АОКА | Сурхондарё
7.92K subscribers
8.01K photos
1.6K videos
6 files
6.44K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан ўтказиладиган очиқ мулоқотига тайёргарлик

10 август ҳолатига
кўра,
«Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига 1982 та мурожаат келиб тушган.

1100 қисқа рақамли ишонч телефони орқали
– 734 та
Business.gov.uz ахборот портали орқали
– 318 та
Бизнес-омбудсман сайёр қабули орқали
– 930 та

Мурожаатларда кўтарилган асосий масалалар

Банк, молия ва кредит масалалари – 642 та
Инфратузилма масалалари – 285 та
Ер, кадастр, архитектура масалалари – 277 та
Солиқ масаласи – 179 та
Бошқа масалалар – 615 та

Энг кўп мурожаат тушган ҳудудлар

Қорақалпоғистон Республикаси – 274 та
Қашқадарё вилояти – 181 та
Тошкент шаҳри – 182 та
Самарқанд вилояти – 177 та
Навоий вилояти – 147 та

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиз туманидаги таълим муассасалари янги ўқув йилига тайёр

2023-2024
янги ўқув йилига Термиз туманидаги 30 та умумий ўрта таълим мактаблари шай ҳолатга келтирилди. Қолган 3 та (3-, 22-, 25-сонли мактаблар) умумий ўрта таълим мактабларида бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Мактабларда дарслар 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида" 2022 йил 23 декабрдаги ПФ-270-сон фармони асосида, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади.

Ушбу дам кунлари сентябрнинг дастлабки 3 кунини ўз ичига олади:

1 сентябрь – жума (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь – шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь – якшанба (дам олиш куни).

Шу муносабат билан таълим муассасаларида дарс жараёнлари 4 сентябрдан бошланади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.L.” ва “Қ.Т.” МЧЖ норасмий раҳбари У.Ж. ва бошқалар тижорат банки хизматлар марказидан “S.L.”  МЧЖга лимончилик учун иссиқхона қуришга мақсадида ажратилган кредитни “Қ.Т.” МЧЖга ўтказиб, амалда замонавий иссиқхона ташкил этмосдан, сохта ҳужжатлар орқали ушбу маблағни лизинг тўловлари ва бошқа мақсадларга йўналтириш орқали жами 1 млн АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштириш йўли билан  талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   

🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
1-синфга борадиган ўқувчилар учун “Президент совғаси” жамланмасини мактабларга етказиб бериш бошланди

“Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:

- Ўқувчи сумкаси
- 12 дона дафтар
- Расм дафтари
- Aкварел бўёқлари
- Рангли қоғоз
- Қаламдон
- Шарикли ручка
- Рангли қалам
- 2 дона оддий қалам
- Пластилин
- Елим
- 2 дона ўчирғич

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Қандай маҳсулотлар ёғни тезроқ эритишга ёрдам беради?

🌶 Аччиқ қизил қалампир таркибидаги мавжуд моддалар ёғларнинг эришини тезлаштиради ва энергия сарфини оширади, қорин ёғларидан халос бўлишга ёрдам беради.

🫖 Кўк чой кўпроқ калория сарфлашга ёрдам беради.

🌱 Ялпиз калория сарфини оширади, ёғли таомлар туфайли килограмм ортишининг олдини олади ва инсулин сезгирлигини ўзгартиради.

🐟 Ёғли балиқ таркибида омега-3 ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, улар ортиқча вазн билан курашишда ёрдам беради.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
⚡️ Бугун — Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни

12 август — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларини самимий табриклаймиз.

Азиз солиқчилар!

Сизнинг давлат ва жамият тараққиёти, ижтимоий соҳа ривожи ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлидаги фидокорона меҳнатларингиз биз учун доимо қадрлидир.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файз-у барака, масъулиятли фаолиятингизда янги зафарлар тилаймиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда қамишлар орасига яшириб кетилган 10 кгдан ортиқ наркотик модда топилди

Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳудудидаги қамишзордан 10 килограмдан ортиқ опий моддаси топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ДХХ ходимлари томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё қирғоғидаги қамишлар орасига номаълум шахслар томонидан яширилган шубҳали полиэтилен қоп топиб олинган. Холислар иштирокида ушбу қоп кўздан кечирилганда унинг ичида 10 дона ўрамда гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлган. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу ўрамларда соф вазни 10 килограмм 38 грамм бўлган опий моддаси борлиги аниқланган.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизматнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик моддаси эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда. 

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Биз севиб истеъмол қиладиган чипслар саратонга олиб келишини биласизми?

Баъзилар картошка чипсларининг зарарини фақат унинг кўп ёғлилиги билан чегараланган деб ҳисобласа, баъзилари эса унинг хавфлилиги омили сифатида юқори шўрлигини кўришади.

Лекин юқорида санаб ўтилган зарарлардан ташқари, маълум шароитларда картошка чипслари таркибида саратон қўзғатувчи акриламид деб аталадиган заҳар бўлишини кўпчилик ҳисобга олмайди.

Бу заҳарли моддалар саратон эҳтимолини оширишдан ташқари, тананинг иммунитетини заифлаштириши ва ҳатто бепуштликка олиб келиши мумкин.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тилак қадрин билар одамлар,
Яхши ният қилар одамлар.
Дўстга тунги ором олдидан
Хайрли кеч тилар одамлар.

Хайрли кеч — ҳикматли истак,
Бу истакни буюрмиш юрак.
Хайрли кеч — фараҳли тунинг
Осойишта, тинч бўлсин, демак.

Ер юзида яшаган инсон
Майлига, у қаерлик бўлсин,
Тинч меҳнатда кунлари шодон,
Кечалари хайрли бўлсин.


https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Бугун Қурилиш соҳаси ходимлари куни

Президентимизнинг 2017 йил 7 августдаги ”Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига асосан август ойининг иккинчи якшанбаси “Қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб эълон қилинган.

Касб байрамини белгилашдан кўзланган мақсад юртимизда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, соҳада қўлга киритилаётган ютуқларни кенг тарғиб этиш, соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларни рағбатлантиришдан иборат.

Қадрли қурувчи ва бунёдкорлар!

Бугун нишонланаётган касб байрамингиз билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга қут-барака тилаймиз.

Қўлингиз ҳеч қачон дард кўрмасин, меҳнатингизнинг роҳатини кўринг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳаси ходимлари куни Сурхондарёда ҳам кенг нишонланмоқда

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Пойтахтимизда “Заковат” ўйини бўйича I Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда

Йирик халқаро интеллектуал турнирда бутун дунёдан йиғилган энг кучли билимдонлар ўзаро беллашув олиб бормоқда. Хусусан, турнирда 14та давлатдан 55 та жамоа иштирок этмоқда.

Иштирокчилар Ўзбекистон, Россия, Исроил, Кипр, Германия, Арманистон, Қозоғистон, Беларус, БАА, Латвия, Дания, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан ташриф буюрган. Турнир доирасида жамоалар “Заковат” ўйинининг спортча версияси ҳамда Брейн-ринг ўйини бўйича беллашишмоқда.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича,  
“Заковат” ўйинининг спортча версиясида ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланади, жумладан,  
1-ўрин: 100 миллион сўм;
2-ўрин: 60 миллион сўм;
3-ўрин: 40 миллион сўм.

Брейн-ринг ўйинида зафар қучган жамоага махсус тайёрланган I Осиё очиқ чемпионати кубоги топширилади.

Турнирнинг тантанали ёпилиш маросими бугун, 13 август куни соат 20:00да “Ўзбекфильм” павильонида бўлиб ўтади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo