ALRISALAH | ibratli kanal
1.91K subscribers
9.82K photos
9.81K videos
116 files
1.43K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
ДИН НАСИҲАТДИР
#ҳадис_шарҳи

37-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Яқинда «Дин насиҳатдир» – деган ҳадисни ўқиб қолдим. Шу ҳақда баён этсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш шахслар, жамиятлар ва халқларнинг ҳаётидаги муҳим амалдир. Мусулмонлар бу фарз амални тўла бажарса, жамият соғлом бўлади, яхшилик ва баракот кўпайиб, ёмонлик йўқолади. Аммо бундай масъулиятли иш тарк этилса, жамиятда турли хил низо ва келишмовчиликлар юзага чиқади.

Тамим Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дин насиҳатдир», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз...» (Оли Имрон, 110).

Ояти каримада яхши уммат бўлиш, бир-бирлари билан ўзаро насиҳатлашиб туриш нақадар улуғ иш экани маълум бўлади.

«Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир» (Тавба, 71).

Демак, мусулмон киши ёши катта ёки кичикми ким насиҳат қилса, унинг насиҳатига қулоқ тутиши лозимлиги шариатимиз талабидир. Айниқса, ёшларимиз улуғларимизнинг насиҳатларига қулоқ тутсалар кам бўлишмайди, иншоаллоҳ! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
НАСИЯ САВДОСИ
#савдо-сотиқ

38-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Ҳозирги кунда омма то-монидан қўлланилаётган «насия»га сотиш ёки сотиб олиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Насияга мол сотиш ва сотиб олиш мумкин. Насияга сотишда (олишда) пулни тўлаш муддати аниқ белгиланиши (масалан, фалон ойнинг фалон кунида пулини берасиз, дейиш каби) лозим. Акс ҳолда савдо фосид – бузуқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
ЁМОН ФИКРЛАРНИНГ ЭЪТИҚОДГА ТАЪСИРИ
#ақида

39-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Хаёлга келадиган ёмон фикрлар эътиқодимизга зарар қилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у зоти шарифнинг ҳузурларига келиб: «Бизнинг хаёлимизга гапириш жуда оғир нарсалар келади», дейишди. Шунда у Зот: «Мана шундай (васвасалар) келадими?» дедилар. Улар «Ҳа», дейишди. Он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шу ҳақиқий имондир», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Сизларнинг бирларингизга шайтон келади-да, «Буни ким яратди? Мана бунисини-чи?» деб, ҳатто «Раббингни ким яратди?» дейди. Шундай ҳолат бўлса, Аллоҳдан паноҳ тиланг (яъни «Аъузу биллаҳи минашшайтонир ражийм» денг) ва у хаёлни унутинг» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Қалбдаги васвасаларни гапирмаса ва амал қилмаса, гуноҳ бўлмайди. Ёмон хаёллардан қутулиш учун Аллоҳ таолодан паноҳ сўраб, зикрлар айтиш зарур. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
КИРИБ КЕЛЁТГАН РАМАЗОН МУБОРАК!!!

Анас иб
н Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
"Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади".

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик».

Маъноси: «А
ллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг  энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли--
шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.
Х
улқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни кенг
ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
РЎЗА ҲАҚИДА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ?

Шаръий истилоҳда эса Рамазон ойида тонг отганидан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичимлик ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик «рўза» дейилади. Рўза тутиш Ислом динининг беш рукни, беш асосидан биридир, Қуръон ва Суннат билан собит бўлган.

Рўза ақли расо, соғлиғи яхши бўлган ҳар бир мусулмон эркакка ҳамда ҳайз ва нифосдан пок бўлган мусулмон аёлга фарз қилинган. Ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўза тутишмайди, кейин қолдирган кунларининг қазосини тутиб беришади. Янги ойни кўриб, рўзага ният қилиш Рамазон рўзасининг асосий шартларидандир. Рамазон ойида ношаръий амаллар қилмаслик, тилни ғийбат, ёлғон сўзлардан тийиш, ўзгага озор бермаслик, яхши хулқли ва раҳм-шафқатли бўлиш рўзанинг одобларидандир.

Рамазон кечасида туриб саҳарлик қилишнинг ўзи рўзанинг ниятига ўтади, чунки саҳарлик қилаётган одамнинг кўнглига рўза тутиш нияти ўз-ўзидан келади. Ҳанафий мазҳабида Рамазон тугагунича ҳар куни ният янгилаб турилади.

Ҳанафий мазҳабига кўра, Рамазон рўзасини тутишда ҳар кунги ниятни қуёш оққунигача янгилаб олса ҳам бўлаверади, яъни киши тонгдан чошгоҳгача рўзага зид иш қилмай турса, қуёш тиккага келишидан озгина олдин ўша куннинг рўзаси учун ният қилса ҳам, рўза ҳисобига ўтади. Лекин тонгдан кейин еб-ичиб қўйган бўлса, кейин ният қилса дуруст бўлмайди.

Рўзадор кишига яна ушбулар суннатдир:
-нафсни ёмон ниятлардан тўхтатиш;
-фойдасиз ҳамда уятсиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш;
- биров билан уришишдан, ҳар қандай гуноҳ ишлардан ўзни тортиш;
-мумкин қадар истиғфор, зикр ва тасбеҳ билан банд бўлиш;
-Қуръон ўқиш;
-қуёш ботган вақтда шом намозини ўқишдан олдин -бир қултум сув билан бўлса ҳам оғиз очиш;
-Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг йигирма ракат таровеҳ намози ўқиш;
-таровеҳ намозида Қуръони Каримни ўқиб ёки эшитиб хатм қилиш;
-Рамазонда хуфтонни жамоат билан ўқиган кишининг витр намозини ҳам жамоат билан ўқиши.

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашда намоз ва закотдан кейин рўза ибодати келади. Инсонни йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг кучлиларидан экани ҳеч кимга сир эмас. Рўзанинг фойдаларидан бири худди ўша икки шаҳватни жиловлашга хизмат қилишидир.

👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
#Рамазон_дастури

​​Қуръони каримни хатм қилишда ҳар ким ўз даражаси, вақти каби имкониятларини ҳисобга олиб, қуйидагиларга тақсимлаш мумкин.

1) 30 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни 1 порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 4 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 4 саҳифа
Асрдан кейин: 4 саҳифа
Шомдан кейин: 4 саҳифа
Хуфтондан кейин: 4 саҳифа

2) 15 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни икки порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 8 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 8 саҳифа
Асрдан кейин: 8 саҳифа
Шомдан кейин: 8 саҳифа
Хуфтондан кейин: 8 саҳифа

3) 12 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни икки ярим пора (25 вароқ) дан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 10 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 10 саҳифа
Асрдан кейин: 10 саҳифа
Шомдан кейин: 10 саҳифа
Хуфтондан кейин: 10 саҳифа

4) 10 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни уч порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 12 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 12 саҳифа
Асрдан кейин: 12 саҳифа
Шомдан кейин: 12 саҳифа
Хуфтондан кейин: 12 саҳифа

5) Олий ҳимматлилар режаси — 6 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни беш порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 20 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 20 саҳифа
Асрдан кейин: 20 саҳифа
Шомдан кейин: 20 саҳифа
Хуфтондан кейин: 20 саҳифа

6) Аксар саҳобалар хатм услуби:

Ҳафтада бир хатм қилиш. Сураларга кўра тақсимланади.

1-кун: Фотиҳадан Нисогача
2-кун: Моидадан Тавбагача
3-кун: Юнусдан Наҳлгача
4-кун: Исродан Фурқонгача
5-кун: Шуъародан Ясингача
6-кун: Соффатдан Ҳужуротгача
7-кун: Қофдан Насгача

Хатмга ёрдамчи ишлар:

1. Қуръон фазилатлари ҳақида китоб ўқиш, маърузалар эшитиш;
2. Қуръон ўқишдан олдин ўша оятлар тафсирини ўқиб қўйиш;
3. Чиройли тиловатлар эшитиш;
4. Мусобақа қилиш (дўст ёки оила билан);
5. Кўпроқ дуо қилиш;

Рамазон ойи хатм қилиш катта фазилат ва унга ўрганиш учун энг қулай имкониятдир.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#сохта_салафийларга_раддия

"Уламоларнинг ягона фикрига кўра, жавробнинг матоси сув сизиб кирадиган даражадаги юпқа бўлса, уларга масх тортиш мумкин эмас".

✍🏻 Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ

📚"Бадойи санойи" китоби

Изоҳ:  Жавроб — араб тили луғатларида пайпоқ экани қайд этилган. Бугунги кундаги пайпоқларнинг барча турига хоҳ қалин хоҳ юпқа бўлсин масҳ тортиб бўлмайди. Агар кимдир ҳозирги юпқа пайпоқларга масҳ тортаётган бўлса, имом Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки шогирдлари ҳамда имом Молик, имом Шофеий, имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабларига кўра унинг таҳорати дуруст бўлмайди.

Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
#hikmat

Гуноҳлар сени ҳар қанча булғаган бўлса ҳам, Аллоҳга қайтишга иккиланма! Маъсият шифтининг остида турганингда сени сатр қилган Зот тавба қаноти остида турганингда ҳаргиз сени шарманда қилмайди!

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Насиҳат

Кимки бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум қолса…

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кириши арафасида мана бундай марҳамат қилган эканлар:
“Муборак ой сизларга кириб келмоқда. Сизларга унинг рўзасини тутиш фарз қилинди. У ойда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда минг ойдан яхшироқ бир кеча ҳам бор. Кимки бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум қолса, ҳақиқатдан ҳам маҳрум қолгандир!”

Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Байҳақий ривояти
👇👇
@ALRISALAH_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Loqaydlik qilib sug'orilmagan ekinlar qurigani, gullar nobud bo'lgani kabi qalblar ham hojasi Allohdan g'aflatda qolish bilan kasallanadi va o'ladi.

Shayx Muhammad Hasson hafizulloh.
•┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
"Fillar" g'aflatlar quroli emasmi !?


👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саловот айтишни унутманг!

🇺🇿 «Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади»
Муслим ривояти

Саловот:
🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад»🌿

👇👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Ҳидоят ва мағфират сўраш

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَعَافِنِي وَارْزُقْنِي

Ўқилиши: Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний ва ъаафиний варзуқний.

Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм айла, ҳидоят қил, офият этиб ризқлантиргин.

(Имом Муслим ривояти).

👇👇
@ALRISALAH_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонга 1 кун қолди

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир».
(Бақара сураси, 185-оят)

Рамазон ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.

#Рамазон_2024

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
129-мўъжиза
Бу иблисдир, динларингизда шак келтиришларингиз учун келди

Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида ўтирган эдик. Шу пайт юзи хунук, кийими расво, бадбўй, кал ва қўпол бир киши келиб, одамларнинг орасидан ҳатлаб ўтди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига ўтириб: “Сизни ким яратган?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ”, дедилар. У: “Осмонни ким яратган?” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ”, дедилар. “Ерни ким яратган?” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ”, дедилар. У: “Аллоҳни ким яратган?” деб сўради. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Субҳаналлоҳ”, дедилар-да, пешоналарини ушладилар, бошларини энгаштирдилар. Ҳалиги киши туриб кетди. Кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошларини кўтариб: “Бояги одамни менга олиб келинглар”, дедилар. Биз уни қидириб топа олмадик,
гўё бу ерда бўлмагандек ғойиб бўлган эди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу иблисдир,
динларингизда шак келтиришларингиз учун келди”, дедилар».

Байҳақий “ад-Далоил” асарида ривоят қилган (7/125). Муҳаққиқ: “Ис ноди саҳиҳ”, деган. Ибн Ҳиббон ишончли ҳадислар сирасига киргизган.
Абу Зуръа: “Унинг зарари йўқ”, деган.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Ҳадемай Рамазон келади, ушбу ойда енгиллик бўлиши учун сув ичиш тартибини билиб олинг

👇👇
@ALRISALAH_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
13) Quronda kelgan insonlar qissasi
🎞 1 - Bog' egalari qissasi

👇👇
@ALRISALAH_UZ
РЎЗАНИ МУСТАҲАБЛАРИ.

Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир:

1.
Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2.
Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.

3.
Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш.

4.
Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5.
Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6
. Тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.

7.
Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.

8.
Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, или суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
  ТАРОВЕҲ

Таровеҳ – луғатда дам олиш, истироҳат қилиш маъноларини англатади. Истилоҳда эса рамазон ойи кечаларида хуфтон намозидан кейин, витр намоздан олдин ўқиладиган таъкидланган суннат намоздир.

👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ