arabic.uz (hikmatlar)
34.5K subscribers
15.9K photos
190 videos
5 files
7.86K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
11586. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Бас, у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса уни анга адо эт», дедилар. Имом Муслим ривоят қилган.

🔹Изоҳ: Демак, йўқолган нарса, эгасини кутиш учун таъйин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олувчи кишининг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериш керак бўлар экан. Аммо садақани тасдиқласа, савобини олади.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».

Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тадаббур

☪️ 11587. Аллоҳ таоло айтади: “Биз ер юзидаги нарсаларни уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун зебу зийнат қилиб қўйганмиз”, Каҳф сураси, 7 – оят.

Аллоҳ таоло бизга хабар берадики: У зот ер юзида барча нарсалар: лаззатли таом ва ичимликлар, яхши маскан, уйлар, дарахтлар, анҳорлар, экинлар ва мева ҳосиллар, гўзал манзаралар, ажойиб боғлар, ёқимли товуш, оҳанглар, ажабтовур тасвир, кўринишлар, олтин, кумушлар, отлар ва туялар ва бошқа кўплаб нарсаларнинг яратди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло буларнинг барчасини дунё зийнатлари кўринишида, ҳамда фитна ва имтиҳон учун барпо қилди.
Ҳамда бандаларининг қайсилари Бизнинг тоатларимизда гўзал амал қиладилар ёки қайсилари маъсиятлар билан ёмон амаллар қилишларини синаш ва ҳар икки тоифани қилган амалларига яраша мукофотлаш ёки жазолаш учун бунёд қилди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло мазкур яратган нарсаларни фоний ва йўқ бўлиб, ўтиб кетувчи нарсалар қилди.

🔹Изоҳ: Ер юзидаги ҳамма нарса беш кунлик дунёнинг зебу зийнати, холос. Ҳеч бири боқий эмас. Ана ўша зебу зийнатлар – бандалардан қай бирлари уларга берилиб, йўлдан озадилар-у, қай бирлари уларни ўткинчи матоҳ билиб, яхши ишлар кетидан қолмай юрадилар – синаш учун қилингандир. Қайси бир банда бу дунёнинг зебу зийнатларига берилса, унинг қалбида, фикрида ва нафсида охиратдан уни тўсиб турадиган парда ҳосил бўлади. Натижада у охиратни бутунлай унутиб, дунёга берилиб кетади. (“Хислатли ҳикматлар шарҳи”дан)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
أصدر ملك أسبانيا فيليب الثاني (ت 1558م) قرارا بمنح جائزة لمن يأتي برأس مسلم سواء كان رجل أو امرأة اوطفل فتدفق المقاتلين والمرتزقه الاسبان والبرتغاليين على أرض غرناطة والبشرات وكل مكان فيه مورسكيين يبحثون
فقطع النصارى رؤوس 60 ألف مسلم، فيما يعرف بـ (حملة صيد الرؤوس) فكانت من أعظم المآسي على مسلمي الأندلس بتلك الفترة التي امتدت حتى 1570م بزعامه دون خوان (يوحنا) النمساوي..

Қонли тарих

🔹(1492 йилда Андалус қулаганидан сўнг) Испания қироли Филип II (1558 йили вафоти) эркакми, аёлми ёки ёш болами фарқи йўқ, мусулмоннинг бошини келтирганга мукофот тайин қилинган қарорни эълон қилган эди. Мамлакатга испан ва португал ёлланма қотиллар ёпирилиб кетган эди. Ғарнота ва ал Башрот ҳудудларида морисклар (насронийлар қўл остида қолиб кетган мусулмонлар)ни излаб топишлар амалга оширилган эди.
Ўшанда насронийлар 60.000 мусулмоннинг бошини олган эдилар. Бу иш тарихда "ҳамлату сойдир руус" - "Бошлар ови компанияси" деб ном олган. Бу иш ўша даврда Андалус мусулмонлари бошига тушган энг улкан мусибатлардан бўлиб, бу қатлиомлар Дон Хуан Австриялик раҳбарлигида 1570 йилгача чўзилган эди.

🔻Изоҳ: Баъзи манбаларда айтилишича, 1570 йилда Испания қироли Филипп иккинчи Андалусдаги эркакларнинг бошини кесиб аёлларига эга чиқиш ҳақида буйруқ чиқаради. Дон Хуан Австриялик номли қўмондон испан қўшинларига кимки Андалуслик эркакми, аёлми ёки ёш болами, унинг бошини олиб келса 20 уқийя олтин ваъда қилади. Испания тарихий манбаларида кесилган бошлар миқдори зикр қилинган. Унинг 50 минг билан 60 минг орасида бўлганлиги айтилади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11588. Одамларнинг дунёдаги даража - манзилалари сизларни чалғитиб қўймасин. Қиёмат ушбу манзилалар тартибини ўз ўрнига қайтаради.

Аллоҳ таоло айтади: «Воқиъа воқеъ бўлганда… унинг воқеъ бўлишини ёлғонга чиқарувчи йўқдир. У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир», Воқиъа сураси, 1-3 -оятлар.

Аллоҳим, Сенинг карамли Юзинг билан жаннатдаги олий Фирдавсни сўраймиз. Аллоҳумма амийн!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11589. Фарзандларингизни (ўғил ва қизларингизни) ушбу ҳуқуқларга риоя этиш ва адо этишга чақириб тарбияланглар:

-Аллоҳнинг ҳаққи;
-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақлари;
-Ота-она ҳаққи;
-Ишбоши, раҳбарларинг ҳаққи;
-Уламоларнинг ҳаққи;
-Ака-ука, опа-сингилларнинг ҳаққи;
-Қариндош уруғларнинг ҳаққи;
-Қўшнининг ҳаққи;
-Меҳмоннинг ҳаққи;
-Муҳтож ва фақирнинг ҳаққи;
-Мусулмон биродарнинг ҳаққи.

Ушбу ҳақларни сақлашса, уларга риоя қилишса бу уларнинг динларинг собитлиги ва аҳлоқларининг асосига айланади. Уларнинг буларга риоя қилишдаги кўп яхшиликлар бор экани билан хурсанд қилинг.

Бадр ибн Али Утайбий.

Изоҳ: Ҳақларга мисол, ҳадиси шариф мазмунига кўра, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи – уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир. 

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11590. Айримларни орзулари амалга ошди, лекин уларнинг бу орзулари уларнинг ҳалокатларига сабаб бўлди. Баъзиларнинг ризқлари кечикди, бу ила Аллоҳ уларнинг сақлади ва уларга қилган орзуларидан кўра афзалини амалга ошириб берди. Ризқнинг кечикишидан маҳзун бўлма, ҳолингни торайиши, машаққатдан маҳзун бўлма. Балки Аллоҳ таоло сенга у (ризқ)данда гўзалроқ ва афзалроғини ҳозирлаб қўйгандир.

Аллоҳим, бизни хайр ва яхшиликлар билан ризқлантиргин ва эй Карамли Зот бизни ҳифзингда асрагин!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11591. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласига бир водий тўла тилла берилса, иккинчисини ҳам истаб қолади. Агар иккинчиси берилса, учинчисини ҳам истаб қолади. Одам боласининг ичини фақатгина тупроқ тўсади. Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11592. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Киши намозга турганида дангасалик билан, эриниб туриши кариҳ кўрилади, яхши эмас. Киши намозга очиқ юз билан, улуғ рағбат ва кучли фараҳ, хурсандлик билан турмоғи лозим. Албатта у (намозда турганида) Аллоҳ таолога муножот қилади. Аллоҳ унинг рўпарасида бўлади, уни мағфират қилади ва дуо қилса ижобат қилади”.

Ибн Касирнинг “Тафсирил Қуръанил ъазийми”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11593. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: “Ўзгани таҳқирлама. Балки (у инсон) Аллоҳнинг наздида сендан яхшироқ, афзалроқ ва Унга яқинроқ бўлиши мумкин”.

“Заважир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11594. “Аллоҳу акбар” (Аллоҳ улуғдир!)...

Мўмин эшитадиган ушбу калима нақадар улуғ бўлиб, уни ҳар бир кунида кўп марталаб такрорлайди, азонда, иқоматда ва намозида ҳам такрорлайди. Уни ўзича зикр қилади, қалбига жо қилади, у ила шайтоннинг васвасини, фақирликдан қўрқитишини қувади, у ила Аллоҳнинг душманларидан олий, устун келади, у ила ер юзидаги ғам-ташвиш, муаммолари устида бўлади, юқори бўлади. Шунингдек, атрофдаги маҳлуқотларни ўз ҳолича, асл ҳақиқатида кўради.

Аҳмад Абдулмунъим.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11595. Дуо ибодатдир

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан

“Аллоҳумма инний ас-алукал жанната ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав амал. Ва аъуузу бика минан наари ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав амал. Ва ас- алука кулла қозоин қозойтаҳу лий хойро".

Уммул мўминийн Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган. Ибн Можа ривояти.

🔹Маъноси: "Аллоҳим! Сендан жаннат ва унинг неъматларини ҳамда унга яқин қилувчи сўз ва амални сўрайман. Дўзахдан ва дўзахга яқин қилувчи сўз ва амалдан паноҳ сўрайман. Менга битган барча тақдир қазоингни мен учун хайрли этишингни сўрайман».

🔹Шарҳ: “Аллоҳим, мен Сендан жаннатни сўрайман”: яъни, “унга киришни, ва унга киришга сабаб бўладиган амалларни қилишга қувватни, қудратни сўрайман”. Жаннатга киришни ва жаҳаннамдан узоқ бўлишни сўраш ҳар бир мусулмон матлаби ва ишларининг бош ғояси бўлиши лозим.

🔻Ушбу дуо шунингдек, Аллоҳ таолонинг қазосига розиликни, мусулмон учун Аллоҳнинг қазоси бўлган ҳар бир иш яхшиликка ўранган ва ҳамроҳ эканини, ва Аллоҳ унга тақдир қилган нарса билан уни рози қилиши шубҳасизлигини ифода этувчи дуо ҳамдир.

@arabicuz
11596. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз мол-дунё ва хилқатда ўзидан афзалроқ кишини кўрса, ўзидан пастроққа қарасин», дедилар».

Имом Бухорий ривояти
.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11597. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Бир киши бор эди, унга тикан кириб кетса: “Мен аниқ биламан, сен бир гуноҳим (сабабидан)сан. Чунки Роббим азза ва жалла асло менга зулм қилмайди”, дер эди”.

Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
ارسل ملك الروم جاسوسا ليتفقد احوال المسلمين في الاندلس فوجد شابا يبكي فساله لما البكاء: قال غلبني شاب مثلي في الرمايه ولم احصل علي المركز الاول فيها فرجع الجاسوس الي ملكه وقال لن تقدرو عليهم لانهم مازالو اقوياء.. وبعد عده سنوات سنوات رجع الجاسوس مره اخري فوجد شابا يبكي ساله لما البكاء: قال هجرتني حبيبتي
فاسرع الجاسوس الي ملكه وقال الان نقدر عليهم

🔹Ривоят қилишларича, Рум подшоҳи Андалусдаги мусулмонларнинг аҳволини ўрганиш учун айғоқчи, жосус юборибди. У йиғлаб ўтирган бир ёш йигитни кўриб қолиб, йиғисининг сабабини сўрабди. У: "Ўзим каби бир йигитга камон отишда ютқазиб қўйдим. Унда аввал ўқни нишонга уролмадим" дебди. Айғоқчи подшоҳ ёнига қайтиб бориб: "Уларга кучимиз етмади, улар ҳози кучлидирлар", деди.
Орадан бир неча йил ўтиб, айғоқчи яна қайтиб борибди. У ерда йиғлаб ўтирган бир йигитни кўрибди. Йиғиси сабабини сўраса: "Севган қизим мени ташлаб кетди", дебди. Айғоқчи подшоҳи ҳузурига шошибди ва: "Ана энди уларни енга оламиз", дебди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11598. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Агар (сен учун бегона) аёлни учратиб қолсанг, то ўтиб кетгунингча кўзингни юмгин”, деди.

Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11599. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Халқдан узлат қилишдан (одамлардан четланишдан) фойдалироқ нарсани билмадим. Чунки ана шунда сиз мусибатингиздан шодланадиган, сиздаги неъматга ҳасад қиладиган ва хатоларингиз билан сизни маломат қилиб айблайдиганларни кўришдан холи бўласиз. (яъни, ундай инсонлардан узоқ бўласиз)”, деди.

“Сойдил хотир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11600. Авлиёлардан бири айтади: “Илм толибларидан бири унга очилиш, илмдаги файзу-футуҳ кечикаётганидан шикоят қилди. Унга деди: “Агар мутолаа ва ўқишда (бу нарсага эришишни) истасанг: “Аллоҳумма, я ман мақолийдул умуури куллиҳаа биядиҳи, ва илайҳи яржиъул амру куллуҳу, я Фаттаҳу, я Ъалийм, ифтаҳ ъалаййа фатҳан қорийбан я Фаттаҳу, я Ъалийму, я Фаттаҳу, я Ъалийму”, дея дуо қилгин. Бунда файзу-футуҳ бўлиши тажрибада кўрилган”, деди.

Ҳар бир олим ва мутааллимга қироатга киришишдан олдин ушбу дуога эътибор, эътимод қилиши яхшидир, лозимдир.

🔹(Маъноси: “Эй барча ишларнинг жилови қўлида бўлган Аллоҳим, барча ишлар Унга қайтади. Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм, менга яқин ғалаба, фатҳ муваффақиятни очгин, насиб этгин! Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм бўлган Зот! Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм бўлган Зот!)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11601. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: “Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатил ғинаа, ва аъузу бика мин фитнатил фақри”, дер эдилар. Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

🔹Маъноси: “Аллоҳим, мен сендан бойлик фитнасидан ва камбағаллик фитнасидан паноҳ тилайман”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11602. Уч тоифага Аллоҳ назар солмайди:
– Зулмни амалга оширувчига;
– Унга ёрдам берувчига:
– Унга кўниб, рози бўлувчи кишига.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11603. Балки ҳозирги торлик, машаққатда сени ва ҳожатингни раво бўлишини ўртасида истиғфоринг, истиғфоринг ва яна истиғфоринг (кўприк бўлгуси)дир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube