АОКА | Сурхондарё
7.68K subscribers
9.31K photos
1.98K videos
7 files
7.47K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
🧍🏻‍♂️🧍🏻‍♀️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37,4 млн кишини ташкил этган.

Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 545,9 минг киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 809,5 минг киши


  2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 263,6 минг кишига кўп.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
❗️ Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.О. фуқаро У.Б.га тегишли “Қорабоғ” МФЙ ҳудудидаги цехга ўрнатилган электр ҳисоблагичга шикаст етказиб, 186,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

⚡️Халқпарвар

Ушбу ижтимоий ролик бир нафас тўхтаб, мулоҳаза қилишимиз учун...

Бугун давлат хизмати учун миллионлар ичидан биз танландик! Кимдир учун «давлат хизмати» шунчаки тушунча! Лекин турли соҳаларда садоқат билан ишлаётган кадрлар бу соҳанинг залворини, шарафли йўл эканлигини яхши англашади. Бугун шундай юзлаб, минглаб давлат хизматчилари сабаб, турмушимиз фаровон!

Баъзан, гўёки ҳаммаси аввал ҳам бўлган ёки бўлиши шарт деб ўйлаймиз. Аслида буларнинг тагида минглаб давлат хизматчиларининг кўринмасдек туюлган меҳнати мужассам бўлади.

Ҳурматли давлат хизматчиси, ушбу видеоролик сизни янги мақсадлар, янада ривожланиш, халқимиз билан ҳамфикр бўлиб, шижоат билан ишлашга ундашига ишонамиз!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
⚡️ Сунъий интеллект Евроиттифоқдаги 80 миллиондан ортиқ иш ўрнини «забт этади»

Жаҳон иқтисодий форуми 2027 йилга келиб Европада 83 миллионта иш ўрни йўқолишини башорат қилмоқда. Бундай ўзгаришларнинг асосий сабаби тез ривожланаётган сунъий интеллект ҳисобланади.

Тадқиқотда, шунингдек, 2027 йилгача 69 миллионгача янги иш ўрни яратилиши мумкинлиги айтилади.

McKinsey компаниясининг Европада бандлик келажаги тадқиқоти прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб 94 миллион европалик ишчи роботларнинг ривожланиб бориши туфайли қайта тайёрловга муҳтож бўлади.

McKinsey, шунингдек, ишчиларига сунъий интеллект ривожланиши билан энг кўп таҳдид соладиган соҳаларни аниқ келтиради. Улар жумласига – меҳмонхона ва жамоат овқатланиш объектлари (94 фоиз), санъат (80 фоиз), улгуржи ва чакана савдо (68 фоиз), қурилиш (58 фоиз) ҳамда транспорт ва логистика (50 фоиз) киради.

❗️ 2030 йилга бориб 21 миллион киши касбини ўзгартиришга мажбур бўлиши мумкин.

➡️ Батафсил

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 “Матонат” фильми (ҳаётий воқеаларга асосланган)

Ушбу фильм Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган “Мадад” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида суратга олинган.

Лойиҳада “Камбағалликдан фаровонлик сари” тамойили асосида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳуқуқий ва молиявий амалий кўмак бериш орқали уларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига эришиш мақсад қилинган.

Фильм бош қаҳрамони Сурхондарё вилояти Денов туманидан Дилором Юлдашева 2 йил олдин фожиали тасодиф туфайли 2 оёғидан ажралган ва ўз уйи деворларига қамалиб қолган ногиронликка чалинган инсон ролига кўникишга мажбур бўлган. Шундан сўнг рўй берган ҳодисалар унинг ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборди?

🎥 Фильмни кўриш
⤵️ https://youtu.be/rQGCS4aZxJQ

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.

Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар (Абу Нуъайм ривояти).

Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
#Диққат_эълон

⚠️ Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан учта туманда газ таъминоти вақтинча ўчирилади

⚡️ Ҳудудларда табиий газ етказиб бериш тармоқларини мавсумга тайёрлаш мақсадида учта туманда жойлашган AGRSларда ўрнатилган диафрагма қурилмаларини алмаштириш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан бугун, 31 октябрь куни қуйидаги ҳудудларда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади:

📍 Қизириқ туманида соат 10:00 дан 17:00 гача;

📍 Шўрчи туманида соат 10:00 дан 17:00 гача;

📍 Олтинсой туманида соат 13:00 дан 17:00 гача.

❗️Қурилмаларни алмаштириш ишлари якунлангандан сўнг, табиий газ таъминоти тикланади.

🔥 Газ таъминоти филиали юзага келаётган ноқулайликлар учун барча табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди ҳамда газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш лозимлигини эслатиб ўтади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
📊 Сурхондарё вилоятида аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот қанчани ташкил этди?

📈 2024 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Сурхондарё вилоятида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 13 344,4 минг сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 % га ўсди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 1 ноябрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган пресс-тур

🏢 Ташкилотчилар:
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Туризм ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари

🏘 Мақсад: Сина маҳалласига туризм қишлоғи мақоми берилиши муносабати билан бу ерда жойлашган қадамжолар, оилавий меҳмон уйлари фаолияти ҳамда миллий таомлар сайли билан таништириш

Манзил: Денов тумани Сина маҳалласи

🕚 Вақти: 14:00-19:00

🚌 Термиз шаҳридан автобус Матбуот уйи олдидан соат 9:00да жўнайди (“Баркамол авлод” кўчаси 30-уй).

🔰 Барча журналистлар ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз!

🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов натижалари маълум қилинди

Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг бугун ўтказилган навбатдаги йиғилиши 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов якунларига бағишланди. Уни ҳудудий сайлов комиссияси раиси З.Алимардонова бошқариб борди.

Таъкидланганидек, сайлов куни вилоят ҳудудидаги 865 та сайлов участкасида 1 млн. 70 минг 645 нафар сайловчи депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга овоз берди. Бу сайловчилар умумий сонининг 74,2 фоизини ташкил этади.

Овоз бериш натижаларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 6 нафар, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 50 нафар, шаҳар ва туман Кенгашларига 370 нафар, жами 426 нафар депутат сайланди.

Жумладан, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 20 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 12 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 9 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 4 нафар, Ўзбекистон Экологик партиясидан 5 нафар депутат сайланди. Сайланган 50 нафар депутатнинг 17 нафари (34 фоизи) хотин-қизлардир.

Йиғилишда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, матбуотда эълон қилиниши белгиланди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
🇺🇿 Ўзбекистон COP29да иштирок этади: самарали ҳамкорлик ва янги имкониятлар

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 11–22 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (BMT UNFCCC) иштирокчилари конференциясининг 29-сессиясига (COP29) қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

COP29 доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзбек маданияти, тарихи ва ноёб муҳити асосидаги анъанавий тамойиллар ва технологияларни акс эттирувчи Миллий павильон очилади. Анъанавий ўзбек хонадони – «ҳовли» намунаси бўлган павильон йиллар давомида ҳар бир ўзбек хонадони маскани бўлиб келган ҳовли муҳитини ўз ичига олади.

Бу ерда табиат уйнинг бир қисмига айланади: узум билан қопланган яшил майдонлар соя ва қулайлик яратади, анъанавий материаллар ва қадимий қурилиш усуллари эса экологик тоза ва барқарорликни ўзида мужассам этади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
🔥 Аҳоли учун табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари»

Ушбу тарифлар 2024 йил 1 майдан амал қилмоқда.

❗️ Иситиш мавсуми — ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойлари.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo