ЭРКАК КИШИ АЁЛ КИШИНИ СЎКИШИ МУМКИНМИ?
#ҳақорат
❓644-CАВОЛ: Эркак киши аёл кишини сўкиши мумкинми айниқса намоз ўқийдиган киши.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин инсон ким бўлишидан қатъий назар сўконғич бўлмаслиги керак. Сўкиниш намозхон бўлса, кўпроқ гуноҳ, намоз ўқимаса, гуноҳ бўлмайди дегани эмас. Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтадилар:
ليس المؤمنُ بالطَّعَّانِ ولا باللَّعَّانِ. ولا بالفاحشِ ولا بالبذيءِ
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин таҳқирловчи, лаънатловчи, фаҳш сўзловчи ва сўконғич бўлмайди», дедилар». Бошқа бир ҳадисда: У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ фаҳш сўзловчини, фаҳш сўзлашга уринувчини ҳамда бозорларда бақир-чақир қилувчини севмайди», дедилар».
أن صحابيًا جليلًا جاء يطلب الوصية من رسول الله صلى الله عليه وسلم وهو أبو جُرَيّ جابر ابن سليم الهُجَيْمي رضي الله عنه قال: قلتُ يا رسول الله اعْهَدْ لِي! -أي أوصني وانصحني-، قال: «لَا تَسُبَّنَّ أَحَدًا» قَالَ: فَمَا سَبَبْتُ بَعْدَهُ حُرًّا، وَلَا عَبْدًا، وَلَا بَعِيرًا، وَلَا شَاةً" (رواه أبو داود).
Жобир ибн Сулайм ал-Ҳужаймий разияллоҳу анҳу айтадилар: "Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга насиҳат қилинг", дедим. У Зот алайҳиссалом: "Бирор кишини сўкманг", дедилар. Ўшандан бери на бир ҳурни ва на бир қулни, на туяни, на қўйни сўкмадим" (Имом Абу Довуд ривояти).
Агар аёлида итоатсизлик ҳолатлари кузатиладиган бўлса, унга чиройли насиҳат қилиш керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
Кўкдан инган ёмғир чангларни тозалаб, ерга барака бергани каби, МЕҲР қалблардаги ғуборни кетказиб, кўнгилга хотиржамлик беради.
👇👇

#Ҳадис
Абу Яҳё Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг иши ажабланарли, ҳайратомуздир. Ҳамма иши унга яхшилик келтираверади. Бу мўминларга хос бўлиб, улардан бошқаларда ундай эмас. Агар унга хурсанд қилувчи нарса етса, шукр қилади. Бу у учун яхшидир. Агар зарар берувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши бўлади”, - дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Audio
#Jangchi
Жангчи 6-БОБ
Муаллиф: Акром Малик
Мутоала: Абдукарим Мирзаев
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉 @ALRISALAH_UZ
Жангчи 6-БОБ
Муаллиф: Акром Малик
Мутоала: Абдукарим Мирзаев
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉 @ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 Qachon Qur'on tilovat qilinsa, unga quloq solinglar va jim turinglar, shoyad, rahm qilinsangiz. A'rof surasi 204 - oyat
👇👇
@ALRISALAH_UZ
👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Пашша каби зараркунанда ҳашоратларни атайлаб ўлдирса гуноҳ бўлмайдими?
👇👇
@ALRISALAH_UZ
Пашша каби зараркунанда ҳашоратларни атайлаб ўлдирса гуноҳ бўлмайдими?
Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ
👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Itoat etishdir ishq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Inson doimo gunoh va itoat ortasida yashaydi
БОМДОД НАМОЗИ СОАТ ЎНГАЧА ҚАЗО БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бомдод намозида ухлаб қолса, куёш чиққандан кейин соат ўнгача қазо бўлмайди деб эшитдим. Шу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан то қуёш чиққунчадир. Қуёш чиқишни бошлаганда бомдод вақти якунланади. Қуёш чиққунча ўқилмаган бомдод намози қазо ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
👇👇
@ALRISALAH_UZ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бомдод намозида ухлаб қолса, куёш чиққандан кейин соат ўнгача қазо бўлмайди деб эшитдим. Шу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан то қуёш чиққунчадир. Қуёш чиқишни бошлаганда бомдод вақти якунланади. Қуёш чиққунча ўқилмаган бомдод намози қазо ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ
РАЖЪИЙ ТАЛОҚ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ражъий талоқ бергандан кейин эр хотини билан телефон орқали гаплашса хотинни қайтиб олган ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ражъий талоқ берилгандан сўнг аёлнинг иддаси чиқмасдан туриб эр аёлини қайтиб олиши шаръан жоиз. Аммо, бунда ражъат сўз билан бўлса, ражъат (қайтиб олиш)га далолат қиладиган лафзлар айтилиши зарур. Масалан: "Аёлимни қайтиб олдим", ёки аёлига "мен сени қайтиб олдим" каби. Лекин шунчаки саволда сўралганидек телефонда гаплашиш билан ражъат собит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Istig'forning 40 xosiyati 9
Ziyovuddin Rahim
Истиғфорнинг 40 хосияти 9-қисм
Зиёвуддин Раҳим
Истиғфорнинг 40 хосияти. Салавотлар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Istigfor
👉🏻 @ALRISALAH_UZ
Зиёвуддин Раҳим
Истиғфорнинг 40 хосияти. Салавотлар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Istigfor
👉🏻 @ALRISALAH_UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мендан ушбу калималарни ёдлаб олади ва уларга амал қилади ёки амал қиладиганларга ўргатади?» – деб сўрадилар. Шунда: – Мен шу ишни қиламан, эй Аллоҳнинг расули, – дедим, дейди Абу Ҳурайра. Пайғамбар алайҳиссалом қўлларимидан ушлаб, бешта амални санаб, дедилар: «Ҳаромлардан сақлан, инсонларнинг энг обиди бўласан; Аллоҳ сенга тақсим қилганига рози бўл, инсонларнинг энг бойи бўласан; қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан; ўзингга яхши кўрганингни одамлар учун ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан; кулгуни кўпайтирма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради».
Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
"Мўминларга, албатта, уларга Аллоҳдан улуғ фазлу марҳамат бўлиши ҳақида хушхабар бер".
Аҳзоб сураси, 47-оят
👇👇
@ALRISALAH_UZ
Аҳзоб сураси, 47-оят
👇👇
@ALRISALAH_UZ
Бӯри қӯйхонaга кирдида оқ қӯйни еди. Қора қӯйлар хурсанд бӯлди.
Кейин қора қӯйни еди. Шунда оқ қӯйлар: "Нақадар одил бӯри", деди.
Бӯри бугунгача ҳам уларнинг ӯртасида "адолат" қилишдан тӯхмаяпти.

Зухо намози ва унинг фазилати
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир".
(Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Табароний, Баззор ва Ибн Абу Осим ривоят қилишган.)
Юқоридаги ҳадис қуйидаги кўринишда ҳам ривоят қилинган:
"Ким икки ракаат зуҳо намози ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди. Ким тўрт ракаат зуҳо намози ўқиса, қаноатлилардан деб ёзилади. Ким олти ракаат зуҳо намози ўқиса, у ўша кун учун унга кифоя қилади. Ким саккиз ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ таоло уни обидлардан деб ёзиб қўяди. Ким ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, у одам учун Аллоҳ жаннатда бир уй барпо қилади".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Халилим саллоллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар; ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракаат чошгоҳ–зуҳо намоз ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни».
(Бухорий, Муслим, Насоий ривоят қилишган. Худди шу ҳадисни Абу Дардоъ ҳам ривоят қилган.)
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам зуҳо намозини (баъзи кунлар) шундай (узлуксиз) ўқир эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Баъзан эса шундай ўқимай ташлаб қўяр эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз ўқимайдилар, дердик».
(Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Термизий ҳасан-ғариб деганлар.)
Зуҳо намози неча ракаат?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки икки ракаат зуҳо намозини мунтазам ўқиса,
гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилгайдир».
(Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ва Исҳоқ ривоят қилганлар.)
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг ҳар бир аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз– садақа, ҳар бир ҳамд айтишингиз–садақа, ҳар бир таҳлилингиз («Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз)–садақа, ҳар бир такбирингиз–садақа, яхшиликка буюришингиз–садақа, ёмонликдан қайтаришингиз–садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракаат зуҳо намоз ўқишингиз кифоядир», - дедилар.
(Имом Муслим ривоятлари.)
Зуҳо намози бу намоз 360 садақага тенгдир.
Инсоннинг жисими 360 бўғиндан иборат бўлиб, инсонга бу неъматларнинг шукронаси ўлароқ ҳар куни 360 садақа қилиш лозим бўлади.
Чошгоҳ намози ана ўша шукронани адо этишга кифоя қилади.
Зуҳо намозининг вақти қуёш тўла чиққандан тахминан 3 соат ўтгач бошланади ва пешин вақтидан 10-15 дақиқа аввал (бу вақтда қуёш тиккага келади ва намоз ўқиш макруҳ саналади) тугайди. Энг афзал вақти – пешин вақти киришидан 30-45 дақиқа аввалги вақтдир.