Mehrob.uz
249K subscribers
19K photos
5.86K videos
15 files
15.8K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗУЛМ - ҲАРОМ АМАЛДИР

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
«Одамларнинг гапларига парво қилма. Ҳашаротлар ҳар доим ёруғлик таратувчи чироққа ўзларини урадилар».
@mehrob_uz
Энг оғир жазо

Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуноҳ қиляпти-ю, лекин жазо олмаяпти-ку?” дейишга шошилманг. Жазо деганда ҳар бир гуноҳкорнинг бошига самодан тушадиган бир чақмоқ ё шунга ўхшаш бало назарда тутилмаган. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиш бўлавермайди. Фиръавн ва Қорунга берилган жазолар Жабборнинг интиқомидир.
Булардан ҳам баттар жазолар бор. Шулардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан тескари қилиб қўйишидир. Бунда банда тирик бўлса-да, қалби ўлади. Олдидан жаноза кўтариб ўтилса-да, титрамайди, тафаккур қилмайди. Қуръон оятларини эшитса-да, таъсирланмайди. Йиллар ўтади-ю, аммо ибодат қилмайди. Азонни эшитади, лекин масжидга бормайди. Рамазонлар келиб-кетади, аммо уни ғанимат билмайди. Истиғфор айтиб, кўздан надомат ёшлари оқмаслиги, қўллар дуога кўтарилмаслиги, тиллар тасбеҳ, зикр айтмаслиги – булардан ортиқроқ жазо борми?!
Раббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазодир, аслида! Аллоҳ асрасин!
@mehrob_uz
96. Абу Матордан ривоят қилинади:
"Масжиддан чиқсам, бир киши ортимдан: "Иштонингни кўтар, шундай қилсанг, кийиминг учун покизароқ, ўзинг учун тақволироқ бўлади. Агар мусулмон бўлсанг, бошингни қуйи тут", деди. Мен унинг ортидан юрдим. Олдимда изор кийиб, ридога ўранган, қамчиси ҳам бор, саҳролик аъробийга ўхшаш бир одам (кетиб борарди). Мен: "Ким экан бу киши" дедим. Бир киши менга: "Менимча, бу шаҳарда бегона бўлсанг кepaк?” деди. "Ҳа, басраликман", дедим. "У киши мўминлар амири Али (ибн Абу Толиб)дир", деди. Кейин у Бану Абу Муъайтнинг ҳовлиси олдига келди. Бу жой туя бозори экан. У киши: "Сотинглар, аммо қасам ичманглар. Чунки қасам маҳсулотни исроф қилади, баракани кетказади", деди. Кейин хурмо сотувчилар олдига келди. У ерда бир хизматчи аёл йиғлаб ўтирган экан. "Нега йиғлаяпсан?" деб сўради. У: "Манави киши менга бир дирҳамга хурмо сотган эди. Хожам уни қайтариб юборди.
👇
https://mehrob.uz/maqolalar/183
Яхши сабаб

“Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” (Наҳл сураси, 97-оят).
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ оятдаги “ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” лафзини “Аллоҳ ундай кишиларни бошқаларга муҳтож қилмайди" деб шарҳлаган. Бу жуда гўзал таъриф. Аммо "яхши ҳаёт" шу билан чекланмайди. Бемор бўлмаслик ҳам, йўқсил бўлмаслик ҳам яхши ҳаётдир. Аллоҳ таолонинг қадари қандай бўлса, унга рози бўлиш ҳам яхши ҳаёт кечиришдир.
Тақдирдан норозилик эса танглик, машаққат ва қийинчиликдир. Аллоҳ сизга розилик неъматини, кенгчиликка шукр, қийинчиликда сабр неъматини берган экан, демак, сизга яхши ҳаёт ато этибди.
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
21.05.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ҚАНДАЙ ЯШАСАК, ШУНДАЙ ВАФОТ ЭТАМИЗ

Деярли ҳар куни турли ёшдаги одамларнинг ўлими ҳақида эшитамиз. Аммо буни танамизда ҳис қилиб, ўз ўлимимиз ҳақида деярли ўйлаб кўрмаймиз. “Ҳали бор...” деган номаълум шивирдан хотиржам юрамиз. Мусулмон киши энг аввало, имонсиз, илмсиз вафот этишдан қўрқиши керак. Чунки инсон учун жонини имон билан топшириши олий саодат. Бунда эса илмнинг ўрни беқиёс.
Одам табиатан ҳар нарсанинг яхшисини қўлга киритишни истайди. Масалан, ҳашаматли уй, замонавий улов, ҳеч кимда йўқ либослар. Буларга етишиб, боладек севинади. Ҳолбуки, тўғри ҳаёт кечириш тақво биландир: “Ким қандай яшаса, шундай вафот этади, қандай ўлим топса, шундай тирилтирилади”.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🍃 🕊 🌷 🍃 🕊 🍃

Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲

☘️ 🌾 🌷 ☘️ 🌾 🌷
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Донишманд деди: «Гапнинг яхшиси – қисқа, аниқ ва чўзилмагани. Акс ҳолда зериктиради».

Изоҳ.
Гапда мақсад аниқ бўлса, унинг ифодаси ҳам аниқ бўлади. Аниқлик бўлмагани учун гап чўзилиб кетади. Ҳар бири нечта гапларга мазмун бағишлайдиган кўп маъноларни битта жумлага гўзал тарзда жойлаш жавомиъул калим дейилади. Қуръон ва ҳадис бошидан охиригача шу услубда баён қилинган, шу услубда қалбларни ҳайратга солган, шу услубда ақлларни лол қолдирган. Шу услуб, шу санъат жозибаси олиму уламони, адибу удабони тинимсиз ўзига чорлаган, тафаккур қилишга ундаган.

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
7. Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларгача кўтариб боради. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳмлидир.

Бу оятда мол ва туя каби баъзи чорва ҳайвонларининг яна бир хусусияти, яъни, юк ташиш манфаати ҳақида гап кетмоқда. Асрлар давомида бу ҳам катта неъмат эди. Узоқ-яқин жойларга юк ташишда инсоннинг оғирини енгил қиладиган асосий восита-улов, масалан, ўша даврда туя эди. Унинг ёрдамида одамлар оғирдан-оғир юкларини узоқ-узоқларга осонлик билан етказар эдилар. Бу ишларни инсон ўзи яратиб қўйган ёки ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолган нарса билан эмас, балки Аллоҳ яратиб берган туя воситасида амалга оширар эди.
Бу ҳолат Аллоҳнинг бандаларига меҳрибонлиги ва раҳмлилигидандир.
@mehrob_uz
Мол-дунёга муносабат

Дунёдан олиш учун ҳаракат қилиш жоиз, лекин дунёга муҳаббат қўйиш ман қилинган*. Дунёни энг суюкли нарса, деб ҳисоблашдан қайтариш комил раҳмат ҳисобланади.

Аллоҳ таоло буни қуйидагича баён қилган:
«(Эй Муҳаммад:) «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака- укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, касб билан топган молларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз, ёқтирган масканларингиз Аллоҳдан, Пайғамбаридан ва Унинг йўлидаги жиҳоддан севимлироқ бўлса, унда Аллоҳ Ўз амрини келтиргунча кутаверинглар, Аллоҳ итоатсиз қавмларни ҳидоятга бошламайди», денг» (Тавба сураси, 24-оят).

Изоҳ: * Ислом мол-дунёга тўрт эътибордан қарашни таълим берган:
1. Мол неъмат. Неъматга эса шукр қилиш, яъни уни берган Зотга миннатдорчилик изҳор этиш лозим.
2. Мол зарурат, яъни эҳтиёждир. Заруратни эса амалга ошириш, яъни эҳтиёжи миқдоридаги молни жамлашга уриниш лозим.
3. Мол омонат. Омонатга эса риоя қилиш, яъни зое бўлмаслигига эътиборли бўлиш лозим.
4. Мол фитна. Фитнадан эса эҳтиёт бўлиш, яъни ундан сақланиш лозим.

@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗУЛМНИНГ ЖАЗОСИНИ ДУНЁ ВА ОХИРАТДА ҲАМ ОЛАСАН

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
ЗУЛМНИНГ ЖАЗОСИНИ ДУНЁ ВА ОХИРАТДА ҲАМ ОЛАСАН

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу санади билан ривоят қилинган ҳадислар

97. Яъиш ибн Валид ибн Ҳишом Зубайр ибн Аввомдан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Сизга аввалги ўтган умматлар (мубтало бўлган) касаллик: ҳасад ва нафрат ўрмалаб кириб келади. Нафрат – бу қирувчидир. Мен нафрат сочни қиришини – айтаётганим йўқ, у динни қиради (йўқ қилади)". Сўнгра яна дедилар: "Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот номи билан қасамки, то мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизга муҳаббатли бўлмас экансиз, мўмин бўлмайсиз". Кейин яна қўшимча қилиб: "Амал қилсангиз, сизни ўзаро муҳаббатли қиладиган ишнинг хабарини бераймий?" дедилар. "У қандай амал экан, Эй Аллоҳнинг Расули" дейишди. "Саломни орангизда кенг тарқатинг", дедилар.

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
Оқиллар уч хил бўлади:
Дунё уни тарк қилмай туриб, дунёни тарк этган киши;
Яратувчисига йўлиқмай туриб Уни рози қилган киши;
Қабрга тушишидан олдин уни обод қилган киши.
Сиз ҳам оқиллардан бўлинг!
@mehrob_uz
Қазо намозининг учинчи ва тўртинчи ракатларида замсура ўқиш

Савол: Фарз намозининг қазосини ўқиётганда 3 ва 4-ракатларда замсура ўқиладими?

📩 Жавоб: Агар ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлса, унда учинчи ва тўртинчи ракатларга замсура қилмайди. Аммо ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлмай нафл бўлишининг ҳам эҳтимоли бўлса, (масалан, қазоси тугаган бўлиб эҳтиёт юзасидан ўқиётган бўлса) шундагина учинчи ва тўртинчи ракатларга замсура қилади. Бу ҳақда "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади: "Ўтган салафи солиҳларнинг кўплари киши билмаган ҳолда намози бузилган бўлиши мумкин, деб ўйлаб бир неча йиллик қазоларни ўқиганлар, "Музмарот" китобида шундай келган. Шундай ҳолатларда ҳамма ракатларда Фотиҳа ва замсурани ўқийди, "Заҳирия" китобида шундай келтирилган" ("Намоз китоби", Қазо бўлган намозларни ўташ боби). Валлоҳу аълам.
Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ustozimizni tug’ilib o’sgan yerlari.

@MEHROB_UZ
Намоз вақтлари:
22.05.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube