АОКА | Сурхондарё
7.59K subscribers
8.86K photos
1.84K videos
7 files
7.13K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
​​​​​​​​​​08.08

Бугун умримизнинг календарида,
Қизиқ рақамларга бўлурмиз иқрор.
Ажойиб рақамли бошланган бу кун,
Ҳар йили бир бора бўлгайдир такрор.

Икки ўхшаш рақам қувнатиб кўзни,
Чиройли тартибда ёзилар бугун.
Қарши олар бугун тонг чоғи сизни,
Саккизинчи ойдан саккизинчи кун.

Ҳар куни тонг отар... кунлар ҳам гулгун,
Ўтаверар ортиб ҳаёт юкини.
Ҳар қанча чиройли бўлмасин, бугун -
Аллоҳнинг яратган оддий бир куни!

Ассалому алайкум, янги кун муборак бўлсин!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тонгги тарона

🎼 “Ғунча”

🎬 Хушовоз хонанда Қобил Иброҳимов ижросида.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Бугун туғилган кун — Абдуқодир Донаев

Сариосиё тумани ҳокими Донаев Абдуқодир Ҳайдарович 1981 йилда Музработ туманида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори бўлган.

А.Донаев 2023 йилнинг январь ойидан буён Сариосиё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон танаси доимий равишда ўзгариб туради

Ҳар куни 100 га яқин сочлар (туклар) тўкилиб тушади ва уларнинг ўрнига янгилари ўсиб чиқади;

Тирноқлар ҳар 6 ойда тўлиқ янгиланади;

Тери юзаси ҳар ойда бутунлай ўзгаради;

Ҳар 4 ойда қизил қон таначаларининг янги бўлинмаси томирлар бўйлаб юриб боради;

Ҳар дақиқада 100 миллион янги ҳужайралар туғилади ва 100 миллиони йўқ бўлади;

Ҳар 10 йилда янги скелет;

Ҳар 15 йилда мушаклар янгиланади;

Тананинг унчалик тез ўзгармайдиган қисмлари ҳам бор:

Инсон юрагининг тахминан ярми туғилишидан ўлимигача у билан бирга бўлади. Унинг ҳужайралари жуда секинлик билан ўзгаради.

Биз билан умр буйи қоладиган бирдан-бир нарса бу - кўз гавҳарларидир, шунинг учун уларни эҳтиёт қилинг.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
“Ташаббусли бюджет”га киритилган таклифларнинг 25 фоизи Сурхондарёга тўғри келди

“Ташаббусли бюджет”нинг бу йилги 2-босқичига таклиф киритиш босқичи якунланди. Энг кўп таклифлар ички йўллар таъмирига оид.

Сурхондарё аҳолисининг фаоллиги янада ошган: жами 49 464 та ташаббуснинг ҳар тўрттадан биттаси шу ҳудудга тўғри келяпти. Вилоятдаги 238 та маҳалладан жами 12 279 та таклиф келиб тушган. Бу – жами ташаббусларнинг 25 фоизига тенг.

Айтиш керакки, воҳадошларимиз   таклиф киритиш бўйича доимий равишда 1-ўринни эгаллаб келмоқда. 2022 йилги 2-мавсумда вилоят аҳолиси 13 691 та (жами ташаббусларнинг 22 фоизи), 2023 йилги 1-мавсумда 9593 та (17 фоиз) ташаббусни илгари сурганди.

Овоз бериш 27 августдан бошланади. Ғолиб чиқиш учун энди 1,5 мингта овоз етарли бўлиши айтилган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу чархпалак дунё ичра мен ҳам, сиз ҳам омонатмиз,
Минг бир дардлар бошимизда, ҳар кун битта камомадмиз.
Тириклик ҳам ғаниматдир, тансиқ бўлди ширин жонлар,
Аллоҳимга шукур айтинг, бугун бормиз, саломатмиз!

Кунингиз хайрли бўлсин, азизлар!

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
⚡️Таъмирлаш ишлари сабабли эртага табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

“Шўртан-Шеробод“ магистрал газ қувурини “Мустақилликнинг 25 йиллиги“ кони учун қурилаётган Газни қайта ишлаш заводига боғлаш мақсадида эртага, 10 август куни соат 6:00 дан 18:00 га қадар вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги барча аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

“Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз“, дейилади “Hududgaz Surxondaryo“ газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарида.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Р. “Ялти” МФЙдаги “М.” фермер хўжалигига қарашли 50 сотих ер майдонини фуқаро Т.Х.га 45 минг АҚШ долларига сотишини айтиб, олдиндан 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Диний мазмундаги таъқиқланган материалларни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Маълум қилинишича,1995 йилда Денов туманида туғилган ва яшовчи Ғ.Ш. исмли шахс диний мазмундаги таъқиқланган материалларни ижтимоий тармоқнинг “Тик ток” саҳифаси орқали тарқатган.

Текшириб кўриш мақсадида унга тегишли бўлган материаллар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахснинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244 прим 1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Ўзингизни эҳтиёт килинг!

Замон оғир, дунё мураккаб,
Яшаяпмиз, юракни алдаб,
Ташвишлар ҳам бўларда, бир гап,
Ўзингизни эҳтиёт килинг!

Майли ҳаёт азобга солсин,
Дард дегани домига олсин,
Дунёлари бошидан қолсин,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Одамларга боқасиз, қуюқ,
Дейсиз: "унинг зарра гарди йўқ",
Қўйинг дўстим, кимнинг дарди йўқ,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Мана яшаб юрибмиз биз ҳам,
Босилгайдир, изтироб, из ҳам,
Туғилгансиз бир марта, сиз ҳам,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Қаранг, кўкда ой кўзин сузар,
Умр тотли, яшамоқ гўзал,
Ҳар неда бир ҳикмат бор, азал,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ҳар умрнинг бордир ёз-қиши,
Тугамайди ҳаёт ташвиши,
Жуда яқин ойнинг ўн беши,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Гоҳ дўстлардан кўнглингиз оғрир,
Ҳамма сиздан тортгандай бағир,
Оилангизга кераксиз ахир,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Фарзандлар хам борар улғайиб,
Яшаманг ҳеч маюс-мунғайиб,
Қани дўст, бир қўйинг жилмайиб,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ўлмасбек Самарқандий

•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман.

Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман.

Хулқи чиройли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман».

Кунингиз хайрли бўлсин, азизлар!

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида дунё бўйича 30-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) рейтингида:

2015 йилда 125 та мамлакат орасида 3 балл билан 125-ўринни;

2016 йилда 173 та мамлакат орасида 13 балл билан 168-ўринни;

2017 йилда 180 та мамлакат орасида 18 балл билан 167-ўринни;

— 2018 йилда
178 та мамлакат орасида 19 балл билан 168-ўринни;

— 2020 йилда
187 та мамлакат орасида 63 балл билан 44-ўринни эгаллаган.

— 2022 йилда 192 та мамлакат орасида 66 балл билан 40-ўринни эгаллаган.

🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Клавиатура овозидан матнларни ўқий оладиган алгоритм ишлаб чиқилди

Британиялик мутахассислар
фойдаланувчилар томонидан босилган тугмаларни товуш орқали аниқлайдиган алгоритмни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Hackaday” нашри хабар берди.

Ушбу алгоритм клавиатурада босилган тугмаларни уларнинг товушидан 97 фоиз аниқлик билан ажрата олади. Бу усулдан фойдаланиб хакерлар барча ёзилган хабарларни ўқиши мумкин. Махфийликнинг бузилиши маълумотлар ва паролларнинг хавфсизлигига ҳам дахл қилади.

“Масалан, паролни тераётганда одамлар мунтазам равишда экранларини яширишади, лекин клавиатура овозини пасайтиришмайди”, дейди тадқиқотчилардан бири.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Нима учун иссиқда помидор шарбатини ичиш керак?

▪️ Помидор шарбати витамин ва минераллар омборидир. У асаб тизимининг барқарорлиги учун масъул бўлган Б гуруҳининг элементларини ўз ичига олади.

▪️ Шунингдек, помидор шарбати иссиқ ҳавода ташналикни қондиришнинг ажойиб усули ҳисобланади. Бу танани терлаш билан фаол равишда тарк этадиган электролитларни тўлдиришга ёрдам беради.

▪️ Электролитлар – организм учун етарли миқдорда қабул қилиниши муҳим бўлган минералларнинг ионли эритмалари (тузлари). Ушбу моддалар соғлом асаб ва мушакларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Бу эса танадан токсинларни олиб ташлашга ёрдам беради.

▪️Помидор шарбати эса нафақат ташналик билан курашади, балки қонни суюлтиради, бу ҳам иссиқда жуда муҳимдир.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 АОКА тизимидаги Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежи 2023/2024 ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича умумтаълим мактабларнинг 11-синф ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўқишга қабул қилади:

Матбаа ишлаб чиқариши
Компьютер тизимлари ва мажмуалари
Бухгалтерия
Тикувчилик (модельер-конструктор)
Кутубхонашунослик

📁 Қабул 10 августдан 10 сентябрга қадар давом этади.

😉😉😉😉😉😉

📌 Коллежга ўқишга кириш учун kollej.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Электрон ариза;

Мактабнинг 11-синфни тугатганини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

3х4 фотосурат.

😉😉😉😉😉😉

💼 Таълим бериш 1,5-2 йил муддатда кундузги ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида амалга оширилади.

🤵 Ҳужжатлар республиканинг барча ҳудудларидан ва чет эл фуқароларидан ҳам қабул қилинади.

📞Батафсил маълумотлар учун телефон рақамлари: 97-741-82-77 | 97-441-82-77| 97-740-33-29| 90-905-31-25 |71-244-64-54

📱 Telegram: https://t.me/MatbaaQabul

👇Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ҳамид Раҳматуллаев кўчаси, 3-уй.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз”

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 2023 йилнинг 3 сентябрь куни мамлакатимизнинг 16 та шаҳри – Тошкент, Нурафшон, Гулистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукусда “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирокида “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида ўтказиладиган мусобақада югурувчиларга пойтахтда 3 ва 10 километрга тенг бўлган икки хил масофа, бошқа шаҳарларда 3 километрлик битта масофа тақдим этилади.

3 км масофада 9 ёш ва ундан катталар, 10 км масофада 14 ёш ва ундан катталарнинг иштирок этишига рухсат берилади. Югуриш мусобақаси барча шаҳарларда бир вақтда – соат 6:30 да старт олади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Соғлом ҳаётни танланг ва сафимизда бўлинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси С.О. фуқаро Д.И.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 8,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Она бор дунёда яшаш бошқача

Она бор дунёда яшаш бошқача,
Онанинг таърифию меҳри бошқача.
Кирса ҳамки ҳатто тўқсон, юз ёшгача,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача.

Яшайди онамиз бизларни ўйлаб,
Туну кун Худодан бахтимиз сўраб.
Онасиз қолганлар тўймайди йиғлаб,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача.

Одамда мартаба, обрў бўлса ҳам.
Қўлида миллионлаб пули бўлса ҳам,
Ёнида отаси ҳаёт бўлса ҳам,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача.

Оналар доимо ҳурматда бўлсин,
Фарзандин бахтини албатта кўрсин.
Етимлик дардининг азоби қурсин,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача.

Етимлик дардини етим билади,
Унинг бу дунёси бир кам бўлади.
Ўзидан ўтганин ўзи билади,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача.

Онангиз умрига умр тилайман,
Бир умр туганмас бахтни тилайман.
Онаси йўқлардан узр сўрайман,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Бугун туғилган кун — Ҳусниддин Мамадиев

Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Мамадиев Ҳусниддин Норбоевич 1984 йилда Ангор туманида туғилган.

2005 йил Ўзбекистон миллий университети, 2012 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – социолог, ҳуқуқшунос, маданият, таълим ва фан социологияси.

Меҳнат фаолияти давомида Давлат бошқаруви академияси бўлим бошлиғи, Республика ёшлар маркази директори, Олмазор тумани ҳокимининг ўринбосари – “Ёшлик” шаҳарчаси ҳокими, Президент таълим муассасалари агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site