▪️Аллоҳ таоло унинг соҳибига (садақаси учун) эваз беради.
▪️Садақа қилувчининг молига барака берилади ва ризқи зиёда бўлади.
▪️Садақа хатоларни ўчиради ва гуноҳларга каффорот бўлади.
▪️Садақа азобдан сақланиш, ҳимоя бўлади.
▪️Садақа банданинг содиқлиги ва иймонининг далилидир.
▪️Садақа яхшилик ва хайр амаллари йўлидир.
Мунофиқун сураси, 10 - оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11573. Коинотда бўлган фазогирлар кўришдаги муаммолар ва диабет касаллигига ўхшаш руҳий бузилишлардан азият чекадилар. Атмосферани тарк этган космонавт коинот кенглигида ўзини худди кучли қоронғуликдан кўриши ёпилиб қолгандай ҳис қилади. Гравитация (ер тортишиш кучи) йўқолганда эса, бу ҳол унинг тана тизими ва мияга қон қуйилишга таъсир қилади ва у худди сеҳр қилинган каби ҳолатни бошидан кечиради.
Бу ҳақиқат Қуръони каримда 14 -аср олдин баён этилган бўлиб, Аллоҳ таоло шундай дейди: “Агар уларга осмондан бир эшик очсаг-у, куппа-кундузи унга кўтарилиб турсалар ҳам: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки, биз сеҳрланган қавмдирмиз», – дерлар”, (Ҳижр сураси, 14,15 – оятлар).
🔹Таржимон изоҳи: Ушбу соҳа мутахассисларининг маълум қилишича, космик миссия касаллик ва жароҳатлари номли алоҳида атама мавжуд бўлиб, бунда космик парвоз пайтида юзага келиши мумкин бўлган бир қатор тиббий ҳолат ва жароҳатларни англатади. Коинотда юзага келадиган касалликларнинг аксариятига тез тиббий ёрдам зарур эмас ва улар космик кема бортида даволаниши мумкин. Фазогирларнинг қарийб 75 фоизи иситма касаллиги, бош оғриғи, уйқусизлик ва бел оғриғи каби ҳолатларни ўтказиб, кема парвозлари пайтида дори-дармонларни қабул қилган. Бошқа кенг тарқалган касалликларга кичик жароҳатлар, куйишлар, дерматологик ва мушак-скелет тизимининг шикастланишлари, нафас олиш касалликлари ва сийдик йўллари муаммолари киради.

11574. Аллома Абу Қудома раҳимаҳуллоҳ: “Кимки Аллоҳ таолони сўкса кофир бўлади. Мазаҳ қилибми, жиддийми фарқи йўқ. Шунингдек, кимки Аллоҳ таолони ёки унинг оятларини ёки пайғамбарларини ёки китобларини устидан истеҳзо қилса, кулса ҳам кофир бўлади”.
Абу Қудоманинг “Муғний” асаридан.
🔹Изоҳ: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз", Тавба сураси, 65-66 оятлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Абу Қудоманинг “Муғний” асаридан.
🔹Изоҳ: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз", Тавба сураси, 65-66 оятлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11575. Абдуллоҳ ибн Муборак бир кишидан, у Молик ибн Динордан ривоят қилади, у деди: “Ҳасан Басрийдан олимнинг уқубати, жазоси ҳақида сўрадим. У зот: “қалбнинг ўлишида”, деди. “Қалбнинг ўлиши нима?”, дедим. Ҳасан Басрий: “охират амали билан дунёни талаб қилиш” деб жавоб берди.
“Тариху ибн Мухарриз” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
“Тариху ибн Мухарриз” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11576. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингизнинг амали асло нажот бера олмайди», дедилар. «Сизга ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот шундай дедилар: «Менга ҳам, агар Аллоҳ раҳмат билан ўрамаса», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Амалингга маҳлиё бўлиб қолма! Амалинг Аллоҳнинг сендаги ҳаққига нисбатан жуда камдир. Аллоҳим, амалимни эмас, Сенинг раҳматингни сўрайман!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Имом Бухорий ривояти.
Амалингга маҳлиё бўлиб қолма! Амалинг Аллоҳнинг сендаги ҳаққига нисбатан жуда камдир. Аллоҳим, амалимни эмас, Сенинг раҳматингни сўрайман!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11577. “Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас”, Нур сураси, 41-оят.
🔹Изоҳ: Чунки Аллоҳнинг нуридан бошқа нур йўқдир. Шунинг учун Аллоҳнинг нуридан маҳрум бўлган кофир ва мунофиқлар қат-қат зулматлар остида қолган киши кабидирлар. Ҳолбуки, улардан бошқа барча мавжудот бу зулматлардан йироқда нурга кўмилиб, Аллоҳга ибодат қилиб, тасбеҳ айтмоқдалар.
Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизнинг қалбларимиз ва сирларимизни мунаввар айласин!
(“Хислатли ҳикматлар шарҳи”дан).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
🔹Изоҳ: Чунки Аллоҳнинг нуридан бошқа нур йўқдир. Шунинг учун Аллоҳнинг нуридан маҳрум бўлган кофир ва мунофиқлар қат-қат зулматлар остида қолган киши кабидирлар. Ҳолбуки, улардан бошқа барча мавжудот бу зулматлардан йироқда нурга кўмилиб, Аллоҳга ибодат қилиб, тасбеҳ айтмоқдалар.
Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизнинг қалбларимиз ва сирларимизни мунаввар айласин!
(“Хислатли ҳикматлар шарҳи”дан).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тадаббур
📖 "Албатта, у азиз Китобдир. Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У ўта ҳикматли, ўта мақталган Зот томонидан нозил қилингандир", Фуссилат сураси, 41, 42 - оятлар.
Нарсаларни ташлаб қўйилса, улар сўлиб, қуриб қоладилар. Фақат Қуръон ундай эмас. Унинг қироатини ташлаб қўйсанг, ўзинг сўлиб қоласан...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Нарсаларни ташлаб қўйилса, улар сўлиб, қуриб қоладилар. Фақат Қуръон ундай эмас. Унинг қироатини ташлаб қўйсанг, ўзинг сўлиб қоласан...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11578. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Суннатдаги қасд, эҳтиёткорлик бидъатдаги ижтиҳоддан афзалдир”, деди.
“Сунани Доримий”дан.
🔹Ҳасандан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Суннатдаги озгина амал бидъатдаги кўп амалдан яхшидир...», дедилар».
Изоҳ: Ҳар бир амал, албатта, суннати набавийяга мувофиқ қилиниши керак. Бидъат амалнинг нафақат фойдаси бўлмайди, балки у гуноҳ бўлади, беҳуда кетади. Кам бўлса ҳам, оз бўлса ҳам, кичик бўлса ҳам суннатга мувофиқ амал қилиш, бидъатга зинҳор яқинлашмаслик керак.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
“Сунани Доримий”дан.
🔹Ҳасандан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Суннатдаги озгина амал бидъатдаги кўп амалдан яхшидир...», дедилар».
Изоҳ: Ҳар бир амал, албатта, суннати набавийяга мувофиқ қилиниши керак. Бидъат амалнинг нафақат фойдаси бўлмайди, балки у гуноҳ бўлади, беҳуда кетади. Кам бўлса ҳам, оз бўлса ҳам, кичик бўлса ҳам суннатга мувофиқ амал қилиш, бидъатга зинҳор яқинлашмаслик керак.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11580. Илм талаби одобларидан (ният)
Зарнужий деди: “Мутааллим – таълим олаётган киши илм талаб қилишда (аввало) Аллоҳ таолонинг ризоси, охират ҳовлисини, ўзидан ва бошқалардан билимсизликни кетказишни, динни ёйишни ва Исломни боқий этиш, мустаҳкамлашни ният қилмоғи лозим. Исломнинг мустаҳкамлиги, боқийлиги илм билан бўлади. Чунки зуҳд ва тақво жаҳолат билан тўғри бўлмайди. Шунингдек, у мутааллим ақл неъматига ва жисм саломатлигига шукрни ният қилиши лозимдир”.
Доктор Салоҳ Абулҳож.

11581. “Ва сабрлиларга хушхабар бер”, Бақара сураси, 155-оят.
🔹Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними, ё Расулуллоҳ?” дедилар. У зот “Сизлардан эллик кишини” дедилар. Имом Аҳмад ривояти.
🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим фасодга учраганда суннатимга амал қилган кишига юзта шаҳиднинг савоби бордир” дедилар.
Бошқа бир ривоятда, “Битта шаҳиднинг савоби бордир”, деганлар. Имом Табароний ривояти.

11583. Илм талаби одобларидан
Илм талаб қилиш энг олий қурбатлардан ва афзал ибодатлардан. У анбиёлар йўли, набийлар ва солиҳлар меросидир. Ким уни ҳосил қилса, ўзлаштирса энг олий мақомотларга ноил бўлади ва энг олий даражаларга кўтарилади.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

11584. Ал-Ижлий (Иброҳим ибн Адҳам)
Тўлиқ исмлари Иброҳим Адҳам ибн Мансур Ижлий Тамимий Балхий, Абу Исҳоқ бўлиб машҳур зоҳиддирлар. У зотнинг отаси Балхнинг катта бойларидан бўлган. Оталари бойиб кетгач, Бағдодга кетадилар. У киши ҳосил йиғиб-териш ишлари билан шуғулланар, боғларга эгалик қилар, уларни ташиш, меваларни тартиблаш, дон-дунларни янчиш ишлари билан машғул бўларди. У сафарларда румлик аскарлар билан тўқнашувлар ҳам бўлиб турарди. Бир куни Иброҳим Адҳамнинг ёнларига оталарининг бир қули ўн минг дирҳам билан келди ва оталарини Балхда вафот этгани хабарини берди. Яна у зотга катта мол-мулк мерос қолганини ҳам етказди. У зот ўша қулни озод қилиб юбордилар ва дирҳамларни унга ҳадя қилдилар. Оталаринг мол-мулкига эътибор бермадилар”.
Абдуллоҳ Сирожуддиннинг “Тақаррубу илаллоҳ” асаридан.

Тарих ва ҳақиқат
🕌 Агар Аллоҳ таоло Қуръони каримда Фиръавни фош этиб қўймаганида эди, бугун биз "ирҳабий, бузғунчиларни таъқиб этаётиб денгизда ғарқ бўлган фидойи" Фиръавннинг қаҳрамонлигини дарс қилиб ўтаётган бўлардик...
▪️Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: "Ва Бану Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ва унинг лашкарлари зулм ва тажовуз ила уларни таъқиб этдилар. Ниҳоят, унга ғарқ бўлиш етганида: «Бану Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга Илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», – деди. Эндими?! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку?! Бугун сени баданинг-ла қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга оят (ибрат) бўлгин. Албатта, кўп одамлар оятларимиздан ғофилдирлар", Юнус сураси, 90-92-оятлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok |

Тарих сўзлаганда
مخطوط لكتاب "التصريف لمن عجز عن التأليف" في الطب والممارسة الطبية للأندلسي "المولود بمدينة الزهراء بقرطبة" أبو القاسم الزهراوي (ت. ١٠٠٩ م) تم الفراغ من هذه النسخة في عام ٦٣٢هـ/١٢٣٤م.
من مقتنيات دير الساكرومونتي بغرناطة.
☪️ Қуртубанинг Мадинатуз Заҳро шаҳрида туғилган андалуслик олим Абул Қосим Заҳровий (1009 йилда вафот этган) нинг тиббиёт ва тиббиёт амалиётига оид "Ат-тасрифу лиман ъажаза ъанит-таълиф" асарининг қўлёзмаси. Асарнинг ушбу нусхаси ҳижрий 624/милодий 1234 йилда ёзиб тамомланган.
Гранада (Ғарнота)даги Сакрамонте ибодатхонаси коллекциясидан.
🔹Изоҳ: Заҳровийнинг қаламига мансуб «ат-Тасриф лиман ъажаза ъанит таълиф» китоби улкан қомусий қўлланма бўлиб, у 30 жилддан иборатдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok |
مخطوط لكتاب "التصريف لمن عجز عن التأليف" في الطب والممارسة الطبية للأندلسي "المولود بمدينة الزهراء بقرطبة" أبو القاسم الزهراوي (ت. ١٠٠٩ م) تم الفراغ من هذه النسخة في عام ٦٣٢هـ/١٢٣٤م.
من مقتنيات دير الساكرومونتي بغرناطة.
Гранада (Ғарнота)даги Сакрамонте ибодатхонаси коллекциясидан.
🔹Изоҳ: Заҳровийнинг қаламига мансуб «ат-Тасриф лиман ъажаза ъанит таълиф» китоби улкан қомусий қўлланма бўлиб, у 30 жилддан иборатдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11585. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ:
“Зуҳд – охиратда фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилиш.
Вараъ – охиратда зараридан қўрқиладиган нарсаларни тарк қилишдир", дедилар.
Яна: "Қалб шаҳватларга боғланса унда зуҳд ҳам, вараъ ҳам тўғри бўлмайди”, дедилар.
“Фавоид” китобидан.