#АҚИДА
#АЛЛОҲ_ТАОЛО_ҲЕЧ_НАРСАГА_МУҲТОЖ_ЭМАСДИР!
Уммат ҳакими Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Мен ушбу ақидада (Аршга истиво, макон ва жиҳат каби масалаларда) салафи солиҳлар маслагидаман-ки, бу ўриндаги насслар ҳақиқатга маҳмулдир. Аммо, унинг моҳияти ҳақида таъриф қилинмайди.
(яъни, "Сўнгра аршга истиво қилди" ва шу каби муташобиҳ оятларни асли қатъий бўлгани учун аслига иймон келтирилади. Аммо, салафи солиҳлар каби бу оятларни кунҳи, яъни моҳияти ҳақида таъвилга ўтилмайди. Яъни, ҳақиқий қўл, юз, жиҳат, макон дея таъвил қилинмайди).
Бу хусусида тасаввуф аҳли бўлмиш сўфийлар тутган йўлда салафи солиҳлар тутган йўлга хилофлик кўрмайман. Зотан, сўфийлар мутошобих оятларни ҳақиқатини эмас, балким, бу оятлардан жиҳат таъвилини инкор қилишган.
Жиҳат (тараф) нафий (инкори)си эса нақлан ва ақлан собит бўлган.
Нақлий далил: Аллоҳ таолонинг
«У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир», оятидир.
[Шўро сураси: 11-оят].
Ақлий далил: Шубҳасиз, жиҳат, тараф бу махлуқ (яратилган) ва ҳодис (пайдо бўлган) дир. Аллоҳ таоло эса ҳодислар ила васф қилинишдан муназзаҳдир. Чунки, ҳодиснинг маҳалли (ўрни) ҳам ҳодис бўлади.
Истиво ва улув ҳукми жиҳатни лозим қилмайди.
(яъни, таъвилсиз, аслига ҳукм қилиш У Зотга бирон жиҳатни лозим қилиб қўймайди).
Агар (муташобиҳ оятларни ўз ўрнига мувофиқ) жиҳат ила ҳукм қилсак ва шундай исбот этсак, унда истиво ва улув кунҳи истиво ва улув бўлиб қолади.
(яъни, агар истиво ва улувни жиҳат, тараф каби нарсалар ила таъвил қилсак, унда бирон нарсага муҳтожлик ила таърифлаган бўлиб қоламиз.
Масалан, арш устида (истаъло) дейилса, унда устнинг зидди паст бўлиб, пастдан юқорироққа муҳтожлик ҳосил бўлади. Бу эса илоҳлик сифатларига зиддир).
Бу эса, салафи солиҳлар қавлига хилофдирки, улар (мутошобиҳ оятлар) кайфияти маълум эмаслигига сариҳ далиллар келтиришган.
Ҳулоса: Дарҳақиқат, истиво ва улувда икки ҳайсият бор.
Бири жиҳат ила ҳукм ва яна бири жиҳатсиз, балки, жиҳат бермасдан ҳукм беришдир.
(яъни, истиво ва улув ҳақида икки ҳукм бўлиб, бири аҳли суннанинг салафи солиҳларга тобеъ ҳолатда жиҳатсиз, асли, ҳақиқатига ҳукм беришдир.
Яна бири эса мутошобиҳ оятларга таъвил ила жиҳат дея ҳукм беришдир).
Аввалгиси, (яъни оятларга жиҳат ила ҳукм бериш) мужассималар мазҳаби (тутган йўли) дир.
Иккинчиси эса, (яъни, оятлар асли, ҳақиқатига ҳукм бериш, жиҳат ила ҳукм бермаслик) аҳли суннанинг мазҳабидир. Улар муҳаддислар ва сўфийлардир.
"Имдодул-фатаво". 6/25.
"Дорул-улум Девбанд" китобидан.
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ
@Abu_Hanifa_uzz

Ихлос нима?
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг "Зумар" сурасида марҳамат қилади:
"أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلْخَالِصُ...."
"Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир.... "
Ҳадис Қудусийда ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ таоло: Ихлос — Бандаларимдан ўзим суйган кимсанинг қалбига омонатга қўйган сирларимдандир"-деди.
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Инсонлар сабабидан бир амални тарк этиш риёдир. Инсонлар сабабидан амал қилиш ширкдир. Ихлос эса, мана шу иккисидан ҳам Аллоҳ таоло сени халос этишидир".
Абу Сулаймон роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Банда ихлосли бўлса, васваса ва риё ундан узилади".
#Аллоҳ_таоло барчамизни ихлосли бандаларидан қилсин!
"Ар-рисалату ал-Қушайрия" китобидан
Муҳаммадюнус Муҳаммадмусо ўғли таржимаси
•┈•┈•❁Абу Ҳанифа❁•┈•┈•
●▬▬▬ஜ۩۞۩ஜ▬▬▬●
✅каналга уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA