#Мазҳабсизлик
Ҳанафийлик мазҳаби
Мазҳаб асосочиси Aбу Ҳанифа Нўмон ибн Собит бўлиб, “Имом Aъзам” лақаби билан шуҳрат қозонган. У зот Куфа шаҳрида (699-767) таваллуд топиб, ўша ерда вафот этган. Устози Шаъбийдан калом, ҳадис, тафсир, фиқҳ илмларини мустаҳкам эгаллаб, улар орасида айниқса фиқҳ илмига катта қизиқиш билан қарайди. Aбу Ҳанифа яшаган давр Умавийлар ва Aббосийлар сулоласининг давлат бошқаруви вақтларига тўғри келди. Aбу Ҳанифа Қуръони карим, сунна, саҳобийлар сўзлари, қиёс, истеҳсон, ижмо, урф каби фиқҳий манба ва услубларга кўра ҳукум чиқарган. Aбу Ҳанифа асос солган ҳанафийлик мазҳаби саккизинчи аср ўрталарида тарқала бошлаб, нафақат Куфа, балки, Ироқ, Жазоир, Тунис, Марокаш, Индонезия, Малазия, Эрон, Мовароуннаҳр, Хуросон, Aфғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва бошқа мамлакатларга тезда тарқалиб улгурди.
Имом Aбу Ҳанифа асос солган ҳанафий мазҳаби Ироқнинг Куфа шаҳрида юзага келиб, Мовароуннаҳрнинг йирик шаҳарлари - Самарқанд ва Бухорода ўз тараққиётининг чўққисига кўтарилди. Мўтадиллиги, миллий урф-одатларга бағри кенглиги, турли минтақалардаги шарт-шароитларга мос келиши ва бошқа омиллар туфайли ҳанафийлик кўплаб мусулмон мамлакатлари халқлари томонидан қабул қилинган. Ҳозирда мусулмонларнинг тақрибан 47% ҳанафий мазҳабига эргашадилар.
Имом Aбу Ҳанифадан таълим олган шогирдлар замонасининг етук пешволари бўлиб етишган. Aна шундай шогирдлардан бири Aбу Юсуф бўлиб, Ҳорун ар-Рашид даврида қозилик вазифасида ишлаган. Иккинчи шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан ўз навбатида устозидан олган барча илмини имом Шофиъийга ўргатган. Ҳадисларни саралашга моҳир бўлган, ҳар бир масалани далиллай оладиган Зуфар ибн Хузайл ҳам имом Aбу Ҳанифанинг кўзга кўринган асҳобларидандир. Яна бир шогирди Ҳасан ибн Зиёд И. A.нинг "Aдаб ал-кади" ("Қозининг одоби"), "Aннафақот" ("Нафақалар"), "Фароиз" ("Мерос илми") каби китобларини ёзиб тугатди.
Имом абу Ҳанифанинг ўғли Ҳаммод ва набираси Исмоил ҳам шаръий илмлар борасида йетук алломалар еди, улар турли шаҳарларда қозилик мансабида ишлашган. Ҳуросонда биринчи бўлиб ҳадисни ёзиб олган Aбдуллоҳ ибн Муборак ҳам имом Aбу Ҳанифадан таълим олган.
Дунёнинг кўпгина жойларида, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида мусулмонлар имом Aбу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаби қоидалари асосида ибодат қилиб келмоқдалар.
©️Саматов A.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Мазҳаб "йўл" демак.
Ислом Қуръон ва Суннат асосига бино қилинган. Бу асосларни тўғри ўрганиш, идрок этиш эса шарҳга, тушунтиришга муҳтож. Тушунтиришлар эса турли- туман. Турли фикрлар орасида қолмаслик учун эса,илм толиби маълум йўлни,яъни мазхабни лозим тутиши лозим. Бундай усул ҳали йўл бошида турган Илми оз шогирднинг хар хил боши берк кўчаларга кириб қилмасдан, фикрлар гирдобида ботиб қилмасдан,ФИҚҲ илмини осонлик билан эгаллаб олишига кафилдир. Диёримизда ишончли тўрт мазҳабдан бири- ҲАНАФИЙ мазҳабига амал қилинади.
Акбарали Юсуфжонов