САФАР ДУОСИ
Киши сафар қилишга отланар экан, унинг ушбу сафардан бир қанча орзу-умидлари бўлади. Бундай лаҳзаларда қалбга таскин берувчи бирдан-бир нарса мусофирнинг ҳар бир ҳолати мулоҳазасини қилиб айтилган мураббий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг покиза дуоларидир.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки сафарни ирода қилиб уйидан чиқса ва чиқаётган пайтида: “Бисмиллаҳи ваътасомту биллаҳи таваккалту алаллоҳи ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” деса, ўша чиқишлигида яхшилик билан ризқланиб, ўша чиқишлигининг ёмонлиги ундан дафъ қилинади”, дедилар”.
Дуонинг маъноси:
“Аллоҳнинг номи билан сафар қилишни бошлайман. Аллоҳнинг ёрдамига боғландим, Аллоҳга таваккул қилдим ва тоатга қувват ҳам, гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғиз Аллоҳдандир”
T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Шайх Аҳмад Зарруқ Фасий айтади: “Тасаввуфни икки мингга яқин таъриф билан шарҳланган. Уларнинг барининг хулосаси – Аллоҳ таолога сидқи дилдан таважжуҳ қилиб, юзланишдир”.
“Қоваидат тасаввуф” китобидан.
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
“Қоваидат тасаввуф” китобидан.
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
#tafakkur
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!
Аллоҳнинг тақдирига розилик қандай бўлишини Ёқуб алайҳиссаломнинг ҳаёт йўлларида кўришингиз мумкин. У зотнинг ўғиллари ўзлари тўқиб чиқарган ҳолда Юсуф алайҳиссаломни бўри еб қўйгани учун йўқотганларини айтиб йиғлаб келишганида фарзандини йўқотган зот айтадилар: “Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Сизлар сўзлаётган бу нарса (айрилиқ-мусибат) устида мадад сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳдир” (Юсуф сураси, 18-оят).
Ёқуб алайҳиссалом тириклиги ёки ўлгани аниқ бўлмаган ўғлини йиллар давомида кутишда давом этдилар. Йиллар ўтиб йўқолган ўғлини кутаётган бу умидвор қария тўсатдан яна бир ўғлини йўқотди ва эски жароҳат ўрни янада катталашди.
Энди у нима қилади? Бор кучи билан қичқириб, жазавага тушадими? Йўқ, у зот иккинчи марта ҳам шундай дейди: “Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Шоядки, Аллоҳ уларнинг барчаларини бағримга қайтарса. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли Зотдир” (Юсуф сураси, 83-оят).
У зот биринчи мусибатни қандай кайфиятда қабул қилган бўлсалар. Иккинчисини ҳам шундай қабул қилдилар ҳамда Аллоҳнинг марҳаматига ишониб, келажакка умид билан қарадилар. Чунки қалбларида мусибатлар ўчира олмайдиган умид олови бор эди.
Ёқуб алайҳиссалом ўғилларига дедилар: “(Эй ўғилларим), боринглар, Юсуф ва унинг биродарини изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур” (Юсуф сураси, 87-оят).
Биз бу улуғвор услубдан ўзимиз учун гўзал намуна оламиз ва кучли бўронлар қаршисида сабр-тоқат қандай бўлишини ўрганамиз.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Forwarded from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
📣 📣 E'lon 📣 📣
Ilmsevar tolib(a)larni Ustoz ABDULHAMID HANAFIYNING Yangi
-Tasavvuf
darslariga taklif etamiz.
Dars vaqtlari:
🔸Har Seshanba
O'zbekiston ⏰ 21.00 ⏰
Turkiya ⏰ 19.00 ⏰
Amerika ⏰ 11.00 ⏰
Darslar mutlaqo ⭕️BEPUL⭕️
Alloh yo'lida ilm olmoqchi bo'lgan birodarlaringizga ham ulashib qo'ying, zero, bu amalingiz sadaqai joriyadir✅
dars guruhi:
➡️ https://t.me/Americamusulmonlari
Ustozning rasmiy sahifalari:
➡️ t.me/Abdulhamid_Hanafiy

ФАРЗАНДИМ ФОТИҲ БЎЛСИН ДEСАНГИЗ...
Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди.
Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди. Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади.
Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади.
«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»
Подшоҳ:
«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди.
Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади.
«Подшоҳим! Ўғлингиз - жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади».
Подшоҳ бир оз сукут сақлайди.
Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади.
«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас!
Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди».
Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!
Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.
Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади.
Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.
Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради.
Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди.
Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади.
Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди...
Таълим аслида нима эканини Мурот-II даражасида бўлмаса ҳам, камида ўз фарзандини янглиш йўлларга йўналтирмаслик қадар идрок этадиган ота-оналарга эҳтиёжимиз бор.
Болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни дипломли, мансабли, топармон, аммо тарбиясиз ота-оналар талтайтирадилар.
«ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ» китобидан.
t.me/Abdulhamid_Hanafiy

Шайх Абулҳасан Надавий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Набавий сийрат ва саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг сиярлари, ҳаёт йўллари ва тарихлари(ни ўрганиш)да диний туйғулар ва иймоний қувват учун улкан қувват масдари бордир. Токи уммат ва диний даъватлар ушбу иймон шуъласидан фойдаланар ва қалбларнинг қандиллари учун ундан ўтқич оларкан, бу давом этажак. Чунки қандиллар олови турли шамоллар ва моддият бўронлари сабабидан тезда ўчиб сўниб қолмаслиги лозим. Улар ўчадиган бўлсалар, бу уммат ўзининг қуввати, мезони ва таъсирини йўқотади ва ҳаёт елкасида кўтариб юрган жонсиз танадай бўлиб қолади”.
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati
#Qurʼoni_Karimdan
97-sahifa
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati
#Qurʼoni_Karimdan
97-sahifa
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati
#Qurʼoni_Karimdan
98-sahifa
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati
#Qurʼoni_Karimdan
98-sahifa
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Маднинг даражалари
📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.
📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!
•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy

Тупроқ каби жим қолганимда билки, чақмоқ қадар осмонни ларзага кeлтирмоқда фарёдим.
Мавлоно Румий
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Мавлоно Румий
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
🕌 Ал Малик жалла жалалуҳу
“Бас, ҳақ подшоҳ – Аллоҳ юксакдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У карамли Аршнинг Роббидир”, Муъминун сураси, 116 – оят.
🔹Ал Малик – яъни, яратиш, буюриш ва жазодаги мутлақ тасарруф Уники бўлган Зотдир. Жамики ъулвий - олий ва суфлий- пастки олам Уникидир. Уларнинг барчаси унинг бандалари ва мулкларидир ва барчаси Унга муҳтождирлар.
Сен Аллоҳ субҳанаҳу таоло Малик (ҳукм қилувчи Зот), Маалик (эгалик қилувчи Зот) ва Малийк (қудратли Подшоҳ Зот) эканини билганингдан сўнг, ибодатда Ундан ўзгага юзланишдан қаттиқ ва қаттиқ сақлангин, эҳтиёт бўлгин. Барча маҳлуқотлар ожиздирлар, ўзлари учун ҳам, бошқалар учун ҳам бирон нарсада фойда беролмайдилар, молик эмаслар.
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма антал Малику лаа илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта...”, дея дуо қилардилар.
Маъноси: Эй Раббим, Сен Маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос.
🔹Изоҳ: Аслида «малик» сўзи эгалик қилувчи эмас, ҳукм қилувчи деганидир. «Мим» ҳарфига алиф қўйиб, «маалик» деб чўзиб ўқилса, ҳукм қилувчи эмас, эгалик қилувчи деган маъно чиқади. Аллоҳ таолонинг Малик исми эса ушбу иккала маънони ҳам англатади, яъни эгалик ҳам қилади, ҳукм ҳам юритади. Аллоҳ таолони «мааликул мулк» сифати у зот ҳамма нарсанинг яратилишига ҳам, тасарруфига ҳам, оқибатига ҳам эга деган маънодадир.

99-sahifa
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati
#Qurʼoni_Karimdan
99-sahifa
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati
#Qurʼoni_Karimdan
100-sahifa
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati
#Qurʼoni_Karimdan
100-sahifa
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
23-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Идғом мутамасилайн, мутажонисайн
📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.
📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!
•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Жаҳонгир қори. Тажвид | Идғом мутамасилайн, мутажонисайн
📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.
📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!
•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Audio
Ibn Atoulloh Sakandariyning
"TAJUL ARUS" kitobidan
Ustoz: Abdulhamid Hanafiy
http://T.me/Abdulhamid_Hanafiy
"TAJUL ARUS" kitobidan
Ustoz: Abdulhamid Hanafiy
http://T.me/Abdulhamid_Hanafiy
ИСТИҒФОР АЙТ
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
✅ Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
✅ Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
✅ Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
✅ Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
✅ Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
✅ Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
✅ Истиғфор айт!
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
✅ Истиғфор айт!
Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
✅ Истиғфор айт!
Агар оилада нотинчлик бўлса,
✅ Истиғфор айт!
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
✅ Истиғфор айт!
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
1️⃣ . Астағфируллоҳ📿
2️⃣ . Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ. 📿
3️⃣ . Астағфируллоҳ, 📿астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
Ишларинг юришмаса,
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
Юрагинг сиқилса,
Бой бўлишни истасанг,
Қашшоқликка йўлиқсанг,
Фарзанд талабида бўлсанг,
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
Агар оилада нотинчлик бўлса,
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маҳзун кўнгилни ҳикояси қисқа бўлади.
Сендан:
–"Нима бўлди?" - деб сўрашади.
Сен эса:
–"Ҳеч нарса..! - дейсан. Шу билан ҳикоянг тугайди.
Мавлоно Румий
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Сендан:
–"Нима бўлди?" - деб сўрашади.
Сен эса:
–"Ҳеч нарса..! - дейсан. Шу билан ҳикоянг тугайди.
Мавлоно Румий
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Тадаббур
📕 Ёши қирққа етган кишига Қуръоний тўрт тавсия
Аллоҳ таоло айтади: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида:
🔹1. Аллоҳга шукр қилиши: - “Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга..”
🔹2. Солиҳ амал қилиши: - “..ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин”.
🔹3. Зурриётларини солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилиши:- “..Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.”
🔹4. Тавбасини янгилаши керак бўлади: - “...Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”, Аҳқоф сураси, 15 -оят.
☪️ Нима учун 40 ёшга етганида?
Чунки, айнан шу ёшда кишининг ҳам жисмонан, ҳам ақлан қуввати ниҳоясига етган, етилган бўлади. Шу сабаб унда ушбу 4 хислат кўриниши лозим: 1. Аллоҳга шукр; 2. Солиҳ амал; 3. Зурриёти ҳаққига дуо; 4. Тавбани янгилаш.
🔹Оталарнинг тавбаси фарзандлар салоҳиятининг калити, очқичидир!
Оятнинг тўлиғи: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”.

Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.
«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.
Эрталаб: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.
Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.
Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини, хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин.