Азиз Абидов | Олий суд
4.11K subscribers
2.18K photos
2.44K videos
4.14K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Жорий йилнинг 10 июнида Президентнинг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унда судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилинишига эришиш мақсадида жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби белгиланди. Яъни, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилмоқди. 2025 йилдан бошлаб жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан протсессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши керак.

Хўш, тергов судьяси қанақа санкция ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиши мумкин? Жумладан, санксияларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, тинтув ўтказиш, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимосномалар киради.

Мажбурлов чораларига эса айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатга қадар узайтириш, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш сингари илтимосномаларни кўриб чиқиш ваколатини киритиш мумкин.

К. Пансатов,
жиноят ишлари бўйича
Иштихон туман судининг раиси


Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судида Жиноят кодексининг 251-1 (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 104 (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

НИЗОЛАРНИНГ МАЪМУРИЙ СУДГА ТААЛЛУҚЛИЛИГИ ВА СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИГИ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Давлат томонидан ҳал этиладиган ҳуқуқ ҳақидаги низолар ва бошқа юридик ишларнинг муайян давлат органи иш юритувига тегишлилиги муҳим аҳамиятга эга. Бу ўз навбатида, юридик ишларни турли хил юрисдикциявий органлар ўртасида аниқ ва мақсадга мувофиқ равишда тақсимланишини таъминлайди. Тааллуқлиликнинг муҳим белгиси унинг қонун билан аниқ белгилаб қўйилгани ҳисобланади.

👉 Батафсил

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Давлат фойдасига мулкий ундирувлар билан боғлиқ даъвони суд таъминлаш чораларини кўриши шарт

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов даъвони таъминлаш институтининг ўзига хос талаблари тўғрисида маълумот берди:

Даъво – бузилган ҳақ-ҳуқуқни талаб қилиш ёки уни ҳимоя этиш ҳақида судга қилинадиган мурожаатдир.

Даъвогарнинг талаблари жавобгар тарафидан ихтиёрий бажарилмаслиги даъвонинг асосий шарти саналади.

Баъзан даъво қаноатлантирилган қарорни ижро этиш жуда қийин ёки имконсиз бўлиши мумкин. Бундай ҳолатнинг олдини олиш мақсадида қонунчиликда даъвони таъминлаш институти жорий этилган.

Амалдаги Фуқаролик процессуал кодексининг 105-моддасига асосан суд даъвони таъминлаш чораларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси ёки ўз ташаббуси бўйича кўриши мумкин.

Агар даъво давлат фойдасига мулкий ундирувлар билан боғлиқ бўлса, суд уни таъминлаш чораларини кўриши шарт. Бунга суд процессининг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.

Даъво қаноатлантирилган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари ҳал қилув қарори амалда ижро этилгунига қадар ўз кучини сақлаб қолади.

Даъвони таъминлашнинг бир нечта усуллари мавжуд.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
В соответствии с Кодексом об административной ответственности вступление в фактические брачные отношения с лицом, не достигшим брачного возраста, влечёт наложение штрафа от пяти до десяти базовых расчётных величин.

Выдача замуж либо женитьба лица, не достигшего брачного возраста, родителями или лицами, их заменяющими наказывается штрафом от семи до пятнадцати базовых расчётных величин.

За отправление религиозного обряда по заключению брака между лицами, брак которых не зарегистрирован в установленном законом порядке, в том числе с лицом, не достигшим брачного возраста, полагается штраф от пятнадцати до тридцати базовых расчётных величин.

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

НАФС ИЗМИДАГИ ФИРИБГАРЛАР СУДДА ҚОНУНИЙ ЖАЗОЛАНДИ

Ҳаётда айрим кишилар жиноят ёки ҳуқуқбузарликка қўл уришади-ю, сўнг тергов ёки суд жараёнида “Мен бунинг ноқонуний қилмиш эканини билмас эдим” дея важ келтиришади. Аммо қонунни билмаслик шахсни жавобгарликдан озод қилмайди. Устига устак касби ҳуқуқшунос бўлган кимса жиноят содир этса, буни қандай изоҳлаш мумкин?

👉 Батафсил

Telegram
#мезон

ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФAОЛИЯТИНИ AМAЛГA ОШИРИШДА СУДЛAРНИНГ ЎРНИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан 2024 йил 10 июнда имзоланган “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқи ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янда кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон бу борадаги яна бир муҳим қадам бўлди.

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонлик ҳуқуқбузар 5 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 273-моддасида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) назарда тутилган жиноятни содир этган 4 нафар шахс озодликдан маҳрум этилди

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ИММУНИТЕТ ИНСТИТУТИ: ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА УШБУ МЕХАНИЗМНИ КИРИТИШ ЗАРУРАТИ

Мамлакатимизда барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини Конституция даражасида мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#конституциявий_кафолат

СУД ҲИМОЯСИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ШАРТИДИР

Аввало шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 54-моддасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади экани қайд этилган. Мазкур конституциявий қоиданинг ҳаётда тўлиқ ифодасини топишида суд ҳимояси муҳим ўрин тутади. Чунки Конституциямизнинг 55-моддасига мувофиқ, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

АДОВАТ БИР ИНСОННИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ

Ўтган
йилнинг айни саратонида Булунғур туманида яшовчи Ўлмас Ширинбоев (исм-шарифлар ўзгартирилди) тунда томорқасидаги экинларни суғоришга киришди. Тонг эндигина ёришаётган пайтда у кўчага чиққанда йўлнинг ўртасида қандайдир қора кўланка ётганига кўзи тушди. У аввалига кимдир чиқиндиларни ташлаб кетган, деб ўйлади. Аммо яқинроқ бориб қараса, қандайдир киши қонга ботиб ётганига кўзи тушди-ю, дарҳол “Тез тиббий ёрдам”га қўнғироқ қилди. Тез орада етиб келган тиббиёт ходимлари йўлда ётган одамнинг жони аллақачон узилганини аниқлаб, бу ҳақда ички ишлар бўлимига хабар беришди. Бироз вақтдан сўнг марҳум шу кўчада яшовчи Файзулла Мелиев экани маълум бўлди…

👉 Батафсил

Telegram