АЁЛЛАРНИНГ НАМОЗДА ЎТИРИШ ҲОЛАТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни ният қилиб ўрганиб ўқимоқдаман. Лекин аёллар чап тамонга ўтиради дейишган экан. Мен чап тамонга ўтиришга қийналаман. Аёллар чап тамонга ўтиришдан ташқари яна қандай ҳолда ўтириб намоз ўқиши мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши намозда чап тарафига ўтиришга бирор узр сабабли қодир бўлмаса, ўзига қулай бўлган ҳолатда ўтириши мумкин. Валлоҳу аълам.
@ALRISALAH_UZ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇@ALRISALAH_UZ
РУКУ ВА САЖДАДА АЙТИЛАДИГАН ТАСБИҲЛАР СОНИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз пайти саждада “субҳана робиял аъла”ни етти марта айтса бўлади, деб эшитдим. Шу гап қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва саждада айтиладиган тасбиҳлар тоқ бўлишлиги суннатга мувофиқдир. Шунга биноан сиз ёлғиз намоз ўқиётганингизда тасбиҳларни тоқ қилиб беш, етти, тўққиз ёки ўн бир марта айтишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

ЧАҚАЛОҚНИ СЎРҒИЧИНИ ОҒИЗГА СОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен бир гап эшитдим чақалоқни сўрғичини яъни соскасини оғизга солиб бўлмас экан. Чақалоқ билан ака-ука бўлиб қолар экан. Шу ишни қилиш яхшимас экан. Бизнинг уйда жиянларимни соскаси тушиб кетса оғзимга солиб сўнг уларга бераман. Бу борада динимизда бирор кўрсатма борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз эшитган гап шаръий асосга эга эмас. Нотўғри маълумот эшитгансиз. Шариъатимизда разоъат деган масала бор. Унга кўра бир бегона гўдак бегона аёлни эмса, эмизувчи аёл мазкур болага шаръан она ҳисобланди. Шунингдек, эмизувчи аёлнинг болаларига мазкур эмувчи бола ака-ука, ёки опа-сингил ҳисобланади.
Аммо сиз айтган суратда гўдакнинг сўрғичини кимдир оғзига солиб, сўнг гўдакнинг оғзига солиб қўйса, улар ака-ука бўлиб қолмайди. Сиз айтган гап “Разоъат” масаласини нотўғри тушунишдан ҳосил бўлган. Валлоҳу аълам.

БАЛОҒАТГА ЕТМАГАН БОЛА НОМАҲРАМ ҲИСОБЛАНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен аёл кишиман. Саволим шундан иборатки, мен ҳали балоғатга етмаган (7 ёш) ўғил бола қариндошим олдида ҳижобимни ечишим тўғрими? Балоғатга етмаган ўғил болалар номаҳрам ҳисобланмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Балоғатга етмаган бола номаҳрам ҳисобланмайди. Лекин балоғатга яқинлашиб қолган болалардан сатрланган афзал. Валлоҳу аълам.
👇👇
@ALRISALAH_UZ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен аёл кишиман. Саволим шундан иборатки, мен ҳали балоғатга етмаган (7 ёш) ўғил бола қариндошим олдида ҳижобимни ечишим тўғрими? Балоғатга етмаган ўғил болалар номаҳрам ҳисобланмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Балоғатга етмаган бола номаҳрам ҳисобланмайди. Лекин балоғатга яқинлашиб қолган болалардан сатрланган афзал. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ
АНСОРЛАР КИМЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ансорлар кимлар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Ансорлар" луғатда — "ёрдамчилар", дегани. Асли мадиналик бўлган саҳобалар ансорлар деб юритилади. Маккадан борган саҳобаларга ёрдам берганлари учун Аллоҳ таоло уларнинг шу ном билан атаган. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга хитоб қилиб: «Аллоҳ ҳаққи, сизлар мен учун энг маҳбуб одамлардансиз» деганлар. Валлоҳу аълам.

НАМОЗ ЎҚИШИМ УЧУН РУХСАТ СЎРАШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқимоқчи бўлсам ота-онам ёки турмуш ўртоғимдан рухсат сўраб ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таолонинг ҳаққи бошқаларнинг ҳаққидан устун тургани учун фарз ибодатлари учун ҳеч кимнинг рухсати лозим бўлмайди. Чунки фарзлар Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Унинг буйруқларини ҳеч ким бекор қила олмайди. Валлоҳу аълам.

ГАЗ ТОРТАДИГАН НАСОС ҚЎЙИШ БИРОВНИ ҲАҚҚИНИ ЕЙИШГА КИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Куз-қиш мавсуми якинлашгани сари газ босими пасайишни бошлайди, шу билан бирга аҳоли орасида газ тортадиган насос куйиш ҳам кўпаяди. Насос қўйилиши натижасида кўпчилик хонадонларда газ билан боғлик муаммолар келиб чикади. Насос қўйилиши бировни ҳаккини ейишга кирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта мўъмин мусулмон одам фақат ўзини ўйлайдиган инсон бўлмаслиги лозим. Шариъат қоидаларига кўра “Зарар бериш ва зарар кўриш ҳам йўқ” дейилади. Шунинг учун фақат ўзини ўйлаб, бошқаларнинг ҳаққини тортиб оладиган воситалардан фойдаланиш мусулмон кишига тўғри келмайди. Валлоҳу аълам.

ҚИЗЛИК УЙИМДА НАМОЗЛАРИМНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен водийдан Самарқандга келин бўлиб тушганман. Ота-онамникига яъни туғилиб ўсган уйимизга борганимда намозларимни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ ўқишими керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши турмушга чиқиб эрининг ватанини ўзига ватан қилишни қасд қилиши билан у жойда муқимга айланади. Ота-онангизникига бориб у ерда ўн беш кундан оз турсангиз намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз. Агар ўн беш кун ёки ундан ошиқ вақт турсангиз намозларни тўлиқ ўқийсиз. Шунингдек йўлда ҳам қаср қилиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

ТАҲОРАТ ҚИЛИШДА АМАЛЛАРНИНГ ЎРНИ АЛМАШИБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳорат қилишда амалларнинг ўрни алмашиб қолса нима бўлади? Мисол учун сочга масҳ тортишни энг охирида қилса.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тартиб билан таҳорат қилганлар. Маълумки, У Зотнинг амаллари Қуръони каримнинг баёнидир. Уламоларимиз таҳоратда Қуръони каримда келган тартибга риоя қилиш суннат амал эканини таъкидлашган. Шундай экан таҳоратдаги тартибни қасддан тарк қилиш макруҳ. Лекин унутиб тартибга риоя қилинмаса, макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

БОМДОД НАМОЗИ СОАТ ЎНГАЧА ҚАЗО БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бомдод намозида ухлаб қолса, куёш чиққандан кейин соат ўнгача қазо бўлмайди деб эшитдим. Шу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан то қуёш чиққунчадир. Қуёш чиқишни бошлаганда бомдод вақти якунланади. Қуёш чиққунча ўқилмаган бомдод намози қазо ҳисобланади. Валлоҳу аълам.