ALRISALAH | ibratli kanal
1.98K subscribers
9.74K photos
9.66K videos
116 files
1.4K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
  ХАТМ

Хатм – тугатиш, якунлаш. Таровеҳ намозларида Қуръони каримни бир ойда энг камида бир марта ўқиш.

👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАМАЗОН МУБОРАК!

Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамиз учун хайр-баракотли қилсин, бу ойда ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.

Муборак Рамазон ойини мўмин ‎бандалари учун бу дунёда қилинган барча гуноҳ ва хатоларига қалқон қилган, рўзани ‎Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таоло шу ойнинг ҳурматидан гуноҳларимизни мағфират ‎қилсин.

🌙🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟🌙

👇👇
@ALRISALAH_UZ
Соиб ибн Язиддан ривоят қилинади: «Саҳобалар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида Рамазонда йигирма ракъат таровеҳ ўқишар ва унда юзлаб оятларни хатм қилишар эди. Усмон ибн Аффон даврларида қиёмда узоқ туришганидан асоларга суяниб олишар эди».

Имом Байҳақий ривояти.

👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
Одобнинг қанчалар муҳим эканлигини билганингизда эди, Аллоҳдан ризқ ўрнига одоб сўраган бўлардингиз.

© Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

👇👇
@ALRISALAH_UZ
Аллоҳ уч хислатни яхшилик деб васф қилди:

«Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 184-оят)

«Садақа қилмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 280-оят)

«Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир» (Нисо сураси, 25-оят)

Демак, ушбу уч амални руза, садақа ва сабрни жамлаш улкан амаллардан экан.

👇👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ИШОНЧ

Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.

Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.

Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди.

Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир!

👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Намоз ӯқимасликка узр борми?

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

👇👇
@ALRISALAH_UZ
Aslo xafa boʻlma, Alloh iroda qilsa boʻlmaydigan ishni oʻzi yoʻq!😊


#kitobdan
Bismillahir Rohmanir Rohiym
Alloh Taolo foydalik ilm bersin

👇👇
@ALRISALAH_UZ
КУФР ВА ШИРК ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ

Биринчидан, кофирлик диндаги зарур нарсалардан бирини инкор қилиш билан бўлади. Бошқача қилиб айиганда, иймон келтириш вожиб бўлган ҳар бир нарсани инкор қилиш билан бўлади.
Мушрик диндаги зарурий нарсалардан бирортасини инкор қилмаслиги мумкин. Лекин Аллоҳ таолага хос сифатлардан бирида, Унинг ҳукмларида, исмларида ёки ишларида ширк келтириши мумкин.
Иккинчидан, куфр ўзининг барча турлари билан иймонга зид бўлиб, у билан жам бўла олмайди. Ширк эса гоҳида иймон билан жам бўлиши мумкин. Ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир ширк ҳам куфр эмас.
Бунга кичик ширк ва махвий ширк мисолдир.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "إن أخوف ما أخاف عليكم الشرك الأصغر". قال: يا رسول الله، وما الشرك الأصغر؟ قال: "الرياء".
قال رجل للنبي صلى الله عليه وسلم: ما شاء الله وشئت. فقال له النبي صلى الله عليه وسلم: "أجعلتني والله عدلا؟! بل ما شاء الله وحده". رواه أحمد.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг сиз учун энг хавф қилган нарсам кичик ширкдир”, дедилар.
“Эй Аллоҳнинг расули, кичик ширк нима?” дейишди.
“У риёдир”, дедилар у зот”.
Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга “Аллоҳ хоҳласа ва сиз хоҳласангиз”, деганида, у зот алайҳиссалом: “Нима, мени Аллоҳга тенг қилдингми?! “Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи хоҳласа”, дегин”, деганлар”.
Имом Аҳмад ривоят қилган.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من حلف بغير الله فقد أشرك". رواه أبو داود والترمذي وأحمد.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳдан бошқа ила қасам ичса, батаҳқиқ, ширк келтирибди”, деганлар”.
Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "أيها الناس اتقوا هذا الشرك فإنه أخفى من دبيب النمل". ...وكيف نلاقيه وهو أخفى من دبيب النمل يا رسول الله؟ قال: "قولوا: اللهم إنا نعوذ بك من أن نشرك بك شيئا نعلمه ونستغفرك لما لا نعلم". رواه أحمد.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй одамлар, ушбу ширкдан сақланинглар, чунки у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир” деганларида, у зотга:
“Эй Аллоҳнинг расули, агар у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлса, қандай қилиб ундан сақланамиз?”дейилди. Шунда у зот:
“Аллоҳим, биз сенинг Ўзингдан билган нарсамизни Сенга ширк келтиришимиздан паноҳ сўраймиз, билганимизда истиғфор айтамиз”, денглар”, деб жавоб бердилар”.
Имом Аҳмад ривоят қилган.

Ушбу зикр қилинган қилгувчи муртад ёки кофир бўлгани ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳукм чиқмади. Шунингдек, шаҳодат калимасини қайтариш ёки иймонини янгилаш ҳақида ҳам амр бўлмади.
Шунга ўхшаш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллаа Аллоҳдан ўзга билан қасам ичган одамнинг муртад ёки иймондан чиқувчи мушрик бўлгани ҳақида ҳукм қилмаганлар.
Ҳаттоки, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан исломнинг арконлари ҳақида сўраган аъробий ҳақида: “Отасига қасамки, агар рост гапирган бўлса, нажот топди”, деганлар. (Бухорий).
Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпгина саҳобаларнинг исмларини ўзгартирганлар. Лекин ўша исм эгаларининг ширки ёки куфри ҳақида чиқармаганлар. Балки ширк гумони бўлгани учун ўша исмларга ўхшаш исмларини ман қилганлар.
Ушбуларнинг барчаси ширкнинг баъзи турлари катта гуноҳ бўлса ҳам, куфр эмаслигига далилдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ишлар ҳақида шиддатли гапларни айтганлари эса ширк ва жоҳилиятга сабаб бўладиган йўлларни тўсиш, Ислом ва тавҳиднинг таъсирини кўтариш учун бўлган.

(Жазоирий, “Ақийдатул мўмин” 105-106-бетлар).


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

“Руҳий тарбия, 1-жуз” китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ЭЙ, РАМАЗОН, УЛУҒ РАМАЗОН!

Аллоҳ таъоло сени қанчалар муборак...қанчалар севимли...қанчалар улуғ...қанчалар муқаддас қилгандир..

ЭЙ, РАМАЗОН!..бутун дунё мусулмонлари...сенинг ташрифингга тайёргарлик кўряптилар...ва дуо қиляптилар...қанча солиҳлар...ва қанча валийлар...сени кутиб олишга жонсараклар..ва сени кутишликдаги ҳар соатни...санаб-санаб ўтказяптилар..

ЭЙ, РАМАЗОН!..сен жудаям ажойибсан...бизнинг Набиййимиз...соллаллоҳу алайҳи васаллам...У зотга жону-боримиз фидо...ражаб ойини кўрган заҳотлари сени эслашни бошлаб юборар эдилар..Эй, Аллоҳим! Биз учун Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил..ва бизларни Рамазонга етказ дея..

ЭЙ, РАМАЗОН!..Аллоҳ таъоло сенинг халтангни ...саодатлар ила тўлдириб юборди...Аллоҳ таъоло Қуръони покдек улуғ китобини...сенинг бир кечангда...лавҳи маҳфуздан осмон дунёсига нозил қилди...Воҳ, Рамазон, воҳ!..Қуръони покдек тухфа сенинг покиза кечангда...бу уммати муҳаммадияга насиб бўлди..

ЭЙ, РАМАЗОН!..сенинг номинг ҳам Қуръони каримда зикр қилинган...шунинг учун ўзинг ҳам муборак ва номинг ҳам муборакдир..

ЭЙ, РАМАЗОН!..сенинг халтанг тўлиб тошган...сен раҳмат, мағфират, дўзахдан нажот ойисан...сен сахийлик ва ғамхўрлик ойисан..

ЭЙ, РАМАЗОН!..сенинг кундузларинг пок, кечаларинг мунаввар ва муаттардир..

ЭЙ, РАМАЗОН!..сен яна келяпсан...тамом шону-шавкат ила..тамом иззату-ҳурмат ила...маълум эмас бу сафар сен қанча гуноҳкорларнинг покланишига сабаб бўласан..

ҲА, РАМАЗОН, ҲА!..биз биламиз...сенинг кечаларингдаги нур қанча қанча шаробхўр, фосиқ, зинокор, қароқчи...ва ўғрини пок қилиб жаннатий қилиб юборади..

ҲА, РАМАЗОН!..биз биламиз...сен жуда сахийсан..сенга Аллоҳ таъоло катта куч ато қилди...Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом...Пайғамбарларга алайҳимуссалом нозил бўлар эдилар...Эй, Рамазон!..у сенинг бир кечангда умматнинг шундай одамлари ҳузурига келади...улар...қаттиқ йиғлайверадилар..йиғлаб-йиғлаб Роббиларидан сўрайверадилар...кўп кўп тиловат қилаверадилар..

ЭЙ, РАМАЗОН!..ҳа, бу сенинг ҳақиқатингки...қадр кечасида...Руҳул қудс фаришталарни олиб ерга тушадилар...ва бахтли одамлар учун омонлик сўраб дуо қиладилар..

ЭЙ, РАМАЗОН!..биз биламиз...сен келган заҳотинг жаннат эшиклари очилади...Эй, Аллоҳ! Бизга ҳам жаннатни ато қил...ва сен келган заҳотинг дўзах эшиклари ёпилади...Эй, Аллоҳ! Бизларни ҳам дўзахдан сақла...

ЭЙ, РАМАЗОН!..биз биламиз...сен баракалар бўлиб келяпсан...сен бизнинг дардларимизга даво бўлиб келяпсан...тезроқ кел...Эй, Баракалар ойи!..барча сени кутяпти..

ҲА, РАМАЗОН!..сен келяпсан...сенинг ёқимли қадамларинг овози эшитиляпти...масжидларда сенинг зикринг бошланиб кетган...умра қилувчилар эҳром боғлаганлар...Қуръон ўқувчилари...ҳар дақиқаларни санаяптилар...марҳабо!..хуш келибсан!..эй, Рамазон!..энг бахтиёр кишилар...сенинг муқаддас кунларингда...ҳар куни Қуръони покни бир хатм қиларлар...заифлар уч кунда бир хатм...маълум эмас қисматимизда нималар битилган?..Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам Қуръони мажидни ўқишни...ва эшитишни осон қил...кейин қабул ҳам қил..

ЭЙ, РАМАЗОН!..жуда кўп одамлар...ўзларининг хамёнлари ва сейфларини очиб қўядилар...рўзадорларга ифтор едирадилар...мухтожларга садақалар қиладилар...маълум эмас бизнинг қисматимизда нималар ёзилган?..Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам бу амалларни осон қил...жуда кўп одамлар бу ойда мағфират қилинадилар...аршдан эълон бўладики...уларнинг номини дўзах рўйҳатидан чиқариб, жаннат рўйҳатига ёзиб қўй дея...Эй, Аллоҳ! Биз ҳам айни шу фазилатларни сўраймиз..

ЭЙ, РАМАЗОН!..жуда кўп одамлар...сенинг келган заҳотинг худди чўчқа гўшти четга ташлангандек, гуноҳларни ташлайдилар...Эй, Аллоҳ!..бизларни ҳам улардан қил..

   Мавлоно Муҳаммад.

Тажимон.   Адулқайюм  Комил.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси☝️🏻

👇👇
@ALRISALAH_UZ
Assalomu Alaykum Azizlar!
Kirib kelgan Ramazon oyi barchamizga Muborak bo’lsin!
Xayr baraka keltirsin, Ilm-Ma’rifatda ramazondan oldingi holatdan bir necha pog’ona yuksalish nasib qilsin!

Musilmonlarga Alloh taolo yordamchi va nasiyr bo’lsin!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мархабо рамазон !!!

Мархабо рахмат ойи !!!

Мархабо мағфират ойи !!!

Мархабо қурон ойи !!!

Рамазон муборак бўлсин !

👇👇
@ALRISALAH_UZ
1 Ramazon 1445-yil hijriy
2024 yil 11-Mart Dushanba ☘️ milodiy


#RAMAZON_MUBORAK

☪️ ҚУРЪОН НОЗИЛ БЎЛГАН ОЙ

“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир” (Бақара, 185-оят).

👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойининг биринчи тонги муборак бўлсин!

Бугунги муборак кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.

Барча рўзадорларга Аллоҳдан чиройли сабр ва сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз! 🤲👇

Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга улашинг

@ALRISALAH_UZ