Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
834 subscribers
465 photos
568 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
Талаба учун китоб ўқишга киришдан аввалги ният
Аллоҳим, ҳар бир нафас, қараш ва кўз очиб юмгунчалик ер аҳли, осмонлар аҳли ва барча мавжуд ва бор бўлган нарсаларнинг илми ҳузурингдадир.
Аллоҳ таолонинг розилиги учун таълим олишни ният қилдим. Илм тарқатишни ва уни таълим беришни, шаръий фойдаларидан фойдаланишни, Аллоҳ таолонинг аҳкомларини етказиш, таблиғ этишни, илмдан зиёдалик бўлишини, шарафли шариат илмларини тирилтиришни, ҳақнинг зоҳир бўлишини давом эттиришга, ботилнинг йўқ қилишга, савоб, тўғриликни ошкор этишга, ҳаққа қайтишга ният қилдим.
Шунингдек, Аллоҳ таолонинг зикри учун жамланишга, мусулмонларга, солиҳ салафларга, уммат учун хайрни давом этишига, олимларини кўп бўлиши, савобларни кўплаб жамлашлари ҳамда ушбу ўрганаётган илм (китоб) ким билан якунланса, ўшаларнинг ҳаққига дуо қилишга ният қилдим. Уларнинг дуолари баракотидан менга тараҳҳум қилишлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва илм ўртасидаги силсилага киришни, ваҳий ва унинг аҳкомларини етказувчилар сафидан бўлишни, ўзимдан ва бошқадан жаҳолат, билимсизликни кетказишни Аллоҳ учун ният қилдим.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечанинг вирдлари
| РУҲИЙ ТАРБИЯ
23-ДАРС

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Руҳий тарбия" асарларини Устоз Анвар Аҳмад шарҳлаб берадилар

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
​​Тақдир қулфи жудаям буюкдир. Уни фақатгина Аллоҳ оча олади. Шунинг учун сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш.
Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо ва қадар калитини, Аллоҳдан ўзгаси очолмайди.

Эй Аллоҳ!
Сени, етарлича идрок этолмаяпмиз!
Сен, жонда ва кўнгилдасан.
Аммо жон ҳам, кўнгил ҳам Сендан бехабар (ғафлатда)

"Ла" қиличи ила Аллоҳдан ўзга ҳар нарсани кесиб ташла. "Илла" дан сўнгра зотан фақатгина "Аллоҳ" қолади...

Ҳар қандай мақсадинг бўлса, Аллоҳ бермасин!
Бу Кўнгил нима яхши, нима ёмонлигини билмайди, фақат ҳоҳлайди.
Хайрлиси нима бўлса, ана ўшани берсин!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари

1
. Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас.
2. Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш.
3. Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак.
4. У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир.
5. Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак.
Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо.
7. Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди.
8. Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас.
9
. Тоза ва хушбўй тутиш.
10. Авайлаш. Масалан, Мусҳафни
унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш.
11. Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар.
12 . Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш.
13 .Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш кепак.
14 .Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик.
15. Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим.
16 .Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
ОТА ВА ЎҒИЛ
🍂
Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди.
Буни билган ўғил у кишини яхши бир ошхонага олиб борибди... Аввалига ота кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди... Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабабли қўллари титраб таоми соқоли-ю атрофига тўкилибди.
Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди... Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар. Ўғил эса сабр билан отасига таомини едиришни бошлади. Ниҳоят таом тугади, ўғил отасини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса отасини қўлтиқлаб чиқиш томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки у отасини хурсанд қилган эди.
Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
— Хой ўғлим бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма...
Яна назарлар улар тарафга бурилди.
Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим амаки, – деб жавоб берди.
Амаки:
— Болам, сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!
Шошиб қолган йигит:
— Нима қолдирибман амаки ?!
— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ота учун умид қолдириб кетаяпсан!
Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уятда қолди.

Бу кишилар унутишган эди бир пайтлар оталаридан нажот топганларини:
— ОТА менга шуни олиб беринг...
— ОТА мен шуни хоҳлайман...
— ОТА мен фалон жойда ўқишни хоҳлайман..
— ОТА пулим тугади...
— ОТА ўртоқларим билан фалон жойга айлангани бормоқчимиз...
— ОТА...
— ОТА...
Аммо бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир ОТА!!!
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг ОТАЖОН!


t.me/Abdulhamid_Hanafiy
"Ким бир яхшилик билан келса, унга ўн баробар қилиб берилади" ("Анъом сураси, 160-оят).

"Ким келса", деди, "Ким қилса", демади. Тоинки солиҳ амал қилишга фақат қасд ва қарор қилган одам ҳам савобларга эга бўлсин деб.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Зикр ҳақида

Зикр зикр қилинувчи (Аллоҳ)нинг муҳаббатига элтувчи василадир. Сенга зикр эшиги очиларкан, тақво эшиги ҳам очилади. Агар тақво эшиги очиларкан, кашф эшиги ҳам сенга очилади. Кашф ёрдамида ҳақни ботилдан ажрата оласан. Яхшидан кўра яхшироғини ажрата оласан. Кимгаки кафш эшиги очиларкан, Аллоҳ таолонинг изни билан ютуққа эришади. Унинг учун кўп хилват ва зикр лозим бўлади. Ҳатто зикр қалбда собит бўлади ва мустаҳкам ўрнашади, истиқрор топади. Зикр қалбда истиқрор топса, солик ғафлатидан чиқади ва Роббиси азза ва жалла билан ҳозирликка ўтади. Сўнгра унда шавқ пайдо бўлади. Албатта ихлосни зикр ва ҳозирлик билан жам бўлиши сабабидан Аллоҳ таборока ва таолонинг изни ила унда тараққий, юксалиш ҳосил бўлади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий қаддасаллоҳу таоло сирраҳу.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
.
Diqqat

📣📣📣 In shaa Alloh, bugun (08.10.2023)

O‘zbekiston vaqti bilan
🔴20:30 da SHAMOILUR-ROSUL kitobidan 8-dars bo‘ladi


Ustoz: ABDULHAMID HANAFIY

Guruh linki:
👉 https://t.me/+LAFjxZnnfJ1iOWU6

Kanalga ulanish uchun⤵️
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
............................................
Гўзал ахлоқ

  Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳ "Тарихи Бағдод" китобидан келтиради: «Рай шаҳрида қози Мусо ибн Исҳоқнинг ҳузурига бир аёл вакили билан келди. Вакил қозига бу аёлнинг эри гарданида 500 динор маҳри борлигини, эри бермаганини айтди. Эр инкор қилди. Қози вакилдан гувоҳлар борлигини билгач, улардан бирига аёлнинг юзига қарашини айтди. Гувоҳ турди. Қози аёлга ҳам "тур" деди. Аёл турганида эри:
– Нима қиляпсизлар? – деб сўради.
Қози айтди:
– Гувоҳлар хотинингни таниш учун юзига қарашлари керак.
Шунда эр:
– Қози жанобларини гувоҳ қилиб айтаманки, хотинимнинг гарданимда 500 динор маҳри бор, – деди.
– Мен ҳам қози жанобларини гувоҳ қилиб айтаманки, эримнинг гарданидаги 500 динор маҳримдан воз кечдим. Дунё ва охиратда уни қарздан озод қилдим! – деб айтди хотин.
  Қози уларнинг рашкини кўриб: “Бу гўзал ахлоқлар сирасида ёзиб қўйилади”, деди.

"Қалблардан сўранг" китобидан.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Bilasizmi?
Садақанинг турлари кўп эканлиги баёни

1) Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам садақадир.

2) Ҳар бир тасбеҳ (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейиш садақадир. Ҳар бир ҳамд (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», деб айтиш) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлил (яъни, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейиш) ҳам садақадир. Ҳар бир такбир (яъни, «Аллоҳу акбар», дейиш) ҳам садақадир.

3) Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир.

4) Киши ўз аёли билан шаръий қовушиши ҳам садақадир.

5) Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир.

6) Мулойим сўз ҳам садақадир.

7) Биродарига очиқ юз билан йўлиқиб унга табассум қилиши ҳам садақадир.

8) Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир.

9) Ҳар бир яхшилик садақадир.

10) Мусулмон киши мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса, бу ҳам садақадир.


t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ғайратдан ғалаба,
зикрдан муҳаббат,
фикрдан эса хавф ортар!

Абу Сулаймон Дороний.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт....Ҳар куни янги сахифа…
Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…
Шунинг учун ҳам "Хавотир олманг!"

Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, қийинчилик барибир ўтиб кетишини билсангиз сиқилишга не ҳожат. Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа ҳаётдан завқланиб яшанг!

Бугунингиз,эртангиз,индинингиз ҳуллас ҳар кунингиз муҳаббатла ўтсин...

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Кишига бинога ишлатганидан ташқари сарфлаган ҳар бир нарсаси учун ажр берилади».
Имом Термизий ва ибн Можа Ҳаббоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.
Изоҳ: Яъни, у билан Аллоҳнинг Юзи, розилигини қасд қилмаган бино, уй қурилишида ажрланмайди. Ёки илм аҳли айтганларидай ўзининг ва аҳли оиласининг ҳожатидан ташқари, ортиқча (ўта ҳашаматли) бўлиб кетса, у бинони қургани учун ажр ололмайди.
Аллома Муновий “Файзул қодир” асарида мазкур ҳадис шарҳида шундай дейди: “Яъни, у бинони қуриш учун нафақаси, сарфиётида Аллоҳ таолонинг розилигини қасд қилмаган бўлса, ўзи ва оиласига лойиқ, етарли шарт-шароитдан ортиқча, зиёда (дабдада, ҳашамат) қилиб юборса, у учун ажр ҳосил бўлмайди. Балки, бунинг учун унга гуноҳ бўлиши мумкин.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
НАФС ВА ИНСОН!

• Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
• Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".
• Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
• Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".
• Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
• Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".
• Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
• Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".
• Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
• Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".
• Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
• Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".
• Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
• Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".
• Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
• Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".
• Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
• Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".
• Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
• Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".
• Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
• Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".
• Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
• Инсон: - "Амрига юр. Нахийдан қайтгин!".
• Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаххор?!".
• Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"

📚 Ҳикматлар Хазинаси

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Кибр кирган бошга илм кирмайди
📚

Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:

— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?

Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди:

Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.

Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:

— Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар:

— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.

Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади. 

***
Кибр кирган бошга илм кирмайди

Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:

— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…

— Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан.

Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди. 

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Шаръий руқя(дам солиш оят ва дуолари)
Фотиҳа сураси, Оятал курсий, Бақара сурасининг охирги икки ояти “Аманар росуулу”, Ихлос, Фалақ ҳамда Нос суралари ўқилади.
-Бисмиллаҳи урқийка. Мин кулли шайъин йуъзийка. Мин шарри кулли нафсин ав айнин ҳасидин, Аллоҳу яшфийка. Бисмиллаҳи урқийка.
-«Аллоҳумма, Роббан-наас, музҳибал ба`с! Ишфи, анта Шаафий, лаа шифаан иллаа шифааук, шифаа`ан лаа йуғодиру сақома»
-«Ас`алуллоҳал ъазийм, Роббал ъаршил ъазийм ан йашфийака» (7 марта айтилади)
-Имсаҳил баъса, роббан нааси, бийадикаш шифаау, лаа кашифа лаҳу илла анта.
-Азҳибил баъса, роббан нааси, бийадикаш шифаау, лаа кашифа лаҳу илла анта.
-Бисмиллаҳи йубрийка, ва мин кулли дааин йашфийка, ва мин шарри ҳаасидин изаа ҳасад, ва шарри кулли зий ъайнин.
-Икшифил баъса, роббан нааси, илаҳан нааси.
-Аллоҳумашфи, Аллоҳумашфи, Аллоҳумашфи.
-Аллоҳуммашфи ъабдака йанкаа лака ъадувван, ав ямший лака илас солати.
-“Бисмиллааҳи, турбату арзина, бирийқати баъдинаа, йушфаа сақиймунаа, биизни роббинаа”
-Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммаати мин шарри маа холақ .
-Аъузу бикалимаатиллаҳи ат-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибадиҳи ва мин ҳамазаатиш шайятийни ан яҳзуруун.
-Ла баъса тоҳууран, иншаааллоҳи таъаала.
-Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул алийм.
-Болаларга қуйидагича паноҳ тиланади: Аъуузу бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳааммаҳ, ва мин кулли айнин лааммаҳ.
-Бисмиллаҳ. (уч марта). Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🕌Азон янграмоқда.

Намоз вақти кирди

Бошлиғи билан кетаётган хайдовчи, бошлиғидан, масжидга кириб, намозини ўқиб чиқиш учун изн истайди.

Бошлиқ, хуш қаршиламаса ҳам изн беради. Хайдовчи масжидга кириб намозини ўқир, машинада қолган бошлиғи уни кутишни бошлайди.

Жамоат намозини битириб чиқади. Фақат унинг хайдовчиси чиқмас эди. Бундан асаби бузилган бошлиғи, машинадан тушиб, масжид ховлисига киради. Масжид деразасидан ичкарига қарайди.

Хайдовчи қўлларини дуога очиб дуо қиларди.
Бундан жахли чиққан бошлиқ, деразасини тақиллатиб;

- Хамма чиқиб кетди. Сен нега чиқмаяпсан? Тезроқ чиқмайсанми? - дейди.

Хайдовчи бошини буриб бир ибратли жавоб беради:
-- Қўйиб юбормаяпдику, чиқиб кетсам?

-- Ким қўйиб юбормаяпди?

-- Сизни ичкарига қўйиб юбормаган Зот қўйиб юбормаяпди.

Тараддуд ичида қолган бошлиқ, дераза олдидан узоқлашар, бориб таҳоратини олиб келар ва ичкарига киради.

- Ана қара, мени хам ичкарига қўйиб юборди, - дейди бошлиқ.

- Албатта, қўйиб юборади. Анча вақтдан бери қилинаётган дуолар бекорга кетадими? Сизнинг ташқарида қолишингизга кўнглим ҳеч рози бўлмади. Кўзда ёшим билан ичкарига киришингизни Роббимга дуолар қилдим. Шукурлар бўлсин, дуоим қабул бўлди - дейди кўзидаги ёшлари билан хайдовчи.

Биродарингиз хаққига дуоларда эринманг азизлар!

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!
...АЛЛОҲИМ...

Қалбларимизга нур...
Юзларимизга зиё...
Ризқимизга кенглик...
Ҳақда сабот...
Нафсимизга ризо... ато эт!
Бандаларинг қалбида бизга
нисбатан муҳаббат жо айла!

Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#тил_офатлари

Абдуллоҳ ибн Замъадан ривоят қилинади: “Расули акрамнинг шундай деганларини эшитдим, у зот ел чиқарган киши устидан одамларнинг кулишларини қоралаб, панд-насиҳат қилардилар: “Нега сизлардан ҳар бирингиз ўзи қиладиган ишдан кулади?!” (Муттафақун алайҳ).
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Албатта одамлар устидан истеҳзо қиладиган ҳар бир киши учун жаннат эшиги очилади ва унга: “Кел, кел”,-дейилади. Кейин у ўз қайғу-ғами билан эшикка яқин келади. Кутилмаганда унинг олдидаги эшик тақатақ ёпилади. Сўнг бошқа эшик очилиб унга: “Кел, кел”-дейилади. У ўз қайғу-ғами билан эшикка яқин боради ва бирданига бу эшик ҳам тақа-тақ ёпилади. Бу ҳолат давом этаверади. Ҳатто охирида у кишига бир эшик албатта очилади ва унга: “Кел, кел”,-дейилади. У эса бормайди” (Ибн Абу Дунё ривояти).
Муоз ибн Жабал деди: “Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Кимки биродарини бир гуноҳда айбласа-ю, биродари у гуноҳдан алақачон тавба қилган бўлса, то ўзи ҳам шу гуноҳни содир этмагунча дунёдан ўтмайди” (Сунани Термизий).
Шунинг учун Аллоҳ таоло: “Эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар” деб огоҳлантиряпти.
Дилга озор етказадиган асосида масхара қилиш бўлган кулгу ҳаромдир. Аммо кимдир ўзини ўзи масхара қилиб роҳатланса, буниси ҳазил-ҳузулга киради. Ҳазилнинг яхши-ёмони ҳақида эса айтилди.
Баъзан фикрини ифодалай олмайдиган нўноқ дўст устидан ёки хати хунук биродарларининг уқувсизлигидан ёхуд унинг жисмоний камчилигидан кулишади. Буларнинг барчаси ман қилинган бўлиб, масхаралаш жумласига киради.

“Тил офатлари” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
ОГОҲ БЎЛИНГ, ЭЙ АЛЛОҲНИНГ БАНДАЛАРИ...

Хабарда келадики: «Намозхон ҳам ўнг ва чапга қараса, Аллоҳ таоло айтади: «Эй бандам! Кимга қараяпсан? Мендан яхшироғини топдингми?».

Яралмиш зот яралмиш зотнинг ҳузурида бўлишдан қўрқади, хизмат сўзи билан кирганда гўзал одоб, хуш фаҳмлилик билан киради. Бас, гуноҳкор, ғофил кимса ўз Холиқидан қандай қўрқмасин! Унинг хизмати учун нечун ҳаракат қилмасин! Огоҳ бўлинг, огоҳ бўлинг, эй Аллоҳнинг бандалари! Кунлар охирига етиб, ҳасрат ва ўлим келмасидан аввал ҳаётга шошилинг, хайрли ишларга шошилинг! Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин!..

Аллоҳ таолонинг сўзи:

فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلَا يَغُرَّنَّكُمْ بِاللَّهِ
الْغَرُورُ

"Бас, дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин (ибодат ва тоатдан чалғитмасин). Ўта алдоқчи (шайтон) сизларни Аллоҳ(нинг мағфирати кенг деб, унга таяниб қолиш ва гуноҳларга ундаш) билан алдаб қўймасин" (Фотир сураси, 5-оят).

Эй мусулмонлар жамоаси! Шайланинг, шайланинг! Иш жиддийдир, тайёрланинг, албатта кўчиш яқиндир! Йўл озиғини олинглар, албатта сафар узоқдир! Юкларни енгил қилинглар, чунки тўсиқлар баланддир. Тўсиқлардан юки енгилларгина ўтадилар.

Шайх Аҳмад Ғаззолий

t.me/Abdulhamid_Hanafiy