Азиз Абидов | Олий суд
4.18K subscribers
2.26K photos
2.72K videos
4.52K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#жиноят_ва_жазо

ОҚИБАТСИЗЛИК ФОЖИАСИ: СУДДА ҚОТИЛ АКАГА ҚОНУНИЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

Ўтган йилнинг 28 август куни кечқурун Балиқчи туманидаги “Жартепа” маҳалласида бирдан қий-чув кўтарилади. Табиийки, тўсатдан юз берган бу ҳолат аксарият маҳалладошларнинг кўнглига ташвиш ва ғулғула солади. Овоз келган томонга шошиб борган кишилар мудҳиш жиноятга гувоҳ бўлишади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

ОШИҚ НИҚОБИДАГИ ФИРИБГАР

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар қулай алоқа воситаси сифатида одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилаётгани, шунингдек, зарур ахборот ва билим манбаига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Аммо ҳаётда ана шундай имконият ва қулайликлардан ўзининг ғаразли мақсадини амалга ошириш йўлида фойдаланадиган кимсалар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

ФОШ ЭТИЛГАН ЖИНОИЙ КЕЛИШУВ

Ички ишлар вазирлиги тезкор ходими Алишер Садриддинов (исм-шарифлар ўзгартирилди) хизмат тақозосига кўра, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича суриштирув ишларини олиб бораётган пайт кутилмаганда, бошқа бир жиноий қилмиш тўғрисида хабар келди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

АДОВАТ ЧОҲИ

Азал-азалдан қариндошлар ўртасида меҳр-оқибат, инсонийлик ришталари узвий боғланиб келган. Бу ҳақда узоқ гапириш мумкин. Бироқ баъзан ҳаётда шундай бебаҳо фазилатларга доғ тушираётганлар ҳам учраб туради. Бир парча ер ёки мол-мулк учун бир қориндан талашиб тушган оға–ини, опа-сингилларнинг юзкўрмас бўлиб кетаётгани, ҳатто юзага келган низо охир-оқибат оғир жиноят билан якунланаётгани ҳар қандай кишининг қалбида оғриқ уйғотади. Буни қуйидаги воқеа тафсилоти мисолида ҳам кўриш мумкин.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

ТАЪМАГИРЛИК ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Маълумки, коррупция жамиятнинг иқтисодий, маънавий илдизларини емирадиган, турли хил жиноий қилмишларни содир этилишига сабаб бўладиган хавфли иллат саналади. Шу боис ҳам эртанги ёруғ кунини ўйлаган ҳар бир жамият бу иллатга қарши муросасиз курашади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

СЎНГИ ПУШАЙМОН – ЎЗИГА ДУШМАН

Мамлакатимизда аҳолининг соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бунда аср вабоси бўлган гиёҳвандлик сингари хавфли иллатларга қарши қатъий кураш олиб борилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

НОҚОБИЛ ФАРЗАНД 2 ОЙ ИЧИДА 6 ТУРДАГИ ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТДИ

Учкўприк туманининг Гул қишлоғида яшовчи Шерали Валижонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2022 йил 31 декабрь куни уйқудан бироз тушкин кайфиятда уйғонди. Чунки кириб келаётган янги йил байрамини нишонлаш учун унинг пули йўқ эди. Шу боис нонушта қилишга ҳам иштаҳаси бўлмай кўчага чиқди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ФАРЗАНДЛИК ҲАҚИГА ХИЁНАТ ЁКИ ОДАМ САВДОСИ ОҚИБАТИ

Конституциямизнинг 19-моддасида “Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади” дея қатъий белгилаб қўйилган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ФОШ БЎЛГАН ФИРИБГАРЛИК

Ўшанда 2022 йил сентябрь ойи охирлари эди. Бувайда туманининг Олтинқўрғон маҳалласида яшовчи Маъруфжон Ашуров (исм-шарифлари ўзгартирилган)нинг уяли телефони кутилмаганда жиринглаб қолди. М. Ашуров ўзаро салом-аликдан сўнг “Халқ банки” Учкўприк филиалининг масъул ходими қўнғироқ қилаётганини эшитиб, ҳайрон бўлди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ФИРИБ “ЎЙИНИ” АЯНЧЛИ ЯКУН ТОПДИ

Турмуш ўртоғи вафот этгач, Гулбаҳор Раҳмонованинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) оиласи моддий томондан бироз қийналиб қолди. Оила ҳар ойда бериладиган боқувчисини йўқотганлик нафақаси ортидан кун кечирарди. Шундай кунларнинг бирида қўшниси Норой Бекмуродова яхши хабар олиб келди. Унинг айтишича, туман ҳокимиятида ишлайдиган таниши Саида Ҳайдарова кам таъминлаган оилаларга бир марталик субсидия ажратишга ваъда берибди.

👉 Батафсил

Telegram