИЛЛИК ИЗТИРОБ: АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ АЖРИМИДАН СЎНГ ОРТДА ҚОЛДИ

«Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди», дейди доно халқимиз. Бу ҳикматнинг исботига ҳаётдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.Масалан, Яшнобод туманида яшовчи Муножотхон Довулова ҳам бу ҳикматнинг бежизга айтилмаганига амин бўлди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

ТЕРГОВДА АЙБЛАНГАН ШАХС СУДДА ОҚЛАНДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси давлатимиз сиёсатининг бош мақсади инсонпарварлик эканлигини яна бир карра исботлади. Буни ҳар бир юртдошимиз қалбан ҳис этиб турибди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

ИНСОН ҚАДРИ — ЭЪТИБОРДА

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида “Аввал инсон, кейин жамият ва давлат” тамойили амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда яққол ифодасини топмоқда.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

“АЛИ”НИНГ ДЎППИСИ КИЙДИРИЛГАН “ВАЛИ” ЕТТИ ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНДИ

Фарғона шаҳрида яшовчи Батир Адамов ҳозир 31 ёшда. Тақдирнинг ҳукмини қарангки, унинг пешонасига ота-она меҳридан мосуволик ёзилган экан. Шу боис “Болалар мурувват уйи”да вояга етади.“Болалар мурувватуйи”да тарбияланган даврида у Дмитрий Иванус билан дўст бўлади. Аммо орадан йиллар ўтгач, Дмитрий дўстликка хиёнат қилиб, уни жиддий ташвишга солиб қўяди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

УЛУҒЛАНГАН ИНСОН ҚАДРИ: НОҲАҚ СУДЛАНГАН ТАДБИРКОР ОҚЛАНДИ

Мингбулоқ туманида яшовчи Анвар Тангиров ҳозир 38 ёшда, ғайрат-шижоатли йигит. У фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларга техника хизмати кўрсатишни йўлга қўйган. Аммо ўтган йил А. Тангировнинг бошига жиддий ташвиш тушди. Аниқроғи, у фирибгарликда айбланиб, жавобгарликка тортилади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

ЙЎҚОЛГАН ГУВОҲНОМА ТУФАЙЛИ ЮЗАГА КЕЛГАН МУАММО СУДДА АДОЛАТЛИ ЯКУН ТОПДИ

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар самараси ўлароқ, муқаддам эълон қилинган ноҳақ айбловдан халос бўлиб, оқланаётган шахслар сафи тобора ортиб бормоқда. Олий суддан олинган маълумотга кўра, 2023 йилнинг биринчи ярми мобайнида 564 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган. Оқланган шахслар орасида Фарғона шаҳрида яшовчи Шуҳрат Нарзиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам бор.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОИДА НОҲАҚ АЙБЛОВНИ БАРТАРАФ ЭТДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизда инсонга бўлган эътиборнинг нақадар юксак экани, қолаверса, “Аввал инсон, кейин жамият ва давлат” тамойилининг амалда тўлиқ ўз ифодасини топаётганини исботламоқда.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ ТУФАЙЛИ НОҲАҚ СУДЛАНГАН БОЖХОНА ХОДИМИ ОҚЛАНДИ

Фарғона шаҳрида яшовчи Азимжон Ашуров Бош қомусимиз — Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллик айёмини қўшалоқ байрам сифатида нишонлайдиган бўлди. Чунки яқинда А. Ашуровни узоқ йиллар мобайнида қийнаб келган муаммо адолатли ечим топди.

👉 Батафсил

Telegram
#оқлов

БИРОВГА ТЎНКАЛГАН КАМОМАД: СУДДА ФУҚАРОНИНГ АЙБСИЗЛИГИ ЎЗ ИСБОТИНИ ТОПДИ

Шу йил февраль ойида биринчи босқич суди тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган Зикир Озодовни Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан далил-исботлар етарли бўлмагани сабабли жазо ва жавобгарликдан озод қилди. Бироқ З. Озодовнинг айби фақат шунинг ўзидан иборат эмасди.

👉 Батафсил

Telegram
#оқлов

АСОССИЗ АЙБЛОВ СУДДА РАД ЭТИЛДИ

Ўтган йили Мирзо Улуғбек туманидаги 49-умумтаълим мактаби директори Наргиза Рустамованинг бошига жиддий ташвиш тушди. Бунга 10-синф ўқувчиси Т. Жўраевнинг асоссиз кўп дарс қолдириши таълим сифатига салбий таъсир кўрсатгани туфайли уни синфдан-синфга ўтказмасликка қарор қилгани сабаб бўлди.

👉 Батафсил

Telegram
#оқлов

ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИДА НОҲАҚ АЙБЛАНГАН ШАХС ОҚЛАНДИ

Адолат — давлатнинг мустаҳкам пойдевори ва устуни. Шу маънода, юртимизда судларни чинакам адолат қўрғонига айлантириш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram