Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
707 subscribers
466 photos
570 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
#rajab

Ҳофиз Камолиддин Дамирий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъ ривоят қилинган ушбу хабарни келтиради: “Ким ражаб ва шаъбон ойида

اَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيْمَ الَّذِى لَااِلَهَ اِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّوْمُ وَاَتُوْبُ اِلَيْهِ تَوْبَةَ عَبْدٍ ظاَلِمٍ لَايَمْلِكُ لِنَفْسِهِ ضَرًّا وَلَانَفْعًا وَلَامَوْتًا وَلَاحَيَاةً وَلَانُشُوْرًا

Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи тавбата ъабдин зоолимин лаа ямлику линафсиҳи зорран ва лаа нафъан ва лаа мавтан ва лаа ҳайаатан ва лаа нушуурон” дуосини етти марта такрорласа Аллоҳ таоло икки вакил қилинган фариштага унинг гуноҳ саҳифаларини ўчириб юборишни буюради”.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🌷САЛОВАТЛАР

📿Соллаллоҳу алайҳи васаллам

Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ

🕋Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

🕌Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳммад иннака
ҳамидум мажид


🌺Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид

Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар:


🌸«Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.»
(Имом Бухорий)

Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.


Бугун Саловат айтдингизми?

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
93-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
94-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Мад ориз


📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Audio
"Tasavvuf haqiqatlari"
kitobidan 6-dars
Ustoz: Abdulhamid Hanafiy tomonlaridan

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Қуръон тиловатидан сўнг дуо қилиш фазилати:

Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:
«Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омин, деб туради».

Дорамий ривоятлари.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
АСР ВАҚТИНИНГ СИРИ

«
(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, Хусусан, ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз)» Бақара сураси, 238-оят.

“Аср намози киши руҳи ва баданига таъсир қиладиган кўпгина касалликларга даводир”.

Бу фикр Қоҳирада бўлиб ўтган Қуръони каримнинг тиббий ҳақиқатларига бағишланган халқаро анжуманда айтилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аср намози гипертония (хафақон, қон босими юқори бўлиши), асаб бузилиши, ўта семизлик, церроз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий қобилиятсизлик, дисминория (оғир ҳайз кўриш), псориаз, катаракта, астма ва мигрен (бош оғриғи) каби касалликларга даводир.

Доктор Зубайр Карамий “ал-Арабия” журналида чоп этилган мақоласида Қуръони каримда “Ўрта намоз” дея зикр қилинган ва Исломнинг улуғ мўъжизаларидан бўлган аср намози ҳақида қуйидагиларни келтиради: «Бу намоз ҳақида Қуръони каримда икки ўринда зикр этилган.

Биринчиси, Бақара сураси 238-оят: (Беш вақт фарз қилинган) намозларни, хусусан ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз) ва (намозда) Аллоҳга бўйин сунган ҳолатда (камтарлик билан) турингиз!”

Иккинчиси, “Аср билан қасамёд этурман” (Аср сураси, 1-)оятидир. Баъзи тафсирларда бу оятдаги “Аср” сўзидан аср намози вақти назарда тутилган, дейилган. “Қачон Қуръондаги бу оятни ўқисам, айниқса, аср намозига алоҳида урғу берилгани ҳақида тафаккур қилсам, таажжубга тушаман...»

Доктор Карамий миядаги биологик соат билан аср намози орасидаги синхронлик (бир вақтда содир бўлиш) мавжудлигини айтади. Бирор шошилинч ҳолатга дуч келган кишида кортизон ва адреналин деб аталмиш икки гормон ишга тушади. Мазкур икки гормон биологик соатга кўра, турли вақтларга тақсимланган. Бизга, биринчи ўринда, зарур бўлган гормон адреналиндир.

Доктор Карамий адреналин таъсирларини қисқача бундай ифодалайди: “Адреналин пульс (юрак уриши)ни тезлатади, қон томирларини торайтиради, юқори қон босимига, кўп терлаш ва сўлак ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунингдек, у қонда лейкоцитлар сонини орттиради. Зарурат бўлмаганда бутун баданни доимий ва кучли фаолиятга тайёрлайди ҳамда охирида барча вазифалар учун баданни нормал ҳолатга қайтаради”.

Бироқ адреналиннинг хавфли томони ҳам бор. Зеро, у кучли тоқатсизланиш ва қайталанувчи қўрқув “психосомаик” деб номланувчи жиддий касалликка сабаб бўлиши мумкин (тоқатсизланиш ва қўрқув онларида адреналин ишлаб чиқариш ортади. Мунтазам равишда бундай ҳолат содир бўлиши ёки тез-тез такрорланиб туриши “психосоматик касалликлар” гуруҳига кирувчи турли хасталикларга йўл очиши мумкин). Хавф-хатар ва ғам-ғусса каби ҳолатлар юқорида айтилган реакцияларни юзага келтиради.

Доктор Карамий айтади: “Қондаги адреналин гормони ортишининг, юқорида санаб ўтилган касалликларга (гипертония, асаб бузилиши ва ҳоказо) йўл очувчи энг муҳим омил эканини аниқладик”.

Хўш, аср намози бу гормонга қандай таъсир кўрсатади?

“Бу намоз, дарҳақиқат, кучли таъсирга эга. Аср намози санаб ўтилган касалликларга сабаб бўладиган адреналин гормони миқдорини туширишга ёрдам беради”, дейди ва яна шуларни илова қилади доктор Карамий: “Бу гормон инсон танасида айнан соат 15–17 ларда, яъни аср пайти ортиши аниқланган”.

Доктор Карамий чиқарган хулоса бундай: “Аср намози руҳий озуқамиз бўлиши билан бир қаторда, бизни тиббий жиҳатдан ҳам муҳофаза қилувчи қалқондир”.

Толибжон НИЗОМ

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил. Чунки, бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди.

Ибн Қудома.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Нега бунча ғамгинсан?
🌷
Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.

Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.

Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.

Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган, касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.

Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.


T.me/Abdulhamid_Hanafiy
УЧ ГЎДАКДАН БОШҚА ҲЕЧ КИМ БЕШИКДА СЎЗЛАГАН ЭМАС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ дедилар: уч гўдакдан бошқа ҳеч ким бешикда сўзлаган эмас.
Биринчи
– Исо алайҳиссалом ўзлари оналарининг гуноҳи йўқлиги ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг барҳақ пайғамбари эканликлари ҳақида Аллоҳ таоло Қудрати билан бешикда тилга кириб сўзлаган эканлар.

Иккинчи - Бани Исроилда Журайж исмли обид бўлиб, ўзининг алоҳида ибодатхонасида яккаю ягона Аллоҳга ибодат қиларди. Ҳатто шу даражада машғул эдики, онаси келиб, у билан суҳбат қилишни истаганда ҳам ибодатини тарк этмас эди. Бу бир неча марта такрорланганидан кейин онаси хафа бўлиб, "Парвардигоро, уни ёмон ахлоқли аёлга дучор этгандан кейин жонини ол!" деб дуо қилди. Бир куни Бани исроилликлар унинг ибодатини ва тақводорлигини таъриф-тафсир қилаётганларида бир аёл ўрнидан туриб: "Уни айнитишимни истайсизми?" — деб сўради. "Майли", - деб жавоб қилишди. Шундан кейин бу маккора аёл обиднинг олдига келиб, ўзини касалга солди. Обид унга қайрилиб ҳам қарамади. Журайжнинг уйига яқин жойда бир чўпон молларини боқиб юрарди. Кун исиганда унинг уйи соясида моллари дам олиб ётар эди. Бадбахт аёл чўпонни ҳийла-найранглари комига тортиб ҳомиладор бўлди. Вақт-соати етиб, ўғил туғди. Одамлар ундан: "Бу кимнинг боласи", — деб сўрашди. "Обид Журайжнинг боласи", - деб жавоб берди аёл. Одамлар бундан ғазабланиб, Журайжнинг ўзини калтаклаб, ибодатхонасини вайрон қилиб ташладилар. Журайж бундан ҳайрон бўлиб, уларга деди: "Менинг гуноҳим нима, нега бундай қиляпсиз? Улар Журайжга: "Узингнинг сохта ибодатинг билан бизни алдабсан. Мана бу бадахлоқ аёл билан алоқа қилиб, беникоҳ бола туғилган", дейишди. Журайж бу қуруқ туҳматни эшитиб: "Ўша бола қани?" - деди. "Сенинг ҳаромзодaнг мана!" - деб болани унга кўрсатишди. Журайж дарҳол туриб, ибодат қилди ва намозини тугатиб, гўдакнинг олдига келди. "Эй бола, Худо ҳаққи-ҳурмати учун айт, сенинг отанг ким?" - деди. Гўдак фасиҳ тил билан: "Чўпон менинг ҳақиқий отам бўлади", - деди. Одамлар буни гўдак тилидан эшитиб ёқаларини ушлаб, қилмишларидан пушаймон бўлган одамлар обиднинг қўл-оёғини ўпиб узр сўрашди. "Биз ўша нопок аёлнинг гапига ишониб, сенга жабр қилдик. Айбимизни ювиш учун хоҳласанг олтиндан ибодатхона қуриб берамиз". Журайж уларга: "Тиллаларингизни ўзингизга ишлатинг. Менга ўзимникига ўхшаган лойдан оддийгина ибодатхона қуриб берсангиз етарли", - деди.

Учинчи сўзлаган гўдакнинг тарихи бундай: "Бир аёл боласини эмизиб ўтирган эди. Улар олдидан бир отлиқ ўтди. Она шундай деб дуо қилди: "Парвардигоро, ўғлим шу отлиққа ўхшаган бўлсин". Гўдак оғзини она кўкрагидан олиб: "Парвардигоро, мени унга ўхшаган қилмагин!" – дедию, яна онасининг кўкрагини оғзига олди. Шундан кейин она-бола калтакланаётган аёлни кўриб қолишди. Шунда она: "Парвардигоро, зинҳор менинг бошимга бу аёлнинг кўргилигини солмагин", – деди. Гўдак яна ширингина қилиб: "Парвардигоро, онамнинг қисмати шу аёлникига ўхшаган бўлсин", - деди. Шунда она боласига деди: "Болагинам, сени отлиққа ўхшаган савлатли, обрўли бўлсин" деганимда, сен Худодан унинг аксини сўрадинг, "Зинҳор мени бу аёлга ўхшатмагин" деганимда, менинг дуойимнинг аксини айтдинг?" - деди она. Бола деди: "У киши золимлар ва зинокорлар тоифасидан эди, аёл эса одамлар туҳматига учраган бўлиб, унга зинокорсан, ўғри-ҳаромхўрсан, деб туҳмат қилиб, озор бераётган эдилар. Аслида бу аёл покдомонлардандир, у ҳеч қачон ўғирлик қилмаган. Аёл уларнинг тухматига жавобан: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло менга кифоядир ва ҳимоячимдир!” деб айтаётганини эшитмадингизми?”.
Имом Бухорий ривояти.


📚"Дурратул- ваъизийн" китобидан.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.

🌙 Аллоҳ (жалла жаллалуҳу)

“Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратувчисидир”, Зумар сураси, 62 – оят.

У Аллоҳнинг гўзал исмлари ичидаги энг улуғ исмдир. У шунингдек, асмоиул ҳуснонинг Қуръони каримда энг кўп зикр этилганидир. У Қуръонда 2200 (икки минг икки юз) мартадан кўпроқ айтилган. (Айрим маълумотларда 2700 марта)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Аллоҳ - бутун маҳлуқотлари устида убудият ва улуҳият соҳиби бўлган зот”, дедилар. Яъни, Аллоҳ — жалолат, камолот ва улуғворлик васфларига эга бўлган зотки, мана шу васфлар туфайли илоҳ бўлишга ва ҳокисорлик, хузуъ, синиқлик ва бўйсиниш билан ёлғиз Ўзи хосланишга лойиқ бўлди. (Ибн Жарир тафсири)

Изоҳ: Аллоҳ таоло 33 оятни Аллоҳ исми билан бошлаган. Аҳли илмларнинг бир жамоаси у билан дуо қилса ижобат қиладиган, у билан сўралса берадиган Аллоҳнинг Аъзам исми яъни, "Исмуллоҳул аъзам" мана шу Аллоҳ исми деб, айтганлар. Бу исмни ўзига хос хусусиятларидан бири, бу исм Аллоҳнинг гўзал исмларининг асли бўлиб, қолган исмлар бу исмга изофа бўлиб келади.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.

1. Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).

2. Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).

3. Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).

4. Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
#тил_офатлари

Тилни ғийбатдан тийишнинг тафсилий йўли ғийбатга ундовчи сабабларни ўрганишдан иборат. Чунки иллат муолажаси иллатни келтириб чиқарган сабабни кесиш билан амалга ошади.
Ғийбатни келтириб чиқарувчи сабаблардан бири ғазабдир. Ғазабдан қутулиш учун шундай тўхтамга келиб олиш лозим:” Агар ғазабим сабаб бўлиб уни ғийбат қилсам, балки, ғийбатим сабаб Аллоҳ ҳам менга ғазабини ёғдирар. Аллоҳ мени ғийбатдан қайтарган. Бас, мен ғазабдан тушдим. Энди менга ғазаб ёлқинлари ҳечдир!”
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:” Жаҳаннамда бир эшик бор. У эшикдан фақатгина Аллоҳ таолога итоатсизлик қилиб, ғазабини тия олмаганлар киради” ( Баззор ва Ибн Абу Дунё ривояти).
Расули акрам дедилар: “Ким парвардигоридан қўрқса, тилини тийиб , ғазабини босади” ( Дайламий ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:” Кимки ғазаб қилишга қодир бўлатуриб, ғазабини тийса, Қиёмат кунида Аллоҳ таоло бутун халойиқ олдида уни чорлаб, унга хоҳлган ҳурни танлаш ихтиёрини беради”( Абу Довуд ва Термизий ривояти)
Пайғамбарларга нозил бўлган баъзи китобларда айтилган: Эй Одам фарзанди, ғазабланган пайтингда мени зикр қил, ғазабланганимда сени зикр қиламан. Ҳалокатимга дучор келаётган кимсалар ичида сенга нажот бераман.
Ғийбатни келтириб чиқарувчи сабаблардан бирини сўзи улфатларига мунофиқ келиш учун ғийбат қилиш , яъни уларнинг сўзини тасдиқлаш учун ғийбатларига қўшилиш, деган эдик. Бу иллатнинг муолажаси шундай фикрга келиш билан бошланади: “Агар бандаларнинг розилиги йўлида кимгадир Аллоҳнинг нафрати ёғилишини хоҳласам, менинг ўзимга Аллоҳ таолонинг ғазабини ёйилмайдими?! Уловни улуғлаб, эгасини таҳқирлашга нафсинг рози бўладими?! Махлуқларнинг розилиги деб Яратувчингни унутяпсан. Аслида, Аллоҳ учун ғазабланишинг керак эмасмиди?! Улфатларга қўшилиб кимнидир ёмонлик билан тилга олиш ўрнига Аллоҳ учун бундай дўстлардан нафратланишинг керак эди. Чунки улар гуноҳларнинг энг ёмони билан Парвардигорига осий бўлдилар. Гуноҳларнинг энг ёмони ғийбатдир”.

“ Тил офатлари “ китобидан


Яқинларингизга ҳам улашинг!

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримизга салавот айтишлик фазилати ва фойдас .
Шейх Муҳаб Азҳарий

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
95-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
96-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Мад лин


📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон соҳиби эришадиган беш раббоний мартаба:

1. Шафоат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади”. Имом Муслим ривояти.
2. Рифъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади», деб айтилади”. Имом Абу Довуднинг “Сунан”ларидан.
3. Суҳбат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир”. Имом Бухорий ривояти.
4. Хойриёт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръон ўрганган ва уни ўргатган кишидир”. Имом Бухорий ривояти.
5. Аҳлиёт. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам: “Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. Улар кимлар, деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли – Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар. Ибн Можа ривояти.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy