АБУ ҲАНИФА.UZ 🇺🇿
750 subscribers
2.61K photos
3.73K videos
70 files
9.06K links
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри «Рамазони шариф» жоме масжиди имом хатибининг шахсий канали

Админга мурожаат учун: @Abu_Izzatullah
Download Telegram
🕌 Бугунги жума маъизаси:
АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ ИЛА ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР!

🔸Зикрнинг фазилати ҳақида
Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар:

“(Эй, мусулмонлар!) Амалларингизнинг яхшисига далолат қилайинми?! Роббингиз наздида покизаси, даражангизни кўтарувчиси, тилла ва кумуш инфоқ-эҳсон қилишингиздан яхшироғи, душманга йўлиқиб, уларга сиз, сизга улар қилич билан зарба беришиданда яхшироғи...?!” “Ҳа, айтинг”, дейишди саҳобалар. У Зот алайҳиссалом: “Амалларнинг яхшиси – Аллоҳ таолонинг зикридир”, – дедилар (Имом Термизий ривоятлари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
НАМОЗГА ОИД ФАТВОЛАР
16-ФАТВО

Агар намозхон имомга иқтидо қилган бўлса, «Таҳрима такбири»ни имомдан олдин айтиб қўй­са, намози тўғри эмас. Иқтидо қилмаган бўлса, намозни якка ўқувчи сифатида бошлаган саналади.

«Оламгирия», «Муҳит».

17-ФАТВО

Намоз қиёмида узрсиз бир оёқда туриб ўқиш макруҳдир. Агар узри бўлса, зарари йўқ.

«Оламгирия», «Жавҳара», «Сирожия».

18-ФАТВО

Намозда аврат ҳисобланадиган аъзоларни ўзгалардан беркитиш фарз. Аммо намозхон ўзидан беркитиши шарт эмас. Масалан, лозимсиз узун куйлак кийиб ўқиётган киши энгашиб, руку қилганида ёқадан авратига кўзи тушса, намози бузилмайди.

«Оламгирия».

19-ФАТВО

Фарз намозларини заруратсиз бузиш жоиз эмас. Зарурат деганда, бирор киши сувга ғарқ бўлаётган, йиртқич ҳайвон ҳамла қилаётган, ёрдам сўраб чақираётган каби ҳолатлар назарда тутилган. Нафл намозларда намозда эканини билмаган одам чақирсагина намозни бузиб жавоб қилинади. Намоз ўқиётганини билиб туриб, ота-онасидан бири чақирса ҳам, жавоб бермаслиги мумкин.

«Ал-Фатҳур-Раҳмоний».

20-ФАТВО

Намозда аврати очилиб кетса, дарҳол ёпиб олса, зарари йўқ. Аммо бир рукн миқдорида очиқ қолдирса, намози бузилади.

«Оламгирия».

21-ФАТВО

Эркак киши кўйлак, лозим, салла билан намоз ўқиши мустаҳаб ҳисобланади. Аммо фақат бир узун куйлак билан ўқиса ҳам, макруҳ эмас. Лекин бир лозимнинг ўзи билан ўқиши макруҳдир.

«Оламгирия».

22-ФАТВО

Намоз учун кийим, бадан, жойнамоз пок бўлиши шарт. Уларда бир дирҳам миқдоридан ортиқ нажосат бўлса, намоз дуруст бўлмайди. Кийимида бир дирҳам миқдоридан ортиқ ғализ нажосат борлигини кўриб қолди. Лекин қачондан бери шундай эканини билмайди. Шу кийим билан ўқиган бирор намозини қайтадан ўқимайди.

«Оламгирия».

23-ФАТВО

Кийимдаги нажосат билан жойнамоздаги нажосатни қўшганда дирҳам миқдорича чиқадиган бўлса, намозни бузмайди.

«Оламгирия», «Хулоса».

24-ФАТВО

Агар калиш ёки унга ўхшаш осон ечиладиган оёқ кийимини ечиб, устига оёқларини қўйиб намоз ўқиса, зарари йўқ. Бунда оёқ кийимининг ости пок ёки нопоклигининг аҳамияти бўлмайди.

«Оламгирия».

25-ФАТВО

Қатнов йўли устида, молхона, ахлатхона, қассобхона (кушхона), ғуслхона, ҳаммом, қабристон каби жойларда ва Каъба томида намоз ўқиш макруҳдир. Яйлов, бўйра, гилам каби нарсалар устида намоз ўқишнинг зарари йўқ.

«Оламгирия», «Қозихон».

26-ФАТВО

Тўққизта вақт борки, ўша пайтларда қазо намози, жаноза, тиловат саждаси жоиз, лекин нафл намоз ўқиш жоиз эмас:
бомдод намозининг фарзидан олдин (суннати бундан мустасно);
фарздан кейин Қуёш чиққунга қадар;
аср намозидан кейин шомгача;
шом намозидан олдин;
жума намозининг (арабча) хутбаси пайтида;
икки ҳайит намозининг (арабча) хутбаси пайтида;
қуёш, ой тутилганда ўқиладиган намоз хутбаси асносида.

«Қозихон».

Дўстларингизга ҳам улашинг

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин

Саловот - бандага баддуо етишидан асрайди.

Саловот - бандани жаннат йўлига солиб қўяди.


Каналга уланиш ⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
#ҚИЁМАТ

ОХИР ЗАМОН!

Шундай замон келадики, унда хушуълик йўқолади.

Шундай замон келадики, унда тасодифий ўлимлар кўпаяди.

Шундай замон келадики, унда
зилзилалар кўпаяди.

Шундай замон келадики, унда мусулмон билмаган одами билан саломлашмай қўяди.

Шундай замон келадики, унда қотиллик кўпаяди.

Шундай замон келадики, унда
одамлар маъсиятли ишлари билан мақтанадилар..

Саҳобалар сўрадилар:"қачон ё Расулуллоҳ?"

"Бу ҳодисалар охир замонда содир
бўлади"дедилар.

Агарда содир бўлган бўлса, унда қиёмат соатини кутаверинг. Бу ҳудди бизнинг замонимиз!


АЖИБ КУНЛАР...

Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг ғамини еб, ахлоқий
қадриятларини сингдиришни
унутяптилар.

Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар. Аслида эса
ризқни Аллоҳ таоло бераётганини
унутганлар.

Йигит ва қизлар бутун кундаги
вақтларини сайр билан ўтказадилар. Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин
бир ракъат намоз ўқишга келганда эса ҳолдан тойиб қоладилар.

Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Ҳалол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда.

Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак ҳамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз.

Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб,
соатларимиз бонгини бураб қўямиз. Бомдод маҳал Аллоҳ билан дийдорлашадиган вақтимизни эса қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз.

Эркаклар аҳли аёлларининг
гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар. Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам маданиятли, эркин ва маърифатли инсонлар замонида яшамаяпмизми?

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин!

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ҲАЙРЛИ ТОНГ!

Янги кун муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло ҳар бир лаҳзангизга файзу-баракот ато қилсин!

Бугун ҳафтанинг Шанба куни

21-Август 2021йил,
12- Муҳаррам 1443 ҳ.й

Аллоҳ таъоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

#У_эски_биз_янгимиз.

Яҳё ибн Муоз айтдилар:

­“Эй Одам боласи, шайтондан эҳтиёт бўл, чунки у эски, сен эса янгисан.

У бекорчи, сен машғулсан.

Унинг ҳиммати битта, у ҳам бўлса сени ҳалокатга дучор қилиш, сенинг ҳимматинг эса кўпдир.

У сени кўради, сен эса уни кўрмайсан.

Сен уни унутасан, у эса сени унутмайди.

Қуръоний дуолар?

﴿ رَبَّنَاۤ أَفۡرِغۡ عَلَیۡنَا صَبۡرࣰا وَتَوَفَّنَا مُسۡلِمِینَ ﴾

Парвардигоро, устимиздан сабру тоқатни ёғдиргайсан ва бизларни фақат мусулмон бўлган ҳолимизда ўлдиргайсан!

Аъроф сураси, 126- оят.
Қуръони азим мухтасар
тафисири, 1/362, шайх
Алоуддин Мансур.

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фильм. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига эҳтиром

Каналга уланиш:⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Ихлос нима?

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг "Зумар" сурасида марҳамат қилади:

"أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلْخَالِصُ...."

"Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир.... "

Ҳадис Қудусийда ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ таоло: Ихлос — Бандаларимдан ўзим суйган кимсанинг қалбига омонатга қўйган сирларимдандир"-деди.
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Инсонлар сабабидан бир амални тарк этиш риёдир. Инсонлар сабабидан амал қилиш ширкдир. Ихлос эса, мана шу иккисидан ҳам Аллоҳ таоло сени халос этишидир".
Абу Сулаймон роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Банда ихлосли бўлса, васваса ва риё ундан узилади".

#Аллоҳ_таоло барчамизни ихлосли бандаларидан қилсин!

"Ар-рисалату ал-Қушайрия" китобидан
Муҳаммадюнус Муҳаммадмусо ўғли таржимаси

•┈•┈•❁Абу Ҳанифа❁•┈•┈•
●▬▬▬ஜ۩۞۩ஜ▬▬▬●
каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
ХАЛО ОДОБЛАРИ ҲАҚИДА

Изоҳ: «Хало» деганда қазои ҳожат тушунилади. Инсон қазои ҳожат қилаётганида холи қолиши учун хало, дейилган.

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки бориш жойига борадиган бўлсалар, узоқлашиб кетар эдилар», деганлар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийи Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик:
Муғийра ибн Шўъбанинг куниялари Абу Абдуллоҳдир. Бу саҳоба олдинига Исломга қарши бўлиб, кейинчалик Хандақ йили Исломни қабул қиладилар ва Ҳудайбия ғазотида иштирок этадилар.
Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳаммаси бўлиб, 136та ҳадис ривоят қилдилар.
Умар ибн Хаттоб халифалик даврларида Муғийрани Басрага ҳоким қилиб тайинладилар. Сўнг бу амалдан бўшатиб, Куфага амирлик курсисига ўтказдилар.
Усмон ибн Аффон халифалик даврларида ҳам Муғийрани Куфа амирлигида қолдирдилар.
Кейинчалик бу ишдан бўшаб, Ямома, Ямрук ғазотлари ва Шом, Ҳамадон, Наҳованд фатҳларида иштирок этдилар. Муовия даврида Куфа амирлигига яна қайта ўтирдилар.
Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қазои ҳожатдаги одатлари ривоят қилинмоқда. У киши қачон қазои ҳожат қилмоқчи бўлсалар иложи борича одамлардан узоқлашиб кетар эканлар.
Маълумки, ўша пайтларда дунёнинг ҳеч қаерида қазои ҳожат учун қурилган алоҳида жойлар ёки белгиланган одоб ёки тартиб бўлмаган. Дунё тарихида биринчи бўлиб, бундоқ нарсалар мусулмон жамиятида тартибга солина бошлаган. Бу бобда ўрганадиган баъзи ҳадисларимиз шу борадаги биринчи қадамлар ҳисобланади.
Демак, халонинг одобларидан бири очиқ жойда бўлса, иложи борича узоқроқ жойга бориб, қазои ҳожат қилиш керак.

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
#Она

Дунёдв энг бебаҳо, аммо хамиша беназир тарқатиладиган хазина бор. Бу - Она меҳри!

Ўткир Хошимов

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Дунё хаётида намоздан жиддийроқ, муҳимроқ бир иш, бирор вазифа йўқдир.
Намоз – Аллоҳга бандалик қилишнинг, Унга ишонишнинг эътирофидир. Аллоҳни севишнинг, Уни эҳтиром қилишнинг ифодасидир. Намоз кибр ва нафс чопонини отиб, қуллик либосини кийиш кайфиятидир. Мусулмонни ғайримуслимдан айирадиган энг катта аломатдир. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг тарк этилишига изн берилмаган.

«Мўминнинг меърожи» китобидан

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб

#130

#Суннатуллоҳ_домла

#Таҳоратдаги_ёқимсиз_амалларни_биламизми?

Ⓜ️анба:
@Abu_Izzatullah

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
2021-йил
🗓 22 - Август
🍃 Якшанба 🌙

( Тошкент шаҳри )


🏙 ТОНГ - 04:16 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:39 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:31 🕰

🌇 АСР - 17:13 🕰

🌆 ШОМ - 19:14 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:35 🕰



Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги8 вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалaaму-алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни

22-Август 2021йил,
13- Муҳаррам 1443 ҳ.й

Умрингиз давомида илоҳим 👇
🦋•Аллоҳ сизга
🦋•сўнмас иймон,
🦋•гўзал ахлоқ,
🦋•шукр этгувчи қалб,
🦋•зикр этувчи тил,
🦋•хайрли умр,
🦋•дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин шаа Аллоҳ.

Аллоҳ таоло
🦋Хонадонингизга тинчлик,
🦋рузғорингизга барака,
🦋ишларингизга омад,
🦋чўнтагингизга даромад беришини тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
🦋Кунингиз барокатли ўтсин азизлap

✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келинни кайнота гурга куйса буладими?

Янги сухбатлардан

Каналга уланиш ⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Саҳар туришда қандай ҳикмат бор?

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:

- Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:

- Тонгга яқин вақт энг баракатли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг барокатидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу барокатдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас! Ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, саҳарлари бедор бўлинг!

Саҳар вақти деб бомдоддан олдинги вақтга айтилади. Ушбу фурсат Аллоҳга ночорликни изҳор қилиш ва истиғфорга машғул бўлиш фурсатидир. Сиз ҳам ушбу фурсатда Аллоҳдан авф ва мағфират ёлвориб сўранг!

Яқинларингизга ҳам улашинг

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
#УСЛУБ

• Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла:

1. Тўғри айтдингиз;
2. Ҳўп бўлади;
3. Сизни (сени) яхши кўраман;
4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман;
5. Қўлларинг дард кўрмасин;
6. Ягонам;
7. Кечир;
8. Сен барибир бошқачасан;
9. Инша Аллоҳ яхшиликка;
10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадясисан;
11. Муаммо йўқ;
12. Раҳмат, жоним;
13. Сенга жаҳл қилмадим;
14. Сени дуо қиламан;
15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники;
16. Буни сен қилмайсан, биламан;
17. Сенинг борлигинг бахтимиз;
18. Қуръонимга қараб қўй;
19. Аллоҳ сендан рози бўлсин;
20. Зўр чиқибди, ярашибди...

• Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўрнида ишлатиб оилангизни мустаҳкамланг ва турмушингиз фароғатли бўлсин!

© Ҳаким Муслиҳ

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

#131

#Суннатуллоҳ_домла

#Жория_ҳадиси_ҳақиқати

#Исломга_кираётганда_Айналлоҳ_дея_сўраладими?

Ⓜ️анба:
@Abu_Izzatullah

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Бойқуш Сулаймон алайҳиссаломнинг олдига келиб салом берган экан, у ҳазрат ундан сўрабдилар:

— Эй, бойқуш, нега бирор хонадонга қўнсанг узоқ нола қиласан?

Бойқуш жавоб қилди:

— Одамзод бунчалик оғир имтиҳонда экан, нега хотиржам ухлаяпти, деганим бу.

Сулаймон алайҳиссалом давом этдилар:

— Фарёдингда яна нималар демоқчи бўласан?

— Эй ғофиллар! Сафар муқаррар! Сафарга тайёр туринг, дейман!- дебди бойқуш.

Шунда Сулаймон алайҳиссалом дебдилар:

— Инсонга бойқушчалик тўғри йўл кўрсатувчи қуш йўқ. Нега баъзи одамзод бойқушни нохуш санайди?

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Душанба куни

23-Август 2021йил,
14- Муҳаррам 1443 ҳ.й


🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

❗️ ҚУРЪОНДА ПАЙҒАМБАРЛАР ДУОСИ ❗️


Одам алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

"Роббанаа золамнаа анфусанаа ва иллам тағфирланаа ва тарҳамнаа ланакуунанна минал хоосирийн.

« Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз»

(Аъроф, 23).

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
#Кун_хадиси

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كَفَي بِالْمَرْءِ كَذِبًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ҳар эшитган нарсасини гапиравериши, унинг ёлғончи эканига кифоя қилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA