ALRISALAH | ibratli kanal
1.98K subscribers
9.74K photos
9.66K videos
116 files
1.4K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
#hadis
Roza tutyotganlar uchun

Rosululloh sallallohu alayhi vasallam:
"Saharlikni yeyish barakadir, uni bir qultum suv ichib bo‘lsa ham tark qilmanglar. Chunki, Alloh va Uning farishtalari saharlik qiluvchilarga salavot aytadi", dedilar.

(Imom Ahmad rivoyati.)

@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Рамазон ойингиз муборак бўлсин!

👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🤲РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу «РАМАЗОН» ойида Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қилгайсан.

🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу муборак Рамазон кечаларда умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!

🌙🎁ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_94

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ён қўшнисининг оч-наҳорлигини била туриб, қорни тўқ ҳолда тунаган киши менга иймон келтирмабди»

Баззор ва Табароний ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
ВАСВАСАДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ
#руҳий_тарбия

40-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Нафси аммора (ёмонликка амр қилувчи нафс) ва шайтони лаъин васвасаларидан омонда бўлиш учун кўпроқ нима амалларни бажариш керак?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолони кўп зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва бошқа яхши амалларни бажариш лозим. Жумладан, “Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ” ва “Муваззатайн” (Нос ва Фалақ суралари)ни ўқиб, Раббил оламиндан паноҳ сўраб, мунтазам дуою илтижолар қилиш лозимдир. Шунингдек, шаръий илмларни пухта эгаллаган, илмига амал қиладиган олимларнинг тез-тез суҳбатида бўлиш ҳам тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
ЭҲТИКОР ҲАҚИДА
#савдо-сотиқ

41-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Эҳтикор нима?

💬 ЖАВОБ:
Эҳтикор, луғатда, нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда одамлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Мазкур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб туриши агар кишиларга зиён қилса, макруҳ бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: «Ким бирор таомни қирқ кунгача эҳтикор қилса, у Аллоҳ таолодан, Аллоҳ таоло эса ундан безор бўлган бўлур» (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган).

Киши ўз даласида етиштирган ҳосилини сақлаб туришда ва четдан олиб келинган махсулотларда эҳтикор бўлмайди (“Ҳидоя”, “Мухтасарул Виқоя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
ВАФОТ ЭТГАН КИШИНИНГ ҚАРЗИ
#қарз

42-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Вафот этган кишининг қарзини ким тўлайди? Қарз берган одам вафот этиб қолса, ундан олинган қарз кимга берилади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Вафот этган одамнинг қарзларини қолдирган мол-мулкдан тўланади. Киши ўлганидан кейин ундан қолган мол-мулк аввал уни дафн этишга сарфланади. Сўнг ундан қарзлари тўланади. Агар васият қилган бўлса, қолган молининг учдан биридан васияти адо этилади. Шулардан қолгани мерос вакиллари ўртасида тақсимланади. Бу шариат кўрсатмаси бўлиб, Фароиз илмида батафсил баён қилинган.

عنَ أَبِي مُوسَى الأشْعَرِيَّ عَنْ أَبِيهِ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: "إِنَّ أَعْظَمَ الذُّنُوبِ عِنْدَ اللَّهِ أَنْ يَلْقَاهُ بِهَا عَبْدٌ بَعْدَ الْكَبَائِرِ الَّتِي نَهَى اللَّهُ عَنْهَا أَنْ يَمُوتَ رَجُلٌ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ لا يَدَعُ لَهُ قَضَاءً"
(رَوَاهُ الامَامُ أبُو دَاوُدَ)

Яъни, Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло наздида Аллоҳ наҳий қилган кабира гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ, бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, у зотга рўбарў бўлишидир” деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишидан оғир нарса йўқлигини ушбу ҳадисда баён қилинди.

Агар қарз берган одам ўлиб кетган бўлса, унинг болаларига, энг яқин қариндошларига тўланади. Ҳеч кими йўқ бўлса, шу қарз миқдоридаги маблағ қарз берган одамнинг номидан камбағалларга садақа қилиб юборилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
МАРҲАБО, РАМАЗОН!

Ҳақнинг неъматлари билмас ниҳоя,
Улуғ ой бошларга солмоқда соя,
Муъаззам, муборак, қутлуғ ҳимоя,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Ойларнинг султони – уммат ойи бу,
Ихлос-ибодатга рағбат ойи бу,
Муҳаббат аҳлига ғайрат ойи бу,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Саховат ойидур, Қуръон ойидур,
Жаҳон нурга тўлар, Субҳон ойидур,
Тасбиҳ ва таровиҳ, эҳсон ойидур,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Бир ойки, аввали раҳматга ёрдур,
Ўртаси мағфират, поклик шиордур,
Охири – дўзахдан қутулмоқ бордур,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Шайтонлар кишанда – қилинган қамал,
Нетар шайтонсифат инсонлар бу гал? –
Энди нафсимизга боғлиқ ҳар амал!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Рўза – руҳ шифоси, беқиёс ажр,
Аллоҳ ва банданинг ўртасида сир,
Охират мулкида бор кўшку қаср!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Борлиқда ўзгариш, файз ичра олам,
Қалбларда инқилоб, руҳларда байрам,
Коинот Илоҳий Каломдан хуррам!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Бир тунга тенг келмас тунлар нечаси,
Минг ойдан яхшидур қадр кечаси,
Бир тунда саксон йил яшаш режаси –
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Ё Раб! Бандаларга раҳматинг чексиз,
Яхшию ёмонга давлатинг чексиз,
Моҳи Рамазонда неъматинг чексиз!..
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Ё Раб! Нурларингни эт бизга ато,
Ўзинг мададкор бўл, қилмайлик хато,
Мирзо дер келгунча то вақти видо:
“Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!”

Мирзо Кенжабек.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#Раййон_эшиги #Рамазон

РЎЗА БУЗИЛГАНДА ҚАЗОСИНИ ТУТИШ ВОЖИБ БЎЛИШИ ҲАМДА ҚАЗОСИ ҲАМ, КАФФОРАТИ ҲАМ ВОЖИБ БЎЛИШИ ҲАҚИДА

Савол: Қандай амаллар рўзани бузади?
Жавоб:
Аёлини ўпгани ёки ушлагани учун маний чиқса; тош, темир ёки данак ютиб юборса; фаржига ёки бошқа жойга жимоъ қилганда маний чиқса; ҳуқна (клизма) қилса; тамаки ҳидласа; бурнига ёки қулоғига дори томизса; қориннинг ичкарисигача ёхуд буруннинг ичкарисига – димоғигача етиб борган жароҳатлар ҳўл (суюқ) дори, яъни малҳам билан даволанганда намлик ичкарига етиб борса; субҳ вақти ҳали кирмади деб ўйлаб, саҳарлик қилаверса, лекин тонг вақти кирган бўлса; қуёш ботди деб ўйлаб, ифтор қилса, лекин қуёш ботмаган бўлса, рўза бузилади ва шу куннинг қазосини тутиш вожиб бўлади, лекин каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Пешоб йўлига дори томилса, рўза бузиладими?
Жавоб:
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ бузилмайди дейишган, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ бузилади деган.

Савол: Беихтиёр ёки ўзини мажбурлаб қайт қилса, рўза бузиладими?
Жавоб:
Қайт ўзи келса, рўза бузилмайди, лекин қасддан оғзини тўлдириб ўзини қайт қилдирса, қазосини тутиш керак.

Савол: Қазо билан бирга каффоратни ҳам тутиш қачон вожиб бўлади?
Жавоб:
Фаржга ёки орқага қасддан жимоъ қилса; озуқа ёхуд даво бўладиган нарсани ичса ёки еса, рўза бузилади. Бу куннинг қазоси ҳам тутилади, каффорати ҳам вожиб бўлади.

Савол: Рўзанинг каффорати нима?
Жавоб:
Бир қул озод қилиш; бунинг имкони бўлмаса, икки ой узлуксиз рўза тутиш (бу икки ой Рамазон ойига ва рўза тутиш макруҳ бўлган кунларга тўғри келмаслиги керак).
(Бунинг ҳам имкони бўлмаса, олтмишта мискинга таом бериш).
(Рамазонда фарз рўзани тутади ва қайтарилган кунлар – икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кун байрам кунлари ҳисоблангани учун рўза тутилмайди).

Савол: Рамазон рўзасидан бошқа рўзани бузганда ҳам каффорат бериладими?
Жавоб:
Рамазон рўзасидан бошқа рўзалар фарз бўлмагани учун улар бузилганда каффорат берилмайди.

"Рамазон соғинчи" китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).

👇👇🏾
@ALRISALAH_UZ
❗️О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.


Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган:
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”
(Бақара сураси, 183-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:

“Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди.
Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда”.

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.
Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар: “Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:
1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.
2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.
3. Бу ойда шайтонлар боғланади.
4.Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.
5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.

Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).
👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАМАЗОН КEЛДИ-РАМАЗОН

Аллоҳим бу ойни барчамизга Мағфират ойи, Барокат ва Саодат, Ҳидоят ва мехр-оқибат ойи қилиб Бер 🤲🏻

Рамазон муборак бўлсин!

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
130-мўъжиза
Ёш йигитга зино дунёдаги энг ёмон кўрган нарсаси бўлиб қолиши

Ёш бир йигит Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келиб: “Эй Расулуллоҳ, менга зино қилишимга изн беринг”, деди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Онанг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам оналарига зинони раво кўришмайди”, дедилар.
Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қизинг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам қизларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.
Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Синглинг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам сингилларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.
Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амманг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам аммаларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.
Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Холанг зино қилишига розимисан?” деб сўрадилар. Йигит: “Йўқ”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Худди шундай, одамлар ҳам холаларига зинони раво кўришмайди”, дедилар.
Йигит: “Менинг ҳаққимга Аллоҳга дуо қилинг, эй Расулллоҳ” деди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Аллоҳим, унинг қалбини пок қилгин ва авратини ёмон ишлардан сақлагин”, деб дуо қилдилар.
Ёш йигит: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларидан зино дунёдаги энг ёмон кўрган нарсам бўлган ҳолда чиқдим”, деди.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14) Quronda kelgan insonlar qissasi
🎞 2 - Bog' egalari qissasi

👇👇
@ALRISALAH_UZ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
 «Қачон мўминнинг руҳи чиқса, икки фаришта қабул қилиб юқорига кўтаришади.

 – Ҳаммод айтди: «Унинг хушбўйини ва мушкни зикр қилди». – «Ва осмон аҳли: «Ер тарафдан покиза руҳ келди. Аллоҳ сенга ва сен обод қилган жасадга салавот юборсин», дейишади. Шунда уни Робби азза ва жаллага олиб боришади. Сўнгра: «Уни ажалнинг охирига олиб боринглар», дейди. «Кофирнинг руҳи чиқса…» – Ҳаммод айтди: «Унинг бадбўйини ва лаънатни зикр қилди». – «Ва осмон аҳли: «Ер тарафдан нопок руҳ келди», дейишади. Шунда «Уни ажалнинг охирига олиб боринглар», дейилади».
Муслим ривоят қилган.
384. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Абу Салама ўлганида: «Ғариб ғурбатда ўлди. Унга бир йиғлайки, гап бўлиб юрсин», дедим. Унга йиғлашга тайёрланиб турган эдим, тепа тарафдан бир аёл йиғлашда менга ёрдамлашиш мақсадида келиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдидан чиқдилар ва икки марта: «Аллоҳ шайтонни чиқарган уйга сен уни киритмоқчимисан?» дедилар. Шунда йиғлашдан тийилдим ва йиғламадим».
Муслим ривоят қилган.
385. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Саъд ибн Убода бемор бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурроҳман ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳум билан уни кўргани келдилар. Шунда унинг олдига кириб, ҳушсиз ётганини кўрдилар. У зот: «Қазо қилдими?» дедилар. «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. У зотнинг йиғиларини кўриб, бошқалар ҳам йиғлашди. Кейин у зот: «Эшитмайсизларми? Албатта, Аллоҳ кўз ёши ва қалб маҳзунлиги сабабли азобламайди, балки мана бу сабабли азоблайди ёки раҳм қилади», дедилар ва тилларига ишора қилдилар. «Албатта маййит унга ўз аҳлининг йиғиси билан азобланади», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу шундай қилганларни асо билан урар, (уларга) тош отар ва тупроқ сочар эди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

👇👇
@ALRISALAH_UZ
МУСУЛМОНЛАР УЧУН ЗАРУР   

Шифокр Жобир Ал  Белуш (буйрак касаллигини даволаш буйича мутахассис) шундай дейди:
— Барча одамларга рамазон ойида (чанқаган вақтда ҳам) газли ичимликларини ичмасликни тавсия қиламан. Чунки рамазон ойида кун узоқ, икки буйрагимиз қуриб чанқайди, ифторликда ичилган газли сувларимиз бехосдан буйрагимизга келади ва секин аста ишдан чиқишига сабаб бўлади.

Огоҳлантираман иложии борича нафсимизни жиловлаб, ифторли вақтида газли сувларни ичманглар! Чанқаганда тоза сув ёки табиий ўзимиз таёрлаган шарбат ичайлик.

Ўз яқинларимизга бу хабарни юбориб уларнинг хам саломатлигини сақлашка сабабчи бўлайлик.

Барчамзга кириб келган рамазон ойи муборак бўлсин!

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#mujda

Аллоҳнинг раҳмати

Уламолар айтадилар: "Қуръон тингловчидан кўра раҳматга тезроқ эришувчи йўқ. Чунки Аллоҳ таоло: "Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, рахматга эришсангиз" – деб марҳамат қилган" (Аъроф сураси, 204-оят).

👇👇
@ALRISALAH_UZ