БИЗНИНГ УЙГА АЗОН ЭШИТИЛМАЙДИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Шунга намоздан олдин азон айтишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сиз намоздан олдин азон айтишингиз керак. Фарз намозларига азон айтиш суннат ҳисобланади. Агар сиз яшаб турган жойга масжид азони эшитилса азон айтмасдан ҳам такбирни ўзи билан намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
РАМАЗОНДА ТЎЙ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рамазон ойида тўй қилинмайди дейишади, шу гап қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи Қуръон тиловати ва ибодат мавсуми бўлганидан бу ойда тўй қилиш бизнинг диёрларда урф бўлмаган. Чунки тўйнинг ўзига яраша машаққати бўлади. Рамазон ойида тўй қилиш шаръий далилларда ман қилинмаган бўлсада, Рамазонда кундуз куни одамларга таом тортиш жоиз, эмас. Унда таом қўйган ҳам, кундузида уни еган ҳам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

👇🏾👇🏾@ALRISALAH_UZ
АҚИҚАГА СЎЙИЛГАН ЖОНЛИҚНИНГ ГЎШТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини қанча қисмини тарқатиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сўйилган қўйнинг гўшти уч қисмга тақсимланиб, бир қисмини муҳтож кишиларга садақа тарзида тарқатилади, иккинчи қисмини таом қилиб, пишириб берилади, учинчи қисмини уйда оила учун олиб қолинади. Бу мустаҳаб иш, вожиб эмас. Зарурат бўлиб қолса, бошқача йўл тутиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

УШРНИ ПУЛИНИ БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир киши деҳқончилигидан ушрга бериладиган қисмини сотиб пулини берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Деҳқончиликнинг ушрини айнан ҳосилнинг ўзидан бериш шарт эмас. Балки умумий ҳосилнинг қийматини, ўрнига қараб, ўндан бир ёки йигирмадан бирини ушр қилиб берса ҳам бўлади.
Ушр беришдан муҳтожларга манфаатлироғи қайси бўлса, шуни берилгани афзал. Яъни айнан маҳсулотдан бериш муҳтожларга фойдалироқ бўлса, маҳсулотдан берилади. Агар қийматини бериш фойдали бўлса, қийматини берилади. Валлоҳу аълам.

ГЎДАК ВАФОТ ЭТСА УНИ ФАРИШТАЛАР ОЗИҚЛАНТИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эмизикли гўдак вафот этса қабрда фаришталар эмизади, деган гап эшитдим. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап тўғри эмас. Инсон вафот этганидан кейин унга моддий озуқанинг, жумладан ёш гўдакка сутнинг зарурати қолмайди. Қолаверса, фаришталар жисмоний эмас, руҳоний зотлар бўлиб, уларда жинс: эркаклик ва аёллик, деган маънолар мавжуд эмас. Валлоҳу аълам.
@ALRISALAH_UZ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эмизикли гўдак вафот этса қабрда фаришталар эмизади, деган гап эшитдим. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап тўғри эмас. Инсон вафот этганидан кейин унга моддий озуқанинг, жумладан ёш гўдакка сутнинг зарурати қолмайди. Қолаверса, фаришталар жисмоний эмас, руҳоний зотлар бўлиб, уларда жинс: эркаклик ва аёллик, деган маънолар мавжуд эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾@ALRISALAH_UZ
ҚИЧҚИРМАГАН ХЎРОЗНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қичқирмаган хўрозни суйиб еса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хўроз гўшти ҳалол. Хўрозни қичқириши уни гўштини ҳалол-ҳаромлигига таъсир қилмайди. Шариатга мувофиқ сўйилган бўлса бас. Валлоҳу аълам.
@ALRISALAH_UZ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қичқирмаган хўрозни суйиб еса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хўроз гўшти ҳалол. Хўрозни қичқириши уни гўштини ҳалол-ҳаромлигига таъсир қилмайди. Шариатга мувофиқ сўйилган бўлса бас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾@ALRISALAH_UZ
ВИТР НАМОЗИНИ ЎҚИМАСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Витр вожибни ўқимаса қолган ўқиган намозлари қабул бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир намоз ўз вақтида фарз бўлади. Бирор намозни қабул бўлиши ундан аввалга намозни ўқиш ёки ўқимасликка боғлиқ эмас. Лекин витр намозини тарк қилиш гуноҳкорликка сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

ҲОМИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИГИГАЧА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИН?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳомиладор аёл бола неча ойлигигача намоз ўқиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл то боласини туққунича намозини тўхтатмайди. Туққанидан кейин нифос қони келади. Мана шу қон тўхтагунича намоз ўқимай туради. Бу узрли ҳолат бўлади. Қон тугагач яна намозини давом эттиради. Агар ҳомиладорлик вақтида намоз ўқишга қийналса, ўзининг ҳолатига қараб ўтириб ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

ҚУРЪОН ТАЪЛИМИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳозирги кунда баъзи қори акалар Қуръондан таълим бергани учун ойлик белгилаб қўйишган. Масалан бир ойга шунча деб. Бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламолар Қуръон таълими учун ойлик белгилаб ҳақ олиш жоиз эканига фатво берганлар. Валлоҳу аълам.

НАМОЗ ПАЙТИДА НИГОҲ БУРИЛИБ КЕТСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бугун пешиннинг фарзида имомга иқтидо қилиб 2-ракатда "аттаҳият"ни ўқиб тураётганимда оёғим қайрилиб нигоҳим билан саждадан бошқа ёққа қараб юбордим. Намозим намоз бўлдими? Ойдинлик киритиб берсангизлар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нигоҳ ёки юзингиз бурилиб кетса зарари йўқ, намоз дуруст бўлади. Лекин одамнинг кўкраги қибладан бурилиб кетса, намоз бузилади. Валлоҳу аълам.