#Қурбонликка_оид_масалалар
7-МАСАЛА: Нонвойнинг олдида закот нисоби (85 грам тилла ёки унинг) қийматича буғдой ёки ун ёки тузи бўлса, унга қурбонлик қилиш вожибдир. Ижара эвазига одамларни кирларини ювиб берувчи киши (қассор)нинг ҳузурида закот нисоби миқдорича совун ёки ишқор мавжуд бўлса, унга ҳам қурбонлик вожиб бўлади (“Муҳийтул Бурҳоний” китоби).
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

8-МАСАЛА: Бой одамнинг балоғатга етган фарзандлари закот беришга қодир бўлмасалар, уларга қурбонлик вожиб бўлмайди. Балоғатга етмаган ёш боланинг бойлиги закот нисобига етса, унинг молидан отаси қурбонлик қилиши вожиб бўлади (“Ҳидоя” китоби).

9-МАСАЛА: Етим боланинг моли нисобга етса, унинг молидан васийси* қурбонлик қилади. Аммо ёш боланинг молидан қурбонлик қилинганида, унинг гўштини садақа қилинмайди. Балки захира қилиб олиб қўйилади ва мазкур боланинг ўзига едирилади. Агар захира қилиб олиб қўйишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда сотиб, пулига айни ўзидан фойдаланса бўладиган қозон каби идишларга алмаштириб, уларни сақлаб қўйилади.
* васий – етимнинг молу мулкини сақлаб, вояга етганда ўзига топширишга масъул бўлган шахс. Васий етимнинг онаси, бобоси, амакиси ёки бирор диёнатли киши бўлиши мумкин.

10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”).

11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”).
👇🏾

12-МАСАЛА: Қурбонликнинг вақти уч кун: Зул-ҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Энг афзали биринчи куни қурбонлик қилиш, сўнг иккинчи, сўнг учинчи кунидир. Агар қурбон ҳайитининг кунида шак бўлиб қолса, қурбонликни учинчи кунга кечиктирмаслик мустаҳабдир.

13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади.
Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”).

14-МАСАЛА: Қўтос қора молнинг бир тури бўлгани учун, уни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Йиртқичларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар бир ҳайвон ёввойи ва хонаки ҳайвонлардан туғилган бўлса, онасига қаралади. Агар онаси хонаки бўлса, хонакини ҳукмида бўлади. Акс ҳолда ёввойи ҳисобланади ва уни қурбонлик қилиш жоиз эмас.

15-МАСАЛА: Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди.

ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР
16-МАСАЛА: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг думи ёки думбасининг учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса ёки туғма қулоқсиз бўлса ҳам қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Аммо қулоқлари туғма кичик бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Битта қулоғи йўқ бўлса, ёки кесилган бўлса, уни қурбонлик қилиб бўлмайди.

17-МАСАЛА: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг қулоқ ёки дум ёки думбасининг учдан биридан камроғи кесилган бўлса ҳам, уни қурбонлик қилиш дурустдир. Қулоғи ўртасидан узунасига кесилган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Шунингдек, қулоғининг учи ёки остидан озгинаси қирқилган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиш мумкиндир (“Бадоеъ”).

ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ НУҚСОНЛАР
18-МАСАЛА: Тиши йўқ ҳайвон агар тили билан ем-ҳашакни ейдиган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Акс ҳолда, жоиз бўлмайди. (“Бадоеъ”). Қўй ёки молнинг икки қулоғидаги ёриқ ва кесилган жойлари жамланмайди. Яъни ҳар-бири алоҳида ҳисоблаб кўрилади. Агар ҳар бир қулоғининг кесилган жойи учдан биридан кам бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир (“Татархонийя”).

ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИГА НУҚСОН ЕТСА
19-МАСАЛА: Бой киши тарафидан қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвоннинг кўзи кўрмай қолса, ёки қўл ё оёғи синса, ёки қулоғи кесилса, ёки думи ё думбасининг учдан биридан кўпи узилса, ушбу ҳайвонни ҳам қурбонлик қила олмайди. Балки ўрнига бошқа соғломини сотиб олиб, ўшанисини қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Шу каби қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса ёки ўғирланса ҳам, ўрнига бошқасини сотиб олиб, қурбонлик қилиниши лозим.

ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ПАЙТИДА ҲАЙВОНГА НУҚСОН ЕТСА
20-МАСАЛА: Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни сўйиладиган жойга олиб келиб, уни ерга ёткизиш вақтида қўл ёки оёқлари синиб қолса, уни қурбонлик қилиш жоиздир. Шунингдек, қурбонлик қилинадиган мол сўйиладиган пайти қочиб кетиб, кўзига нуқсон етса, уни қурбонлик қилиш жоиздир (“Бадоеъ”).

ҚАЙСИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ АФЗАЛ?
21-МАСАЛА: Бир киши битта қўйнинг нархи молнинг еттидан биридан қимматроқ бўлса, битта қўй сўйгани афзалдир. Агар уларнинг қиймати тенг бўлса ҳам, битта қўй сўйгани яхшироқдир. Аммо молнинг еттидан бири битта қўйнинг қийматидан кўпроқ бўлса, у ҳолда молга шерик бўлгани афзалдир.

ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ УЧУН ҚАССОБ ЁЛЛАШ
22-МАСАЛА: Бир киши қурбонлигини сўйиш учун қассоб ёлласа ва мазкур қассоб ўзининг номидан сўйса, қурбонлик қассобнинг эмас балки эгасининг номидан қилинган саналади (“Сирожийя”). Бир киши қурбонликни сўйишда қассоб билан бирга пичоқни ушлаб сўймоқчи бўлса, унга ҳам тасмия айтиш вожиб бўлади. Агар улардан бири тасмияни қасдан айтмаса, у ҳолда сўйилган жонлиқ ҳалол саналмайди (“Заҳийрийя”).

ҚУРБОНЛИКДА ШЕРИКЛИК МАСАЛАСИ
23-МАСАЛА: Туя ва қорамолга еттидан ортиқ киши шерик бўлса жоиз бўлмайди. Бироқ еттидан кам бўлса жоиз, яъни икки, уч, тўрт, беш, олти киши шерик бўлиб қурбонлик қилса бўлади (“Хулоса”).
Бир киши бир қора мол ёки туяни қурбонлик учун сотиб олса сўнг олти киши унга шерик бўлсалар жоиздир. Аммо сотиб олишдан олдин уларни шерик қилгани яхшироқдир.