#никоҳ
Солиҳа аёл сабабидан барака
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимки бирор аёлга унинг иззат-обрўси сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло унга фақат хорликни зиёда қилади. Кимки бирор аёлга унинг мол-мулки сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло унга фақат фақирликни зиёда қилади. Кимки бирор аёлга унинг ҳасаб-насаби сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло унга фақат пастликни зиёда қилади. Кимки бирор аёлга кўзини тийишлик, фаржини сақлашлик ва силаи-раҳм қилишлик сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло у эр учун аёлида ва у аёл учун эрида хайр-баракалар ато қилади" дедилар. (Имом Табароний ривояти)
Бошқа бир хадисда қуйидаги лафзлар нақл қилинган:
"Аёлга унинг чиройи учун никоҳланма, эҳтимол, унинг чиройи уни ҳалок қилар. Аёлга унинг моли учун никоҳланма, эҳтимол, унинг моли уни туғёнга кеткизар. Аёлга дини учун никоҳлангин". (Имом Ибн Можа ривояти)
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг диндор аёлга уйланишга тарғиб қилишларининг сабаби, аёл эри учун диний нуқтаи назардан кўмакчи бўлади. Агар у диндор бўлмаса, у ҳолда ўзи ҳам залолатга кетади ва эрини ҳам тўғри йўлда юришига қўймайди.
“Тухфатун никааҳ” китобидан Мавлоно Ирфон Қосимий 71-бет
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@ALRISALAH_UZ

#рашк
#иймон
Ўз аёли ҳақида дўстлари ва бошқа эркаклар даврасида таб тортмай гапириб ўтирадиган эркакнинг иймони ноқисдир.
Аёлингизнинг ҳатто исмини яширинг бегоналардан!
Бегоналар даврасида у ҳақида бирор нима зикр қилишга эҳтиёж туғилса, шундай қилингки, бошқаларнинг ҳаёли аёлингизга яқинлашмасин ҳам.
Аёлингиз бошқаларнинг фикру ҳаёлларида кезиб юриши учун улар уни кўриши шарт эмас. У ҳақида эшитиш ҳам кифоя қилади тасаввур қилишга!
У аёл сизники!
Қўйинг фақат сизга тегишли бўлсин!
* * *
Эй аёллар жамоаси!
Эрингизнинг юкини енгиллатишни истасангиз, сиз ҳам ўзингизни ва исмингизни бегоналардан беркитинг.
Хожатсиз ва рухсатсиз кўчага чиқманг!
Ижтимоий тармоқларда изоҳлар қолдириб, ўзингизга диққат чекманг!
Аллоҳ Сизни фақат эрингиз учун атади.
Роббингиз берган азизликни хорликка айлантирманг!
Ummu Hafsa
الرسالة

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Никоҳ
Одамни тупроқдан яратган ва сокинлик топиши учун ундан ўз жуфтини яратган ҳамда уларнинг никоҳ орқали оила қуриб яшашларини ирода қилган Қодир ва Ҳаким Аллоҳга у зотнинг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин!
"Никоҳ менинг суннатимдир. Ким суннатимдан юз ўгирса, мендан эмасдир", деганлар. Расули акрам, Муҳаммад Мустафога битмас-туганмас салавоту саломлар бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммал Юсуф.
"Бахтиёр оила"

Мусулмон уммати қатъият уммати. Мусулмон уммати собит ирода уммати. Мусулмон уммати жиддият умматидур. Никоҳдек муқаддас алоқани ҳазил қилмайди. Уйин қилмайди.
#НИКОҲ #МАҲР #ТАЛОҚ #ИДДА
📹Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#НИКОҲ #МАҲР #ТАЛОҚ #ИДДА
📹Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ИДДА ВА УНИНГ ҲУКМИ
#никоҳ_ва_талоқ
❓111-CАВОЛ:
Идда нима? Динимизда унинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
“Идда” - “санаш” маъносидаги сўздир. Шариатимизда идда – талоқ қилинган ёки эри вафот этган аёл кенглик ва енгиллик ваъда қилинган пайтни кутиб турадиган муддатдир.
Идданинг бир қанча ҳикматлари бор. Энг муҳимлари; аёлнинг ҳомиласи бор ёки йўқлиги аниқ бўлади ҳамда никоҳнинг ҳаққини адо қилади (яъни, никоҳ узилганидан хафалигини изҳор қилади)
Идда сақлаш уч нарса сабабли вожиб бўлади:
1) Талоқ;
Эр хотинига боин ёки ражъий талоқ қўйса, хотин ҳайз кўрадиган аёл бўлса, уч марта ҳайз кўриб, поклангунича иддада ўтиради. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:
وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ
Яъни: “Талоқ қилинган аёллар ўзларига қараб, уч ҳайз муддати (ўтишини) кутиб ўтирадилар” (Бақара сураси, 228-оят).
Агар ёши кичиклиги ёки қарилиги сабабли ёки балоғат ёшида бўлса ҳам, ҳайз кўрмайдиган бўлса, уларнинг иддаси уч ой бўлади. Бу ҳақда ояти каримада шундай баён қилинади:
وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِنْ نِسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ
Яъни: “Хотинларингиз орасидаги (кексайиб) ҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар (иддалари хусусида) шубҳалансангиз, бас, (билингизки) уларнинг иддалари уч ойдир, яна (бирор марта) ҳайз кўрмаганларнинг (иддалари) ҳам” (Талоқ сураси, 4-оят).
Агар талоқ қилинган аёл ҳомиладор бўлса, унинг иддаси туққунича давом этади. Идда ўтирган ҳомиладор аёлнинг боласи тушса, боланинг аъзолари аниқ билиниб қолган бўлса, шу билан идда тугайди, аъзолари билинмаган нарса тушса, идда тугамайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْرًا
Яъни: “Ҳомиладорларнинг (идда) муддатлари ҳомилаларини қўйишлари (кўз ёришлари)дир. Кимки Аллоҳга тақво қилса, (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур” (Талоқ сураси, 4-оят).
2) Эрнинг вафот этиши;
Эри вафот этган аёл тўрт ойу ўн кун идда ўтиради. Бунинг далили қуйидаги оятдир:
وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
Яъни: “Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар” (Бақара сураси, 234-оят).
Агар эри вафот этган аёл ҳомиладор бўлса, унинг иддаси туққунича бўлади.
3) Жинсий алоқа;
Гувоҳларсиз никоҳланиб, кейин жинсий алоқада бўлинган бўлса, бундай никоҳ фосид никоҳ бўлиб, улар ажралиб кетса ёки эркак вафот этса ҳам, аёл ҳайз билан идда ўтиради. Шубҳа билан, яъни ўзининг жуфти деб ўйлаб, бошқа билан жинсий алоқада бўлса ва кейин иккиси ажралиб кетса ёки эркак вафот этса ҳам, у аёлнинг иддаси ҳайз билан бўлади.
Никоҳдан кейин хилвати саҳиҳадан яъни жинсий алоқага имконият бўлишидан аввал эр талоқ қилса, унинг аёли идда ўтирмайди. Бу тўғрисида Аҳзоб сурасида шундай дейилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا نَكَحْتُمُ الْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ عِدَّةٍ تَعْتَدُّونَهَا فَمَتِّعُوهُنَّ وَسَرِّحُوهُنَّ سَرَاحًا جَمِيلًا
Яъни: “Эй, мўминлар! Қачонки, сизлар мўминаларни никоҳингизга олсангиз-у, сўнгра уларга «тегиш»дан илгари уларни талоқ қилсангиз, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда йўқдир. Бас, сизлар уларни (озгина моддий) баҳраманд этиб, чиройли кузатиш билан кузатингиз!” (49-оят).
Демак, идда тугагач, эр ва аёл ўртасидаги никоҳ алоқалари тугайди. Янгидан турмуш қурмоқчи бўлган аёл идда муддати тугагандан кейингина никоҳланиши мумкин бўлади (Манба: “Ҳидоя”, “Ал-Мухтор” ва “Ал-Ихтиёр” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇🏾👇

ИДДА ВАҚТИДА МУМКИН БЎЛМАГАН ИШЛАР
#никоҳ_ва_талоқ
❓142-CАВОЛ:
Идда қачондан бошланади? Умуман олганда иддада ўтирган аёлга нима ишларни қилиш мумкин ва нима ишларни қилиш мумкин эмас?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Идда – эр ўз аёлини талоқ қўйиши ёки эр вафот этиши билан бошланади. Аёл билмаса ҳам муддат ўтиши билан идда тугайди.
Иддада ўтирган аёлга совчи қўйилмайди. Лекин киноя сўзлар билан ишора қилиш мумкин. Масалан, киноялардан бири – Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганларидек, ўша аёлга эшиттириб, “Мен уйланмоқчиман”, дейишдир.
Боин талоқ бўлган ёки эри вафот этган аёл зийнатланмайди. Хушбўйлик сепиш, сурма, хино суртиш ва безанишни тарк қилади.
Барча турдаги иддалар эрнинг уйида ўтказилади.
Боин ёки ражъий талоқ бўлган хотин уйдан кундузи ҳам, кечаси ҳам чиқмайди. Идда пайтида унинг нафақаси эрнинг зиммасида вожиб бўлгани сабабли кўчага чиқишга шаръан рухсат йўқ.
Эри вафот этган аёлга нафақа берадиган кишиси йўқлиги учун кундузи ва кечанинг бир қисмида тирикчилик учун кўчага чиқиши мумкин, лекин эрининг уйида тунаши лозим.
Иддада ўтирган аёлнинг уйи бузилиб кетадиган бўлса ёки иддадаги аёл меросхўрлар томонидан мажбуран чиқарилса ёки ижара ҳақини тўлай олмаса, уйдан кўчиб кетиши мумкин.
Идда ўтирганда боин талоқ ёки уч талоқ бўлган хотин ва эр ўртасини тўсувчи тўсиқ ёки парда бўлиши лозим. Эр фосиқ бўлса, парда бўлса ҳам аёл бошқа ерга кўчиши мумкин.
Идда пайтида эр-хотин ўртасини тўса олувчи ишончли бир аёл бўлгани яхши. Агар идда ўтирган жой эр-хотинга торлик қилса, хотин у ердан чиқиб кетиши мумкин. Лекин эр чиқиб кетгани яхшироқ. (Манбалар: “Ҳидоя”, “Ихтиёр”).
Ҳозирги кунда иддага боғлиқ воқеликдаги хатолар шуки, кўпинча талоқ қилган эр хотинни болалар билан қўшиб уйдан ҳайдаб чиқаради ва уларни моддий таъминотдан бутунлай узиб қўяди. Ваҳоланки, болаларни таъминлаш эрнинг доимий бурчи ҳисобланади. У хотинини иддаси чиққунча уй-жой ва нафақа билан таъминлаши керак. Мана шу таъминотлар қилинмаса, эр шариат ҳукми билан гуноҳкор бўлади.
Баъзида, талоқ қилинган хотин эрга бўйсунмай кўчага чиқиб кетади, идда пайтида зийнатланиш қайтарилганига қарамай пардоз-андозини тарк этмайди. Минг афсуски, баъзи ҳолларда идда тугамай бошқасига эрга тегиб кетиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Ваҳоланки, иддани ичида қилинган никоҳ боғланмайди ва уларнинг келгусидаги алоқалари зино ҳисобланади. Бунинг ортидан кўплаб фасод ишлар юзага келади ва аёл қаттиқ гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇👇🏾

ЭР-ХОТИН ОЛТИ ОЙ ДАВОМИДА КЎРИШМАСА, ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#никоҳ-талоқ
❓199-CАВОЛ:
Қизимнинг турмуш ўртоғи сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр-хотин олти ой давомида кўришмаса, ўртага талоқ тушиб, қайтадан никоҳ ўқитиш керак экан. Шу гап ростми?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. “Эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмасдан яшасалар, ўрталарига талоқ тушади ва никоҳ бузилади”, - деган гап тўғри эмас. Зеро, мўътабар шаръий манбаларимизда бундай маълумот учрамайди.
Эр-хотин олти ой ёки ундан ортиқ бирга яшамаслиги ёки кўришмаслиги аслида яхши иш бўлмаса-да, лекин эр хотинига талоқ ёки талоқ маъносидаги сўзни айтмаган бўлса, ўз-ўзидан ўртага талоқ тушмайди.
Мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий китобларда дараксиз йўқолган киши ҳақида шундай дейилади:
هُوَ الَّذِي غَابَ عَنْ أَهْلِهِ أَوْ بَلَدِهِ أَوْ أَسَرَهُ الْعَدُوُّ وَلَا يُدْرَى أَحَيٌّ هُوَ أَوْ مَيِّتٌ وَلَا يُعْلَمُ لَهُ مَكَانٌ وَمَضَى عَلَى ذَلِكَ زَمَانٌ فَهُوَ مَعْدُومٌ بِهَذَا الِاعْتِبَارِ ، وَحُكْمُهُ أَنَّهُ حَيٌّ فِي حَقِّ نَفْسِهِ لَا تَتَزَوَّجُ امْرَأَتُهُ وَلَا يُقَسَّمُ مَالُهُ وَلَا تُفْسَخُ إجَارَتُهُ وَهُوَ مَيِّتٌ فِي حَقِّ غَيْرِهِ لَا يَرِثُ مِمَّنْ مَاتَ حَالَ غَيْبَتِهِ ، كَذَا فِي خِزَانَةِ الْمُفْتِينَ ...
لَا يُفَرَّقُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ امْرَأَتِهِ وَحُكِمَ بِمَوْتِهِ بِمُضِيِّ تِسْعِينَ سَنَةً وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى وَإِذَا حُكِمَ بِمَوْتِهِ اعْتَدَّتْ امْرَأَتُهُ عِدَّةَ الْوَفَاةِ مِنْ ذَلِكَ الْوَقْتِ.
яъни: “Аҳли-оиласи ёки шаҳридан дараксиз ғоиб бўлган ёки душман уни асир олган, тирик ёки ўлганлиги ёхуд қайси жойда эканлиги номаълум бўлган киши, бу ҳолатга бир муддат ўтган бўлса, у (юқоридаги ҳолатлар эътиборидан) – бедарак йўқолган шахс ҳисобланади. Бу шахс ўзи ҳаққида тирик ҳисобланади, яъни хотини бошқага турмушга чиқа олмайди ва мол-мулки меросхўрларга бўлинмай туради, ижара шартномаси тузган бўлса бузилмайди. Бошқалар ҳаққида ўлик ҳисобланади, яъни у бедарак йўқолган вақтда вафот этган қариндошларидан мерос олмайди. “Хизонатул муфтин” китобида шундай дейилган.
(Қози бедарак кетган) киши ва хотини ўртасини ажратиб юбормайди. Йўқолган шахс тўқсон ёшга кирса, уни ўлган деб ҳукм қилинади. Фатво мана шу сўзга берилган. Уни ўлди деб ҳукм қилинган кундан бошлаб, хотини ўлим иддасига ўтиради”. “Фатавои ҳиндийя”.
Демак, Ҳанафий мазҳабимизга кўра бедарак йўқолган эр тўқсон ёшга киргунигача хотини уни кутади. Қачонки, йўқолган одам тўқсон ёшга кирса, уни ўлган деб ҳисобланиб, эр-хотин ўртасидаги никоҳ узилади. Хотин ўлим иддасини ўтиради. Бу муддат қанча узун бўлмасин, орага ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди.
Шундай экан, одамлар ичида тарқалган: “Эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмаса, ўз-ўзидан талоқ тушади”, деган гап асоссиз ва нотўғридир. Валлоҳу аълам.

АЁЛИНИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРИШНИНГ ҲУКМИ
#никоҳ_оила_эр-хотин_муносабатлари
❓207-CАВОЛ:
Эрим билан умуман эр-хотинлик алоқамиз йуқ. Бир йилдан буён на гаплашади на саломимга алик олади. Рамазон ойида Аллоҳ йулида саҳарликка турган пайт бошқа хонада ётадилар. Дадаси агар сизни хафа қилган бўлсам Аллоҳ учун кечиринг деб битта атир совға қилиб пешонасидан силаб қуйдим. Кечирмади ҳам, алик ҳам олмади. Нима қилишни билмайман. Сизлардан илтимос, эр аёлини эътиборсиз қолдириб зулм қилишининг ёмонлиги ҳақида ҳам насиҳат қилсангиз.
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда киши ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам зулм қилиши катта гуноҳлардан саналади. Хусусан, жуфти ҳалоли, умр йўлдоши ва фарзандларининг онасига жабр қилиш ундан ҳам ёмонроқдир. Бугунги кунда эркаклик ҳамиятини йўқотган баъзи кишилар жиддий бир сабабсиз ўз аёлларни нафақасиз ва қаровсиз қолдирмоқдалар. На уларни хотин қилади, на талоғини бериб йўлини очади. Бу билан эр Аллоҳ таолонинг бир қанча (оилавий хотиржамлик, жуфти ҳалол ва фарзанд каби) катта неъматларига ношукрлик қилган бўлади.
Баъзилари эса номардларча очиқчасига: “Сени умрингни охиригача талоғингни бермай, аросатда қолдириб, қийнайман”, – деб пўписа қилади. Бу етмагандек, аслида ўзининг зиммасида бўлган – болаларнинг нафақасини ҳам хотиннинг бўйнига юклаб қўяди. Натижада аёл на эрли бўлмай, на эридан ажраша олмай, йиллаб сарсон-саргардон қолиб кетмоқда. Ожизаларнинг ҳақлари поймол бўлмоқда. Шуни таъкидлаб айтамизки, мана шу ҳолатда аёл гуноҳ йўлга кирса, зинога қўл урса, у билан бирга номард эр ҳам теппа-тенг гуноҳкор бўлади.
Бу мавзуда Қуръони каримда шундай дейилади:
وَلَنْ تَسْتَطِيعُوا أَنْ تَعْدِلُوا بَيْنَ النِّسَاءِ وَلَوْ حَرَصْتُمْ فَلَا تَمِيلُوا كُلَّ الْمَيْلِ فَتَذَرُوهَا كَالْمُعَلَّقَةِ وَإِنْ تُصْلِحُوا وَتَتَّقُوا فَإِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَحِيمًا
яъни: “Ҳар қанча истасангиз ҳам хотинларингиз ўртасида адолатли (ҳаммасига бир хил муносабатда) бўла олмайсиз. Бас, (бирига) бутунлай берилиб кетиб, (иккинчисини) муаллақ ҳолда ташлаб қўймангиз! Агар (улар билан муносабатингизни адолат асосида) тузатсангиз ва тақволи бўлсангиз, албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмли зотдир” (Нисо сураси, 129-оят).
Эътибор қилсак, ояти каримада эр хотинини “муаллақа” қилишидан қайтарилмоқда. “Муаллақа” ҳолати шу кунларда воқеъликда гувоҳи бўлиб турган ишларимизнинг айни ўзидир. Яъни, хотини билан келиша олмай қолган эр бошқасига уйланиб олиб, биринчи хотинини нафақасиз ташлаб қўяди ва бошқа турмуш қилишига имкон бермаслик учун талоғини ҳам бермайди. Гоҳида баъзи нобакор эрлар нафсини гуноҳдан қондириб, дин-диёнатли, ҳусни-жамоли жойида бўлган жуфти ҳалолини бир неча йиллар эр-хотинлик алоқасидан маҳрум қилиш билан уларни “муаллақа” қилиб қўяди. Мусулмон эркак ҳам шунчалик пасткашликка борадими, ахир?!
Аллоҳ таоло Қуръони каримда аёлларга гўзал муомалада бўлишга тарғиб қилиб, уларга зарар бериш мақсадида ушлаб туришдан қайтарди. Бу ишни “ҳаддан ошиш” ва “зулм” деб атади. Талоқ масаласи Аллоҳ таолонинг оятларидандир. Бу ҳақда ояти каримада шундай дейилган:
وَإِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ وَلَا تَتَّخِذُوا آَيَاتِ اللَّهِ هُزُوًا...
яъни: “Хотинларни талоқ қилганингизда ( улар идда) муддатига етсалар, бас, уларни яхшилик билан олиб қолингиз ёки яхшилик билан жавобларини берингиз. Уларга зулм қилиб, зарарлантириш ниятида ушлаб турманг! Ким шундай қилса, демак, ўзига зулм қилибди. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билмангиз!...” (Бақара сураси, 231-оят).
Демак, мусулмон эр хотинини яхшилик билан олиб қолиши ёки (ортиқ оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаса) яхшилик билан жавобини бериши керак. Акс ҳолда Аллоҳ таолонинг оятларини ҳазил билиш, енгил санаш улар билан “ўйнашиш” нинг оқибати ёмон бўлади. Аллоҳнинг азоби золимларни қаттиқ тутади.
👇🏾

БИР НЕЧА ЙИЛ АВВАЛ БЕЛГИЛАНГАН МАҲР ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?
#никоҳ
❓314-CАВОЛ: Мен 2012 йил уйланганман маҳр беролмаганман. Ҳозир маҳрини бермоқчиман ўша 2012 йилдаги ҳисобдан бериладими ёки ҳозирги йил ҳисобиданми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ пайтида маҳрга бирор қимматли нарса, масалан тилла узук ёки тилла сирға белгиланган бўлса, бугунги кунда нархи қандай бўлса ҳам эр ўшани олиб беради.
Агар маҳр сўм ёки доллар каби пул бирликларида белгиланган бўлса, ўша пул бирлигида белгиланган суммани бериши шарт бўлади. Пул анча қадрсизланди дейдиган бўлса, инсоф қилиб бирор нарса қўшиб бериши ҳам мумкин.
Агар никоҳ пайтида умуман маҳр белгиланмаган бўлса, эр маҳри мисл беради. Яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради. Бу ҳақда “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:
( وَإِنْ لَمْ يُسَمِّهِ أَوْ نَفَاهُ فَلَهَا مَهْرُ مِثْلِهَا ) أَيْ وَإِنْ لَمْ يُسَمِّ الْمَهْرَ فِي الْعَقْدِ أَوْ نَفَاهُ فَلَهَا مَهْرُ مِثْلِهَا إنْ وَطِئَ أَوْ مَاتَ عَنْهَا ، وَكَذَا إذَا مَاتَتْ هِي
яъни: “(Эр маҳрни миқдорини айтмаса ёки маҳр йўқ, деса, аёлга ўзига ўхшашларнинг маҳри берилади) яъни, никоҳ пайтида эр маҳрнинг миқдорини айтмаса, ёки маҳрни йўққа чиқарса ҳам, аёлга маҳри мисл берилади. Маҳри мислга ҳақли бўлиш жинсий алоқа (ёки жинсий алоқага имкон бўлиши), ё эрнинг вафот этиши ёки аёл вафот этиши билан бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

АЁЛИМНИНГ ОДАТ КУНЛАРИДА ҲАМ ЎЗ ҲИРСИЙ ЭҲТИЁЖИМНИ ҚОНДИРСАМ БЎЛАДИМИ?
#никоҳ
❓359-CАВОЛ: Аёлимда кўпинча ҳайз муддати 7-10 кунга чўзилиб кетади, шу пайтларда аёлимга жинсий алоқа қилмаган ҳолда уни ўпиб ёки қучоқлаб ўз жинсий эҳтиёжимни қондириб олсам бўладими? Шариатда бу ман этилганми ёки йўқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр ҳайз кўрган аёлини ўпиши ва қучоқлаши жоиз. Фақат тиззасидан киндигигача бўлган жойдан фойдаланмайди. Бу ҳақда “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وله أن يقبلها ويضاجعها ويستمتع بجميع بدنها ما خلا ما بين السرة والركبة
Яъни: “Эр аёлининг киндик билан тиззаси орасидаги аъзолардан бошқа ҳамма жойидан ҳузурланиши, ўпиши, қучоқлашиши мумкин”. Валлоҳу аълам.

НИКОҲГА ОТА-ОНАЛАРНИНГ РУХСАТИ ШАРТМИ?
#никоҳ
❓418-CАВОЛ: Никоҳланаётган икки ёш ота-оналари хабарсиз бўлган ҳолда, гувоҳлар олдида никоҳ ўқитишса, шу никоҳлари тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишининг ўз валийсидан яширинча биров билан никоҳланиши жумҳур уламоларга кўра жоиз эмас. Бунга Набий алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари ҳам далилдир: “Валийсиз никоҳ бўлмайди. Қайси хотин валийсининг рухсатисиз никоҳланса, унинг никоҳи ботилдир, ботилдир, ботилдир” (Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ривоятда: “Валийсиз ва иккита адолатли гувоҳсиз никоҳ бўлмайди”, - дейилган (Имом Аҳмад ривояти).
Аёл (қиз) валийлари тартибга кўра қуйидагилардир: ўғли (агар бўлса), кейин ўғлининг ўғли, кейин отаси, кейин бобоси, кейин туғишган ака-укаси, кейин ота бир ака-укаси, кейин она бир ака-укаси, кейин амакиси ва ҳоказо. Агар аёл (қиз)нинг асаба қариндошлари бўлмаса Имом Абу Ҳанифага кўра унга валийликда онаси ҳақли бўлади.
Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, никоҳнинг тўғри бўлишига валийнинг бўлиши шарт эмас, деган бўлсаларда, лекин амалда валийнинг розилиги ҳамма жойда талаб этиб келинган. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуфнинг наздиларида куфу (ўзаро тенглик) бўлмаган ҳолда валийсиз никоҳ боғланмайди, дейишган. Мулла Али Қори бу ҳақда “Мухтасарул виқоя”нинг шарҳида шундай дейдилар:
(ورُوي بُطْلانُهُ) أي بطلان نِكاحها إذا زَوَّجَتْ نفسَها (بِلاَ كُفُؤ) روى ذلك الحسنُ عن أبي حنيفة، وفي «الخَانِيَّة»: هذا أصحُّ وأَحْوَطُ والمختار للفتوى في زماننا، ... والمطلقة ثلاثاً لو زَوَّجتْ نفسَها من غير كُفُؤ ودخل بها، ثم طَلَّقها لا تَحِلُّ للزوج الأول على ما هو المختار من رواية الحسن.
яъни: “Аёл валийсининг розилигисиз тенги бўлмаган билан никоҳланишининг ботиллиги ривоят қилинган. Имом Ҳасан буни Абу Ҳанифадан ривоят қилган. “Фатавойи Қозихон” китобида мана шу гап бизнинг замонимизга мувофиқроқ, эҳтиётлироқ ва фатво учун ихтиёр қилинган" дейилган.... Шундан келиб чиқиб, уч талоқ қилинган аёл валийсига билдирмасдан тенги бўлмаган эркак билан никоҳланса, ўша эркак унга яқинлик қилиб, кейин талоқ қилса, Имом Ҳасаннинг ривоятидан ихтиёр қилинган фатвога кўра, аввалги эрига ҳалол бўлмайди” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Мазҳабимизнинг манбаларида бундан 4-5 аср аввал аёл валийсининг розилигисиз тенги бўлмаган билан никоҳланиши инобатга олинмаслиги ихтиёр қилинган фатво сифатида қаралган бўлса, ҳозирги кунда ушбу фатвони олиш янада долзарброқдир. Валлоҳу аълам.

ОНЛАЙН ТАРЗДА ШАРЪИЙ НИКОҲ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#никоҳ
❓469-CАВОЛ: Ҳозирги кунда интернет алоқа воситалари орқали ёки телефон орқали никоҳланиш масаласи замонавий фиқҳий масалалардан ҳисобланади. Никоҳ ақдида келин бир жойда, куёв бошқа бир жойда бўлиши ва уларнинг мулоқотларини гувоҳлар бир пайтда эшитиши никоҳ ақди учун етарли ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замонамизнинг таниқли уламолари ва нуфузли фатво уюшмалари ушбу масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, унга шаръий асосларга таяниб жавоб берганлар. Жумладан, Ироқ фатво ва даъват ишлари бўйича уламолар Кенгаши ҳамда Аллома Ваҳба Зуҳайлий, Мустафо Зарқо каби бир қатор уламолар онлайн тарзда ўқилган никоҳ ўқитиш алдов ва шариатни оёқ ости қилиш хавфи бўлмаган тақдирда шаръан жоиз ҳисобланади, деганлар (Манба: “Мажаллату ал-фиқҳил Исламий”2-жуз, 867-888 бетлар).
Шунингдек, Ислом Фиқҳи академияси Уламолар Кенгаши, Саудия арабистони Подшоҳлиги доимий Фатво қўмитаси, Покистоннинг “Дорул улум” Ислом университети Уламолар Кенгаши ҳамда Аллома Муҳаммад Юсуф Баннурий, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний каби кўплаб замонамиз уламолари онлайн тарзда ўқилган никоҳ маълум шаръий шартлар топилмаганлиги сабабли жоизмас, дея фатво эълон қилганлар (Манбалар: “Ислом фиқҳи академиясининг биринчи давра Қарорлари тўплами”нинг 10-бети, “Фатавойи дорул улум” 3-жуз, 558-559 бетлари, “Фатвойи Усмоний” 2-жуз, 204-бет).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳанафий мазҳабимиз уламолари қадимдан ийжоб ва қабулнинг ҳам бир нечта шартлари мавжудлигини, шулардан бири у битта маконда содир бўлиши лозимлигини таъкидлашган. Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ ушбу шарт ҳақида жумладан шундай деганлар:
وأما الذي يرجع إلى مكان العقد فهو اتحاد المجلس إذا كان العاقدان حاضرين وهو أن يكون الإيجاب والقبول في مجلس واحد حتى لو اختلف المجلس لا ينعقد النكاح،
яъни: “Никоҳ ақдининг ўрнига тегишли бўлган шартига келсак, у икки никоҳланувчи (яъни, килин-куёв)нинг бир мажлисда ҳозир бўлишидир. Ийжоб (яъни, таклиф) ва қабул бир мажлисда бўлиши лозим. Агар мажлис бошқа-бошқа бўлса никоҳ боғланмайди” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ ҳам бу масалада шундай деган:
ومن شرائط الإيجاب والقبول: اتحاد المجلس لو حاضرين
яъни: “Ийжоб ва қабулнинг шартларидан яна бири икки никоҳланувчи бир мажлисда иштирок этиб, маконнинг бир бўлишидир” (“Дуррул мухтор” китоби).
Аллома Ибн Обидийн ушбу масалани Баҳр китобидан нақл қилиб, қуйидагича изоҳлайдилар:
فلو اختلف المجلس لم ينعقد، فلو أوجب أحدهما فقام الآخر أو اشتغل بعمل آخر بطل الإيجاب؛ ... ولو عقدا وهما يمشيان أو يسيران على الدابة لا يجوز، وإن كان على سفينة سائرة جاز. اهـ. أي؛ لأن السفينة في حكم مكان واحد
яъни “Никоҳда мажлис бошқа-бошқа бўлса никоҳ ақди боғланмайди. Агар никоҳланувчилардан бири ийжоб қилса иккинчиси ўрнидан туриб кетса ёки бошқа иш билан машғул бўлиб кетса ийжоб ботил бўлади... Агар юриб кетаётган ҳолларида ёки уловда кетаётган ҳолларида никоҳ ўқилса ҳам жоиз бўлмайди. Агар бир кемада кетишаётган бўлса бунда жоиз бўлади. Чунки кема бир макон ҳукмида бўлади” (“Раддул муҳтор” китоби).
Ушбу фиқҳий манбаларимиздан маълум бўлишича, шаръий никоҳ ақди пайтида никоҳланувчилар ва гувоҳлар бир мажлисда бўлиши зарур. Бу билан телефон, интернет ёҳуд бошқа замонавий алоқа воситалари орқали никоҳ шаръан жоиз бўлмаслиги борасидаги уламоларнинг фатволари далил жиҳатдан устун эканини кўрсатади. Қолаверса, ҳозирги кунда никоҳдан турли алдов йўлларида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Валлоҳу аълам.

ФОСИҚ ОДАМНИНГ НИКОҲДАГИ ГУВОҲЛИГИ ЎТАДИМИ?
#никоҳ
❓477-CАВОЛ: Онам турмушга чиқмоқчилар. Никоҳда мен ҳам гувоҳ бўла оламанми? Фосиқ гувоҳ бўла олмайди, адашмасам, мен ҳам ҳаётим даврида ёлғон ишлатганман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзанд, гарчи фосиқ бўлса ҳам, онасининг никоҳида гувоҳ бўлиши жоиз. Никоҳ битимида гувоҳлар сони икки эркак ё бир эркак ва икки аёл бўлиши шарт. Гувоҳлар ақли-хуши жойида, балоғатга етган, мусулмон бўлиши лозим.Фиқҳий манбаларимизда бу ҳақда шундай дейилган:
صَحَّ عند فاسقين ولا يظهر عند الدعوى. صَحَّ عند ابنيهما او أحدهما ولا تقبل للقريب
яъни: “Никоҳ икки фосиқ эркакнинг ҳузурида ҳам тўғри бўлади. Лекин уларнинг гувоҳлиги даъво вақтида ўтмайди. Никоҳ икки тарафнинг икки ўғли ёки бир тарафнинг икки ўғли ҳузурида ҳам тўғри бўлади" (“Мухтасар виқоя” китоби).
Никоҳда гувоҳларнинг адолатли бўлиши шарт эмас, балки икки фосиқ эркак гувоҳлар ҳузурида, гарчи улар туҳматчилиги учун жазоланган бўлсаларда никоҳ боғланаверади. Аммо фосиқларнинг гувоҳлиги никоҳ вақтида қабул қилинсада, уларнинг сўзлари даъво (суд) вақтида эътиборга олинмайди ва яна эр ва xотин иккисининг икки ўғли ё бирининг икки ўғлининг олдида ҳам никоҳ дуруст бўлади. Лекин бу гувоҳ фарзандларнинг гувоҳликлари эр-хотин орасида низо чиқиб, қозига мурожаат қилинганда ўзларининг яқинлари фойдасига қабул қилинмайди. Валлоҳу аълам.

ЭРНИНГ РОЗИЛИГИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр
❓543-CАВОЛ: Аёл киши турмушга чиқаётганида бўлажак эрига: “Мендан рози бўлишингизни ўзи менга маҳр учун етарли, бошқа маҳр керакмас” деса, кейин эр ўзининг розилигини маҳр сифатида берса, шу шариатимизда жоиз бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Маҳр» никоҳ ақди тузулганидан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган нарсанинг номидир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة
"Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг" (4-оят).
Никоҳ ақди амалга ошиши билан маҳр бериш эрга вожиб бўлади. Берилганда ҳам, куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилади ва маҳр келиннинг шахсий мулки бўлади.
Маҳр бериш фарз амал ҳисобланади. Ҳатто шундайки, келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейишга ҳам имконлари йўқ. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам, кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳаттоки, эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам, меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.
Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Бу – нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга суяниб, ҳар бир даврдаги маҳрнинг энг оз миқдорини белгилаш осон бўлади. Бунинг учун ўша даврнинг закот нисоби, мазкур миқдорнинг йигирмадан бири аниқланса, энг оз маҳр миқдори чиқади.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا مَهْرَ أَقَلَّ مِنْ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ. رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ", – дедилар" (Имом Дорақутний ва Имом Байҳақий ривоят қилганлар).
Бевосита саволга келсак, маҳр моддий қийматга эга бўлган нарсани бериш билан амалга ошади. “Эрнинг розилиги”, “Қуръони карим таълим бериш”, “Ҳажга олиб бориш” каби маънавий нарсалар маҳр бўлмайди. Маҳр – кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, барибир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

ЙИГИТ ВА ҚИЗ УЧРАШУВИДАГИ ШАРЪИЙ МЕЪЁРЛАР ҚАНДАЙ?
#никоҳ
❓601-САВОЛ: Ота-оналар розилиги билан йигит ва қиз учрашувга чиқадилар. Шу учрашувда исломий одоб-ахлоқ билан қандай суҳбат олиб борса ва қандай саволлар берса бўлади. Динимизда бу борада қандай кўрсатмалар бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бўлажак келин-куёвлар умуман учрашмай, кўришмай турмуш қуриш қораланган. Бундан ташқари ғарб одатига кўра бир-бирини бир неча йиллар “синаб” кўриб уйланиш ҳам динимизда қайтарилган ҳаром амаллардан ҳисобланади.
Мўътабар ҳанафий манбалар “Мухтасарул Қудурий” китоби ва унинг шарҳи “Лубоб”да шундай дейилади: “Шаҳватдан омонда бўлганда эркак аёлнинг фақат юзига ва кафтига қараши мумкин. Агар шаҳватдан омонда бўлмаса, фақат олди-берди, савдо-сотиқ каби ҳожат-зарурат бўлгандагина юзига қараши жоиз. “Дуррул мухтор” китобида: “Номаҳрамга назар қилиш шаҳватдан омонда бўлишга боғлаб қўйилган, акс ҳолда назар қилиш ҳаромдир ва бу ўтган даврларда шундай. Бизнинг замонимизда эса ёш аёл-қизларга қараш ман қилинган”” Иқтибос тугади.
Шунинг учун номаҳрамлардан кўзни тийиш эркагу аёлга бирдай вожибдир. Аммо турмуш қурмоқчи бўлган йигит қизнинг бир-бирларини совчилик нияти билан кўриши жоиз ва керак. Бу ҳақда ҳадислар кўп.
Имом Муслим “Саҳиҳ”ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан: “Уни кўрдингми?” деб сўрадилар. У: “Йўқ”, деди. “Боргинда, уни кўр”, дедилар”.
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
إِذَا خَطَبَ أَحَدُكُمُ الْمَرْأَةَ فَإِنِ اسْتَطَاعَ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى مَا يَدْعُوهُ إِلَى نِكَاحِهَا فَلْيَفْعَلْ » (رواه الإمام أبو داود عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ)
"Агар сизлардан бирингиз бир аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин".
Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзи ва икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларни кўриши мумкин эмас. Барча мужтаҳид уламоларнинг фикрлари шундай. Зеро, юз гўзалликни кўрсатса, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи ва баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини билишни истаса, онаси ёки синглисини юбориб билиш имконига эга.
Энг яхшиси, уйланмоқчи бўлган йигит қизни унга совчи юбормасдан илгари кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етказмайди, совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилигини олиш, яъни унинг билиши шарт эмас. Йигит қизни билдирмай ва у сезмаган ҳолда кўриши мумкин. Шу яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содий разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмасада, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ бўлмайди”, дедилар. Аммо бундай учрашувда нималар ҳақида гаплашиш керак, нималарни сўраш керак экани айтилмаган. Вазиятдан келиб чиқиб, бир-бирини ҳижолатга қўймайдиган саволлар беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

ҲАЛОЛА ҚИЛДИРИШ ЖОИЗМИ?
#никоҳ
❓625-САВОЛ: Хотинимга уч талоқ айтиб ажралганмиз. Фақат битта йўл бор экан, ҳалола қилиб олиш. Лекин Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи вассаллам ҳалоллаб берувчига лаънат бўлсин, деган эканлар, илтимос сизлардан шу хақда тўғри жавоб кутиб қоламан.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, шартлашиб хотинини ҳалола қилдирувчи ҳам, ҳалола қилиб берувчи ҳам лаънатланган. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар:
لعن الله المحلل والمحلل له
“Аллоҳ ҳалола қилувчини ҳам, ҳалола қилдирувчи (собиқ эр)ни ҳам лаънатласин” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бошқа ҳадиси шарифда шартлашиб ҳалола қилиб берувчини “орият (вақтинча)га олинган така”, деб аталган. (Имом Ибн Можа Уқба ибн Омирдан ривоят қилганлар).
Лекин кейинги эр никоҳ битимида ҳалолани шарт қилмасдан уч талоқ қилинган аёлга тўғри никоҳ (гувоҳлар) билан уйланса, кейин биринчи эрига қайта никоҳланиши учун талоқ қилса, юқоридаги ҳадисларнинг ҳукмига кирмайди. Ҳатто нияти яхши бўлса, савоб ҳам олади. Демак, никоҳдан олдин ҳалола зикр қилинсада, никоҳ битимида ҳалола шарт қилинмаса, макруҳ бўлмайди.
Ҳалола ҳақида Имом Қудурий шундай дейдилар: “Аёлнинг талоғи учтага етса, у аёл тўғри никоҳ билан бошқа эрга никоҳланмагунча ва кейинги эр билан жинсий алоқада бўлмагунча (маний нозил бўлиши шарт қилинмайди), сўнг эр талоқ қилиб ёки вафот этиб, аёлнинг иддаси чиқмагунча, аввалги эрига ҳалол бўлмайди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби, Ражъат боби).
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобини шарҳлаб Шайх Абдулғани Майдоний шундай дейдилар:
(وإذا تزوجها بشرط التحليل) ولو صريحاً بأن قال: تزوجتك على أن أحلك (فالنكاح) صحيح ولكنه (مكروه) تحريماً؛ لحديث (لعن اللّه المحلل والمحلل له) (فإن وطئها حلت للأول)، لوجود الدخول في نكاح صحيح؛ إذ النكاح لا يبطل بالشرط، هداية. وقال الإسبيجاني إذا تزوجها بشرط التحليل بالقلب ولم يقل باللسان تحل للأول في قولهم جميعاً،...
“Агар ҳалола қилиш шарти билан никоҳланса, масалан, “Сенга ҳалола қилиш шартига кўра никоҳландим”, деса, никоҳ дуруст бўлади. Лекин бундай никоҳланиш таҳримий (ҳаромга яқин) макруҳдир. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳалола қилувчи ва ҳалола қилдирувчини Аллоҳ лаънатласин”, деганлар.
Агар (кейинги эр) жинсий алоқадан кейин талоқ қилса, никоҳда жинсий алоқа топилгани учун (иддадан кейин) аввалги эрига никоҳланиш ҳалол бўлади. Чунки никоҳ нотўғри шарт (яъни, ҳалола шарти) билан бекор бўлмайди.
Ал-Исбижобий айтадилар: “Никоҳ битимида ҳалола қилиш шарти қалбида бўлса, буни тили билан айтмаса, барча имомлар наздида (талоқдан кейин) аввалги эрига никоҳланиши ҳалол бўлади”. (“Лубоб” китоби, Ражъат боби).
Имом Хаскафий шундай дейдилар:
ولو خافت أن لا يطلقها تقول زوجتك نفسي على أن أمري بيدي: زيلعي، وتمامه في العمادية (أما إذا أضمرا ذلك لا) يكره (وكان) الرجل (مأجورا) لقصد الاصلاح وتأويل اللعن إذا شرط الاجر.ذكره البزازي.
“Агар аёл кейинги эри талоқ қилмаслигидан хавфсираса, (талоқ борасида) ихтиёрим қўлимда бўлиши шарти билан сенга никоҳланаман, дейди (Зайлаъий. “Имодия” китобида тўлиқ маълумот бор). Агар ҳалолани никоҳланаётган эркак ва аёл ичида сақласа, макруҳ бўлмайди. Киши ислоҳни қасд қилгани учун ажр олади. Ҳадисдаги лаънат ҳалола учун ҳақ сўраган кишига тегишли бўлади. (Баззозий)” (“Дуррул мухтор” китоби).
Аёлнинг кимга турмушга чиққанини аввалги эр билмаса ҳам, ҳалола дуруст бўлаверади. Валлоҳу аълам.