11561. Тонгги ва кечки дуолардан
– Амр ибн Шуайб отасидан, отасида бобосидан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта “Субҳаналлоҳ” деса, юзта туя (садақа қилгани)дан афзал бўлади,
– Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта “Алҳамдулиллаҳ” деса, Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлаганидан афзал бўлади,
– Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта “Аллоҳу акбар” деса, Аллоҳ йўлида юзта қул озод қилгандан афзал иш қилган бўлади,
– Кимки «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир», деб қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта айтса, ҳеч ким унинг келтирган (савоб амали) дан ортиқ келтиролмайди, магар, кимки шуни айтса ёки ундан зиёда қилса (келтира олади)», дедилар».
Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир».
Имом Табароний ва Насоийлар ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

11562. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Намозда қайтарилган ўгирилиш икки хил:
Биринчиси: Қалбни Аллоҳ таолодан ўзгага буриш.
Иккинчиси: Кўзни (намоз вақтида ҳар тарафга) буриш.
Иккаласи ҳам қайтарилган. Банда намозида юзланиб турар экан, Аллоҳ таоло ҳам унга юзланиб туради. Энди қалби билан ёки кўзи билан бурилса, Аллоҳ ундан юз ўгиради”, деди.
“Ваабилис соййиб” (Мўл ёмғир) асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Биринчиси: Қалбни Аллоҳ таолодан ўзгага буриш.
Иккинчиси: Кўзни (намоз вақтида ҳар тарафга) буриш.
Иккаласи ҳам қайтарилган. Банда намозида юзланиб турар экан, Аллоҳ таоло ҳам унга юзланиб туради. Энди қалби билан ёки кўзи билан бурилса, Аллоҳ ундан юз ўгиради”, деди.
“Ваабилис соййиб” (Мўл ёмғир) асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Шаввол ойининг фазилати
☪️ Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: "Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир", дедилар.
“Саҳиҳи Муслим” шарҳидан.
Изоҳ: Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар, у зот: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?”, дедилар. Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим”га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир ва жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.

Эслатма
🌘 Ҳайит Рамазон ойидан чиқишдир, Исломдан эмас. Рамазонда тақиқланган (гуноҳ амаллар), ҳайитда ҳам ман қилинган. Қолаверса, улар (мусулмон одам учун) умр бўйи ҳаромдир, ман этилгандир.
Зуҳо Шоҳин.
Изоҳ: Бу ўринда, йилда фақат Рамазонда рўза тутиб, намоз ўқиб, масжидга, таровеҳга қатнайдиган, бекорчи ва лағв ишлардан тийилиб, сўкинмасдан, уришмасдан, гуноҳ-маъсиятлардан ўзини узоқ тутадиган, ой тугаб, Ҳайит бошланиши билан эса афсуски, яна эски "қилиқ"ларига қайтадиган, Исломда қайтарилган гуноҳ амалларни давом эттирадиган айрим мусулмонларга, умуман олганда, барчамизга бир эслатмадир. Аллоҳ таоло тавфиқ берсин, ҳидоятида бардавом қилсин!

Жума фазилатли кун
🌙 Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мискинга қилинган садақа (битта) садақадир, қариндошга қилингани эса иккита – ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир», дедилар.
Имом Насоий ва имом Термизий ривояти.
🔻Изоҳ: «Садақа» уламолар истилоҳида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш нияти ила тириклик чоғида эвазсиз мулк қилиб беришдир.
Садақа жуда эътиборли нарса, унинг катта-кичиги бўлмайди. Зотан, садақа сўзи «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, банданинг иймон борлигини тасдиқловчи амал деган маънони билдиради. Кишининг иймони, Аллоҳга ишончи бўлса, қалбида қилаётган хайр-эҳсонининг савобидан умидворлик туйғуси бўлса, берган садақаси ана шу туйғуларнинг чин эканлигини тасдиқлайди.
Шунинг учун бу гўзал амал садақа деб аталади. Бўлмаса, мол-дунё беришни нафақа ҳам, хайр-эҳсон ҳам дейиш, турлича номлаш мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб, садақа дейилган. Садақа иймоннинг, эҳсоннинг, қалбдаги мурувватнинг ва бошқа кўп хайр-баракотларнинг тасдиғидир. ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан).

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тарих сўзлаганда
ويذكر المؤرخ الاسباني دوبلس: (أن ما أحرقه الإسبان من كتب الأندلس ألف ألف وخمسمائة ألف مجلد أي مليون ونصف المليون مجلد كلها خطتها أقلام العلماء العرب الأفذاذ والكاردينال سيسنروس عام 1501م أمر بحرق مكتبة مدينة الزهراء، فقد كان فيها ما يزيد عن 600000 مخطوط، وكان الجنود الذين تم إيكالهم بالحرق يخفون بعض الكتب لفرط جمالها وتفردها، فقد خطت بماء الذهب والفضة،
📚 Испаниялик тарихчи Доблес (Spanish historian Dobles) ёзади: "Испанлар Андалусда бир ярим миллион мужаллад китобни ёқиб юборганлар. Уларнинг бари етук араб, мусулмон уламолари қаламига мансуб китоблар эди.
1501 йили Кардинал Сиснерос Мадинатуз Заҳро (Андалуснинг Қуртуба шаҳри яқинида жойлашган сарой шаҳар) кутубхонасини ёқишга буюради. Ўша вақтда унда 600.000дан ортиқ қўлёзма асарлар мавжуд эди. Уни ёқиш буюрилган аскарлар айрим китобларни тилла ва кумуш суви югуртириб битилган, ўта чиройли ва нафис китоблар эканидан, ёқмасдан яшириб олиб қолишга уринганлар ".
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube.

Буюклар ҳаёти
☪️ Қиёмат кунига қадар зикри барҳаёт бўлган Имом Бухорийни Аллоҳ таоло Ийдул фитр – Рамазон ҳайити кечасида вафот эттирган. Нисобур ҳокими шаҳардан чиқариб юборганида, у зот Бухорога борганлар. Бухоро амири ҳам фитналарга учиб, у зотни шаҳардан чиқиб кетишларини талаб қилган. Шундан кейин Имом Бухорий Самарқандга қараб йўл оладилар ва бир мунча муддат Ҳартанг қишлоғида қолиб, ўша ерда вафот этганлар.
🔹Изоҳ: Муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий шанбага ўтар кечаси, Рамазон байрамига ўтар кечаси хуфтон намози пайтида вафот этдилар. Рамазон байрами куни, пешин намозидан кейин, шанба куни, икки юз эллик олтинчи ҳижрий сананинг биринчи шаввол куни Хартангда дафн қилиндилар.
«Ал-Бидоя Ван-Ниҳоя» китобида Имом Бухорийнинг дафн маросимига бош-қош бўлган Иброҳим ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади: «Муҳаммад ибн Исмоилнинг дафнига мен мутасадди бўлганман. У Хартангда вафот этганидан кейин мен Самарқанд шаҳрига олиб бориб дафн қилмоқчи бўлдим. Аммо бир соҳибимиз бунга йўл бермади ва Хартангга дафн қилдик».
Тарихчиларнинг таъкидлашича, Имом Бухорийнинг туғилишлари ҳам шаввол ойида бўлиб, у зот Бухорода, шаввол ойининг ўн учинчи куни, жума намозидан кейин туғилган эканлар.

11566. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қай бир мусулмон киши вафот этиб, жанозасида Аллоҳга ширк келтирмайдиган қирқта одам иштирок этса, Аллоҳ таоло уларнинг маййитни шафоат қилишларига рухсат беради».
Имом Муслим ривояти.
🔹Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қай бир маййитга ададлари юзга eтган мусулмонлар жамоаси жаноза ўқиб шафоат сўрасалар (яъни гуноҳлари кечирилишини сўраб дуо қилсалар), уларнинг шафоатлари қабул қилинади». Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Имом Муслим ривояти.
🔹Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қай бир маййитга ададлари юзга eтган мусулмонлар жамоаси жаноза ўқиб шафоат сўрасалар (яъни гуноҳлари кечирилишини сўраб дуо қилсалар), уларнинг шафоатлари қабул қилинади». Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тадаббур
📖 Аллоҳ таоло айтади: “У Зот ҳидоят топганларнинг ҳидоятини зиёда қилди ва уларга тақволарини берди”, Муҳаммад сураси, 17 – оят.
– Иймон келтириш ва инқиёд, бўйсуниш билан ва Аллоҳ рози бўладиган ишларга эргашиш билан “ҳидоят топганларнинг”,
- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бунинг шукрига уларга “ҳидоятини зиёда қилди”,
- Шу сабаб уларни яхшиликка муваффақ қилди ва уларни ёмонликдан сақлади “ва уларга тақволарини берди”.
Шунингдек, ҳидоят топганлар учун икки ажр-мукофотни зикр қилди: фойдали илм ва солиҳ амал. (Саъдий тафсири).
🔹Оятнинг тартиби диққатни тортади: Ҳидоят топганлар азм қарор қилдилар ва ҳидоят излашни бошладилар. Ана шунда Аллоҳ уларни ҳидоятларини зиёда этиш ила мукофотлади. Ва яна унданда чуқурроқ ва комилроқ нарса ила мукофотлади: уларга тақволарини берди. Яъни, уларни тақвога (Аллоҳдан қўрқиш) муваффақ қилди ва уни осонлаштириб берди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
– Иймон келтириш ва инқиёд, бўйсуниш билан ва Аллоҳ рози бўладиган ишларга эргашиш билан “ҳидоят топганларнинг”,
- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бунинг шукрига уларга “ҳидоятини зиёда қилди”,
- Шу сабаб уларни яхшиликка муваффақ қилди ва уларни ёмонликдан сақлади “ва уларга тақволарини берди”.
Шунингдек, ҳидоят топганлар учун икки ажр-мукофотни зикр қилди: фойдали илм ва солиҳ амал. (Саъдий тафсири).
🔹Оятнинг тартиби диққатни тортади: Ҳидоят топганлар азм қарор қилдилар ва ҳидоят излашни бошладилар. Ана шунда Аллоҳ уларни ҳидоятларини зиёда этиш ила мукофотлади. Ва яна унданда чуқурроқ ва комилроқ нарса ила мукофотлади: уларга тақволарини берди. Яъни, уларни тақвога (Аллоҳдан қўрқиш) муваффақ қилди ва уни осонлаштириб берди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ибрат
كان الهدهد أحسن منا في نقل الأخبار، حيث قال :
( وجئتك من سبإٍ بنبأ يقين ).
لم يقل سمعت أو قرأت أو قالوا او كما وصلني . بل ( خبر يقين )
فماذا كان من سليمان عليه السلام ؟
هل اتخذ موقفا سريعا؟
(كما نعمل اليوم نسخ و لصق)
و هو يعلم أن الهدهد لايجرؤ أن يكذب عليه، و مع ذلك قال
( سننظر أصدقت أم كنت من الكاذبين )
التثبت من الأمر قبل نقله أو نشره، مطلب ديني ومنهج من مناهج الأنبياء !
فلا تنشر مالا تعلم يقينا صحته ولا تنشر إلا ما يزيد من حسناتك
☪️ Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган: “Кўп ўтмай, у (Ҳудҳуд) келиб, деди: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим”, Намл сураси, 22-оят.
У: “Эшитиб қолдим”, “ўқиб қолдим”, “айтишдики”, “менга хабар келишича” каби сўзларни айтмади. Балки: “ишончли бир хабар олиб келдим”, деди.
Хўш, бунга нисбатан Сулаймон алайҳиссалом қандай йўл тутдилар? Тезда ўша маълумот асосида бир мавқени эгаллаб олдиларми? (Худди биз бугунги кунда (интернетда бир нарсани ўқиб қолсак, текширмасдан, дарров уни телефон тугмаларидаги “кўчириш”(копировать) ва “қўйиш”(вставить) ишларини бажарганимиздайми?... йўқ, албатта).
У зот Ҳудҳуд ёлғон сўзлашга журъат қилолмаслигини билардилар. Шу билан бирга: “У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми”, Намл сураси, 27-оят.
Демак, бирон хабар ёки маълумотни улашишдан аввал уни тўғрилиги, ишончлилигини текшириш пайғамбарлар манҳажи ва диннинг талабидир. Ҳақиқат эканини аниқ билмаган маълумотингни улашма ҳамда яхшиликларингни зиёда бўлишига сабаб бўлувчи нарсаларнигина бошқаларга улашгин, баҳам кўргин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
كان الهدهد أحسن منا في نقل الأخبار، حيث قال :
( وجئتك من سبإٍ بنبأ يقين ).
لم يقل سمعت أو قرأت أو قالوا او كما وصلني . بل ( خبر يقين )
فماذا كان من سليمان عليه السلام ؟
هل اتخذ موقفا سريعا؟
(كما نعمل اليوم نسخ و لصق)
و هو يعلم أن الهدهد لايجرؤ أن يكذب عليه، و مع ذلك قال
( سننظر أصدقت أم كنت من الكاذبين )
التثبت من الأمر قبل نقله أو نشره، مطلب ديني ومنهج من مناهج الأنبياء !
فلا تنشر مالا تعلم يقينا صحته ولا تنشر إلا ما يزيد من حسناتك
У: “Эшитиб қолдим”, “ўқиб қолдим”, “айтишдики”, “менга хабар келишича” каби сўзларни айтмади. Балки: “ишончли бир хабар олиб келдим”, деди.
Хўш, бунга нисбатан Сулаймон алайҳиссалом қандай йўл тутдилар? Тезда ўша маълумот асосида бир мавқени эгаллаб олдиларми? (Худди биз бугунги кунда (интернетда бир нарсани ўқиб қолсак, текширмасдан, дарров уни телефон тугмаларидаги “кўчириш”(копировать) ва “қўйиш”(вставить) ишларини бажарганимиздайми?... йўқ, албатта).
У зот Ҳудҳуд ёлғон сўзлашга журъат қилолмаслигини билардилар. Шу билан бирга: “У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми”, Намл сураси, 27-оят.
Демак, бирон хабар ёки маълумотни улашишдан аввал уни тўғрилиги, ишончлилигини текшириш пайғамбарлар манҳажи ва диннинг талабидир. Ҳақиқат эканини аниқ билмаган маълумотингни улашма ҳамда яхшиликларингни зиёда бўлишига сабаб бўлувчи нарсаларнигина бошқаларга улашгин, баҳам кўргин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11567. Тажриба қилиб кўринг!
Ижтимоий тармоқ воситаларидан бироз узоқлашинг. Шунда уни ичида юриб бирон нарсани йўқотганинглар йўғу, лекин ташқарисида (яъни, воқеий ҳаётда) улкан нарсаларни қўлдан чиқарганингиз маълум бўлади. .
Ота-оналарингизнинг ёшлари анча кексайиб, сезмай қолибсизлар. Ўғил-қизларингизни тарбиясига эътиборсиз бўлиб, унутиб ҳам қўйибсизлар. Яқинларингиз, севганларингиз кетиб қолишибди ҳам.
Кўплаб фурсатлар, қимматли вақтлар зое бўлибди ҳамки, ғофил қолибсизлар. Намозлар, зикрлар, суннатлар, Қуръон қироатлари, ота-оналар билан бирга ўтиришинглар, болаларингизни парваришлаб, кузатишларингиз, азон сўзларини такрорлашларингиз, саҳарлардаги истиғфорларингиз, намозлар ортида ўтириш, дуолар қилиш, Набийга саловотлар айтиш ва яна кўп-кўп нарсалар зое бўлиб кетибди...
Ҳеч вақт ўзингиздан сўраб кўрганмисиз, интернетдаги ижтимоий тармоқлар нега арзон, деярли текин? Жавоби оддий. Бирон маҳсулотга ҳақ тўламаяпсизми, билингки, асли сиз маҳсулотсиз!

11568. Зурриётни дунё фитналаридан омон бўлиши учун хавфсираш аввало ўзингни ислоҳ қилишга ундайди. Чунки бу иш фарзандларингни салоҳиятли бўлишларининг асоси, бош сабабидир. Саид ибн Мусаййиб бир куни ўғлиларига: “Ўғлим, сен учун намозларимни зийнатлайман (мукаммал, пухта адо этишга уринаман). Бу ила сени муҳофаза этишни умид қиламан”, деди. Сўнгра Қуръондаги: “Уларнинг оталари солиҳ киши эди”, (Каҳф сураси, 82) оятини тиловат қилди.
Агар бошлиқ тўғри бўлса, қўл остидагилар ҳам тўғри бўлади. (чўпон тўғри бўлса, чорва ҳам тўғри бўлгани каби).
Аллоҳим, бизни ва зурриётларимизни ислоҳ қилгин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Агар бошлиқ тўғри бўлса, қўл остидагилар ҳам тўғри бўлади. (чўпон тўғри бўлса, чорва ҳам тўғри бўлгани каби).
Аллоҳим, бизни ва зурриётларимизни ислоҳ қилгин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11569. “Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар”, Марям сураси, 59-оят.
Оятда келган “ортидан бир ўринбосарлар қолдики”, деб намознинг вожиблари, суннатлари шартлари ва арконларини бузиш билан, қоим қилмаслик билан уни тарк этиши ҳамда аҳли китобларнинг ва мусулмонларнинг шаҳватга эргашиб кетганларидан бўлиб қолганлар назарда тутилган.
Жазоирийнинг “Айсарут тафосир” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Оятда келган “ортидан бир ўринбосарлар қолдики”, деб намознинг вожиблари, суннатлари шартлари ва арконларини бузиш билан, қоим қилмаслик билан уни тарк этиши ҳамда аҳли китобларнинг ва мусулмонларнинг шаҳватга эргашиб кетганларидан бўлиб қолганлар назарда тутилган.
Жазоирийнинг “Айсарут тафосир” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тадаббур
☪️ Қуръоний қоида
🔻“Шундай экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводор эканини яхши билувчидир”, Нажм сураси, 32-оят.
Ўзларингизни оқламанглар, уни мақтаманглар ва тақвода сифатламанглар. У Зот бандаларидан ким Унинг иқобидан қўрқиб маъсиятлардан четланувчи эканини билувчироқдир.
🔻“Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида, абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди”, Нур сураси, 21-оят.
Агар Аллоҳ таолонинг мўминларга фазли ва раҳмати бўлмаса эди, улардан биронтаси гуноҳининг кирлигидан поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасини поклайди... (“Тафсири муяссар”дан)
🔹Ҳидоят Аллоҳ таолодан фазлдир ҳамда умидсизликдан ва ғурурга кетишдан қайтарувчи дақиқ, ўта нозик ўлчов, тарозидир.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Албатта Аллоҳ таоло кабира гуноҳларни ҳам (агар хоҳласа) кечириб юборади... Ноумид бўлманглар. Шу билан бирга, кичик гуноҳлар учун (агар хоҳласа) азоблайди... Шу сабаб ғурурга кетиб қолманглар”, дедилар.

11570. “Албатта Марямнинг поклиги – бу унинг Аллоҳ таолога бўлган катта, чуқур, улкан иймонининг поклигини қасд қилади, унинг маъсият ва куфрдан пок эканини қасд қилади, ифода этади, унинг мақталган яхши аҳлоқлар эгаси бўлгани ҳолда айбланган ёмон аҳлоқлардан пок эканини қасд қилади. Шунингдек, бирон ҳолатда ҳам эркакларнинг тегинишидан ва яҳудийларнинг туҳматларидан пок эканини қасд қилади, ифодалайди. Албатта Мавло Зот уларнинг бўҳтонларида поклаб қўйгандир”.
Доктор Али Саллобий “Масиҳ ибн Марям: Комил ҳақиқат” асарида Адҳам Шарқовийнинг “Қуръон қиссаларида аёлнинг ўрни” асаридан келтирган иқтибоси.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Доктор Али Саллобий “Масиҳ ибн Марям: Комил ҳақиқат” асарида Адҳам Шарқовийнинг “Қуръон қиссаларида аёлнинг ўрни” асаридан келтирган иқтибоси.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11571. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен ва мендан олдинги анбиёлар бир киши қуриб, чиройли ва гўзал қилган, фақат бурчакларининг бирида биргина ғиштнинг ўрнини қолдирган бинога ўхшаймиз. Одамлар унинг атрофида айланар, ундан таажжубланиб: «Мана бу ғишт ҳам қўйилса эди», дейишар эди. Ўша ғишт менман ва мен пайғамбарларнинг сўнггисиман».
Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
🔹Изоҳ: “...Аллоҳ таоло Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни охирги пайғамбар қилиб юборгандан кейин пайғамбарлик ниҳоясига етди. Энди бошқа пайғамбар юборилмайди. Ҳар бир нарсада Алийму Хобийр бўлган Аллоҳ таоло Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган инсониятни Ўзи юборган пайғамбарлар орқали тўғри йўлга солишни Ўзи ихтиёр қилди. Бунинг учун аввало нубувват ва рисолат биносини бир бутун ва мустаҳкам пойдеворлик қилди...”.
"..Аллоҳ таоло ана шу тарзда инсониятни аста-секин тарбиялаб келди. Охирига келиб, инсоният камолга етганида, унга энг мукаммал ва боқий шариат, шариати Муҳаммадияни берди. Нубувват ва рисолат биносининг энг гўзал ва энг сўнгги ғиштини қўйди. Энди қиёматгача бу бинога ғишт қўйилмайди. Бошқа пайғамбар юборилмайди. Ислом шариати барча замонлар, барча маконлар ва барча халқлар учун қиёмат қоим бўлгунча кифоя қилади. Ана шунинг учун ҳам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам энг афзал пайғамбар ҳисобланадилар. Пайғамбарларнинг хотими-тугатувчиси ҳисобланадилар. Бундан улуғ фазл бўлиши мумкин эмас”. (Ҳадис ва ҳаёт”дан).