ЎЛИК ТУҒИЛГАН БОЛАГА ЖАНОЗА
#жаноза_намози
❓15-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ой-куни тўлмай тушиб қолган болага жаноза намози ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Агар бола тирик туғилса ёки унга далолат қилувчи аломат (масалан, қимирласа, йиғласа) бўлса, унга исм қўйилади, ювилиб кафанланади ва жаноза ўқиб кўмилади. Аммо ўлик туғилса, унга жаноза ўқилмайди, исм қўйилмайди, ювиб, матога ўраб дафн қилинади ("Баҳрур роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ

ЖАНОЗА НАМОЗИДА САФЛАРНИНГ ТОҚ БЎЛИШИ
#жаноза
❓22-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Жаноза намозида уч, беш саф бўлиб, тоқ бўлиб сафланинглар, деб айтганларини эшитиб қоламиз. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Ҳадиси шарифларда жаноза намозида сафлар учтага етиши маййитнинг кечирилишига сабаб бўлиши айтилган. Чунки жаноза намози маййитнинг ҳаққига дуо қилишдир. Унда қанча кўп одам иштирок этса, шунча фазилатли бўлади. Лекин сафларнинг тоқ бўлиши шарт қилинмаган, мабодо сафлар жуфт бўлиб қолса ҳам зарари йўқ. Бу мавзуда Аллома Муҳаммадамин ибн Обидин “Раддул Муҳтор” номли китобида шундай дейди: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва васаллам:
مَنْ صَلَّى عَلَيْهِ ثَلَاثَةُ صُفُوفٍ غُفِرَ لَهُ
“Кимнинг жанозасини уч саф мусулмонлар ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади”, - деганлар. Бу ҳадисни Имом Абу Довуд ривоят қилган ва ҳасан ҳадис, деган. Имом Ҳоким ҳам ривоят қилган ва Имом Муслимнинг шартига биноан саҳиҳ ҳадис, деган. Шунинг учун ҳам “Муҳит” китобидан айтилади:
“(Жанозада) уч саф қилиш мустаҳабдир. Агар жаноза ўқийдиганлар етти киши бўлса, бири олдинга чиқиб имом бўлади, орқасидан уч киши туради, кейинги қаторда икки киши, охирги қаторда бир киши туради”.”.
Демак, одам кам бўлсада сафларни учтага етказиш мустаҳаб амал экан. Сафлар учтадан ошиб кетгандан кейин унинг тоқ ёки жуфт бўлишининг фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇👇🏾

ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ТАҲОРАТСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#жаноза
❓93-CАВОЛ:
Баъзилар жаноза намозини таҳоратсиз ўқиса ҳам жоиз, дейишади. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозини таҳоратсиз ўқиб бўлмайди. Чунки, жаноза намозини ўқувчининг бадани, кийими ва жойи таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши шарт. Жаноза намозига улгуриш учун вақт жуда кам бўлганида таяммум қилиб жаноза намозига қўшилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

93-savol
Fatvo hay'ati
ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ТАҲОРАТСИЗ ЎҚИШ
#жаноза
❓93-CАВОЛ
#аудио
⏱ 0:42
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
#жаноза
❓93-CАВОЛ
#аудио
⏱ 0:42
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
ДАФНГА ОИД МАСАЛАЛАР
#жаноза
❓144-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, турли вилоятларимизда қабр кавлаш ва маййитни дафн қилишда турличаликларни гувоҳи бўламиз. Шариатимиз бўйича қабр кавланиши ва маййитни дафн қилинишига боғлиқ масалалар ҳақида маълумот берсангиз?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маййитни дафн қилиш фарзи кифоядир. Қабрни лаҳад шаклида кавланиши суннатдир. Яъни, инсоннинг гавдаси бўйича чуқур кавлаб тушилгандан кейин қибла томондан лаҳад кавланади. Унинг чуқурлиги кўкрак баробарича бўлиши керак. Агар ундан чуқурроқ бўлса, янада яхши. Эни ярим қомат, яъни бир метрга яқин, узунлиги эса маййитнинг қомати баробарича бўлиши лозим.
Агар қабрни лаҳад шаклида ковлашга ернинг юмшоқлиги ёки қумли тупроқ экани сабабли имкон бўлмаса, “шаққ” кўринишида, яъни ёрма қабр кавлаб, дафн этиш ҳам мумкин. Бунда ариқ қазигандек ер очилади ва икки ёни хом ғиштлар билан уриб чиқилади. Маййит қўйилгач, устига тегмайдиган қилиб ёғоч, тахта ёки шох-шаббалардан “шифт” ясаб, устидан тупроқ тортилади. Шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл раҳматуллоҳу алайҳнинг берган фатволарига кўра, баъзи юмшоқ тупроқли ерларда лаҳад ёки ёрма қабр ковлашнинг имкони бўлмагани учун нимадан бўлса ҳам тобут (қути, сандиқ) ясаб, маййитни унга солиб кўмиш мумкин. Агар темирдан ясалса, унинг ичига аввал тупроқ тўшалади, устки қисми ёрма қабр усти каби ёпиб, лой билан суваб қўйилади. Маййитнинг ўнг ва чап томонларига хом ғишт терилади. Шундай қилинса, лаҳадга ўхшатилган бўлади. Лаҳадга пишиқ ғишт ишлатиш макруҳдир.
Аёл киши мурдасини лаҳадга қўйишга ҳаммадан кўра унинг маҳрамлари ҳақлироқдир. Улардан кейин маҳрам бўлмаган қариндошлари авлодир. Агар улардан ҳеч ким бўлмаса ёки қўйишни уддалай олмаса, бегоналар қўйиши жоиз бўлади.
Тобутни ерга қўйишдан олдин ўтириб олиш макруҳ ҳисобланади.
Дафндан кейин дарҳол тарқаб кетмай, бир оз вақт (яъни, туя сўйилиб, гўшти тақсимланадиган миқдорча) дуо, Қуръон тиловати билан ўтириш мустаҳаб ишлардандир.
Қабр устига иморат қуриш, ўтириш, ухлаш, босиб юриш, таҳорат ушатиш, кўкариб турган гиёҳларни юлиш ёки чорва молларини ўтлатиш макруҳ ишлардан саналади.
Мақбара тиклаш, қабр тоши қўйиб, унга ёзувлар битиш масаласидаги уламоларнинг ихтилофи асосан, оддий мусулмонларнинг қабрлари тўғрисида бўлган. Аммо машҳур азиз-авлиёлар, дунёга танилган олиму уламоларнинг қабрлари эса, зиёратчилар руҳий таассурот олсин, кейинги авлод учун уларнинг мозорлари ибрат манбаи бўлсин, деган эзгу мақсадда ўзлари васият қилмаган ва хоҳламаган бўлсалар-да, бошқалар томонидан тикланса, обод қилинса, зарари йўқ, балки кўп манфаатли жиҳатлари борлиги учун рухсат берилган. (Манба: “Оламгирия”, “Қозихон”, “ал-Баҳрур-роиқ” китоблари). Валлоҳу аълам.

ДАФНДАН КЕЙИН ҚАБРНИ ОЧИШ
#жаноза_дафн_маросими
❓206-CАВОЛ: Мусулмончилигимизда маййит дафн қилингандан кейин, қабрини очиб, бошқа жойга кўчириш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таъкидлаш лозимки, мусулмон киши ҳаётлик даврида қандай ҳурмат-эҳтиромда бўлса, вафот этганидан кейин ҳам худди шундай эҳтиромда бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кишини эъзозлаш ҳақида шундай деганлар:
عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "كَسْرُ عَظْمِ الْمَيِّتِ كَكَسْرِهِ حَيًّا" (رواه الإمام أبو داود)
яъни: Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вафот этган кишининг суягини синдириш – тирик кишининг суягини синдириш билан баробардир”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳадисни шарҳлаган уламолар: “Тирик кишини суягини синдириш қандай гуноҳ бўлса, вафот этган кишининг суягини синдириш ҳам ўшандай гуноҳдир”, – деганлар.
Маййит қабрга дафн қилингандан кейин қайта чиқаришга шариатимиз рухсат бермайди. Фақат дафн қилинган жой бировнинг ери бўлиб, эгаси рози бўлмаса ёки маййитнинг кафани бировдан тортиб олинган мато бўлса, маййитни қабрдан чиқаришга рухсат берилган (“Фатовои ҳиндийя” китоби). Ҳатто бизнинг мазҳабимизда намоз ўқилмасдан кўмилган маййитни ҳам қабрдан қайта чиқарилмайди, балки маййит ҳали титилмаган (ёрилмаган), деб гумон қилинса (баъзи уламолар буни уч кунгача деганлар), қабрининг ёнига келиб, унга жаноза ўқилади.
“Фатҳул қодир” китобида қуйидаги жумла келтирилган:
وَاتَّفَقَتْ كَلِمَةُ الْمَشَايِخِ فِي امْرَأَةٍ دُفِنَ ابْنُهَا وَهِيَ غَائِبَةٌ فِي غَيْرِ بَلَدِهَا فَلَمْ تَصْبِرْ وَأَرَادَتْ نَقْلَهُ
أَنَّهُ لَا يَسَعُهَا ذَلِكَ
яъни: “Бир аёлнинг фарзанди у йўқлигида бошқа шаҳарга дафн қилинган бўлса ва у аёл сабр қила олмай боласининг қабрини кўчириб келишни хоҳласа, бундай қилиши жоиз эмасдир. Машойихлар шунга иттифоқ қилганлар” (“Фатҳул қадир” китоби).
Демак, мусофир киши сафар давомида вафот этиб, ўзга юртда дафн қилинган бўлса, яқинлари унинг қабрини очиб, ўзларининг ватанига олиб кетишлари шаръан жоиз эмас.
Ҳатто дафндаги суннат амалларга амал қилинмасдан дафн қилинган маййит ҳақида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган: “Маййит қиблага қараб ётқизилмагани ёки чап ёни билан ётқизилгани, ёхуд боши оёқ томонга қилиб қўйилгани маълум бўлса, қаралади: агар лаҳаднинг оғзи хом ғишт билан беркитилган, лекин ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, очиб, суннатга мувофиқ қилиб қўйилади. Аммо бу нарса тупроқ тортилгандан кейин билинса, қабр очилмайди” (“Фатовои ҳиндийя” китоби).
Бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш масаласида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَوْ بُلِيَ الْمَيِّتُ وَصَارَ تُرَابًا جَازَ دَفْنُ غَيْرِهِ فِي قَبْرِهِ وَزَرْعُهُ وَالْبِنَاءُ عَلَيْهِ
яъни: “Қабрдаги маййит чириб, тупроққа айлангани маълум бўлса, шу қабрга бошқа маййитни қўйиш мумкин. Шунингдек, бу каби қабрлар ўрнида деҳқончилик қилиш ва иморат солиб, фойдаланиш ҳам жоиздир” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).
Уламоларимизнинг фатволарида бизнинг юртимизда бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш учун орадаги муддат 40 йил атрофида бўлиши кераклиги айтилган. Шунингдек, зарурат билан қабристон бузиладиган бўлса, қабристонга охирги марта тахминан 40 йил аввал дафн қилингани маълум бўлганда, уни бузишга рухсат берилади. Акс ҳолда муддат келгунча кутилади.
Хулоса қиладиган бўлсак, шариатимиз рухсат берган маълум ўринлардан бошқа ҳолатларда дафндан кейин қабрни қайта очиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾

ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРЛАРНИ ТЎРТТАДАН КАМ АЙТИШ
#жаноза
❓221-CАВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати, эшитишимча жаноза намозида имом неча марта “Аллоҳу акбар” деса, имомга иқтидо қилган кишилар ҳам шунча марта “Аллоҳу акбар” дейиши керак экан. Мабодо айтмаса намози бузилармиш. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракаатига ўхшайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
أن كل تكبيرة من تكبيرات صلاة الجنازة قامت مقام ركعة حتى لو ترك تكبيرة منها لا تجزئه الصلاة كما لو ترك ركعة من ذوات الأربع ("الميحط البرهاني") .
яъни: Жаноза намозининг такбирларидан ҳар бири бир ракаат намознинг ўрнидадир. Ҳатто, жанозанинг тўрт такбиридан бири тарк қилинса, намоз дуруст бўлмайди, худди тўрт ракаатли намоздан бир ракаати ўқилмаса намоз дуруст бўлмаганидек (“Ал-Муҳитул бурҳоний” китоби).
Демак, жаноза намозида ҳар гал имом такбир айтганда, иқтидо қилган киши ҳам имомга эргашиб такбирни айтиши фарз ҳисобланади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

АЁЛ КИШИНИ ҚАБРГА КИМ ҚЎЯДИ?
#жаноза
❓225-CАВОЛ: Шариат бўйича аёл кишини қабрга ким қўйиши керак? Баъзилар эри қўйса бўлади, дейди. Баъзилар гўрковларга қўйдиради. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар манбаларидан бири “Фатавои ҳиндийя” китобида аёл кишини қабрга қўйиш ҳақида шундай дейилган:
وَذُو الرَّحِمِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى بِإِدْخَالِ الْمَرْأَةِ الْقَبْرَ وَكَذَا الرَّحِمِ غَيْرِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى مِنْ الْأَجْنَبِيِّ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فَلَا بَأْسَ لِلْأَجَانِبِ وَضْعُهَا، وَلَا يُحْتَاجُ إلَى النِّسَاءِ لِلْوَضْعِ
яъни: “Аёл кишини қабрга маҳрам бўлган қариндоши қўйиши афзалдир. Шунингдек, маҳрам бўлмаган қариндош бегонадан кўра афзалдир. Агар қариндошлари бўлмаса, бегоналар қўйиши мумкин. Қабрга қўйиш учун (эркалар бўлганда) аёлларга эҳтиёж йўқ”.
Ушбу масалалар “Баҳрур роиқ” ва “Бадоиус саноиъ” каби мўътабар фиқҳий манбаъларимизда ҳам зикр қилинган.
Аёл кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари. Демак, аёл кишининг мазкур қариндошлари бўлмаса, маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари яъни, амакиси ва тоғаларининг ўғиллари ҳамда амма ва холаларининг ўғиллари қабрга қўяди. Агар мабодо маҳрам бўлмаган қариндошлар ҳам бўлмаса, шундагина аёл кишини эри ёки бегона кишилар қабрга қўйиши мумкин. Уламоларимиз бегонадан кўра эри қабрга қўйгани маъқулдир, деганлар.
Аёл кишининг маҳрам ва маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари ёки эри дафн жараёнида ҳозир бўла туриб, уни қабрга гўрковлар қўйиши мумкин эмас. Чунки бунда шариатимиз қонун-қоидасига амал қилинмаган бўлади ва бунинг гуноҳи аёл кишининг эркак қариндошлари зиммасига тушади.
Шундай экан, аёл кишини қабрга қўйишда шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз лозим. Валлоҳу аълам.

ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ҚАБРИСТОНДА ЎҚИСА ҲАМ БЎЛАДИМИ?
#жаноза
❓426-CАВОЛ: Агар барча шароитлар яратилган бўлса, жаноза намозини қабристонда ўқиса бўладими? Агар мумкин бўлса, маййитни уйда кафанлаб олиб борилса бўладими? Шароитлар тўлиқ мавжуд бўлса қабристонда барча зарурий амалларни бажарса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зарурат бўлганда қабристонда жаноза намозини ўқиш жоиз. Аммо бошқа намозларни қабристонда ўқишдан қайтарилган. Қабристонларда доимий равишда, жамоа бўлиб жаноза ўқиш ёхуд маййитни ювиш, кафанлаш мусулмон умматида жорий бўлмаган.
Ҳар бир жойнинг ўзига хос шарт шароитлари мавжуд. Масалан масжидлар жамоат намозлари учун жорий қилинган. Мадрасалар дарс қилиш учун мўлжалланган. Мактабалар китоб ўқиш учун мувофиқлаштирилган. Қабристонлар маййитларни дафн қилиш учун ажратилган жойлардир. У жойларни бошқа мақсадда ўзлаштириш мумкин эмас.
“Ал-мавсуъатул-фиқҳия” китобида бу ҳақда шундай дейилади:
الأول: لا بأس بها، وهو مذهب الحنفية وراوية عن أحمد، لأن النبي صلى الله عليه وسلم صلى على قبرٍ وهو في المقبرة. وقال ابن المنذر: ذكر نافع أنه صُلىِ على عائشة وأم سلمة وسط قبور البقيع، صلى على عائشة أبو هريرة، وحضر ذلك ابن عمر، وفعل ذلك عمر بن عبد العزيز.
яъни: “Биринчиси: Қабристонда жаноза ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳанафийлар ва имом Аҳмаддан келган бир ривоятга кўрадир. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабристонда бир қабрдаги маййитга жаноза ўқиганлар. Ибнул Мунзирнинг айтишича: “Нофиъ разияллоҳу анҳу Оиша ва Умму Салама разияллоҳу анҳумоларга Бақиъ қабрлари орасида жаноза ўқилганини зикр қилган. Оиша разияллоҳу анҳуга Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу жаноза ўқиганлар ва бу пайтда Ибн Умар разияллоҳу анҳу ҳам ҳозир бўлганлар. Умар ибн Абдул Азиз ҳам шундай қилганлар”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ҚАБРИСТОНДА ТАОМ ПИШИРИБ ЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#жаноза
❓427-CАВОЛ: Кабристонда таом пишириб ейиш мункинми? Бизда маҳалла йиғилиб эрта баҳор ҳашар килиб, жонлиқ сўйиб таом пишириб ейилади. Шу жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонга борган киши ўша жойда ётганларнинг ҳолидан ва ўзи ҳам бир кун келиб уларнинг қаторига қўшилишидан ибратланиши лозимдир. Уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиши, истиғфор айтиши мақсадга мувофиқдир. Қабристон еб-ичадиган, ўйин- кулги қиладиган, жой эмас. Ҳатто у ерда баланд овозда гапиришдан ҳам қайтарилган. Аммо фавқулодда, қабристонда бирор нарса ейиш ёки ичиш зарурати туғилса, бу жоиздир. Аммо одамлар тўпланиб, жамоа бўлиб, зиёфат уюштиришлар мумкин эмас. Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
إني كنتُ نَهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تُذكِّركم الآخرة وفي رواية: ولا تَقولوا هُجْرًا
яъни: “Албатта мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Зеро у сизларга охиратни эслатади!” Яна бир ривоятда: ботил гап гапирманглар!” – деганлар. (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари).
Муҳаммад ал-Ходимий ал-Ҳанафий “Бариқатул Маҳмудия” китобида айтадилар:
ويكره الأكل عند المقابر والضحك أيضاً عندها، لأن مثل هذا محل اعتبار وتذكر الآخرة والأكل والضحك منافٍ لهما.
яъни: “Қабрлар олдида еб-ичиш макруҳ ҳисобланади. Шунингдек кулиш ҳам макруҳ. Чунки бу каби жойлар ибратланиш, охиратни эслаш ўрнидир. (Қабристонда) ейиш ва кулиш эса охиратни эслашга зид келади”. Валлоҳу аълам.

БИТТА ҚАБРГА ИККИТА МАЙЙИТНИ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#жаноза
❓470-CАВОЛ: Битта қабрга иккита маййитни қўйиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги шароитда битта қабрга иккита маййит қўйилмайди. Лекин қабрдаги маййит чириб, тупроққа айланган бўлса, у қабрга яна бошқа маййитни дафн қилиш жоиз. Бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш масаласида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَوْ بُلِيَ الْمَيِّتُ وَصَارَ تُرَابًا جَازَ دَفْنُ غَيْرِهِ فِي قَبْرِهِ وَزَرْعُهُ وَالْبِنَاءُ عَلَيْهِ
яъни: “Қабрдаги маййит чириб, тупроққа айлангани маълум бўлса, шу қабрга бошқа маййитни қўйиш мумкин. Шунингдек, бу каби қабрлар ўрнида деҳқончилик қилиш ва иморат солиб, фойдаланиш ҳам жоиздир” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).
Маййитнинг тўлиқ чириб кетиши иқлим ва тупроқнинг нам ёки қуруқлигига қараб турлича бўлади. Намлик юқори бўлган ерларда чириш тез бўлса, қуруқ ерларда чириш секин кечади.
Уламоларимизнинг фатволарида бизнинг юртимизда бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш учун орадаги муддат 40 йил атрофида бўлиши кераклиги айтилган. Шунингдек, зарурат билан қабристон бузиладиган бўлса, қабристонга охирги марта тахминан 40 йил аввал дафн қилингани маълум бўлганда, уни бузишга рухсат берилади. Акс ҳолда муддат келгунча кутилади.
Хулоса қиладиган бўлсак, шариатимиз рухсат берган маълум ўринлардан бошқа ҳолатларда дафндан кейин қабрни қайта очиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#жаноза
❓470-CАВОЛ: Битта қабрга иккита маййитни қўйиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги шароитда битта қабрга иккита маййит қўйилмайди. Лекин қабрдаги маййит чириб, тупроққа айланган бўлса, у қабрга яна бошқа маййитни дафн қилиш жоиз. Бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш масаласида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَوْ بُلِيَ الْمَيِّتُ وَصَارَ تُرَابًا جَازَ دَفْنُ غَيْرِهِ فِي قَبْرِهِ وَزَرْعُهُ وَالْبِنَاءُ عَلَيْهِ
яъни: “Қабрдаги маййит чириб, тупроққа айлангани маълум бўлса, шу қабрга бошқа маййитни қўйиш мумкин. Шунингдек, бу каби қабрлар ўрнида деҳқончилик қилиш ва иморат солиб, фойдаланиш ҳам жоиздир” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).
Маййитнинг тўлиқ чириб кетиши иқлим ва тупроқнинг нам ёки қуруқлигига қараб турлича бўлади. Намлик юқори бўлган ерларда чириш тез бўлса, қуруқ ерларда чириш секин кечади.
Уламоларимизнинг фатволарида бизнинг юртимизда бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш учун орадаги муддат 40 йил атрофида бўлиши кераклиги айтилган. Шунингдек, зарурат билан қабристон бузиладиган бўлса, қабристонга охирги марта тахминан 40 йил аввал дафн қилингани маълум бўлганда, уни бузишга рухсат берилади. Акс ҳолда муддат келгунча кутилади.
Хулоса қиладиган бўлсак, шариатимиз рухсат берган маълум ўринлардан бошқа ҳолатларда дафндан кейин қабрни қайта очиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҒАССОЛГА ДАМ СОЛДИРИШ
#жаноза
❓602-САВОЛ: Айримлар жаноза ёки таъзия маросимидан кейин тоби қочиб қолса ғассолларнинг ҳузурига боришади. Айрим ғассоллар келган кишига пахта силаб, кейин пахтани ёқиб юборишади ва ғассол эркак бўлса ҳам келган аёл кишининг елкасига уриб қоқиб қўяди. Бундай ишларга динимизнинг муносабати қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, жаноза ёки таъзияга борганим учун тобим қочди деб шумланмаслик керак. Чунки ёмонлик, бахтсизлик Ислом ва имон сабабли эмас, балки гуноҳ ва исёнлар сабабли келади. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан, баъзи кўнгилсизликларни жанозага қатнашишдан деб билмаслик керак, зеро жанозага қатнашиш фарзи кифоя ва мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққидир. Жанозага қатнашган кишига Уҳуд тоғичалик савоблар ваъда қилинган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз алаҳиссалом шундай деганлар:
لا عدوى ولا طيرة ويعجبني الفأل الصالح الكلمة الحسنة
“(Аллоҳнинг изнисиз) касалнинг юқиши йўқ ва шумланиш йўқ. Мени (Аллоҳ ҳақида) яхши гумон – чиройли сўз хурсанд қилади” (Имом Бухорий ривояти).
Агар ғассол шаръий дам солишни биладиган киши бўлса, тоби қочган одам, унинг ҳузурига бориб дам солдиришида зарар йўқ. Лекин ғассол, саволда айтилгани каби, пахта силаш ва бошқа шу каби шариатимизда йўқ бидъат амаллар билан дам соладиган, номаҳрам аёлларни бирор аъзосини ушлайдиган бўлса, уларни олдига асло бормаслик керак. Бундай ҳолларда шаръий дам солишни биладиган имом-домлаларга мурожаат қилиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

ЎЛИКЛАРНИ ЁҚИШ МУМКИНМИ?
#жаноза #дафн
❓603-САВОЛ: Вафот этган кишиларни ёқиш мумкинми? Бунга Исломда муносабат қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ислом қонун қоидаларига кўра ўликлар ерга дафн қилиниши керак. Уларни ёқиш ёки ер юзасига ташлаб қўйиш мумкин эмас.
Мусулмон кишини дафн қилиш уламоларнинг иттифоқига кўра фарзи кифоядир. Унинг шарт эканига далил, Одам алайҳиссаломдан токи ҳозиргача одамлар ўликларини ерга дафн қилаётганлари ва ким шу ишни қилмаса, уни айблашларидир. Биринчи дафн қилган киши Қобил, у ўз укаси Ҳобилни дафн қилган.
Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг икки ўғли ҳақида ҳикоя қилинади. Улар Аллоҳ таолога қурбонлик қилишганда Ҳобилдан қабул бўлди, Қобилдан қабул бўлмади. Шунда Қобил Ҳобилнинг жонига қасд қилди. Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Унинг (ҳавойи) нафси биродарини ўлдиришни хуш кўрсатди ва дарҳол, уни ўлдирди. Шу билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолди. Шундан сўнг, Аллоҳ унга биродари мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни кавловчи бир қарғани юборди. «Ҳолимга вой! Наҳот шу қарғачалик бўлишдан ожиз бўлсам? (Мен ҳам) биродарим жасадини (тупроққа) кўма қолай», – деди. Шундай қилиб (у) пушаймон қилувчилардан бўлиб қолди” (Моида сураси 30-31-оятлар).
Мана шу ояти каримадан маълум бўладики, инсон жасади ерга кўмилиши қадимдан қолган илоҳий ҳукмдир.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўликларни дафн қилиш ҳақида шундай деганлар:
“Лаҳад биз учун, шақ (ерни тиккасига ёриб кўмиш) бошқалар учун” (Имом Абу Довуд Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Аллоҳ таоло Одам болаларини ҳурматли қилиб қўйган. Қуръони каримда шундай дейилади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси 70-оят).
Динимизда маййитнинг танасини ёқиш жоиз эмас. Чунки унинг ҳурмати ҳам тирикнинг ҳурмати кабидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Маййитнинг суягини синдириш, уни тириклигида синдириш кабидир” (Имом Ибн Можа ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).
Модомики, ўликнинг суякларини синдириш тирикнинг суякларини синдириш каби экан, ўликни ёқиш ҳам тирикни ёқиш кабидир. Пайғамбаримизнинг бу ўхшатишлари бу ишдан қайтариш ва унинг ёмонлигига кифоя қилади.
Бунинг устига динимиз мусулмон бўлмаган кишининг жасади топилганда ҳам, одамийлик жиҳатидан, уни дафн қилишни буюради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабр устига ўтиришдан ҳам қайтарганлар. Исломда маййитни ёқиш эмас, аксинча тайин жойга дафн қилиб, охиратни эслаш учун, уни зиёрат қилиб туришга буюрилганмиз. Валлоҳу аълам.