ALRISALAH | ibratli kanal
1.73K subscribers
10.1K photos
10.3K videos
116 files
1.55K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСЛАРИ.

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ким бирор
(яхши) амални одамлар эшитиши ва кўриши учун бажарса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни шарманда қилади...»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Жундуб ибн Абдуллоҳ (р.а).дан)
.

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «3 тоифа жаннатга кирмайди:
1.
(ота-онасига) оқ бўлган
2. сурункали ароқ ичган
3. миннат қилувчи.


Имом Насоий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#КУН _ҲАДИСЛАРИ

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Мунзир ал-Ашажжига: «Сенда Аллоҳ хуш кўрадиган икки хислат: ҳалимлик ва шошмаслик бор»

Имом Термизий ривояти
(Зореъ ал-Қайсий (р.а).дан)


📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Гўзаллик ҳайъати, шошмаслик ва иқтисод нубувватнинг йигирма тўрт жузидан бир жуздир»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)


📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Агар банда шошилишмаса, дуосига ижобат бўлади...»

Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
.

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «.... Эй одамлар! Сокин бўлинглар! Яхшилик шошилиш ила  ўлмас!»

Имом Бухорий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)



👇👇
@ALRISALAH_UZ
#КУН_ҲАДИСЛАРИ

📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, менга жаннатга дохил этадиган амални ўргатинг», деган эди, «Муҳсин
(яхшилик қилувчи) бўл», дедилар. «Муҳсинлигимни қандай биламан?» деб сўраган эди, у зот ﷺ «Қўшниларингдан сўра, агар сени муҳсин дейишса, демак, муҳсинсан. Борди-ю сени ёмон дейишса, демак ёмонсан», дедилар»

Байҳақий ривояти

📚Расулуллоҳ ﷺ дан сўрашди: Ё Расулуллоҳ фалончи аёл кечалари туриб намоз ўқийди, кундузлари рўзадор юради. Бироқ уни тили жуда узун қўни – қўшниларига озор беради. у зот ﷺ Унда яхшилик йўқ. У аёл дўзахда бўлади – дедилар ....»

Аҳмад ва Ҳоким ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)


📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»

Байҳақий ривояти
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)


👇👇
@ALRISALAH_UZ
#КУН_ҲАДИСЛАРИ

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб бориб, туну
кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб шу ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Кимки (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади»

Имом Термизий ривояти
(Зубайр ибн Аввом (р.а).дан)


📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади...»

Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)


📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Молингни эҳсон қил. Уни санама. Агар санайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқни санаб беради. Молингни ўзингда сақлаб ушлаб турма. Агар сақлайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқингни бермасдан ушлаб туради»

Бухорий ва Муслим ривояти


👇👇
@ALRISALAH_UZ
#КУН_ҲАДИСЛАРИ.

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Шубхасиз, садақа Аллоҳнинг ғазабидан ва ёмон ўлимдан сақлайди»

Имом Термизий ривояти

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Кишининг соғломлигида берган бир дирҳам садақаси, ўлими пайтида берадиган юз дирҳам садақасидан яхшироқдир»

Абу Довуд ривояти
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Садақа ҳужжат ва далилдир

(яъни имони борлигига)»
Имом Термизий ривояти
(Абу Молик Ашъарий (р.а).дан)


👇👇
@ALRISALAH_UZ
#КУН_ҲАДИСЛАРИ

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Бир банданинг ичида бахиллик билан иймон  жамъ бўлмайди»

Имом Насиой ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)


📚Расулуллоҳ ﷺ  «Ҳалокатга олиб борувчи етти нарсадан қочинглар!», дедилар. «Улар нима, эй Расулуллоҳ?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: «Аллоҳ таолога ширк келтирмоқ, бахиллик, ноҳақ бировни ўлдирмоқ, судхўрлик, етимнинг ҳаққини емоқ, жанг майдонидан қочмоқ, покиза мўмина аёлларга зино билан туҳмат қилиш», дедилар»

Имом Насиой ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)


📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир»,

Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)


👇👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#КУН_ҲАДИСЛАРИ

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар»


Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо Уваймир (р.а).дан)


📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ бир кишига ҳикмат (илм) ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим берса»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:
«...Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма»


Имом Муслим ривояти.
(Абу Зарр (р.а).дан)


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
#КУН_ҲАДИСЛАРИ

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: «Яхши инсон бўлдинг, юришинг ҳам яхши бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг», деб нидо қилади»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан).

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Фақат мўминлар билан суҳбатда бўл. Ва таомингни фақат тақводорларгина есин»

Имом Термизий ривояти.

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Менинг азаматим учун бир-бирларини дўст тутгувчиларга нурдан бўлган минбарлар берилади. Уни кўрган набийлар ва шаҳидлар ҳавас қилишади», деди»

Имом Термизий ривояти
(Муоз (р.а)дан)

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#КУН_ҲАДИСЛАРИ

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Айтаётган нарсанг биродарингда бўлса, ғийбат қилибсан. Агар айтаётган нарсан биродарингда бўлмаса, унда бўҳтон қилибсан»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан).

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради»

Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан).

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир банданинг ичида иймон билан ҳасад жамъ бўлмайди»

Имом Насаий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан).

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «(Ғийбатни) эшитувчи ҳам ғийбатчининг биридир»

Имом Табароний ривояти

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларнинг қўлидаги нарсаларга кўз тикма. Таъмадан эҳтиёт бўл, чунки у фақирлик келтиради...»

Ҳоким ва Байҳақий ривояти
(Саъд ибн Абу Ваққос (р.а).дан)


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#КУН_ҲАДИСЛАРИ

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:

«Эй Абу Зар, белинга енгил ва тарозуда бошқаларидан оғирроқ бўлган икки хислатга сени йўллаб қўяйми? - деганларида,
(Абу Зар): - Ҳа, ё Расулуллоҳ, - деди. - у зот ﷺ "Ҳусни хулқ ва камгаплик"... дедилар»
Абу Яъло ва Байҳақий ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У зот мулойимликни яхши кўрадир...»
Имом Муслим ривояти
(Оиша (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «4 хислат бор агар улар сенга берилган бўлса,  сенга дунёда булардан бошқа нарса берилмаган бўлса зарар қилмайди»
1 Хусни хулқ
2 Таом халоллиги
3 Ростгўйлик
4 Омонотдорлик

Бухорий «Ал-адаб-ал-муфрад»
(Абдуллох ибн Амр  (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар  «Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир»
Имом Муслим ривояти
(Наввос ибн Самъон (р.а).дан)


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ