ALRISALAH | ibratli kanal
1.64K subscribers
10.5K photos
10.9K videos
116 files
1.78K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
УМРА ЁКИ ҲАЖГА БОРИБ КЕЛГАН АЁЛЛАР НЕЧА КУН КЎЧАГА ЧИҚМАЙДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Онам, опам умра ва ҳажга бориб келдилар неча кунгача кўчага чиқишмайди.Опам ҳамшира бўлиб ишлайди. Неча кундан сўнг ишга қайтади? Ҳолам 10 кунгача кўчага чиқилмайди дебди шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умрага ёки ҳажга бориб келган аёллар маълум муддат кўчага чиқмасликлари керак деган гап мутлақо нотўғри. Агар зарурат бўлса эри ёки бошқа маҳрамларининг рухсати билан чиқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ИШХОНАДА ТАСБЕҲ САНАБ ЗИКР ҚИЛИШ ҲАРОММИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан, яъни ишчи пулни ишлаганига оларкан. Шу гап қанчалик тўғри? Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор ишга ёлланган инсон ҳақиқатда ўзига бириктирилган ўша ишни қилмасдан бошқа иш билан, ҳаттоки у Аллоҳнинг зикри бўлса ҳам шуғулланиб ўтириш ҳаром бўлади. Аммо ишдан бўш вақтда зикр қилиши мумкин ва афзал. Муҳими ишингизга зикр ва тасбеҳларингиз ва тиловатларингизу-салавотларингиз ҳалақит қилмасин, яъни қўл меҳнатда, қалб Аллоҳда бўлсин. Чунки сизга иш берувчи муайян бир ишни қилишингиз учун ҳақ тўлайди. Фарз ибодатлар бундан мустасно. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ҚАЙ БИРИДА САВОБ КЎПРОҚ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўза ойида таровеҳ намози кунлари бир ҳафтада бир кечқурун юк туширишга бориб пул топиб ҳаммасини эҳсон қилса бўладими? Қай бирида савоб кўпроқ оламиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таровеҳ намозига қатнашиш савоблироқ. Рамазон ойи бир йилда бир келадиган улуғ ой эканлиги барчамизга маълум. Бу ойда бир ой давомида таровеҳ намози ҳамда хатми қуръон қилишлик ёки унда қатнашишлик суннат амали ҳисобланади. Шунинг учун бу ибодатни бир кунини ҳам ўтказиб юбормаслик керак. Эҳсон ёки бошқа савобли ишларни кундуз кунлари ёки таровеҳга ҳалал бермайдиган тарзда амалга ошириш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ВИТРНИНГ УЧИНЧИ РАКАТИДАГИ ЗАМ СУРА ЎҚИБ БЎЛИНГАНДАН КЕЙИН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр намозида қулоқ қоқиш амали мавжуд экан. Бу амал эркаклар учунми ёки аёллар ҳам бажариши керакми? Агар бажарилса у қандай амалга оширилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа ушбу такбир аёллар учун ҳам мавжуд ва машруъ қилинган бўлиб, унда аёллар қўлларини қулоқ бўйи эмас, балки, елкалари бўйи кўтарадилар. Демак, витр намозининг 3-ракатидаги зам сура ўқиб бўлингандан кейин "Аллоҳу акбар" деб, икки қўлларини эркаклар қулоқларининг юмшоқлари баробаригача, аёллар елкалари баробаригача кўтарадилар. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚАЙНОТАНИНГ КЕЛИНИ БИЛАН ҲАЗИЛЛАШИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен янги келинман (турмушга чиққанимга бир йил бўлди). Қайнотам ҳазил-ҳузул қилиб ҳар нарсаларни гапиради менга. Бундан ташқари уйимизда шахсий гигиена, покланиш учун шароитлар яхши эмас, ҳаммомга ҳам қайнотам баъзида рухсат бермайди. Хўжайинимга айтсам сабр қил, дейишдан уёғига ўтмайди. Бунга шариат нима дейди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало Аллоҳ Сизга сабр берсин. Шариатимизда ҳазил-ҳузулнинг ҳам чегараси бор. Айнан қайнотанинг келини билан ҳазиллашиши мутлақо тўғри эмас. Кейинчалик бундай чегарадан чиқишлар ўта ноқулай вазиятлар ва оилаларнинг бузилишига олиб келиши воқеъликда кўрилмоқда.
Сизни бу вазиятда аввало эрингиз ҳимоя қилиши ва бундай ноқулайликларни у бартараф қилиши керак бўлади. Чунки оилада эр аёлини нафақа (яъни еб-ичиши, кийим-кечаги ва бошпана) билан таъминлашидан ташқари аёлининг шахсий кундалик ҳаётига керак бўладиган шароитларини ҳам яратиб бериши вожибдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ТАЛОҚ ТУШГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эрим доим урушиб қолганимизда йўқол кет деб бақиради. Шу гапларидан кейин шариатга кўра талоқ тушганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эр аёлига талоқ қилиш ёки ажрашиш ниятида "йўқол", ёки "кет" деса, бу билан ҳам талоқ тушади. Агар талоқни ният қилмаган бўлса, талоқ тушмайди. Шунинг учун ушбу масалада албатта эрингизнинг ниятини билиш керак.

Қолаверса, талоқ нозик масала бўлгани сабабли, унга доир масалаларни эр-хотин биргаликда илмли кишилардан бевосита кўришиб, сўраб олишлари мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ОРАНИ ОЧАМИЗ ДЕСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр ўз аёлига ажрашиш мақсадида, энди орани очамиз деса ўртага талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эрни ҳотинига талоқ қўйиш ниятида "Энди орани очамиз" деган сўз билан талоқ тушмайди. Чунки талоқ тушиш учун ўткан замонда гапириш керак масалан: Эр аёлига талоқ ниятида "Орани очдим" ёки "Бошингни очдим" деса, агар фақат талоқни ният қилса бир талоқи боин тушади. Бордию уч талоқни ният қилса, уч талоқ тушади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ЭҲСОНИ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Касал одамга эҳсон пул бериб ёрдам килса, у ўша пулларни ўзи ейдиган озик-овқатига ёки кийим-кечагига ишлатса бўладими? Эҳсон қилган одамни эҳсони қабул бўладими ёки фақат дори-дармон, касалхонасига ишлатиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳсон қилинган пуллар эҳсонни олган одамни мулкига айланади ва уни ўзи хоҳлагандай тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Шундай экан, эҳсон берувчи ҳам: "Фақат дори-дармонга ишлатасиз" деб шарт қўймаслиги, эҳсон олувчи ҳам инсоф билан зарурий эҳтиёжига ишлатиши керак бўлади.

Эҳсонни қабул бўлиши эса — ихлос, муҳаббат ва айни ҳақдорга (яъни ўз ўрнига) қилинишига боғлиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ҚУРБОНЛИК НИЯТИДАГИ КИШИ ТИРНОҚ ВА СОЧИНИ ОЛМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умму Салама разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким Зулҳижжа ойини кўрса ва қурбонлик қилмоқчи бўлса, қурбонлигини сўйгунча соч ва тирноқларини олмасин” (Имом Насоий ривояти). Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга кўра қурбонлик қилмоқчи бўлган киши соч ва тирноқларини олиши мубоҳ амал саналади. Хоҳласа олиши ёки олмаслиги мумкин. Ҳанафий мазҳабининг айрим кейинги уламолари мазкур ҳадисдаги буйруқ мустаҳабни ифода қилади, деганлар. Бунга кўра қурбонлик қилмоқчи бўлган кишилар қурбонлик қилгунларига қадар савоб умид қилган ҳолда соч ва тирноқларини олмасалар — бу ўзларининг ихтиёрлари, савоб берилишидан умид қилинади. Ким соч ва тирноғини олса, гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
УЗУМ СИРКАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Узум сиркасини истеъмол килса буладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Узум сиркасини истеъмол қилиш мумкин. Чунки сирка тайёрланиш жараёнида маст қилиш хусусиятини йўқотгач, сиркага айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ