#тил_офатлари
Учинчиси- ниманингдир олдини олиб ғийбат қилиш. Масалан, биттаси яна бирининг сўзамоллигини, тилига эрк бериб, ҳурматли кишилар олдида унинг обрўсини тўкишини ёки қарши гувоҳлик беришини олдиндан сезади. Бас, у обрўси тўкилишидан аввал ўзига қарши бериладиган гувоҳликнинг изини йўқотишга ҳозирлик кўради ва ўша тилига эрк берадиган кишини айблашга шошилади. Ёки кейин уни ёлғончига чиқариш учун бошида тўғри гапиради. Сўнг ўша рост гапини ёлғон билан асослаб, далил келтиради ва дейди: “Менинг ёлғон гапириш одатим йўқ. Сизларга борини айтган эдим, мана, айтганимдек бўлди..”
Тўртинчиси- бирор ишни ўзгага боғлаб ғийбат қилиш. Масалан, ёмон феълдан халос бўлмоқчи киши шу ёмонликни қилган бошқа бир кишининг номини тилга олди. Ҳолбуки, унинг вазифаси ўзини ёмонликдан сақлаш эди, ёмонликни қилган кишини ошкор қилиш эмас. Ёки бу ишда ўзининг узрли эканини билдириш мақсадида шеригининг номини тилга олади.
Бешинчиси- сохта ва ясама феъллари билан ўзгани ерга уриб, мақтанчоқлик билан ўзининг қадрини кўтариш мақсадида ғийбат қилиш. Масалан:” Фалончи жоҳил, фаҳми ўтмас, сўзлари заиф”- дейди кимдир. Бу гапи билан у ўзининг афзаллигини, ундан кўра олимроқ эканини исботламоқчи бўлади. Ўзига кўрсатилаётган ҳурматнинг унга бўлишини хоҳламагани учун уни камситади.
Олтинчиси- ҳасад туфайли ғийбат қилиш. Кўпинча одамларнинг мақтовига,муҳаббатига,ҳурматига сазовор киши ҳасадга нишон бўлади. Ҳасадгўйнинг наздида: қанийди ўша киши бу неъматлардан маҳрум бўлса! Шунинг учун ҳасадгўй уни қоралашни мақсадига етишнинг ягона чораси деб билади. Оқибат, қаерда бўлмасин, юзини без қилиб, ўша кишининг обрўсини тўкаверади. То одамлар ўша кишини мақташдан ва ҳурмат қилишдан тийилмагунча, ҳасадгўй ишини давом эттираверади.
“ Тил офатлари” китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy

Еттинчиси-ўйин- кулгу, ҳазил-мутойиба, вақт ўтказиш баҳонасида ғийбат қилиш. Масалан, кимдир одамларни кулдириб, бировнинг айбини ошкор этади,олифталик билан унга тақлид ҳам қилиб қўяди.
Саккизинчиси- масхаралаш, истеҳзо ва таҳқирлаш орқали ғийбат қилиш. Тўғри, баъзан бу хунук ҳолат масхараланаётган кишининг ёнида ҳам юзага чиқади. Нима бўлгандаям , бу феъл такаббурлик ва ўзгани таҳқирлашдан пайдо бўлади.
Диннинг ва хос кишиларнинг ҳаққига тегишли ғийбат сабаҳларига келсак, улар яширин ва ўта нозикдир.
Бу сабаблар ёмонликдан иборат бўлиб, шайтон уларни яхшиликлар юзага чиқадиган жойга яширган. Яъни, шайтон ёмонликни яхшиликка қориштирган.
Диннинг ва хос кишиларнинг ҳаққига тегишли ғийбатнинг биринчиси- ажапланиш оқибатида рўй беради. Масалан, дейди:” Фалончининг фалон ишидан таажжубдаман!” Албатта, у кимнингдир шариатга хилоф ишидан ажабланиш мумкин, лекин унинг исмини айтишга ҳаққи йўқ эди. Таажжубни изҳор қилар экан, шайтон бу ишни унинг тилига осонлаштириб қўйди ва у ғийбатчига айланди, ўзи ҳам билмасдан гуноҳкор бўлди.
Иккинчиси ачиниш, раҳм-шафқат билан боғлиқ. Масалан, айтади: ”Фалончининг аҳволи танг, шўрликгина балога учрабди, унга ачиняпман!”
Биров учун ғам чеккани яхши. Лекин бу ғам ғамига сабаб бўлаётган кишининг исмини айтишга олиб бормаслиги керак. Акс ҳолда,ғам чекувчи ғийбатчига айланади. Ҳа, шайтон кутилмаган тарафдан келади ва ҳайрнинг, яъни биров учун чекилган ғамнинг, раҳм- шафқатнинг савобини йўққа чиқаради.
Учинчиси, Аллоҳ учун ғазабланиш билан боғлиқ. Масалан, кимнингдир гуноҳ қилганини кўриб ёки эшитиб, ғазабланади, ғазаб устида гуноҳкорнинг исмини тилга олади. Аслида, ғазабини бировнинг исмини айтиш билан эмас,балки амри маъруф (яхшиликка буюриш) ва наҳй мункар ( ёмонликдан қайтариш) билан, ўзганинг исмини яшириб ёки уни ёмонлик билан эсламасдан юзага чиқариш керак эди.
Омийлар нарида турсин, ҳатто олимлар ҳам бу учта сабабни пайқаб, идрок қилишга қийналадилар. Чунки улар бу таажжуб, раҳм-шафқат ва ғазабни Аллоҳ учун бўляпти, деб ўйлайди.
“ Тил офатлари “ китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Тилни ғийбатдан тийиш йўллари
Билгин! Ёмон хулқларнинг барчаси илм ва амал маъжуни (қоришмаси) билан муолажа қилинади. Барча иллатнинг давоси ўша иллатни келтириб чиқарган сабабнинг зиддини юзага чиқариш билан амалга ошади.
Тилни ғийбатдан тийишнинг икки йўли бор: умумий ва тафсилий.
Умумийси шуки, киши ўз ғийбати билан Аллоҳнинг нафратига учрашини, Қиёмат кунида топган савоблари бекор бўлишини билади. Чунки у кимнингдир шаънига тегди-ғийбат қилди. Энди бу ғийбати Қиёматда унинг хайр амаллари ғийбат қилинган кишига ўтиб кетишига сабаб бўлади. Агар хайр амаллари бўлмаса, рақибининг гуноҳларини унга юкланади. Лекин шу билан иш тугамайди. Улуғ ва қудратли Аллоҳнинг қаҳрига йўлиқади, Аллоҳнинг наздида жасадни еювчига ўхшатилади. Тарозунинг гуноҳлар турган палласи савобларидан оғир келиб, банда дўзахга киради. Баъзан ғийбат қилинган кишининг биттаси ёмонлиги ғийбатчига ўтиб, тарозуни босади ва шу сабаб ғийбат қилган киши жаҳаннамга киради.
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:” Қуриб-қақшаб ётган нарсага теккан олов банданинг савобларини куйдиришда ғийбатдан тез эмас!”
Ўз айби ҳақида фикр қилиш,ўздан айб ахтариш,агар топса, уни тузатиш билан банд бўлиш ҳам ғийбатдан тиядиган хусусиятдир. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:”Ўзининг айби одамларнинг айбидан чалғитган киши нақадар яхши!” ( Баззор ривояти).
Киши ўзидан қанчалик кўп айб топса, ўзгани айблашдан шунчалик ҳаё қилмоғи лозим. Негаки, сен бу айблардан қутулишга қанчалик ожизлик қилаётган бўлсанг,балки у ҳам сенга ўхшаб айбларидан халос бўлолмаяпти.
Булар банданинг ихтиёрига боғлиқ феълларидаги айбни ғийбат қилиш ҳақидаги гаплар эди. Хўш ,банданинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган,яъни яратилган сифатлардан айб ахтаришни қандай изоҳлаш мумкин?
Аллоқ халқ этган нарсани мазаммат қилиш Аллоҳни мазаммат қилишдир. Шундай экан, яратилган нарсадан айб қидириш, Яратувчидан айб қидириш бўлади.
Ҳикоя қилинишича, донишманд кишига биттаси:
- Эй юзлари хунук!- дебди.
- Юзимни яратиш менга топширилмади, уни чиройли қилсам, дея жавоб берибди донишманд у кимсага.
Агар банда ўзидан айб қидирсаю, тополмаса, Аллоҳ таолога шукр қилсин. Нафсини гуноҳларнинг улуғи билан булғамасин. Зеро, одамларни ғийбат қилиш, ўлимтик гўштини ейиш гуноҳларнинг улуғидир.
Янада тўғрироғи,агар инсоф қилинса, ўзини айбу нуқсондан холи деб ўйлаш-жаҳолат, ўзини танимасликдир. Бу ҳам катта гуноҳ саналади.
Ғийбатдан сақланишнинг яна бир йўли, бировга ғийбат билан озор етказишни, худди, ўзингга биров ғийбат билан озор етказаётгандек билишдир. Негаки, ўзининг ғийбатга нишон бўлишига рози бўлмаган киши, бошқанинг ҳам ғийбатга учрашига рози бўлмаслиги айни адолатдир.
Тилни ғийбатдан тийишнинг умумий йўли мана шу.

Тилни ғийбатдан тийишнинг тафсилий йўли ғийбатга ундовчи сабабларни ўрганишдан иборат. Чунки иллат муолажаси иллатни келтириб чиқарган сабабни кесиш билан амалга ошади.
Ғийбатни келтириб чиқарувчи сабаблардан бири ғазабдир. Ғазабдан қутулиш учун шундай тўхтамга келиб олиш лозим:” Агар ғазабим сабаб бўлиб уни ғийбат қилсам, балки, ғийбатим сабаб Аллоҳ ҳам менга ғазабини ёғдирар. Аллоҳ мени ғийбатдан қайтарган. Бас, мен ғазабдан тушдим. Энди менга ғазаб ёлқинлари ҳечдир!”
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:” Жаҳаннамда бир эшик бор. У эшикдан фақатгина Аллоҳ таолога итоатсизлик қилиб, ғазабини тия олмаганлар киради” ( Баззор ва Ибн Абу Дунё ривояти).
Расули акрам дедилар: “Ким парвардигоридан қўрқса, тилини тийиб , ғазабини босади” ( Дайламий ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:” Кимки ғазаб қилишга қодир бўлатуриб, ғазабини тийса, Қиёмат кунида Аллоҳ таоло бутун халойиқ олдида уни чорлаб, унга хоҳлган ҳурни танлаш ихтиёрини беради”( Абу Довуд ва Термизий ривояти)
Пайғамбарларга нозил бўлган баъзи китобларда айтилган: Эй Одам фарзанди, ғазабланган пайтингда мени зикр қил, ғазабланганимда сени зикр қиламан. Ҳалокатимга дучор келаётган кимсалар ичида сенга нажот бераман.
Ғийбатни келтириб чиқарувчи сабаблардан бирини сўзи улфатларига мунофиқ келиш учун ғийбат қилиш , яъни уларнинг сўзини тасдиқлаш учун ғийбатларига қўшилиш, деган эдик. Бу иллатнинг муолажаси шундай фикрга келиш билан бошланади: “Агар бандаларнинг розилиги йўлида кимгадир Аллоҳнинг нафрати ёғилишини хоҳласам, менинг ўзимга Аллоҳ таолонинг ғазабини ёйилмайдими?! Уловни улуғлаб, эгасини таҳқирлашга нафсинг рози бўладими?! Махлуқларнинг розилиги деб Яратувчингни унутяпсан. Аслида, Аллоҳ учун ғазабланишинг керак эмасмиди?! Улфатларга қўшилиб кимнидир ёмонлик билан тилга олиш ўрнига Аллоҳ учун бундай дўстлардан нафратланишинг керак эди. Чунки улар гуноҳларнинг энг ёмони билан Парвардигорига осий бўлдилар. Гуноҳларнинг энг ёмони ғийбатдир”.

Бировни хасад туфайли ғийбат қилсанг, иккита азоб ичра қоласан: кимгадир берилган дунё неъматини кўролмай,бу дунёда ҳасад ўтида қовриласан ва охиратда жаҳаннам оловида ёнасан. Демак, дунё ва охиратингга зиён етказдинг, ўзингни иккита жазога дучор қилдинг. Ҳасад қилган кишингга зарар бераман деб, нафсингга зарар етказдинг ва ҳасад қилган кишингни ғийбат этиб, савобларингни унга ҳадя қилдинг. Унга дўст бўлдинг, ўзингга душман. Қилган ғийбатинг унга эмас, ўзингга зиён етказди. Яхшиликларинг унга ўтди ёки унинг гуноҳлари сенга юкланди. Сен шу тарзда бузғунчи ҳасадга аҳмоқлик жаҳолатини қўшдинг. Кўпинча сенинг ҳасадинг ҳасад қилинаётган кишининг фазилатини ёйишга сабаб бўлади:
Сен қанча ичкари кирма, беркинма,
Аллоҳнинг хоҳиши- очиқ дарвоза.
Сен қанча яширган фазилатингни
Ҳасадгўйнинг тили қилар овоза.
Бировни ўзи йўғида масхара қилиш ҳам ғийбатга сабаб бўлувчи иллатлардандир. Бунда сен кимнидир одамлар олдида таҳқирлайсан. Энди сен ўзингни худди шундай ҳолатда Аллоҳ таолонинг ҳузурида, фаришталарнинг , пайғамбарларнинг олдида масхаралашингни кўз ўнгингга келтир. Агар Қиёмат кунидаги ҳастарингни , сен истеҳзо қилган кишининг гуноҳи сенга юкланган, жаҳаннамга ҳайдалган кунингдаги хижолату хорлигингни фикрлай олсанг, бу ўй дўстини масхара қилаётган кишини, яъни сени даҳшатга соларди! Агар ўзингни таниганингда ўзинг ўзингнинг устингдан кулган бўлардинг. Чунки сен уни бу дунёда бир неча одамлар олдида масхара қилдинг ва ўзингни охиратда улкан шармандаликка дучор этдинг. У Қиёмат куни халойиқ олдида қўлингдан ушлаб, гуноҳларини елкангга ортиб, эшакни оловга ҳайдаган каби сени ҳайдайди. Истеҳзо қилиб устингдан кулади. Шармисорлигинг унга қувонч бағишлайди. Аллоҳ таолонинг сени мағлуб этиш учун унга берган ёрдамидан, сендан олган интиқомидан сурурга тўлади.
“Тил офатлари” китобидан

Қандайдир ташвишга тушган одамга раҳми келаётганини билдириб, унинг номини тилга олиб қўйиш ҳам ғийбатга киради, деган эдик. Биров учун ғам чекканинг яхши. Лекин айни ҳолатда иблиснинг сенга ҳасади келади ва йўлдан уришга ҳаракат қилади. Иблис сендан шундай сўзларни гапиришингни сўрайдики, шу сўзлар туфайли раҳм- шафқатингдан ҳам каттароқ яхшиликларнинг ўша раҳм қилинаётган кишига ўтиб кетади. Шундай қилиб у эмас, сен раҳм- шафқатга муҳтож кишига айланасан. Чунки ажрдан маҳрум бўлдинг, савобларинг камайди.
Шунингдек, Аллоҳ учун ғазабланиш ҳам ғийбатни пайдо қилмайди. Лекин шайтон ғазаб туфайли топган савобингни бекор қилиш учун сенга ғийбатни чиройли қилиб кўрсатади ва ғийбатинг сабаб сени Аллоҳнинг ғазабига дучор этади.
Қачонки, кимнингдир ҳаққи хилоф ишидан ажабланиш сени ғийбатга бошласа ( яъни, унинг номини тилга олиб қўйсанг),дарҳол ўзингга боқ, ўз нафсингдан ажаблан! Қара, бировнинг дини ёки дунёсини деб ўзингни ва динингни қандай ҳалок қиляпсан? Қара, шунча қилсанг ҳам дунё жазоларидан омон эмассан! Ажабланган бўлиб биродарингнинг шаънини қандай тўккан бўлсанг, ҳали Аллоҳ таоло сени шундай шарманда қилади!
Хуллас, бу барча иллатларнинг давоси- маърифат, улуғ ва қудратли Зотни танимоқдир. Улуғ ишлар иймон билан юзага чиқади. Бас, бу айтилганларга ким кучли иймон билан ёндашса, шак йўқки, унинг тили ғийбатдан тийилади.

Қалб ғийбати ҳаром
Билгин! Бадгумонлик ёмон сўз каби ҳаромдир. Дилдаги гумон худди бировга яна бировнинг ёмонликларини тил билан етказганингга ўхшайди. Биродаринг ҳақида ёмон гумонга борганингни “ шунчаки ўйладим” деган сўзларинг билан оқлай олмайсан. Бу ерда гап қалбнинг ёмонликка боғланиши, бировни ёмон деб ҳукм қилиш устида бормоқда. Албатта, гоҳида инсон хотирага кимдир ҳақида кутилмаган ўйлар, баъзи иккиланишлар келиб қолади. Буни ёмон бадгумонлик билан аралаштирмаслик керак. Ёмон гумон шундай нарсаки, нафс унга суянади, қалб унга мойил бўлади.
Аллоҳ таоло дейди: “ Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!” ( Ҳужурот,12).
Бадгумонликнинг ҳаром қилишига сабаб - қалб сирларини ғайбларни билгувчи Зотдан бошқа ҳеч ким билмайди. Кўзинг билан кўрмагунча биров ҳақида ёмон гумонга боришга ҳаққинг йўқ. Бу борада “ миш- миш”у тахминлар қабул қилинмайди. Модомики, кўзинг билан кўрмаган, қулоғинг билан эшитмаган нарса хусусида шубҳага бораётган экансан, билгинки, бу гумонни шайтон қалбингга ташлаган. Шундай экан, сен дарҳол шайтонни ёлғончига чиқар. Чунки у фосиқлар фосиғидир.
Аллоҳ таоло айтади: “ Эй мўминлар, агар сизларга фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар ( ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб, текшириб қўйинглар” ( Ҳужурот, 6).
Ҳа, иблисни ёлғончига чиқариш лозим. Агар бир нарса хусусида ёмон гумонда бўлишга қандайдир сабаб топилсаю, шу билан бирга яхши гумоннинг ҳам эҳтимоли бўлса, дарҳол ёмон гумонни тасдиқлашинг жойиз эмас. Масалан, бир кишининг оғзидан хамрнинг (ичкилик) ҳиди келди. Дарров ундан нафратланишга ўрни йўқ. Балки у ўша нарса билан оғзини чайгандир, тупуриб ташагандир, ичмагандир. Балки уни кўтаришга мажбур қилингандир. Буларнинг барчаси мумкин бўлган ишлар. Бир мусулмон ҳақида дарров ёмон гумонга бориш нотўғри . Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:” Албатта Аллоҳ мусулмонга мусулмоннинг қонини, молини ва у ҳақда ёмон гумонга боришни ҳаром қилди” ( Байҳақий ривояти).
Гумон учун қандайдир асос бўлиши керак. Акс ҳолда ёмон гумон васвасаси сени хатарга солиб қўяди. Бундай ҳолга тушиб қолсанг, ёмон гумонни ўзингдан узоқлаштиришинг , ичингда: бу гумоннинг қандайлиги менга ноаён,балки яхшидир, балки ёмондир, мен уни билмайман, деган қарашни қарор топтиришинг лозим.
Қалбинг ғимирлаётган гумон ва шубҳалар билан келишуви қандай бошланади, унинг белгилари борми?-деб сўрасанг, билгинки, ёмон гумон қалбни доимга мўтадил ҳолатидан чиқаради. Натижада, безовта қалб борган сари бегоналашиб, олдинги мўтадил ҳолатдан қочадиган , уни оғир санайдиган, унинг риоясига юрмайдиган бўлиб қолади. Мана шулар қалбни гумон билан келишув бошланганининг аломатлари ва гумоннинг қалбга маҳкам ўрнашаётганидир.

Ёмон гумондан қутулишнинг йўли-на феъл билан, на қалб билан, на аъзолар билан гумонни тасдиқламаслик. Шайтон озгина ҳийла билан қалбни бузиб, сенга одамларни ёмон кўрсатиб қўяди ва шу ҳам етмагандек: буларнинг барчаси сенинг улардан устунлигинг, зийраклигинг,ўткир фаҳминг, закийлигинг туфайлидир, деб ичингга ғулув ҳам солади. Албатта мўмин Аллоҳ таолонинг нури билан боқади,шайтоннинг фириблари ва зулматини кўради.
Одил киши сенга бир нарса ҳақида хабар берсаю, гумонинг уни тасдиқлашга мойил бўлса, узрлисан. Чунки уни ёлғончига чиқарсанг, одиллик деган тушунчани менсимаган бўласан. Аслида унинг хабарини ёлғон деган гумонга боришинг ҳам бадгумонликдир.
Бирининг гапи билан дарҳол гумонни яхши томонга буриб, бошқасининг гапи билан дарҳол ёмон гумонга боришинг дуруст эмас. Текшириб кўр: сенга хабар етказаётган бу киши билан ёмонланаётган киши ўртасида ўзаро адоват, ҳасад, гина-қудурат йўқми? Балки шу сабаблар туфайли туҳматга йўл очилгандир?!
Шариат, гарчи одил бўлса ҳам , отани боласига гувоҳлик беришдан ва душманнинг гувоҳлигидан қайтарди. Демак, хабар етказаётган одам одил бўлса ҳам дарров уни тасдиқламасдан, ёнғончига ҳам чиқармасдан бир фурсат кутиб, ўзингга ўзинг шундай демоғинг лозим: бу киши хабар бераётган одамнинг ҳоли Аллоҳ таолога аён, унинг ишларидан мен бехабарман, бас, шундай экан, бу ёмонланаётган одам менинг наздимда олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай…
Баъзан хабар етказаётган одам кўринишидан адолатли, у билан хабар берилмиш киши орасида ҳеч қандай адоват йўқдек бўлиб кўринади. Кейинроқ эса унда одамларнинг ёмон томонларини топиб, уни овоза қилиб юриш одати борлиги сезилиб қолади. Демак, кўринишга алданмаслик керак, оқибат муҳим.
Ғийбат қилувчи фосиқдир. Агар сенга хабар етказаётган одамнинг ғийбат қилиш одати бўлса, унинг гувоҳлиги ўтмайди. Лекин одамлар ғийбатга шунчалик одатланиб кетишганки, улар бир-бирининг шаъни топталишига бефарқ.
“Тил офатлари“ китобидан

Қачонки бир мусулмонга нисбатан ҳаёлингдан ёмон гумон ўтса, шу заҳоти унга ён босиб, ичкин меҳрингни уйғотмоғинг, чуқур бир ғамхўрлик билан у мусулмонга хайрли дуоларни кўпайтирмоғинг керак. Шунда бу феълингдан шайтон ғазабланади, яна дуо ва ғамхўрлик билан машғул бўлиб қолишингдан қўрқиб, энди гумон билан сени фитнага солишдан четланади.
Агар бир мусулмоннинг хатосини аниқ билсанг, ёнида ҳеч ким йўқ, ёлғиз пайтида унга насиҳат қил. Шайтоннинг ҳийласига учма, шайтон уни ғийбат қилишингни хоҳлайди. Панд-насиҳат берар экансан, нуқсонини билдириб қўяётганингдан ичингда сурур сезсанг, бераётган ўгитларинг билан ўзингни улуғ санаб, уни камситсанг ва бундан фахр ҳиссини туйсанг, яхшиси, бу панд-насиҳатингдан кеч! Кимнидир гуноҳдан қайтараётган экансан, буни қувнаб эмас, ғам билан изҳор қил. Негаки, унинг қилган гуноҳи туфайли гўё сенинг динингга нуқсон етди, хастага ўхшаб қолгансан, дард эзаяпти. Шунинг учун ҳам унинг насиҳатингсиз гуноҳни тарк этиши насиҳатинг туфайли гуноҳни тарк этишидан сенга суюклироқ бўлмоғи лозим. Агар шу ҳолатни сақлолсанг, бир амалда учта ажрни- насиҳат, ғамхўрлик ва кўмак ажрини жамлаган бўласан.
Бировнинг орқасидан жосуслик қилиб юриш ҳам ёмон гумон меваларидандир. Гумон билан қаноатланмаган қалб гумонини ростга айлантириш мақсадида далил қидиради, натижада жосуслик билан машғул бўлади, ҳатто бутун вақтини шунга сарфлайди.
Аллоҳ таоло:” ( Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар” ( Ҳужурот, 12) дея битта ояти каримасида ғийбат,ёмон гумон ва жосуслик қилиб юришдан қайтарган. Тажассус (жосуслик қилиб юриш)- Аллоҳ бекитган нарсани очишга ҳаракат қилиш билан изоҳланади. Ўзгаларнинг айблари ортидан жосуслик қилиб юрувчи киши гўё Аллоҳ ёпиб қўйган пардани очмоқчи бўлаверади. Модомики, бу парданинг очилмаслиги унинг қалби учун ҳам, дини учун ҳам манфаатлироқ эди.
“Тил офатлари “ китобидан

Олтинчиси, доимо ўзининг фосиқлигини ўзи ошкор қилиб юриши. Масалан, хунаса, фоҳиша ўзининг бузуқлиги, арақхўр ўзининг жайф-сафоси, босқинчи ўзининг зўравонлиги билан мақтаниб юргани каби. Бундай фосиқлар ўзининг бузуқлигини ўзлари ошкор қилишдан ёки уни бошқалар тилидан айтилишидан ор қилишмайди. Шундай экан, уларни гапиришинг гуноҳ эмас.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:" Кимки юзидан ҳаё пардасини улоқтирган экан, энди унинг учун ғийбат йўқ " ( Яъни, энди у ҳақда қанча гапирилса ҳам ғийбат саналмайди) ( Ибн Адий ривояти).
Умар розияллоҳу анҳу:" Фожирга ҳурмат йўқ!" деган ва бу сўзлари билан қилган фисқу фужурини яширмасдан ошкор этиб юрадиган кимсани назарда тутган. Чунки киши содир этган гуноҳининг ошкор бўлишидан уялиб, уни бекитар экан, у ҳали ҳурматга лойиқдир.
Солт ибн Ториф дейди:" Ҳасан Басрийдан сўрадим:
- Ўзининг бузуқ ишларини ошкор қилиб юрган фосиқ кишининг қилмишларини айтсам , ғийбат бўлмайдими?
- Йўқ, ғийбат бўлмайди, чунки унинг ҳурмати йўқ".
Ҳасан Басрий деди:" Уч кишини гапириш ғийбат саналмайди: ҳаёви нафсига қул кишини; бузуқликларини ошкор қилиб юрадиган фосиқни; золим имомни". Буларнинг учаласи ҳам қилмишларини зоҳир қилиб юрадилар, ҳатто улар билан фахрланадилар ҳам. Қилмишларини овоза қилишни хоҳлаган кимса қанақасига уларнинг ошкора бўлишини ёқтирмаслиги мумкин?! Аммо ўзини ўзи ошкор қилиб юрувчилардан бошқасини айтиш ғийбатдир.
Авф ҳикоя қилади: " Ибн Сириннинг олдига кирдим. Унинг ҳузурида Ҳажжож хусусида гапирдим. Шунда Ибн Сирин :" Албатта Аллоҳ зулм қилгани учун Ҳажжождан мазлумнинг интиқомини олгани каби Ҳажжожни ғийбат қилгани учун ғийбатчидан Ҳажжожнинг интиқомини оладиган ҳакиму одил Зотдир. Албатта эртага Аллоҳ таоло ҳузурида Ҳажжожнинг гуноҳи сен айтганингдан кўра кичикроқ бўлиб чиқса, Ҳажжожнинг энг оғир гуноҳига бериладиган азобдан ҳам шиддатлироқ азобга йўлиқасан"- деди.
" Тил офатлари " китобидан
Яқинларингизга ҳам Флашинг!

Салафлардан ғийбатни кечирмайдиганлари ҳам ҳам бор эди. Саид ибн Мусаййиб:" Менга зулм қилган одамни кечирмайман",- деган.
Агар :" Қилган ғийбати учун кечирим сўраши лозим", деган гапнинг маъноси нима? Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани ҳалол қилиш мумкин эмас- ку?! - десанг, бу саволингга шундай жавоб берамиз: бу ерда тилга олинган истиҳлол ( ғийбат қилиб қўйгани учун кечирим сўраш ва кечирилиш)дан кўзланган мақсад ҳаромни ҳалол этиш эмас, балки қилинган бир зулмни афв этишдан иборат.
Агар яна сўрасанг:" Пайғамбар алайҳиссаломнинг:" Сизлардан ҳар бирингиз Абу Замзам каби бўлишдан ожизмисиз? У уйидан чиқаётиб, айтарди:" Аллоҳим! Албатта мен ўзимни одамларга садақа қилдим" ( Баззор ривояти) . Ўзини қандай садақа қилади? Бу садақани қабул қилишга рухсат бериладими? Модомики бу садақа ўтмас экан, унга ундашда нима маъно бор?"
Бу саволингга шундай жавоб берамиз: " Ўзимни садақа қилдим" деганининг маъноси - " Менга етказган озори учун ундан Қиёматда ҳам эваз талаб қилмайман, у билан адоватлашмайман"( яъни охиратга ҳам уни кечираман), - деганидир. Бу билан ғийбат ҳалол бўлиб қолмайди ва мазлумнинг ҳаққи ҳам соқит бўлмайди. У ўзига нисбатан бир зулм қилинишидан олдин золимни кечиряпти. Яъни золим билан хусуматга бормасликка ваъда беряпти. Агар ваъдасидан қайтиб, хусуматлашса, бошқа ҳақлар адосида ҳукм қандай бўлса, бунда ҳам шундай бўлади. Бамисоли , ўзини ҳақоратлашга рухсат берган кишидан ҳақорат қилувчини жазолатиш ҳуқуқи соқит бўлмаганидек.
Ҳар ҳолда афв қилиш афзалроқдир.
Ҳасан Басрий айтади:" Қиёмат кунида халқлар улуғ ва қудратли Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади ва :" Аллоҳда ҳаққи бор киши ўрнидан турсин!" дея нидо қилинади. Ҳеч ким турмайди, магар дунёда одамларни кечирганларгина туради".
Аллоҳ таоло деди:" ( Эй Муҳаммад алайҳиссалом) афв - марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг !" ( Аъроф, 199).
" Пайғамбар алайҳиссалом сўрадилар:
- Эй Жиброил! Афв нима?
- Сенга зулм қилган кишини кечирмоғинг , сендан узилган кишига боғланмоғинг , сени маҳрум қилган кишига бермоғингдир-деди Жаброил алайҳиссалом ".
Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади:" Бир киши унга:" Фалончи сизни ғийбат қилди",- деди. Шунда Ҳасан Басрий ғийбат қилган кишига бир товоқ хурмо жўнатиб, деди:" Айтишларича, менга савобларингизни ҳадя қилибсиз. Бас, мен ҳам бу ишингизни мукофотлашни хоҳладим. Аммо яхшилигингизни тўла мукофотлашга қодир бўлолмаганим учун сиздан узр сўрайман"
" Тил офатлари" китобидан

Айтилишича, қабр азобининг учдан бири чақимчилик туфайлидир.
Ибн Умар Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилади:" Аллоҳ таоло жаннатни яратгач, унга:" Гапир!"- деди. "Менга кирганлар саодат топди"- деди жаннат. Шунда улуғ ва қудратли Зот: "Иззатим ва улуғлигимга қасамки, одамлардан саккиз тоифаси сенда маскан тутмайди: хамрга (маст қилувчи ичкиликка) муккасидан кетган киши; зинога берилган киши; лоқитот, яъни чақимчи; даъюс; ( адолациз) миршаб; муханнас; яқинлари билан алоқани бузувчи; "фалон- фалон ишларни қилмайман" деб Аллоҳга аҳд бериб, ваъдасига вафо қилмайдиган киши" ( Насоий ривояти).
Каъбул Ахбор ривоят қилади":Бану Исроилга қурғоқчилик етди. Мусо алайҳиссалом бир неча марта сув сўраб дуо қилди, бўлмади. Аллоҳ унга шундай вахий қилди: "Токи орангизда гап ташишдан чарчамайдиган чақимчи бор экан, сенинг ҳам, сен билан бирга бўлганларнинг ҳам дуосини ижобат этмайман.
- Раббим, ким у, менга кўрсат, уни уйимиздан ҳайдаб солай?!- деди шунда Мусо алайҳиссалом.
- Эй Мусо! Ўзим чақимчилик қилиб, сизларни чақимчиликдан қайтарайми?!- деди Аллоҳ таоло.
Барчаси дарҳол тавба қилдилар. Кейин Аллоҳ уларга мўл-кўл сув берди".
Айтилишича, бир киши етти саволига жавоб топиш учун ҳаким бир зот изидан юриб, етти юз фарсах масофа йўл босди. Ул зотнинг олдига келгач: "Мени Аллоҳ таолонинг сизга берган илми ҳузурингизга етаклайди. Айтингчи, осмондан ҳам оғирроқ нарса борми? Ердан кенгроқ нарса нима у? Тошдан қаттиқ нарса-чи? Оловдан иссиқ нарса нима? Замҳарир қаҳратондан ҳам совуқроқ нима у ? Нима у денгиздан ҳам чуқур? Етимдан ҳам хорроқ ким?"- дея саволларга кўмиб ташлади.
Донишманд унинг саволларга шундай жавоб берди: айбсиз кишига қилинган бўхтон осмонлардан оғирдир; ҳақиқат ердан кенгдир; қаноатли қалб денгиздан чуқурдир; ҳирс ва ҳасад оловдан иссиқдир; муваффақияцизликка учраганингда яқинларингга муҳтож бўлишинг қаҳратон совуқдан ҳам совуқроқдир; кофирнинг қалби тошдан ҳам қаттиқдир; чақимчининг чақимчилиги очилар экан, у етимдан ҳам хорроқдир".

Иккинчиси, уни бу ишдан қайтариши , унга панд- насиҳат қилиши, бу ишининг хунуклигини унга эслатиш лозим.
Аллоҳ таоло дейди:" Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар" ( Луқмон, 17).
Учинчиси, Аллоҳ учун ундан нафратланиш лозим. Чунки чақимчидан Аллоҳ ғазабланади. Кимки Аллоҳ таолонинг ғазабига лойиқ экан, ундан нафратланиш лозим.
Тўртинчиси, ғойиб биродаринг ҳақида ёмон гумонга бормаслигинг керак. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари далил: "Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!" ( Ҳужурот, 12).
Бешинчиси, эшитганларингни тасдиқлаш учун жосуслик қилмаслигинг керак.
Аллоҳ таоло дейди:" ( Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар" ( Ҳужурот, 12).
Олтинчиси, чақимчини бу ишдан қайтарар экансан, ичингда ҳам бу қарор қатъий бўлиши лозим. "Фалончининг айтишича, анави ишлар фалон- фалон экан" дейишинг билан ўзинг ҳам чақимчи ва ғийбатчига айланиб қоласан.
Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши унинг олдига кириб, ким ҳақдадир баъзи гапларни айтди. Шунда Умар унга:" Хоҳ, нохоҳ, биз ҳозирги гапингдан сўнг шундай мулоҳазага бордик, агар ёлғончи бўлсанг , ушбу оятда айтилганлар жумласидан: "Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун ( у фосиқ кимса олиб келган хабарни ) аниқлаб телшириб кўринглар!" ( Ҳужурот, 6 )
Агар рост гапираётган бўлсанг, ушбу оятда айтилганлар жумласидан:" ( Эй Муҳаммад алайҳиссалом) яна Сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчию , гап ташувчи кимсага итоат этманг!" (Қалам, 11-12).
Агар хоҳласанг, сени афв қиламиз"- деди.
- Афв этинг, ё амирал мўъминин , энди ҳеч қачон бундай қилмайман, деди у киши ".
Бир киши донишманд дўстини зиёрат қиларкан, унга баъзи биродарлари ҳақида гапирди. Шунда донишманд унга:" Ҳозир учта гуноҳ ишни қилиб, зиёратингнинг савобини камайтирдинг: бир биродаримдан ғазабландинг; хотиржам қалбимни паришон қилдинг; пок нафсингни булғадинг "- деди.

Ривоят қилинишича, Сулаймон ибн Абдулмалик кимлар биландир суҳбат қуриб ўтирарди. Зуҳрий ҳам шу ерда эди. Шу пайт бир киши кириб келди, Сулаймон унга:
- Менга етказишларича, сен мен ҳақда фалон-фалон гапларни айтибсан,деди.
- Мен бундай иш қилмадим, бундай демадим, деди ҳалиги киши.
- Менга етказган одам ростгўй эди!- деди Сулаймон унинг гапини кесиб.
Шунда Сулаймонга Зуҳрий:
- Чақимчи ростгўй бўлмайди, деди.
- Тўғри айтдинг, деди Сулаймон Зуҳрийнинг гапини тасдиқлаб. Сўнгра, борақол, омон бўл, деди ҳалиги кишига.
Ҳасан Басрий айтган эди: " Кимнидир сенга чаққан одам, сени ҳам бировга чақади". Бу чақимчидан нафратланиш лозимлигига , унинг на сўзига, на ростгўйлигига ишониб бўлмаслигига ишорадир. Қандаям нафрат қилинмасин, ҳолбуки у кибздан, ғийбатдан, сотқинликдан, ҳиёнатдан, хусуматдан, ҳасаддан, нифоқдан, одамларнинг орасида бузғунчилик қилишдан, ҳийла- найранглар холи бўлмаса?! Ҳолбуки у Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни узадиган ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар жумласидан бўлса?!
Аллоҳ таоло дейди:" Фақат одамларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ ҳадларидан ошадиган кимсалар(ни айблаш ва зулму зўравонликлари учун жазолаш)гагина йўл бордир" ( Шўро, 42). Чақимчи ҳам шулар жумласидандир.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:" Одамларнинг ёмони одамлар унинг ёмонлигидан қўрқадиганларидир" ( Муттафақун алайҳ) . Чақимчи шундайлар жумласидандир.
Яна дедилар: "Узувчи жаннатга кирмайди". "Ким у узувчи?"- сўрашди. " Одамлар ўртасини ( яъни, одамлар орасидаги алоқани) узувчи!"- дедилар. Бу чақимчидир. Бошқа қавлда:" Қариндошлик алоқасини узувчи",- деб ҳам айтганлар.

Сулаймон ибн Абдулмалик ҳузурига бир киши келди ва гапириш учун халифадан изн сўради: "Эй амирал мўминин, сизга баъзи гапларни айтмоқчиман. Сиз оғирроқ олсангизда, уларни кўтариб келдим. Чунки агар қабул қилсангиз, бу гапларнинг ортида сизга маҳбуб нарсалар бор".
- Гапир, деди Сулаймон у кишига.
- Эй мўминлар амири! Сизнинг атрофингизга кўп кишилар еғилган. Улар дунёнгизни деб динларини сотяптилар, сизнинг розилигингиз учун Парвардигорининг ғазабига қоляпман . Аллоҳ йўлида сиздан қўрқадилару, сизнинг йўлингизда Аллоҳдан қўрқмайдилар. Аллоҳ сизга омонат қилиб берган нарсани уларга ишонманг. Аллоҳ сизга сақлашни топширган нарсаларни уларга топширманг. Чунки улар умматни хорлаш, омонатни зое қилиш, ор- номусни топташда, фаолдир. Уларнинг энг яқини- адолатсизлик ва чақимчилик, энг улуғ воситалари- ғийбат ва иғводир. Сиз улар қилган жиноятлар учун жавобгарсиз, сиз қилган жиноят учун улар жавобгар эмас. Охиратингизни барбод этиш эвазига уларнинг дунёсини ислоҳ қилманг. Чунки охиратини бировнинг дунёсига алмашган киши энг алданган кишидир".
Бир киши Зиёд Аъжамийни Сулаймон ибн Абдулмаликка ёмонлади. Сулаймон уларни яраштириб қўйиш учун иккаласини бир жойга тўплади. Шунда Зиёд ўзини ёмонлаган кишига юзланиб, деди: "Сен ёлғиз ўзингга топширган омонатимга хиёнат қилган ёки билмасдан сўзлаб юборган кишисан. Бас, энди ўртамиздаги ишда сенинг тутган ўрнинг хиёнат ва гуноҳнинг оралиғидадир".
Бир киши Амр ибн Убайдга:" Асворий ўз қиссаларида доим сизни ёмонлайди"- деди. Шунда Амр унга деди:" Эй сен! Бировнинг гапини менга етказиб, ҳамсуҳбатлик ҳаққига риоя қилмаяпсан. Биродарим ҳақида менга ёқмайдиган гапларни гапириб, менинг ҳаққимни ҳам адо қилмаяпсан. Энди сенга билдириб қўяй, албатта, ўлим барчамизни қамрайди, қабр барчамизни бирлаштиради, Қиёмат барчамизни жамлайди, Аллоҳ таоло ўртамизда Ўз ҳукмини чиқаради ва У энг яхши ҳукм чиқарувчи Зотдир".
" Тил офатлари" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Соҳиб ибн Убодга чақимчилардан бири парча қоғоз келтирди. Хатда Ибн Убода ворисидан кўпроқ мерос қолган экан етимнинг молини олишга ундалган эди. Ибн Убода мактубни орқасига ўгириб қўйди ва шундай деди: “Гап ташиш хунук одат, гарчи етказилаётган хабар тўғри бўлса ҳам. Агар бу хабарни насиҳат тариқасида етказган бўлсанг-да, бу тарзда топилган фойдадан кўра зиён афзалроқ. Аллоҳ бекитган нарсани очишдан Ўзи асрасин. Сен у етимни боқиб, улғайтириб соч-соқолинг оқармаганки, талаб қилган ҳақингни ундан ундириб берсак. Бас, эй айб ахтарувчи, Аллоҳдан қўрқ. Албатта Аллоҳ ғайбни билгувчи Зот. Ўлганни Аллоҳ раҳматига олсин, етимга мадад, молга самара берсин, гап ташувчига эса Аллоҳнинг лаънати бўлсин”.
Луқмон ўғлига айтди: “Эй ўғилчам ! Сенга дўст орттир. Агар дўстликни маҳкам ушласанг, доимо ўзингга бек бўласан. Яқину узоқ қардошингга феълингни кенг қил. Улуғдан ҳам, разилдан ҳам жаҳлингни тий. Биродарликни сақла, яқинларингга қўшил. Уларни чақимчининг сўзини қабул қилишдан, сенга ёмонликни соғинаётган, ҳийлалар тузоғини қураётган золимни тинглашдан асра. Биродарлигинг шундай бўлсинки, қачон улардан ажрасанг ёки улар сендан ажраб кетса, на сен уларни айбла ва на улар сени айбласин!”
Ўтган азизлардан бири деди: “Чақимчилик ёлғон ва ҳасад устига бино бўлган. Мунофиқлик хорлик ўчоғидир”.
Яна айтилди: “Чақимчининг сенга етказган хабари гарчи рост бўлса-да, унинг ўзи, яъни чақимчи сени ҳақоратлашга журъат қилган кишидир. Шунинг учун чақимчи эмас, чақувга учраган киши сенинг ҳилмингга муносиброқдир. Чунки у ҳақорат билан сенга юзланмади”.
Ҳаммод ибн Салма ҳикоя қилади: “Бир киши қул сотар экан, харидорга қулнинг чақимчилик, иғвогарликдан бошқа айби йўқлигини айтди. Харидор қулнинг бу айбига рози бўлиб, уни сотиб олди. Бир неча кун ўтар-ўтмас қул ўзининг эски касалини бошлади. Хўжайинининг хотинига эри уни суймаслигини, балки ўйнаш орттириш нияти борлигини айтди ва бу мушкулликдан қутулиш чорасини ҳам ўргатди; устарани олинг, ухлаётганида эрингизнинг бўйин тукларидан бир тутам қирқинг. Мен ўша сочлар орқали эрингизни сеҳрлайман. Кейин эрингиз сизни яна яхши кўриб қолади.
Сўнгра у қул хўжайиннинг олдига бориб: “Хотинингизни ўйнаш тутди, сизни ўлдирмоқчи. Ўзингизни ухлаганга солиб ётсангиз, ҳаммасидан воқиф бўласиз”, - деди.
Бир пайт эри ўзини ухлаганга солиб ётган эди, хотини устара билан унинг олдига келди. Эри: “Хотиним мени ўлдирмоқчи”, -деган гумонда ўрнидан сапчиб туриб, хотинига ташланди ва уни ўлдириб қўйди. Мусибатдан хабар топган хотиннинг яқинлари қотил эрни тутиб ўлдиришди. Охир-оқибат, икки қабила ўртасида уруш бошланди…
Аллоҳим, барчамизга Ўзинг чиройли тавфиқ ато эт.