Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
758 subscribers
465 photos
568 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
ГУНОҲЛАРИМНИ КЎТАРА ОЛУРМИСАН?

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) одатига кўра улуснинг ҳолидан хабар олиш учун Аслам билан айланди. Бир аёл оловга қозонини ўрнатиб, атрофида болалари йиғлаб ўтирган эди. Халифа уларга яқин бориб салом берди. Аёл жавоб қайтарди.
– Сизларга яқинроқ борсам майлими? – сўради Умар (розияллоҳу анҳу).
– Яхшилик билан яқин келсанг кел, бўлмаса нари бўл, – жавоб берди аёл.
– Гўдаклар нега йиғлаяпти?
– Очликдан.
– Қозонда нима пиширмоқдасиз?
– Сувни қайнатяпман. Улар ухлагунларича овутиб туриш учун. Аллоҳ биз билан Умарнинг ўртасида.
– Аллоҳ раҳм қилсин, Умар сизларнинг ҳолингизни қайдан билсин?
– Бизнинг ишларимизни зиммасига оладию, ғафлатда юрадими?
Умар ва Аслам шошилиб ун омбори томон қайтишди. Ун ва ёғ олиб:
– Кўтаргизиб қўй, – деди.
– Эй мўминлар амири, келинг мен кўтараман, – деди Аслам.
– Қиёмат кунида гуноҳларимни кўтара олурмисан? – деди Умар (розияллоҳу анҳу).
Аслам халифага юкни ортиб қўйди. Халифа чодирнинг олдигача кўтариб борди. Ундан бир миқдор олди ва аёлга:
– Ўзимга қўйиб бер, ўзим сенга овқат тайёрлаб бераман, – деди. Оловни қалаб овқатни пишириб тайёрлади.
– Идишни ҳозирла, – деди аёлга. Идишни олиб келганидан кейин овқатни солиб берди.
– Болаларингга едириб ол. Мен қарашиб тураман.
Болалар овқатни еб, қоринлари тўйгунича ку- тиб турди. Сўнг уларга бироз озиқ-овқат бериб ортига қайтаётган эди, аёл:
– Сиз бу ишга мўминлар амиридан муносиброқ экансиз, – деди.
– Сен яхши сўзларни гапир, – деди Умар (розияллоҳу анҳу). – Мабодо мўминлар амирининг олдига борсанг, иншоаллоҳ, мени ҳам ўша жойдан топасан.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
СИРОТ КЎПРИГИ ҲАҚИДА ВАЪЗ

Билгинки, йўл икки хил бўлади. Бири, дунёнинг, иккинчиси, охиратнинг йўли. Аксарият инсонлар дунёнинг йўлини тутишади, охиратникини унутишади. Агар сен охират йўлини ҳам қалб, ҳам тил билан эсласанг, топасан. Акс ҳолда бунинг иложи йўқ.

Бу икки йўлдан бири жаннатга элтади, иккинчиси эса дўзахга. Ким бу дунёда дунёнинг йўлини тутса, охиратда жаҳаннамнинг йўлидан юради. Ким охиратнинг йўлини тутса, қиёматда жаннат йўлидан юради.

Бишр ибн Ҳорис раҳматуллоҳи алайҳ айтади. Фузайл ибн Иёзнинг қиёматни тавсифлаётганини эшитдим. У айтади: “Сирот етти кўприкдан иборат. Банда биринчисида имонидан сўралади. Агар унинг имони нифоқ, риё, шубҳа ва ғурурланишдан пок бўлса, нажот топади. Акс ҳолда жаҳаннамга қулайди. Иккинчисида намоздан ҳисоб-китоб қилинади. Агар намозлари мукаммал бўлса, ўз вақтида ўқилган бўлса, нажот топади. Учинчисида закотдан сўралади. Аллоҳ таоло фарз қилган закотни адо этган бўлса, нажот топади. Тўртинчисида рўзадан сўралади. Рамазон рўзасини адо этган киши нажот топади. Бешинчисида ҳаж ва умрадан сўралади. Агар бу иккисини барча рукн ва шартларига риоя қилган ҳолда адо этган бўлса, нажот топади. Олтинчисида таҳорат, ғуслдан сўралади. Агар уларни яхши адо этган бўлса, нажот топади. Еттинчисида ота-онага яхшилик қилиш ва қариндошлар билан алоқа ҳақида сўралади. Агар ота-онасига яхшилик қилган ва қариндошлар билан алоқани узмаган бўлса, нажот топади. Акс ҳолда жаҳаннамга қулайди.
Огоҳ бўл, эй Бишр. Кўприклар жаҳаннам устига қурилган, инсонлар унинг устида туришади, тарози бошлари узрадир. Набий алайҳиссалом кўпрок орқасида туриб, “Умматим, умматим”, дейдилар. Инсонлар худди чигирткаларга ўхшаш бир-бирларининг устига чиқиб кетгудек бўлишади. Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолога илтижо қилиб: “Ё Раббим, саломатлик бер”, дейди. Фаришталар ҳам шундай дейишади. Кўприк худди кемага тўлқинлар келиб урилгани каби титраб туради.
Эй Бишр, огоҳ бўл. Биринчи гуруҳ яшин тезлигида нажот топади. Иккинчи гуруҳ шамол тезлигида нажот топади. Учинчиси қушдек, тўртинчиси отдек, бешинчи гуруҳ тез юриб кетаётган одамдек нажот топади. Олтинчи гуруҳдаги одамларнинг баъзилари кўприкдан бир кечада, баъзилари икки кунда, баъзилари икки ойда, баъзилари бир йилда, охиргилари эса ўн минг йил давомида ўтишади”, деди.

Ривоят қилинишича, қиёмат куни Муҳаммад алайҳиссаломнинг осий уммати келтириларкан. Аллоҳ таоло уларга: “Сизлар кимга ибодат қилар эдингиз, кимдан истиғфор сўрар эдингиз?” дейди. Улар: “Сенгагина ибодат қилардик, Сендангина истиғфор сўрар эди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Ёлғон айтдингиз. Улуғлигимга қасамки, сизлар сўз билан ибодат қилар, тил билан истиғфор айтар эдингиз. Лекин Мендан қалбларингиз билан қочдингиз”, дейди ва буларни олинглар ва жаҳаннамга улоқтиринглар, дейди. Бир нидо қилувчи: “Булар Муҳаммад алайҳиссаломнинг гуноҳкор умматидир”, дейди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бундайларга вайл бўлсин. Улар қуёшнинг иссиғига чидай олишмас эди. Энди қандай қилиб дўзах оташига чидайди. Бундай териларга вайл бўлсин. Уларга дағал кийим азият берар эди, энди улар дўзах кийимига қандай сабр қилишади?!” дейдилар.
Аллоҳ асрасин!

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Минг йил ўқисаму, мендан "нимани билдинг ?" - деб сўрасалар, "ҳаддимни билдим ! " - дейман.

Мавлоно Румий.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Dars ЎЛИМ ФАРИШТАСИНИНГ ЎЛИМИ ҲАҚИДА ВАЪЗ (1)

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Сур чалиниши билан осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади, илло Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолурлар). Сўнгра у яна бир бор чалинганда, ногоҳ улар (барча халойиқ тирилиб, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) қараб тургайлар» (Зумар сураси, 68-оят).
Исрофил алайҳиссалом биринчи марта сурни чалганида ҳамма жонзот ўлиб, фақат Жаброил, Мекоил, Исрофил, Азроил, Аршни кўтариб турувчи фаришталар, жаннат ризвони (ходимлари), ундаги ҳурлар, дўзах ходимлари тирик қолурлар.
Аллоҳ таоло ўлим фариштасига тирик қолганларнинг ҳам жонини олишга амр этади. У уларнинг жонини олади. Сўнгра Аллоҳ таоло: “Эй ўлим фариштаси, яна ким тирик қолди?” дейди. У: “Заиф банданг ўлим фариштаси қолди”, дейди. Аллоҳ таоло: «Менинг “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир. Сўнгра (қиёмат куни) Бизга қайтарилурсиз” (Анкабут сураси, 57-оят), сўзимни эшитмадингми?. Мен сенинг жонингни оламан, дейди».
Ўлим фариштаси жаннат ва дўзах ўртасига келади, унинг жони олинади. Яна қичқириқ келади, тирик жон борки ўлади. Мўмин кишининг руҳи жуда секинлик билан, оғритмасдан олинади. Махлуқлардан ҳеч ким қолмайди. Ер қирқ йил хароб ҳолида қолади. Аллоҳ таоло айтади: “Эй ҳақир дунё, бойликларинг қани, болаларинг қани, ўзларига жабр қилувчилар қани, қани Менинг ризқимни еб, бошқаларга ибодат қилувчилар?
«Бугун подшоҳлик кимникидир?» деб сўрайди Аллоҳ таоло ва Ўзи айтади: «Воҳид (ягона) ва Қаҳҳор (ғолиб) Аллоҳникидир» (Ғофир сураси, 16-оят).
Сўнгра Аллоҳ таоло Ер юзига худди Од қавмига юборганидек шамол юборади. Ер юзида тоғ қолмайди, ҳаракатланаётган нима бўлса, ҳаммаси хароб бўлади. Ояти каримада: «Сўнгра (Ерни) теп-текис қилиб қўяр. Унда на эгрилик (пастлик) ва на баландликни кўрасиз» (Тоҳо сураси, 106–107-оятлар).
Аллоҳ таоло осмонга ёмғир ёғдиришни буюради. Қирқ кун ёмғир ёғади. Ҳар бир нарсанинг устида сув 12 зироъ кўтарилади. Шундан сўнг барча махлуқот тирилтирилади.
Жаброил алайҳиссалом: “Эй Ер, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қабрлари қаерда?” деб сўрайди. Ер: “Сени ҳақ билан юборган Зотга қасамки, Аллоҳ таоло кучли шамолни жўнатиб, мени остин-устин қилиб ташлади. У зотнинг қабри қаердалигини билмайман”, дейди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларидан осмонларнинг учигача етиб борадиган кучли нур таралади. Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини қаерда эканини билиб олади. У ерга боради ва қабрлари бошида тўхтаб, қаттиқ йиғлайди. Ёнидаги фаришталар: “Нега йиғлаяпсиз?” деб сўрайди. Жаброил алайҳиссалом: “Муҳаммад алайҳиссалом мендан умматини сўрайди. Мен уларнинг қаердалигини билмайман”, дейди.

Давоми бор...
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.


t.me/Abdulhamid_Hanafiy
10965. Намоз инсон ҳиссиётини назорат қилишда асосий сабаблардан биридир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. Қачон унга ёмонлик етса, чидамсиздир. Ва қачон яхшилик етса, кўп ман қилувчидир. Намоз ўқувчиларгина мустаснодир”, дейди.

(Маъориж сураси, 19-22-оятлар).

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
10967. “Банда гуноҳи сабабли душманига мағлуб бўлади.
Салафлардан бирлари бир кишини учратди. У қўпол муомала қилди ва таҳқирлади. Шунда у зот: “Тўхтаб тур, мен уйимга кириб чиқай” деди. Уйига кириб, Аллоҳга тазарру билан сажда қилди, гуноҳларига тавба қилди ва Роббисига юзланди. Қайтиб чиққанида нариги киши: “Нима иш қилдинг?” деб сўради. У зот: “Мендан сени устун келишингга сабаб бўлган гуноҳимдан Аллоҳга тавба қилдим” деди.
Демак банда, душманлик ва адоват билан устун келинган, унга ҳукмронлик қилинган, ерга урилган чоғида насуҳ тавбадан кўра фойдалироқ нарса йўқдир”.

“Бадоиъул фавоид” асаридан.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
​​Бир суннатга эргашиб...

Ташқарига чиқсам, шаррос ёмғир қуйяпти... Ёмғирдан ивиб кетишдан қўрқиб, дарров соябон тутдим. Аммо бу ёмғир Аллоҳнинг раҳмати эканлигини бир зум унутдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига кўра, ёмғир ёғаётган пайтда дуо қилишимиз кераклиги ёдимга тушди.

У зот алайҳиссалом: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», деганлар. (Абу Довуд ривояти). Интернетдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёға бошлаганида ўқиган дуони қидира бошладим. Ниҳоят топдим!

Ул зот алайҳиссалом ушбу дуони ўқир эканлар:
«Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ».

«Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман».

❄️Дуони ўқидим.

Барчамизга кузнинг ёмғирли кунларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ чиройли дуолар билан қарши олиш насиб қилсин...

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
УЗУК ҚАЙСИ ҚЎЛГА ТАҚИЛАДИ?
💍
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу айтди:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларига узук тақар эдилар". Термизий ривояти.

Таҳқиқ гап:
Ўнг ва чап қўлнинг иккисига ҳам узук тақиш жоиз.

Байҳақий роҳматуллоҳи алайҳ:
"Абу Бакр сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Али ибн Абу Толиб, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумлар чап қўлларига узук тақар эдилар", деди.

УЗУК ҚАЙСИ БАРМОҚҚА ТАҚИЛАДИ?

Анас розияллоҳу анҳу:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари мана бунда эди деб, чап қўлининг жимжилоғига ишора қилди”.

Имом Нававий:
“Мусулмон эркаклар жимжилоғига узук тақишлари суннатлигига ижмоъ қилганлар, аёллар эса барча бармоқларига узук тақсалар бўлади”, деди.
Жимжилоқ ва ундан олдинги бармоққа узук тақиш жоиздир.

УЗУК ТАҚИШ ҚАЙТАРИЛГАН БАРМОҚ

Ибн Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Али розияллоҳу анҳунинг:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени ипак аралашган каноп кийимдан ва қизил чойшабдан ҳамда кўрсаткич ва ўрта бармоқларига ишора қилиб бу ва бунга узук тақишимдан қайтардилар”, деяётганини эшитдим” Термизий ривояти.

ҚАЙСИ НАРСАДАН ЯСАЛГАН УЗУКЛАРНИ ТАҚСА БЎЛАДИ?

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиллодан узук тақиб, унинг кўзини қўлларининг кафти тарафига қилиб олдилар. Унга Муҳаммад Расулуллоҳ лафзларини нақшини солдирдилар. Одамлар ҳам у зот каби тиллодан узук тақишни бошладилар. Расулуллоҳ одамларни тиллодан узук таққанларини кўргач ўз узукларини ечиб қўйдиларда, буни энди тақмайман, дедилар. кейинроқ кумушдан узук тақа бошладилар. Одамлар ҳам кумуш узук тақа бошладилар". Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг у узукни Абу Бакр, сўнгра Умар, сўнг Усмон розияллоҳу анҳумлар Арийс қудуғига тушиб кетгунича тақдилар" Муттафақун алайҳ.

Аҳмад ибн Ҳанбалдан узук тақишликда суннат нима? деб сўралганда, у зот: "Қавмнинг узуклари фақат кумушдан бўлар эди", деди (Ал-Масуатул фиқҳия. Ж.11. – Б. 25).

Узук дейилганда асосан унинг халқаси назарда тутилади. Шунга кўра халқаси кумушдан бўлиб, кўзи қимматбаҳо тошлардан ясалган узукни тақиш жоиздир.

ТАҚИШ МАН ҚИЛИНГАН УЗУКЛАР

"Тош, темир, сариқ мис, бронза, тиллодан узук тақиш ҳаром саналади"
(Баҳрур роиқ).

Жомиъус сағирда келтирилади:
“Фақатгина кумуш узук тақилади. Бу эса тош, темир, сариқ мис, бронза узукларни тақиш ҳаромлиги борасида ҳужжатдир” (Иноя шарҳул Ҳидоя).

УЗУК ВАЗНИ

Ҳанафий мазҳбида, киши узугини бир мисқолдан зиёда қилмаслиги лозим. Бир мисқол 4. 25 грамга тўғри келади.

АЁЛЛАР ТАҚИШИ МАН ЭТИЛГАН УЗУК

Ҳанафий мазҳабига биноан, аёл кишилар тилло, кумушдан бошқа металлардан ясалган узукларни тақишлари ҳаром саналади.

Темир, қўрғошин, бронза, сариқ мисдан бўлган узук аёлларга ҳам эркакларга ҳам бирдай ҳаром ҳисобланади. Бу борадаги далил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисдир:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сариқ мисдан узук таққан кишини кўриб:
“Менга нима бўлдики, сенда бутни ҳидини топаяпман” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини темирдан узук таққанини кўриб:
“Менга нима бўлдики, сенда дўзах аҳлини зийнатини кўраяпман”
дедилар”.

ИККИ ҚЎЛГА УЗУК ТАҚИШ

Аҳли илмлар каломига биноан бир узукдан кўпроқ узук тақиш жоиздир. Шунингдек, икки қўлга узук тақиш ҳам. Лекин, ўшанда фахрланиш, исроф ва ғурурланиш бўлмалиги лозим. Агар бўлса, ҳаром бўлади.

УЗУК БИЛАН ҲОЖАТХОНАГА КИРИШ

Агар узукка эҳтиромли сўзлар ёзилган бўлса, жумладан, унда Аллоҳ таолонинг зикри бўлса, ҳожатхона ёки ҳаммомга киришдан илгари уни ечиш лозим бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар узукларини ечиб қўяр эдилар” Термизий ривояти.

👉 t.me/Abdulhamid_Hanafiy
​​Пайғамбаримиз С.А.В айтадилар: “Бир соат тафаккур қилиш инсон ва жинларнинг ибодатидан яхшироқдир”.

Ҳасан Басрий дан ривоят қилинади, Абу Дардо айтадилар: “Аввало, олим бўл! Лоақал, таълим олувчи ёки уларни севувчи ёхуд уларга эргашувчи бўлгин. Аммо бешинчи одам (мазкур тўрт хислатдан ташқаридаги) бўлмагинки, ҳалок бўлурсан”

Жололиддин Румий: “Гўё сизлар илм олишда балиққа ўхшанглар, балиқ сувга тўймагани каби сизлар ҳам илм ичида юриб илмга тўйманглар”, – деганлар.

Абул Баракот  “Мадорикут-танзил” тафсирларида бир муборак ҳадиси шарифни келтиради:
Пайғамбаримиз С.А.В  ﷺ айтадилар: “Бир толиби  илм бир қабристоннинг ёнидан ўтса унинг шарофати билан 40 кун  қабрда азоб тўхтайди”, деганлар.

Қуръони Каримнинг энг аввал нозил бўлган сурасидa хам «Иқроъ» –«Ўқи»деган хитоб ўқишга ва илмга даъватдир.
Аллоҳим! Бизларни илм билан сўзлаб, ҳилм билан буюрганингга риоя қиладиганлардан қилгин!

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Audio
AudioLab
📚 SHAMOILUR-ROSUL 📚(ِشَمَائٍلُ الرَّسُول) kitobidan

📌 6-DARS 📌

🎙Ustoz: ABDULHAMID HANAFIY
✍️Kitob muallifi: SHAYX YUSUF AN-NABAHANIY

Guruh havolasi:
👉 https://t.me/+LAFjxZnnfJ1iOWU6 👈

Kanalga ulanish uchun:
👉 https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy 👈
SHAMOILUR RASUL
Ustoz Abdulhamidning jonli darslari🎙📚
📚 SHAMOILUR-ROSUL 📚(ِشَمَائٍلُ الرَّسُول) kitobidan

📌 8-DARS 📌

🔹️Allohumma solli a'laa Sayyidinaa Muhammad

🎙Ustoz: ABDULHAMID HANAFIY
✍️Kitob muallifi: SHAYX YUSUF AN-NABAHANIY

Guruh havolasi:
👉 https://t.me/+LAFjxZnnfJ1iOWU6 👈

Kanalga ulanish uchun:
👉 https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy 👈
🌙 assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh

🎙 Ustoz ABDULHAMID HANAFIY ning
📚 Rosululloh sollallohu alayhi vasallamning shamoillariga oid – "Rosulning shamoiliga yetishish vositalari: وسائل الوصول إلى شمائل الرسول kitobidan darsliklarining mundarijasi 📌

kitob muallifi: Shayx Yusuf ibn Ismoil an-Nabahiy

📌 1-DARS | 📌 2-DARS

📌 3 DARS | 📌 4-DARS

📌 5-DARS | 📌 6-DARS

📌 7-DARS | 📌 8-DARS

📌 9-DARS |

👉 kurs haqida ma'lumot

👉 kitobning pdf varianti

Ustoz Abdulhamid Hanafiyning rasmiy sahifalariga obuna bo'ling:⬇️⬇️

👉 t.me/Abdulhamid_Hanafiy
ЗИКР ИХТИЁРИЙ НАРСА ЭМАС, АЛЛОҲНИНГ БУЙРУҒИДИР
🕋
Маълумки, Қуръони каримнинг 80 дан ортиқ оятида Аллоҳни зикр қилиш буюрилади. Шулардан баъзилари билан танишиб ўтсак.
Қуръони каримнинг “Аҳзоб” сурасида шундай амр қилинади: “Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар! Ва эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар” (41-42-оятлар).

Оз эмас, кўп зикр қилинглар, дейилмоқда! Оят ҳар ҳолда тушунарли бўлгани учун тафсирига ўтмаймиз-да, Қуръонда келтирилган мунофиқларнинг сифатларидан бирини бир бор эслайлик. Оятда айтиладики: “Мунофиқлар намозга зўрма-зўраки туришади. Намоз ўқишни хоҳлашмайди, лекин одамлар мажбурлашганидан кейин, одамлардан уялиб намозга туришади. Одамларга риёкорлик қилишади”.
Яъни уларга манфаати бўлмаганлиги учун риё билан, хўжакўрсинга намоз ўқишади. “Аллоҳни зикр қилмайдилар. Илло, кам зикр қилишади” (Нисо сураси, 142-оят).

Яъни мунофиқлар Аллоҳни камдан кам ёдга олишади.
Демакки, Аллоҳни кам зикр қилиш, Қуръонда айтилишича, мунофиқларнинг сифати экан.
Биз умматларига эса Аллоҳни кўп зикр қилиш буюрилган. Бошқа ояти каримада: “Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар” (Жумъа сураси, 10-оят).

Юқоридаги оятлардан маълум бўладики, зикр айтиш Аллоҳнинг амридир, зикр айтишга биз масъулмиз. Аллоҳнинг ризолигига эришишнинг энг қисқа ва йўли, энг кўп савоб келтирадиган йўл зикрдир. Сен бошқалар билан ишинг бўлмасин. “Бошқалар зикр айтмайди-ку, керак бўлса намоз ҳам ўқимайди, у қилмайди, бу қилмайди, кайфу сафо қилади” дема, ўзингни бил. Бизга бошқалар эмас, Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намуна бўладилар. Саҳобалар ва бошқалар ўрнак бўладилар...
Бизга ёмон одамлар эмас, яхши одамлар ўрнак бўлиши керак. Шунинг учун сиз доим зикр қилишга ҳаракат қилинг. Зикрни ҳар доим қилишингиз мумкин. Кун бўйи, хоҳлаган вақт қила оласиз. Зикр учун макруҳ вақи йўқдир.
Эрталаб, пешинда, қуёш чиққандан кейин, завол вақтда, қуёш ботаётганда... ҳар вақт қила оласизлар. Шароитингизга қараб, қачон ишларингизни битирсангиз: “Энди зикримни қилай деб”, бир чеккага ўтириб, ҳам вазифаларингизни адо этишингиз мумкин.

НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДА КУНДАЛИК ЗИКРЛАР ОДОБИ

1. Агар кароҳат вақти бўлмаса, икки ракат намоз ўқилади. Тиззалар устида қиблага қараб ўтиради.
2. Истиғфори шариф (Астағфируллоҳ ал азийм ва атубу илайҳ) – 25 марта айтилади.
3. Бир марта “Фотиҳа” сураси (Алҳамду) ва уч марта Ихлоси шариф (Қул ҳуваллоҳу аҳад...) ўқилади. Қилинган хайрли ишлар савоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, Нақшбандия устозларининг руҳига бағишланади. Муршид ҳаққига дуо қилинади. Кўзлар юмилади.
4.Робитаи мавт (ўлимни эслаш) – 5 дақиқа.
5. Робитаи муршид (Шайхни эслаш) – 5 дақиқа.
6. Аллоҳ таолонинг қудрати, азамати, берган неъматларини тафаккур қилиш – 5 дақиқа.
7.Тил танглайга қўйилиб, қалб билан 500 марта “Аллоҳ” дейилади. Ҳар 100 мартадан сўнг: “Илаҳи, Анта мақсуди ва ризака матлуби”, дейилади.

ЖАҲРИЙ ЗИКРЛАР

1. Калимаи Тавҳид (Ла илаҳа иллаллоҳ) -100 марта.
2. Саловати шариф (Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала оли саййидина Муҳаммад) – 100 марта.
3. Истиғфори шариф (Астағфируллоҳ ал азийм ва атубу илайҳ) – 100 марта.

МУҲОСАБАИ НАФС

Ҳар кеча ётишдан олдин кун бўйи қилинган ишлар ҳисоб-китоб қилинади. Савоб ишлар қилинган бўлса, истиғфор айтилади. Ўтказилган кунни умр, ётоқни қабр билиб, эртанги кунга тайёргарлик кўриб ётилади.

📚“Шайх Умар Форуқ Сайдо ал-Жазарий-Нақшбандийнинг “Тасаввуф сирлари” китобидан олинди”.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз" китобидан.


t.me/Abdulhamid_Hanafiy
КЕЧИРИМЛИЛИК – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

Имом Ҳусайн Р. А билан ота бир укаси Муҳаммад ибн Ҳанафий ўртасида бироз келишмовчилик юзага келди. Муҳаммад ибн Ҳанафий акасига хат ёзди:
“Ассалому алайкум. Сизнинг отангиз ҳам, менинг отам ҳам Али ибн Абу Толиб. Демак, бу томондан мен сиздан афзал бўла олмайман, сиз ҳам мендан афзал бўла олмайсиз. Аммо менинг онам Бани Ҳанифадан бўлган бир аёл, сизнинг онангиз эса – Фотимайи Заҳро! Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, менинг ер юзи тўла онам бўлса ҳам, сизнинг онангизга тенг бўла олмайди. Менинг хатим сизга етиб бориши билан мени рози қилиш учун етиб келинг. Чунки сиз фазл соҳиби, бинобарин, шундай олижанобликка лойиқ ва муносибсиз”.
Имом Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳанафийнинг хатини ўқиб, қаттиқ таъсирланди. Унга нисбатан фикри ўзгарди. Бориб укасини рози қилди. Ўзига муносиб олижанобликни адо қилди.

“Расулуллоҳ С. А. В ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Сиз ҳам ётишдан олдин дилингизни оғритганларни кечиринг ва тоза юрак билан ором олинг!
Хайрли тун!

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёл (бошқа) аёлга тегиниб, кейин эрига уни кўз олдига келтирадиган даражада таърифлаб бермасин», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#кун_ҳақиқати

— Ҳамма нарсамдан айрилаётгандек ҳис қиляпман ўзимни... Юрагим хотиржам эмас!
— Дарахтларга қара, ҳар йили япроқларини йўқотадилар, лекин ҳамон тик оёқда туришибди...
Сен сабр қил, шукр қил ва дуо қил...

Шамс Табризий

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти).
Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор.
Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.
Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.
Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.
Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.

Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Фойдали маслиҳат :

📜Қуръон ёдлашни мумтоз(классик) мавританча услуби

1-кун
1. Қуръони каримдан ёдламоқчи бўлган саҳифани кўчириб ёзиб олинг.
2. Уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этинг.
3. Ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг. Сиз баъзида саҳифага қараб тиловат қилинг. Ўзингизни зўриқтириб қўйманг, орада танаффус қилиб туринг. Ўқилганларни ҳисоби учун тасбеҳ ишлатинг ва ҳар 100тада дам олинг. Бунга 4 ярим соатча вақт кетади. Қуръондан бир саҳифани ўқишга бўлса, 1 минутча вақт кетади.

2-кун
1. Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).
2. Энди кеча ёдланган саҳифага қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.

3-кун
1. Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).
2. Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.
3. Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 мартага такрорланг

4 -кун
1. Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).
2. Учинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.
3. Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 мартага такрорланг.
4. Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 10 марта такрорланг.

1 кун: 500 такрор
2 кун: 500 такрор такрор +150
3 кун: 500 такрор +150+75
4 кун: 500 такрор + 150 + 75+ 10

5- кун
4 - кундаги вазифаларни бажаринг. Шу билан бирга матнлар ўртасини тўғри бирлаштираётганингизга ишонч қилиш учун уларни жамлаган ҳолда бир неча марта ўқинг.

👉 Ушбу мавританча Қуръон ёдлаш услубининг афзаллиги шундаки, оятларни ёдлашла жуда кўп такрорлашингиз шарт бўлмайди. Лекин бу услубни ишлатиш шуни англатадики, сиз миянгизда ўрнашиб қолган ўз-ўзидан такрорланадиган оятларни эшитасиз, ҳатто интенсивлиги, давомийлиги сабаб уларни тушингизда кўра бошлайсиз. Шунингдек, бу услубнинг асосий фойдаси - иншааллоҳ, натижаси кафолатли эканидадир.

Изоҳ: Мавритания - (Жумҳуриятил исламиятил Мавритания) — Африканинг шимоли-ғарбидаги давлат. Майдони 1031 минг км². Аҳолиси 4,3 млн. киши. Пойтахти — Нуакшот шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 12 вилоятга бўлинади.

Бобур Аҳмад тайёрлади.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
ТУШКУНЛИК САБАБЛАРИ ВА ДАВОСИ

Тушкунлик сабаблари:
Диндан узоқлашиш.
– гуноҳ-маъсиятга ботиш.
Аллоҳга таваккул қилмаслик.
– ҳеч қандай мақсадсиз яшаш.
бекорчилик.
– илмга қизиқмаслик, китоб ўқимаслик.
– касаллик, қарздорлик, муваффақиятсизлик.
камбағаллик.
– келажак ҳақида ёмон ўй-хаёллар таъсирига тушиб қолиш.
– дунёга муккадан кетиш, орзу-ҳавасларга берилиш.
– худбинлик (фақат ўзини ўйлаш).
– жисмоний ҳаракатнинг камлиги...

Тушкунлик давоси:
– Аллоҳнинг тақдирига имон келтириш;
– доим Аллоҳга таваккул қилиш, Ўзидан мадад сўраш;
– иши юришиб, ошиғи олчи бўлиб турганда Аллоҳга дуо қилиш, ҳамду санолар айтиш, тоат-ибодат қилиш. Шунда Аллоҳ қийин дамларда бандасига ёрдам беради;
– ўзини қўлга олиш, бўшашмаслик;
– мақсадга етиш учун тинимсиз интилиш;
– бирор масъулиятни ҳеч иккиланмасдан зиммасига олиш, уни бажаришга жидду жаҳд қилиш;
– ҳаётимни яхши тарафга ўзгартира оламан, деб ишониш;
– Пайғамбарлар, солиҳ кишилар қиссаларини ўқиш...

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Инсон тўрт сифатнинг биридан асло холи бўлмайди:
Сабуъий-ваҳшийлик хислатлари, баҳоим – ҳайвоний хислатлар, шайтоний – шаккоклик хислатлари ва рубубий – худбинлик хислатлари. Шунинг учун ҳам Қуръони карим асосий эътиборни қалбни поклашга қаратади. Чунки қалб жисмнинг амири ва подшоҳидир. Қачонки қалб покланар экан, барча бадан амаллари ибодатга айланади. Масалан, кўз қалбнинг буйруғи билангина очилади.

Шайх Фатҳуллоҳ Жомий раҳимаҳуллоҳ.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy