ALRISALAH | ibratli kanal
1.74K subscribers
10.1K photos
10.2K videos
116 files
1.53K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
ЭЪТИҚОДИЙ МАСАЛАЛАРДА ШУБҲА БИЛАН ЮРИШ МУМКИНМИ?
#ақида

267-CАВОЛ: Мусулмон кишининг кўнглида ақида масаласида шубҳа пайдо бўлса нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ: Мусулмон кишининг кўнглида ақида бобида ёки диннинг муҳим масалалари тўғрисида шубҳа ўйғонса, қуйидаги ишларни амалга ошириши лозим бўлади:
🔹 Умумийликка кўра Аллоҳ таолонинг наздида тўғри бўлганига имон келтиради. Яъни: “Аллоҳ таолодан келган барча ҳукмларга Аллоҳ хоҳлагани каби имон келтирдим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан келган барча ҳукмларга У зот ирода қилганларидек имон келтирдим, ислом шариатига имон келтирдим ва уни тасдиқ қилдим, исломга зид бўлган барча динлардан узоқ бўлдим”, – дейди.
🔹 Ўзи шубҳа қилган масаланинг тафсилотини сўраш учун уламолардан бирини излайди.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қалбда пайдо бўлган эътиқод масаласига тегишли шубҳани кетказиш вожиблиги ва уни ҳал қилишдан тўхтаб туриб бўлмаслиги тўғрисида қаттиқ огоҳлантирганлар. Чунки бу ишни пайсалга солиш дин ҳақида шак қилишга олиб келади. Шак қилиш эса қатъий ишонч устига бино бўлган ақидага зид бўлгани учун шариатни инкор қилиш ҳукмида бўлади. Бу ҳақда Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:
وإذا أشكلَ على الإنسانِ شىءٌ مِنْ دقَاِئِق علمِ التوحيدِ فينبغِي لهُ أنْ يعتَقِدَ في الحالِ ما هوَ الصوابُ عندَ اللهِ تعالى، إلى أنْ يجِدَ عالـمًا فيسألُهُ، ولا يسعُهُ تأخيرُ الطَلَبِ، ولا يُعْذَرُ بالوقفِ فيهِ، ويَكفُرُ إنْ وَقَفَ
яъни: “Инсонга тавҳид (эътиқод) илмининг нозик масалаларида бирор нарса тушунарсиз бўлиб қолса, ўша заҳотиёқ, токи масалани сўраб, ўрганадиган бир олим топгунича Аллоҳ таолонинг наздида тўғри бўлганига эътиқод қилади. Жавоб излашни кечиктириши мумкин эмас. Тўхтаб туришга узр йўқ. Шубҳаларида тўхтаб қолса, куфрга кетади”.
Бунинг маъноси, масалан бир кишига Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари ҳақида бирор масала тушунарсиз бўлса, унга мушкил бўлган масалани ечадиган етук олимни излаши вожиб бўлади. Агар мушкил масалани сўрашдан бепарво бўлса, гуноҳга қолади. Чунки кечиктириш қалбда шакни зиёда қилади. Шунинг учун киши сўраб билишдан тўхтаса ва бу сусткашлиги унинг қалбида шак-шубҳа маҳкам ўрнашишига олиб келса, дарҳақиқат, бепарволик сабабли куфрга тушади. Вожиб бўлган илмни талаб қилмагани учун маломатга қолади. Унинг ҳолати Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтганидек бўлади:
إِنَّ اللَّهَ لَا يَظْلِمُ النَّاسَ شَيْئًا وَلَكِنَّ النَّاسَ أَنْفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ
яъни: “Албатта, Аллоҳ одамларга бирор нарсада зулм (ноҳақлик) қилмайди. Лекин одамлар ўзларига зулм қиладилар” (Юнус сураси 44-оят).
وَاللَّهُ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
яъни: “Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга йўллагай” (Бақара сураси 213-оят).
Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МЎМИН ҲАМ ДЎЗАХГА КИРАДИМИ?
#ақида

275-CАВОЛ: Муҳтарам устозлар, мўмин-мусулмон инсонлар ҳам дўзахга кириши мумкинми? Шу ҳақида батафсил жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра фосиқ мўмин дўзахга кириши мумкин. Лекин у ерда абадий қолмайди. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Фиқҳул акбар” номли рисолаларида бу ҳақда шундай деганлар:

ولا نقولُ إنَّ المؤمنَ لا تضُرُهُ الذنوبُ. وإنهُ لا يدخلُ النارَ، ولا إنهُ يخلدُ فيها وإنْ كانَ فاسقًا بعدَ أنْ يخرجَ منَ الدنيا مؤمنًا

яъни: “Мўъмин кишининг килган гуноҳлари унга зарар қилмайди демаймиз. Яна уни дўзахга киритмайди ҳам демаймиз. Лекин у ерда абадий қолдиради ҳам демаймиз, ҳатто, у фосиқ бўлган тақдирда ҳам. Аммо дунёдан имонли кетган бўлиши шарт”.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

فَأَمَّا الَّذِينَ شَقُوا فَفِي النَّارِ لَهُمْ فِيهَا زَفِيرٌ وَشَهِيقٌ خَالِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ السَّمَوَاتُ وَالْأَرْضُ إِلَّا مَا شَاءَ رَبُّكَ إِنَّ رَبَّكَ فَعَّالٌ لِمَا يُرِيدُ

яъни: “Бас, ўшанда бахтсиз бўлганлар (кофирлар ва гуноҳкор мўминлар) дўзахда бўлурлар ва улар у ерда инграб-ҳанграб турурлар. Модомики (охиратдаги) осмонлар ва ер бор экан, (улар) у ерда мангудирлар, илло Раббингиз хоҳлагани (мўминларни ундан чиқариши) бундан мустаснодир. Албатта, Раббингиз истаган нарсасини амалга оширувчидир!” (Ҳуд сураси, 106-107 оятлар).

Ушбу ояти кариманинг тафсири борасида Ибн Аббос разияллоҳу анҳу, Ҳасан Басрий, Заҳҳок ва Қатода раматуллоҳи алайҳимлардан ривоят қилинишича, оятда истисно қилинган жамоа – осий мўмин мусулмонлардир. Улар Аллоҳ таолонинг раҳмати ёки шафоатчиларнинг шафоати сабаб дўзахдан чиқадилар. Бу ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"يَخْرُجُ مِنْ النَّارِ مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَفِي قَلْبِهِ وَزْنُ شَعِيرَةٍ مِنْ خَيْرٍ..." (رواه الامام البخاري عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه).

яъни: “Ла илаҳа иллаллоҳ, деган ва қалбида бир арпа дони оғирлигича яхшилик бўлган одам дўзахдан чиқади” (Имом Бухорий ривоятлари).

Хулоса қилиб айтганда гуноҳкор банда ҳам Аллоҳ таолонинг хоҳишида бўлади, хоҳласа гуноҳларини кечиради, хоҳласа гуноҳлари сабабли азоблайди. Чунки Аллоҳ таоло ўзига ширк келтирган ҳолда вафот этган бандасини кечирмаслигини, ундан бошқа гуноҳларни эса ўзи хоҳлаган бандасидан кечиб юборишини хабарини берган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ИНСОНЛАР ИЧИГА ЖИН КИРАДИМИ?
#ақида

296-CАВОЛ: Инсонларнинг ичига жин кириши ҳақида сўрамоқчи эдим. Баъзи видеоларда шу нарсаларни кўряпмиз, инсонни ичига жин кириши мумкинми? Олдиндан раҳмат!


💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсонга жин кириш масаласи уламолар ўртасида ихтилофли масала ҳисобланади. “Умдатул Қорий” китобининг соҳиби Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ бу борада Шайх Абул Аббоснинг сўзини келтирганлар: "Жубоиъй, Абу Бакр Розий, Муҳаммад ибн Закариё каби баъзи мўтазилалар ва бошқалар жиннинг мавжудлигини иқрор қилиш билан бир қаторда инсоннинг баданига жин киришини инкор қилганлар ва бир жасадда икки руҳ бўлишини амри маҳол иш санаганлар. Аммо бу хатодир".

Имом Абулҳасан Ал Ашъарий “Мақолоту аҳлис-сунна вал жамоъа”да зикр қилишича жинлар инсоннинг баданига киради. Бунга Бақара сураси 275-оятни далил қиладилар:

الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لَا يَقُومُونَ إِلَّا كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّ

яъни: “Судхўрлар (қиёмат куни қабрларидан) жин чалиб кетган одам каби (ҳолатда) турадилар...” (Бақара сураси 275-оят).

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Абдуллоҳ айтади: Мен отамга: “Баъзилар жинлар инсоннинг баданига кирмайди, дейдилар”, – дедим. Отам: “Ёлғон айтадилар. Қара ахир жин инсоннинг тилидан гапиради”, – дедилар. Абу Довуд Умму Абондан ривоят қилган ҳадисда: “Чиқ, эй Аллоҳнинг душмани!” – дейилади. Шунингдек, Усома ибн Зайднинг ҳадисида ҳам: “Чиқ, эй Аллоҳнинг душмани. Албатта, мен Аллоҳнинг Расулиман!” – дейилган. Шайх Абдулжаббор айтадилар: Жинларнинг жисми ҳаво кабидир. Шунинг учун улар инсоннинг баданига кириши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖАННАТГА КИРИШ ТАҚДИРГА ЁЗИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#ақида

332-CАВОЛ: Жаннатга Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасисини киритишини баён этган. Жаннатга кириш ҳам тақдири азалда ёзилганми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта ҳар бир иш тақдирда битилгандир. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз алайҳиссалом:

كُلُّ شَيْءٍ بِقَدَرٍ حَتَّى الْعَجْزُ وَالْكَيْسُ (رواه الامام مسلم عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما)

Яъни: “Ҳар бир нарса қадар биландир. Ҳатто ожизлик ва уддабуронлик ҳам”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Шу жумладан жаннатга тушадиганлар ва дўзахга тушадиганлар ҳам Аллоҳ таолонинг тақдирида маълумдир.

Бу ўринда энг асосий нарса тақдир тушунчасини тўғри англашдир. Шунда бизга мавҳум ёки муаммоли бўлиб қолган барча нарсалар ўз ечимини топади. Кўпчилик инсонлар “Тақдир” сўзининг маъносини янглиш тушинадилар.

Аллома Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кўпчилик инсонлар қазо ва қадарнинг маъносини Аллоҳ таоло бандаларини ўзи олдиндан тақдир қилиб битган ва ҳукм қилган нарсага мувофиқ яшашга мажбурлашидир деб тушинадилар. Лекин қазо ва қадарнинг маъноси улар ўйлагандек эмас. Балки тақдир дегани Аллоҳ таолонинг бандалар эндиликда қиладиган касбларини олдиндан билиши ва ана шу касблар Аллоҳ таолонинг ўлчови остида амалга ошмоқлигидир".

Ибн Ҳажар ал-Ҳайсамий қазо ва қадарга қуйидагича таъриф берганлар:

و القضاء علم الله أولاً بالأشياء على ما هي عليه ، و القدر إيجاده إياه على ما يطابق العلم

яъни: “Қазо бу Аллоҳнинг барча нарсаларни эндиликда қандай бўлишини аввалдан билмоқлигидир. Қадар эса ана шу билган нарсаларини мазкур илмига мувофиқ пайдо қилишидир”.

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ўзларининг “Куброл яқинийат ал-кавния” китобларида: “Қазо бу Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни келажакда қандай бўлишини билишидир. Қадар эса – Аллоҳ таоло мазкур нарсаларни амалда (воқеъда) ўзининг азалий илмига мувофиқ пайдо қилишидир”, – деб таърифлаганлар.

Мазкур таърифлардан хулоса қилиш мумкинки, Аллоҳ таоло тақдир орқали ҳеч бир инсонга босим, мажбурият юкламайди. Шунинг учун банда Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилиб, азобидан қўрқиб, динимизда буюрилган солиҳ амалларни қилиши, қайтарилган ишлардан буткул четланиши зарур. Тақдир бу Аллоҳ таолонинг азалий илмидан иборат нарсадир. Яъни бандаларнинг нима қилишларини Аллоҳ таоло олдиндан билади ва шу сабабли улардан қайсилари жаннатга лойиқ ва қайсилари дўзахга лойиқ эканини ҳам билади. Аллоҳнинг илмида кимлар жаннатий ва кимлар дўзахий экани маълум. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
"МЕН АЛБАТТА ФАЛОН ИШНИ ҚИЛАМАН" ДЕЙИШ ФОЛ ОЧИШГА КИРАДИМИ?
#ақида

350-CАВОЛ: Бу йил ўқишга топширмоқчиман. Агар мен ўқишга албатта кираман деб ният қилсам, яхши ният қилган бўламанми ёки олдиндан фол очган бўламанми? Очиғи, ўзимнинг ўқишга киришимга унчалик ишонмайман. Бу ёмон ниятми? Аллоҳдан кириб кетишимни чин кўнглимдан сўраяпман. Лекин менданда мукаммал тайёрланаётганлар борку. Мени тайёргарлигим мукаммал бўлмай туриб ўқишга киришни сўрашга ҳаққим борми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Яхши ният қилиш динимизда ман қилинган фолбинликка кирмайди, бу яхшиликни кутишдир. Фолбинлик – ғайбни билишни даъво қилишдир. Аммо одоб юзасидан иншааллоҳ, ўқишга кираман, десангиз яхши бўлади. Зеро барча ишлар Аллоҳ хоҳласагина амалга ошади. Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида:

وَلَا تَقُولَنَّ لِشَيْءٍ إِنِّي فَاعِلٌ ذَلِكَ غَدًا إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ وَاذْكُرْ رَبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلْ عَسَى أَنْ يَهْدِيَنِ رَبِّي لِأَقْرَبَ مِنْ هَذَا رَشَدًا

Яъни: “Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг! Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» - деб марҳамат қилган (Каҳф сураси 23-24 оятлар).

Ўқишга киришга ишончингиз йўқлиги ёмон ният эмас, балки имтиҳонга тайёргарликдан қониқиш ҳосил қилмасликдан келиб чиқади. Аммо Аллоҳга таваккал қилиб, астойдил ҳаракат қилиб, Аллоҳдан сўрасангиз, иншааллоҳ, мақсадингизга эришасиз. Мусулмон киши ҳар бир ишда сабабларни қоим қилиб, Аллоҳга суянади. Буни таваккал қилиш дейилади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРМАЙ МУСУЛМОН БЎЛИШ МУМКИНМИ?
#ақида

376-CАВОЛ: Мен собиқ атеистман, яқинда бу йўлдан қайтдим. Аллоҳга ишонаман, лекин Муҳаммад пайғамбарни кўп ишларини ёқламайман. Муҳаммад пайғамбарни яхши кўрмай мусулмон бўлиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қилиш динимизда фарзи айн бўлган амалдир. Бунга Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг ижмоси далилдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

قُلْ إِنْ كَانَ آَبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ

“Айтинг (эй, Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан, Унинг (тоати) йўлидаги жидду-жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азобини) келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай” (Тавба сураси, 24-оят).

Мазур ояти карима Аллоҳ ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳамма нарсаларнинг муҳаббатидан олдин туришликка даъват қилади. Бошқа ояти каримада:

النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ ...

яъни: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир...” (Аҳзоб сураси, 6-оят). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари бошқа барча нарсаларга қўйган муҳаббатдан кўра устунроқ бўлмагунча имонлари комил бўлмагай, деганидир.

Ҳадиси шарифда Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لا يؤمن احدكم حتي اكون احب اليه من والده و ولده و الناس اجمعين (رواه الشيخان و النسائي عن انس بن مالك رضي الله عنه).

яъни: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мўмин бўла олмайди” деганларидан мурод, комил имонли мўмин бўла олмайди, деганларидир. Уламолар Пайғамбар алайҳиссаломга нафратланишлик куфр эканини очиқ айтиб, бундан оголантирганлар. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Камолиддин ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

كل من أبغض رسول الله صلى الله عليه وسلم بقلبه كان مرتدا.. اهـ

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёмон кўрган ҳар бир инсон диндан чиққан ҳисобланади” (“Фатҳул Қодир” китоби).

Ҳудди шундай мазмунни Имом Субкий, Имом Дасуқуй, Ибн Муфлиҳ, Ибн Нужайм ва кўплаб Ислом уламоларининг китобларида учратиш мумкин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон Аллоҳ таолонинг буйруғидан четга чиқмаганлар. У Зот бирор ишда нафси ҳаволарига берилиб, нафс хоҳишига мувофиқ иш тутмаганлар. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларида шундай дейди:

مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَى وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى

“Сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад) залолатга кетгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ! Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ!" (Нажм сураси 3-оят).

Бирор киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг баъзи ишлари ғайритабиий туюлса, бу У Зотнинг қилган ишлари хато дегани эмас, аксинча, ўша инсон У Зотни яхши танимаганидан, сийратларини яхши билмаганидан ва нафси-ҳавосига хуш келмаганидандир.
👇🏾
ИМОМ МАҲДИЙ ҚАЙСИ ШАРИАТГА АМАЛ ҚИЛАДИЛАР?
#ақида

378-CАВОЛ: Имом Маҳдий чиқсалар қайси шариатга амал қиладилар?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Маҳдий чиқишларини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. Бу хабар эшитдик, имон келтирдик, дейиладиган хабарлар сирасидан бўлиб, тафсилотига киришилмайди. Зотан киришишнинг ҳам фойдасига йўқ.

Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳақида шундай марҳамат қилганлар:

" الْمَهْدِيُّ مِنِّي، أَجْلَى الْجَبْهَةِ ، أَقْنَى الْأَنْفِ، يَمْلَأُ الْأَرْضَ قِسْطًا وَعَدْلًا كَمَا مُلِئَتْ جَوْرًا وَظُلْمًا، يَمْلِكُ سَبْعَ سِنِينَ (رواه الإمام أبو داود عن أبي سعيد رضي الله عنه)

яъни: “Маҳдий мен(инг насабим)дандир. Пешонаси ялтироқ, бурни узунроқ. У зулм ва жаврга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг мулки етти йил давом этади” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Маҳдий ҳақларида “Авнул маъбуд шарҳ сунани Абу Довуд” китобида шундай дейилади:

يقيم السنة ويعمل بشرع الله تعالي ... فلا يقيم شرعا جديدا بل يوافق ما جاء به الرسول صلي الله عليه وسلم

яъни: “У зот суннатни қоим қилиб, Аллоҳ таолонинг шариатига амал қилади. Янги шариат олиб келмайди, балки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган шариатга мувофиқ иш юритади". Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЛЛОҲ ТАОЛО ОСМОН УСТИДАМИ?
#ҳадис / #ақида

447-CАВОЛ: Расулллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга осмон устида бўлган зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!” деган эканлар. Шу ҳадисга асосланиб Аллоҳ осмонда дейишмоқда. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра Аллоҳ таоло осмонда дейиш ёки бирор жойда ўрнашган деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Сиз зикр қилган мазмундаги ривоят “Саҳиҳи Муслим” китобида келтирган ҳадиснинг бир қисмидир. Унда келтирилишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

أَلَا تَأْمَنُونِي وَأَنَا أَمِينُ مَنْ فِي السَّمَاءِ

яъни: “Мен осмондаги зот(лар)нинг ишончли кишиси бўлса-му, сизлар менга ишонмайсизларми?!”.

Аҳли сунна уламоларига кўра ушбу ҳадисдаги “осмондаги зот”дан ким назарда тутилгани ҳақида икки хил қараш мавжуд:

1. Фаришталар. Яъни, ушбу ҳадис таржимасидаги “зот” сўзи араб тилидаги “مَنْ” калимасидан олинган. Ушбу калима бирликка ҳам, кўпликка ҳам, эркакка ҳам, аёлга ҳам далолат қилади. Яъни “Зот” ёки “Зотлар”, деб таржима қилиш мумкин. Кўпчилик уламолар “осондаги зот”дан фаришталар назарда тутилган, дея шарҳлаганлар. Унга кўра ҳадиснинг мазмуни “Мен осмондаги зотларнинг (яъни, фаришталарнинг) ишончли кишиси бўлсам-у, сизлар менга ишонмайсизларми?!” – бўлади.

2. Аллоҳ таоло. Баъзи уламоларга кўра ҳадисдаги “مَنْ” калимаси бирликка далолат қилади ва бундан Аллоҳ таоло назарда тутилган. Лекин ҳадисдаги “السماء” калимаси осмон деган маънода эмас, балки улуғлик, олийлик маъносида тушунилади. Ҳадиснинг мазмуни “Мен шаъни энг олий зот (яъни, Аллоҳ таоло)нинг ишончли кишиси бўлсам-у, сизлар менга ишонмайсизларми?!” – дегани бўлади.

Аллома Қуртубий ҳадисдаги мана шу икки хил шарҳга ишора қилиб шундай деганлар:

يحتمل أن يراد بمن في السماء: الملائكة، فإنه أمين عندهم، معروف بالأمانة، أو السماء بمعنى العلو والرفعة المعنوية، وهكذا القول في قوله تعالى: "ءامنتم من في السماء"، وقد تقدم أن التسليم في المشكلات أسلم هـ

яъни: “Ушбу ҳадисдаги “осмондаги зот”дан фаришталар назарда тутилган бўлиши мумкин. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом фаришталар ҳузурида ҳам омонатдор ва ишончли киши ҳисобланадилар. Ёхуд “само”дан маънавий олийлик ва шаъни улуғлик назарда тутилган. Бу худди Аллоҳ таолонинг “Осмондаги зотдан омондамисиз”, оятида бўлгани каби шаъни олийлик тушунилади. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, бу каби оят ва ҳадислардаги мушкил (муташобиҳ, иштибоҳли) масалаларда асл мурод нима эканини Аллоҳ таолонинг Ўзига топшириш асламроқдир”.

Демак, айримлар даъво қилганидек ушбу ҳадис ҳам Аллоҳни осмонда деб эътиқод қилишга асос бўла олмас экан. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖЛАР КИМ?
#ақида

479-CАВОЛ: Яъжуж ва маъжужлар кимлар? Улар ҳақида нималар дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оят ва ҳадислар очиқ ва равшан далолат қиладики, Яъжуж ва Маъжужлар инсонлардан иборат катта бир тўда бўлиб, кутилмаганда Қиёматга яқин чиқадилар ва уларнинг чиқиши Қиёматнинг катта аломатларидан биридир. Улар чиққанларидан бошлаб, ер юзини бузғинчилик ва фасодга тўлдирадилар. Лекин уларнинг чиқиш вақти ҳеч кимга аниқ эмас. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким уларнинг қачон чиқишини билмайди.

Қуръони каримнинг Каҳф ва Анбиё сураларида улар ҳақида айрим маълумотлар берилган. Жумладан, Каҳф сурасида Яъжуж ва Маъжужлар бир қавмнинг талабига кўра солиҳ банда Зулқарнайн томонидан девор билан тўсилгани, у девор ўта мустаҳкам усулда қурилгани, Яъжуж ва Маъжужлар у деворни на ошиб ўта олишлари ва на тешиб ўта олишлари мумкин эмаслиги, Аллоҳ хоҳлаган вақтда у девор парчаланиши ва Яъжуж Маъжужлар ўшандагина чиқиши ҳақида очиқ маълумотлар келган.
Қуръони каримда шундай дейилади:

حَتَّى إِذَا فُتِحَتْ يَأْجُوجُ وَمَأْجُوجُ وَهُمْ مِنْ كُلِّ حَدَبٍ يَنْسِلُونَ

“То Яъжуж ва Маъжуж (тўғони) очилиб, улар ҳар бир тепаликдан оқиб келадиган,” (96)

وَاقْتَرَبَ الْوَعْدُ الْحَقُّ فَإِذَا هِيَ شَاخِصَةٌ أَبْصَارُ الَّذِينَ كَفَرُوا يَا وَيْلَنَا قَدْ كُنَّا فِي غَفْلَةٍ مِّنْ هَٰذَا بَلْ كُنَّا ظَالِمِينَ (97)

“Ҳаққоний ваъда (Қиёмат) яқин бўладиган вақтда бехос кофир бўлганларнинг кўзлари қотиб: “Эй, ҳолимизга вой! Бизлар бундан ғафлатда эканмиз. (Йўқ), балки бизлар золим эканмиз” (дейдилар)” (Анбиё сураси 96-97-оятлар).

Ҳузайфа разияллоҳу анҳу айтади: “Бир куни биз қиёматнинг қачон бўлиши тўғрисида ўзаро баҳслашиб турган эдик, ногоҳ Расул алайҳиссалом келиб қолдилар ва айтдиларки, ўнта аломат рўй бермай туриб, қиёмат қойим бўлмайди: дунёни тутун босиши, Дажжолнинг чиқиши, Ердан бир махлуқ чиқиб, кофир ва мунофиқларни айира бошлаши, қуёшнинг ғарбдан чиқиши, осмондан Исо алайҳиссаломнинг тушиши, Яъжуж ва Маъжужнинг чиқиши, Машриқ билан Мағрибда ва Араб жазирасида ер ютиш ҳодисалари ва Ямандан бир олов чиқиб, одамларни бир жойга тўплаши” (Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръон оятлари маъносининг таржимаси ва тафсири).

Шунингдек, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад, Имом Абу Довудларнинг ривоятларида ҳам Яъжуж ва Маъжуж ҳақида хабарлар келган.

Хулоса шуки, оят ва ҳадислар Яъжуж ва Маъжужларнинг чиқиши қиёматнинг аломатларидан эканига қатъий далолат қилади. Уларнинг чиқишига иймон келтириш диннинг зарурий қисми ҳисобланади. Аммо уларнинг шакли, кайфияти, чиқиш вақти, уларнинг қаердалиги ва ҳоказо тафсилотлари ҳақида аниқ, саҳиҳ бирор хабар йўқ. Шунинг учун ақида бобида бундай тафсилотларга ўтмаган ҳолда Қуръон ва ҳадис чеклаган чегарада тўхташимиз мақсадга мувофиқдир. Чунки уларнинг тафсилотлари ҳақида келган хабарлар ё ўта заъиф ёки тўқима хабарлардир (“Куброл яқиниёт ал кавнийя” китоби). Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ БОР НАРСАМИ?
#ақида

496-CАВОЛ: Иссиқ-совуқ бор нарсами? Агар бор бўлса, уни қандай қайтариш ёки умуман зарар етмайдиган қилиш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сеҳр бор нарса. Иссиқ-совуқ ҳам сеҳрнинг бир туридир. У замонамиз олимларидан Ваҳид Абдуссалом Баълий ҳазратларининг “Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари” китобида қуйидагича таърифланади: “Тафриқ сеҳри – эр-хотинни бир-биридан ажратиш, совутиш ва улар орасига душманчилик солишдир”.

Мусулмон одам сеҳр ва бошқа зарарли таъсирлардан сақланиши, ҳимояланиш учун аввало сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқроқ юриши керак. Кейин эса барча гуноҳлардан сақланиши керак. Зоҳирий ва ботиний пок бўлиши керак. Зоҳирий покликка доим таҳоратли бўлиш, беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш кирса, ботиний покликка ҳасад, ғийбат, адоват каби маънавий иллатлардан тийилиш киради.

Бундан ташқари сеҳрдан сақланишда Қуръони каримни тиловат қилиш ёки уни тинглаш, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган зикрларда бардавом бўлиш ҳам фойдалидир.

Хусусан, Набавий таълимотда “Фотиҳа”, “Оятал курси”, “Фалақ”, “Нас”сураларини эрталаб ва кечқурунда уч маротабадан ўқишни одат қилиш, умуман кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан сақланишда энг самарали усуллардан биридир. Бу ҳақда Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббиннаси” сураларини ўқиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар” – дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ